Библиографическое описание:

Дусчанов Б. А., Рахимов Б. С., Собирова С. К. Тестология тест тузиш санъати // Молодой ученый. — 2017. — №16.2. — С. 27-28. — URL https://moluch.ru/archive/150/42515/ (дата обращения: 22.04.2018).



Хозирги кунда республикамизда замонавий жамиятнинг ривожланиш тенденцияси таълим ва унинг сифатини яхшилашнинг устивор йўналишларини белгилаб берган. Ўқитишнинг объектив натижаларини мунтазам таҳлил қилиш таълим сифатини оширишнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Таълим жараёнларида талабаларга билим бериш, уларнинг фан бўйича амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда талабалар билимини баҳолашда оғзаки, ёзма, амалий кўникма, муаммоли масалалар билан биргаликда тест синовларидан ҳам фойдаланиб келинмоқда. Тест синовларини ўтказиш талабаларининг билимин баҳолашда талаба ва профессор – ўқитувчилар орасидаги психологик омиллардан воз кечиш, талабаларнинг билимини холисона баҳолашга имкон беради. Тестология инглизча test – синов, баҳолаш ва грекча logos – билим сўзларидан олинган бўлиб билим олиш сифатини баҳоловчи, илмий асосланган, фанлараро умумий илмий йўналиш ҳисобланади. Хозирги кунда тестология таълимнинг турли йўналишларида, шу жумладан педагогика, тиббиёт, техника, менежмент ва бошқа соҳаларида қўлланилмоқда [1, 2, 3, 4].

Тестология – шахснинг турли хил хусусиятларини махсус ишлаб чиқилган тестлар ва уларни талқин қилиш усуллари ёрдамида баҳолаш имкониятларини ўрганувчи фан бўлиб, тестолог тестологиянинг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланувчи мутахассисдир.

Замонавий тестология етук амалий фан бўлиб, ўзида тест топшириқларини яратишнинг асосий тушунчалари ва терминларини, тамойилларини, шаклларини (тузилишини), мазмунига, қийинлигига қўйиладиган талабларни, тест топшириқларини баҳолаш мезонларини, яъни тест топшириқлари банкини яратиш бўйича фаолиятни белгиловчи меъёрларни ўзида жамлайди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, яратилаётган тестлар махфийлигини ва тест синовларини ўтказишни холислигини таъминлаш учун тест топшириқларини ишлаб чиқувчиларни ва тестлар банкини даврий янгилаб туриш зарур. Тест топшириқларини тузиш жараёнида махсус ўқитилган тест тузувчиларни даврий алмаштириб туриш мақсадга мувофиқдир. Таълим сифатини оширишда тестларнинг тутган ўрни жуда катта ҳисобланади. Таълим соҳасидаги тест синови бу талабаларнинг ўқув фанлари ёки таълим дастурлари бўйича тайёргарлигини холисона баҳолашнинг замонавий усулидир. Тест топшириқларини бажариш интелектуал фаолият бўлиб, чегараланган вақт оралиғида назорат остида амалга оширилади. Тест синовлари учун топшириқлар ишлаб чиқишда замонавий тестология фани назарияси ва амалиётига асосланган талабларни ҳисобга олиш зарур. Тест бу ажратилган вақт бирлиги ичида, барча учун бир хил шароитда тасодифий саволлар кетма кетлигини бериш орқали билимларни баҳолашнинг замонавий усули хисобланади.

Таълим жараёнида тестлардан фойдаланишда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

 Тестнинг ишончлилиги;

 Хатосизлиги;

 Тестнинг тасодифий топилишидан ишончлилиги;

 Қайта топшириш имконияти;

 Тестнинг мураккаблиги.

Ҳозирги вақтда ихтиёрий таълим муассасасининг ҳар бир ўқитувчиси ўз фаолиятида ўқитадиган фани бўйича ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш усули сифатида тест ўтказишдан фойдаланади. Бунинг учун у илмий асосланган тест топшириқларини Давлат таълим стандартлари ёки Давлат талабларига мос таълим дастури бўйича ишлаб чиқиши зарур. Таълим муассасалари ўқитувчилари замонавий тестология фани талабларига жавоб берадиган тест топшириқларини ишлаб чиқиши учун махсус тайёргарликни ташкил этиш зарур.

Адабиётлар:

  1. Временные государственные требования к минимуму содержания профессиональной образовательной программы и уровню подготовки лиц при получении дополнительной квалификации «Тестолог (специалист в области педагогических измерений)». Министерство образования Российской Федерации. Москва, 2000. 14 с.
  2. Балқхина Т. М. Словарь. Терминов и понятий тестологии. М., МГУ 2001. 160 с.
  3. Федеральная служба по надзору в сфере образования и науки РФ, Федеральный институт педагогических измерений. Сборник материалов для организации подготовки региональных экспертов ЕГЭ в 2005 г. 26 с.
  4. Ковалева Г. С. Национальный фонд подготовки кадров, Программа развития и совершенствования государственных образовательных стандартов и тестирования (Первый этап). Итоговый отчет. Зарубежный опыт построения и актуальные проблемы развития образовательного тестирования. М., 2001. 26 с.
Основные термины (генерируются автоматически): махфийлигини ва тест, Тестология тест тузиш, баҳолаш ва грекча, ишлаб чиқувчиларни ва, назарий ва амалий, билан биргаликда тест, чиқилган тестлар ва, таъминлаш учун тест, баҳолашда талаба ва, тест синови бу, ва унинг, ва амалиётига асосланган, менежмент ва бошқа, илмий асосланган тест, махсус ўқитилган тест, замонавий тестология фани, асосий тушунчалари ва, тест топшириқлари банкини, ҳисобга олиш зарур, ўзида тест.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle
Задать вопрос