Тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг устувор имкониятлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Рахимова, С. М. Тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг устувор имкониятлари / С. М. Рахимова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 12.4 (116.4). — С. 56-57. — URL: https://moluch.ru/archive/116/32204/ (дата обращения: 18.11.2024).



 

Ушбу мақолада тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг устувор имкониятлари ва тиббиёт соҳасидаги хизматларнинг ўрни, хусусиятлари ёритиб берилган.

 

Маълумки, Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида асосий эътибор жамият ислоҳотларини чуқурлаштиришга қаратилмоқда. Ушбу ислоҳотлар унинг соҳаларини кенг ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган. Айниқса, бугунги кунда ана шундай такомиллашиб бораётган ижтимоий соҳа жамиятнинг энг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, унга 2013 йилда давлат бюджетининг 59,3 фоизи ажратилди [1]. Ижтимоий соҳа ўз ичига фан-таълим, маданият-спорт ҳамда соғлиқни сақлаш ёки тиббиёт соҳаларини олади. Ушбу соҳаларни кенг тараққий қилдириш ўз навбатида 2006 йил 17 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2006–2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғри-сида”ги Қарор ҳамда “2012–2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарор билан изчил амалга оширилмоқда.

Юқоридаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинганлиги боис, республикамизда банк-молия, суғурта, реклама, алоқа ва ахборотлаштириш, маиший, ҳуқуқий соҳалар ўзаро алоқада ва комплекс равишда ривожланмоқда ҳамда бошқа хизматларни сервис сифати даражасида кўтарилишига муҳим замин яратмоқда.

Дарҳақиқат, ушбу соҳаларда хизмат кўрсатиш жараёнлари такомиллашмоқда, жумладан, бу ҳолатларга сервис фаолияти таъсир қилмоқда ёки тўла “сервислашмоқда”. Аввало, хизматлар кўрсатиш соҳаси хизмат ва сервис ташкилий қисмларидан иборат бўлиб, бу ерда сервис хизматга қараганда замонавийлиги, ихчамлиги, қулайлиги, технологиялардан фойдаланиш мумкинлиги ҳамда аҳоли эҳтиёжини тўлиқ ва талаб даражасида кондириш каби тамойилларга асосланади. Шулар қаторида тиббиёт соҳасидаги хизмат кўрсатиш жараёнлари юқоридаги хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Бунда аҳолининг соғлигини сақлаш биринчи ўринда туради ва давлат томонидан ҳуқуқий кафолатланади. Айниқса, Ўзбекистонда аҳолининг соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган тиббий хизмат олиш мустаҳкамланган. Жумладан, конституциянинг 40-моддасида аҳоли қатлами, яъни ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги келтирилган.

Аввало, республикамизда тиббий хизматни ташкил этишдан асосий мақсад –мураккаб шароитда, жумладан ҳалокат оқибатларида, шикастланишда, бахтсиз ҳодиса содир бўлганда, заҳарланганда ва юқумли касаллик тарқалганда шошилинч чора-тадбирларни ташкил этиш ва улар орқали инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишдан иборат [2]. Бу борада давлат тиббий хизматнинг сифатли ва самарали фаолият кўрсатиши учун тегишли шарт-шароитларни яратиб бериши лозим. Шу сабабли, бугунги кунда бу соҳа энг устувор соҳаларга айланиб қолди. Шунинг учун ҳам, бундай йўналишдаги тиббий хизмат ривожланмоқда ва унинг вазифаларини ўрганиш такомиллашмоқда. Чунончи, қонунга асосан тиббий хизмат бепул кафолатланган ва аҳоли қатламлари учун қўшимча тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам белгилаб берилган.

Дарҳақиқат, тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва сифат даражасида сервис даражасига кўтариш асосий устувор масала бўлиб ҳисоблангани боис, мустақиллик йилларида тиббиёт соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва тиббиёт масканлари замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Аҳолининг барча қатлами учун малакали тиббий хизматдан бепул фойдаланиш имконияти яратиб берилди. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларига алоҳида имтиёзлар жорий қилинди. Шу билан бирга, пуллик тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва ривожлантириш учун ҳам етарли шарт-шароит яратиб берилди. Аммо, бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш шарт ва имкониятлари ҳақида тўлиқ маълумот шаклланмаган.

Ана шуларни эътиборга олган ҳолда инсон, яъни фуқароларнинг соғлигини сақлашга доир ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш ва уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида 1996 йил 29 августда “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва натижада улар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Қонунга биноан инсон, бемор қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

—тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи томонидан ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатилишини талаб қилиш;

—ўзи томонидан шифокорвадаволаш-профилактика муассасасинитанлаш;

—санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;

—белгиланган тартибда ўз илтимоси бўйича бошқа мутахассислардан маслаҳат олиш;

—маълумотларнинг сир сақланишини талаб қилиш;

—тиббий аралашувгаўзихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш;

—тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида соғлигига зарар етказилган тақдирда кўрилган зарарнинг ўрнини қоплатиш;

—ўз ҳуқуқини ҳимоя қилдириш учун адвокат ёки бошқа қонуний вакил қўйилишини талаб қилиш;

—ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда бемор ёки унинг қонуний вакили томонидан даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ёки бошқа мансабдор шахс, юқори бошқарув органи ёки судга шикоят билан мурожаат қилиш.

Шу билан бирга, 2009 йил 21 майда қабул қилинган “Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарор аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда. Гарчи 2011 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур қарор билан тасдиқланган 2012–2015 йилларга мўлжалланган дастур доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланмоқда ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги янада ошмоқда.

Булардан ташқари, тиббий хизматлар кўрсатилишини кафолатлашда Вазирлар Маҳкамаси фуқаролари соғлиқни сақлаш борасида даҳлсиз ҳуқуққа эга бўлиб, бу орган томонидан ёши, жинси, миллати, ирқи, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, фуқаролар соғлиги сақланиши таъминланади ва уларнинг камситишлардан ҳимоя қилиниши кафолатланади.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ўз ваколатлари доирасида тиббий хизмат кўрсатишда даволаш-профилактика, санитария, эпидемияга қарши, радиация ва экология масалалари юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиқаради. Бу ҳужжатлар давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳамда жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Чунки, келажак “фидоийлари” бўлган тиббиёт соҳасида “сервислашиш” жараёни ана шундай хизматлар шаклланганлиги боис, аҳолининг саломатлиги ва соғлигини тўла тиклашга эришилади ҳамда барча мижозлар, яъни беморларнинг умумий аҳволи яхшиланади.

Умуман олганда, тиббиёт соҳасидаги кўрсатиладиган хизматларнинг “сервислашув” жараёни туфайли соҳадаги юз бериши мумкин бўлган имкониятлар чуқурлашмоқда ҳамда унинг тараққиёти такомиллашмоқда. Жумладан, бу сервиснинг сифати, маданияти ва хавфсизлиги каби унсурларига ҳам катта эътибор берилмоқда. Бу соҳадаги “контакт” зонаси тиббий хизмат кўрсатувчи билан хизматдан фойдаланувчи ўртасидаги алоқаларни тўла таъминлайди ва сифатли хизмат кўрсатилади.

 

Адабиётлар:

 

1.                  Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.

2.                  Очилов И. Бозор муносабатлари шароитида хизматларнинг турлари ва уларнинг таснифи.// Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг эчимлари. Монография. — Т.: “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2008.

Основные термины (генерируются автоматически): сервис.


Похожие статьи

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Корхоналарда модернизациялаш жараёнларини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Мамлакатимизда мавжуд ишбилармонлик муҳити натижасида ҳалқимиз фаровонлигини ошиб бормокда

Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси

Бир ва кўп ўлчовли полинимиал сплайнлар ёрдамида ҳисоблаш усуллари

Оилада болаларни меҳнатга ўргатиш

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Похожие статьи

Минтақада аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш хусусиятлари

Ҳудудларни ижтимоий–иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни (хоразм вилояти мисолида)

Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили

Корхоналарда модернизациялаш жараёнларини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Мамлакатимизда мавжуд ишбилармонлик муҳити натижасида ҳалқимиз фаровонлигини ошиб бормокда

Янги иш ўринларини яратишга имкон берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш

Оила, маҳалла ва ўқув муассасаларида ёшлар тарбияси

Бир ва кўп ўлчовли полинимиал сплайнлар ёрдамида ҳисоблаш усуллари

Оилада болаларни меҳнатга ўргатиш

Фанларни мантиқли структуралаштириш асосида интеграллашган ўқитишнинг ахборот тизимини яратиш

Задать вопрос