Библиографическое описание:

Якубов А. Н., Кличева Н. А. Меҳнатга оид низоларини судда кўришннинг ўзига хос процессуал жиҳатларини // Молодой ученый. — 2016. — №12.4. — С. 101-104.



 

В статье предусматривается понятие трудовых споров, социальные отношения между работником и работодателем, споры, возникающие между ними и порядок их разрешения, компетентные лица и органы по решению трудовых споров, проанализированы процессуальные особенности рассмотрения трудовых споров в судах.

Ключевые слова: трудовые споры, сотрудник, работодатель, комиссия по трудовым спорам, о восстановлении на работу, трудовой договор.

In this article provided the concept of labor disputes, social relations between the employee and the employer, disputes arising between them and the procedure for the authorization, the competent persons and authorities to address labor disputes, analyzed the procedural peculiarities of labor disputes in the courts.

Key words:labor disputes, staff, labor disputes commission, employment, labor contract.

 

Ҳуқуқий-демократик давлатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг тўла таъминланиши, қонунларнинг устиворлиги ва барчанинг қонун олдида тенглиги кафолатланади. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида Республикамизда олиб борилаётган ислоҳатларзамирида ҳам ҳуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш устивор вазифа қилиб белгиланган.

Мамлакатимиз умумюрисдикция судлари томонидан кўриб чиқиладиган низолар турли ижтимоий муносабатларга зарар етказилиши натижасида ҳуқуқ нормаларининг бузилаётганлигидан дарак беради.Табиийки, ўзининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зарар етказилган ҳолларда шахслар суд ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ёрдамига ўзларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга, манфаатларини ҳимоя қилишга интиладилар.

Айни шу каби масалалар мехҳат-ҳуқуқий муносабатларида ҳам кўзга ташланади.

Меҳнат низолари — ишберувчи ва ҳодим ўртасида меҳнат-ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи қонун ва қонуности норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат қилиш шартларининг бузилиши юзасидан келиб чиққан келишмовчиликладир. Низолашувчи тарафлар сифатида иш берувчи ва ходим ушбу муносабатларнинг тўғридан-тўғри иштирокчилари саналса-да, бундан ташқари тарафлар манфаатларини ифода этадиган, ҳусусан ходим манфаатини ифода этувчи касаба уюшмалари ёки ҳодимларнинг бошқа вакиллик органлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Ҳодим ва иш берувчи ўртасида юзага келган низоларни бартараф этиш учун корхона, муассаса, ташкилотда меҳнат низолар комиссияси ташкил этилган бўлса, аввало низони ўзаро бартараф қилиш ва бузилган ҳуқуқларни тикланишини сўраб мазкур комиссияга мурожаат қилиши лозим. Агарда ходим, муйян ҳолатда ишни кўриб чиққан мазкур комиссиянинг тегишли қароридан норози бўлса кейинчалик ўз ҳуқуқларини тикланишини сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуддир. Бордию жамоа келишувида, мехнат шартномасида ёки корхонада меҳнат низоларини кўриб чиқувчи комиссиялар мавжуд бўлмаса, ходим ўзининг бузилган ҳуқуқларини тикланишини сўраб тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга ҳақли.

Меҳнат муносабатларини тартибга солишда, унга оид ишларни судда кўришда меҳнатга доир ҳуқуқларнинг суд томонидан ҳимояланиши, суд жараёнида тарафларнинг тенглиги ва ўзаро тортишуви учун шароит яратиш, меҳнат низоларини кўриб ҳал қилиш босқичларини янада соддалаштириш, тарафларнинг ўзаро келишувига эришиш учун судлар томонидан муайян саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини талаб қилади.

Меҳнатга оид ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиниши меҳнат ҳуқуқий муносабат тизимини юзага келтиради. Ҳозирги пайтда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар тизимига меҳнат қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар, иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасидаги ташкилий-бошқарув муносабатлари, ишга жойлаштиришга оид, касбий тайёрлаш ва малака ошириш билан боғлиқ, меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунларига риоя этишни назорат қилиш соҳасидаги ҳамда меҳнат низоларини ҳал этишга оид ҳуқуқий муносабатлар киради.

Меҳнат низоларининг тааллуқлилиги, яъни уларнинг қаерда кўриб чиқилиши лозимлиги Меҳнат кодексининг 269-, 276-моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 31-моддаси билан тартибга солинади.

Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мазкур низоли ишларни кўриб ҳал қилиш ваколатига эга бўлган органлар сифатида қуйидагилар эътироф этилади:

1) меҳнат низолари комиссияси;

2) суд органлари;

3) бўйсунув тартибида юқори турувчи органлар.

Меҳнат кодексининг 260-моддасида кўрсатилганидек, меҳнат низолари бўйича ходим меҳнат низолари комиссиясига ёки бевосита туман (шаҳар) судларига мурожаат этишга ҳақлидир. Меҳнат низолари комиссияси ўн кунлик муддат ичида меҳнат низосини кўриб чиқмаса ёки ҳал этмаса, манфаатдор ходим ушбу низони кўришни туман (шаҳар) судига ўтказишга ҳақлидир (Меҳнат кодексининг 267-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 269-моддасида назарда тутилган низолар бевосита туман (шаҳар) судларига тегишлидир. Тўғридан-тўғри меҳнат низоларини судда кўриш асослари сифатида,

— агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси тузилмаган бўлса;

— улар меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъи назар, ишга тиклаш тўғрисида, меҳнат шартномасини бекор қилиш вақти ва асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида, мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарган вақт учун ҳақ тўлашга доир бўлса;

— улар ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарнинг тўланиши ҳақида бўлса;

— улар меҳнат вазифаларини бажараётганда ходимнинг соғлиғига шикаст етказилгани оқибатидаги зарарни (шу жумладан маънавий зарарни) ёки унинг мол-мулкига етказилган зарарни ишберувчи томонидан тўланиши ҳақида бўлса;

— ЎзР Меҳнат кодекси 78-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишга қабул қилиш рад этилганлиги ҳақида бўлса;

— улар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан олдиндан келишиб ҳал этилган масалалар юзасидан келиб чиққан бўлса.

Мансабдор шахслар томонидан ишберувчига етказилган моддий зарарни тўлаш тўғрисидаги меҳнат низолари, агар мансабдор шахслар етказган зарар хўжалик низосини кўриб чиқиш пайтида аниқланган бўлса, хўжалик суди томонидан ҳам кўриб чиқилиши келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 270-моддасига мувофиқ ҳодим ёки иш берувчи қуйидаги муддатларда ўзининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашни сўраб судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин.

— ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;

— ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;

— бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.

— ҳодимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.

Шунингдек, ходим ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклашни сўраб мурожаат қилиши лозим бўлган муддат узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилган ва ўз вақтида мурожаат этилмаслиги муайян ҳуқуқ бузилиш ҳолларини ҳал этилиши ёки уни бартараф этиш, бузилган ҳуқуқларнинг тикланмай қолиши ва келажакда кўриб чиқилмаслигига олиб келади. Сабаби, ўтказиб юборилган муддат ходимнинг шикоят қилиши ҳуқуқидан махрум қилади. Агарда ўтказиб юборилган мазкур муддат узрли суд томонидан узрли деб топилса ушбу процессуал муддат тикланиши мумкин.

Меҳнат-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низоли ишларнинг аксарияти (масалан, ишга тиклаш, аввалги иш жойига ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, таърифни ўзгартириш, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низоли ишлар) жавобгар — иш берувчи жойлашган жойдаги судларда қўзғатилади. Лекин ходимлар томонидан етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъволар билан корхона жойлашган судга мурожаат қилиш мумкинлигини қонун истисно қилмайди. Дарҳақиқат, Фуқаролик процессуал кодексининг 241-моддасига мувофиқ фуқаронинг ёки юридик шахснинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар зарар етказилган жойда ҳам тақдим қилиниши мумкинлиги мазкур низоли ишлар учун даъвогарнинг танлаши бўйича (муқобил) судловлик жорий қилинганлигидан далолат беради. Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 241-моддаси учинчи қисмига кўра, ўз меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлик ёхуд боқувчиси иш билан боғлиқ ҳолда вафот этганлиги натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволарни даъвогар ўзи яшаб турган жойда ҳам тақдим этиши мумкин.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мамлакаитимз қонунчилиги ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг пировард натижаси олий қадрият сифатида қараладиган инсон ҳуқуқларининг биринчи ўринга қўйилиши яна шунда намоён бўладики, меҳнатга оид низоларни судда кўришда бир қатор ўзига ҳос процессул ҳусусиятлари билан ажралиб туради. Яъники,

— даъвогарнинг давлат божидан озод қилиниши;

— процессуал ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилмаслигида (масалан, ишга тиклашда);

— меҳнат низолари даъво тартибида ёки буйруқ тартибида кўрилиши мумкин;

— меҳнат низоларини қисқа муддатда кўрилиш (ЎзР Фуқаролик процессуал кодексининг 131-моддаси);

— меҳнат низолари бўйича суд ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилиши (ЎзР Фуқаролик процессуал кодексининг 219-моддаси);

— меҳнат низолари бўйича суд ҳал қилув қарори қайтарма ижрога йўл қўйилмаслиги (ЎзР Фуқаролик процессуал кодексининг 385-моддаси);

— меҳнат низолари бўйича вояга етмаган шахснинг судга мурожаат қилиши белгиланган. Бу ҳам албатта мазкур соҳада қонун бузилиши ҳолларига сабаб бўлган ҳар қандай кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликларни тезда бартараф этишга хизмат қилади албатта.

Фуқаролик кодексининг 163-моддасида даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар рўйхати кўрсатилган бўлиб, ушбу рўйхатда шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талаблар ҳам назарда тутилган.

Меҳнат-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар юзасидан судда даъво ишларини қўзғатишнинг асосий шартларидан бири мазкур талаблар билан судга мурожаат қилувчи шахслар доирасини тўғри аниқлашдир. Меҳнат кодексининг 268-моддасига кўра:

1) ходим, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи;

2) меҳнатнинг ҳуқуқ бўйича инспектори;

3) ишберувчи, меҳнатнизоларикомиссиясинингқароригарозибўлмагантақдирда, шунингдек, унгаходимтомониданетказилганзарарниқоплашҳақидагинизоларбўйича;

4) прокурормеҳнатгаоидҳуқуқиймуносабатларданкелибчиқадиганишларбўйичасуддадаъвоқўзғатишҳуқуқигаэгабўладилар.

Меҳнат-ҳуқуқиймуносабатларинингасосийсубъектлариданбирисифатидаишберувчимеҳнатнизоларикомиссиясинингқарориданнорозибўлганидаёкиходимтомониданетказилганзарарниқоплашюзасиданбўлганмеҳнатишларибўйичааризабилансудгамурожаатқилишгаҳақлибўлади.

Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда меҳнат қилиш эркинлиги, биронбир фаолият билан шуғулланиш, эркин касб танлаш ва меҳнатни мухофаза қилиш борасида қонунчилигимизда тўла қонли кафолатлар яратилган.

Биринчидан,меҳнат қонунчилиги инсонпарвар ва адолатили тамойиллар асосида шакилланганлиги.

Иккинчидан, иш берувчи ва ҳодимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилганлиги.

Учинчидан, меҳнат низоларини ҳал этишда алтернатив йўлнинг мавжудлиги.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишнинг самарадорлиги ошириш мақсадида меҳнатга оид ишларни ҳал қилишда юрисдикциявий органларга ишларнинг тааллуқлилиги ва судловлигини аниқлаш жараёнини тизимлаштириш учун замонавий ахборот технологиялари, интернет тизмидан кенгроқ фойдаланиш мувофиқ бўлар эди.

Бунда компьютер технологиялари ёрдамида дастур яратиш орқали меҳнат низоларини кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тизимини яратиш мумкин.

Бунда аввало мазкур муносабатлар иштирокчилари ўртасидаги низоларни ҳал этишга бағишланган мажлислар ва суд мухокамаларини онлайн тарзда ташкил қилиб, тарафларнинг турли ерда эканликларидан қатъий назар, видеоконференция ташкил қилиш орқали жараённи ўтказиш мумкин.

Шунингдек, турли хил шартномаларни қамраб олган, уларни тузиш тартибини ифода этадиган, намуналар тўпланган, шартнома матнларини автотўлдириш алгоритм тизимини қамраб олган дастурларни яратиш, давлат божи, моддий зарар суммаларини автоматик тарзда ҳисоблаб берувчи дастурлар яратиш, аризаларни қабул қилишда уларнинг тааллуқлигини аниқлашни тегишли дастурларни яратиш ва уларга жавобни on-line режимида қайтариш имкониятини берувчи дастурлар яратиш ва бошқа тегишли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда меҳнатга оид низоларни судгача ҳал қилишда меҳнат низолари комиссиясининг ролини кучайтириш, меҳнат низолари комиссиясининг ҳуқуқий асосларини қонун чиқариш орқали яратиш, хорижий мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда иcлоҳ қилиш керак. Бунда “Меҳнат низолари комиссияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим.

 

Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. кучга кириш санаси 08.12.1992Манба:«Халқ сўзи», 1992 й., 243 (494)-сон.
  2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси кучга кириш санаси 01.01.1998. Манба:Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон.
  3. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси кучга кириш санаси 01.04.1996.Манба:Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова-сон; «Халқ сўзи», 1996 й., 21–22 (1274–1275)-сон.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle