Маърифатпарвар жадид сифатида Хамза Хакимзода Ниёзийнинг хизматлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 18 июля, печатный экземпляр отправим 22 июля.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №23 (313) июнь 2020 г.

Дата публикации: 04.06.2020

Статья просмотрена: 7 раз

Библиографическое описание:

Кенжаева, З. С. Маърифатпарвар жадид сифатида Хамза Хакимзода Ниёзийнинг хизматлари / З. С. Кенжаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 23 (313). — С. 733-735. — URL: https://moluch.ru/archive/313/70771/ (дата обращения: 07.07.2020).



Мақолада маърифатпарвар шоир, жадид номоёндаси Ҳамза Хакимзода Ниёзий ва унинг марифий фаолияти, жадидчилик, мактаб ва маориф тарихига тўхталиб ўтилган. Манба сифатида архив хужжатлари ва Ҳамзанинг шахсий хотира дафтаридан фойдаланилганлиги мақоланинг қийматини янада оширган.

Калит сўзлар: жадид, мактаб, маърифатпарвар, Қўқон, қолоқлик, маданий ҳаёт, янги усул.

Статья посвящена истории просвещенного поэта, представителя Джадида Хамзы Хакимзода Ниязи и его образовательной деятельности, джадидизму, школе и образованию. Использование архивных документов и личной записной книжки Хамзы в качестве источника еще больше повысило ценность статьи.

Ключевые слова: джадид, школа, просвещение, коканд, отсталость, культурная жизнь, новый путь.

Инсоният тарихида кўплаб ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар бўлиб ўтган. Жадидчилик ҳам шундай ҳаракатлар сирасига киради. Жадидларнинг асосий мақсадлари жаҳон тараққиётидан четда қолган ўз халқлари турмуш тарзини ўзгартириш ва асрий қолоқлик исканжасидан олиб чиқиш эди. Улар мактаб ва маориф ишларини тўғри йўлга қўйишни ва ёш авлодга таълим-тарбия беришни долзарб масала деб билардилар. Шу мақсад йўлида XIX асрнинг охирларида Туркистонда, хусусан Фарғона водийсида ҳам янги усул мактабларини очиш учун ҳаракатларини бошладилар.

Архив хужжатларидаги маълумотларга қараганда, Фарғона водийсида дастлабки жадид мактаблари Қўқон шаҳрида очилган. Қўқон шаҳрида жадид мактабларининг ривожида атоқли ўзбек шоири Ҳамзанинг ҳам хизматлари катта.

Ҳамза ўз хотираларида бу тўғрида шундай деб ёзган эди: “Мадрасада ўқиб юрган вақтимизда газета, журналларни бировларнинг номига ёздириб олиб, қўлтиғимизга яшириб, мадрасанинг қозон қўядиган қоронғу ҳужраларида эшикни ичидан беклаб, ўшанда ҳам қўрқиб-қўрқиб ўқир эдик” [1].

Ҳамза 1911 йилда Қўқонда ҳамфикр дўсти Миразиз ёрдамида Ҳожибек гузарида янги усул мактабини очиб, унда ўзи дарс беради. Мактабда ўқиш-ўқитиш ишларига баъзи бир ўзгаришлар киритиб, қуруқ ёд олиш услубини йўқотишга ҳаракат қилади. Ўқувчиларни уриш-сўкишни таъқиқлади, синфдан ташқари тарбиявий машғулотларга кўп эътибор беради, она тили дарсларига алоҳида аҳамият берилиб, бу дарс учун кўпроқ вақт ажратилади.

Ҳамза болаларни ўқув қўлланмалари, овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш мақсадида “Жамияти хайрия” ташкил этади. Ҳамза очган мактабнинг довруғи Қўқон шаҳридан ташқарига ҳам тарқала бошлайди. Маҳаллий маъмурлар бундан ҳайиқиб, 1913 йилда мактаб ва жамиятни беркитадилар.

Ҳамза 1914 йилда Марғилон ва Қўқонда яна жадид мактабларини ташкил этади. Афсуски, бу мактаблар ҳам чор маъмурлари томонидан мажбуран ёпиб ташланади.

Ҳамза янги усул мактабларини очиш билангина чекланиб қолмай, бу мактаблар учун хусусий дарсликлар ҳам яратган. 1914–15 йилларда “Енгил адабиёт”, “Ўқиш китоби”, “Қироат китоби” каби дарсликлар ҳам ёзади. Ҳамзанинг 1914 йилда ёзилган “Енгил адабиёт” дарслиги бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган эди. Бу дарсликлар 45 дарсга тақсимланган бўлиб, ундан аҳлоқий-дидактик ҳикоя ва шеърий асарлар ўрин олган. Бу дарслик сўз бошисида ўз мақсадини бундай деб баён этади: “Демак, ҳозирги ўқитиб турган адабиётларимиз ўқувчиларга оғир бўлмаса ҳамки, ёш талабаларимизга баъзи луғатларнинг мафҳуми оғирлик қилиб турганлиги шояд бошқа муаллимларга тажриба бўлгандир.”

Ҳамзанинг “Ўқиш китоби” ҳам 1914 йилда ёзилган бўлиб, у 2-синф ўқувчиларига мўлжалланган. Бу дарслик 9 дарсга тақсимланган бўлиб, муаллифнинг 15та маърифий-тарбияшуносликка доир асарлари берилган.

1915 йили Ҳамза 2-синф ўқувчилари учун ҳикоялардан иборат “Қироат китоби”ни ёзиб тугатди. Бу дарсликда ҳар бир мавзу сўзларнинг келиб чиқишини изоҳлашдан бошланади, сўнгра бу тушунчаларнинг фалсафий мазмуни берилади. Ундан кейин айтилганлар одоб-аҳлоққа оид ҳикоялар билан мустаҳкамланиб, дарс таълим-тарбиявий, хотима ясовчи икки қаторли шеър билан тугайди. С. Мамажонов эса Ҳамза ёзган дарсликлар ҳақида бундай фикр билдиради: “Ҳамзанинг маориф ишларидаги ютуғи шунда бўлдики, исломни усули жадид билан жипс боғлай олди. Қуръони Карим ва ҳадислардан фойдаланиб халқни маорифга, маданиятга тарғиб этди. Ҳамза ўз дарсликларининг аввалги бобларини Аллоҳни таърифлашга қаратди ва тўғридан тўғри “Илм — жаннат эшиги”, “Жаҳл — дўзах эшиги” деди. “Қироат китоби”нинг ҳар бир бобида ё Қуръондан, ё ҳадислардан далил келтириб, ўз ниятини тарғиб этди” [2]. Хуллас, Ҳамза яратган дарсликларда болаларнинг ёш хусусиятлари ҳисобга олинганлиги болаларда китобга муҳаббат туғдиришини алоҳида қайд этмоқ лозим. Дарсликлар халқ ижодидан келтирилган парчалар билан тўлдирилган бўлиб, ёрқин ва ширали халқ тилида ёзилган. Ҳамза таълимнинг тушунарли ва кўргазмалилиги сингари аниқ таълим-тарбия қоидаларни қаттиқ туриб ҳимоя қилади. Дарс учун кўргазмаларни ўзи ёки усталарга ясаттирган.

Жадидларнинг ҳаракатлари самарасиз кетмади. Уларнинг ўлкани маърифатли қилиш ва сиёсий жиҳатдан мукаммалаштиришга бўлган уринишлари аҳолини сиёсий жиҳатдан жонланишига ва чор маъмурларига қарши кўпинча норозилик ҳаракатларини вужудга келишига сабаб бўлди. Гарчи жадидлар ҳаракати ва уларнинг мевалари бўлган Туркистон Мухторияти бўғиб ташланган бўлсада, уларнинг орзу-умидлари XX асрнинг охирига келиб рўёбга чиқди ва жаҳон сиёсий харитасида Мустақил Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди.

Адабиёт:

  1. Ж. Йўлдошев, С. Ҳасанов, Жадид тарбияшунослиги асослари, Тошкент, Ўқитувчи. 1994.
  2. Ўзбек тили ва адабиёти. 1995, № 3.
  3. Zumradxon N.Xatamova. The tax system history of Kokand.2019, vol. 1,issue 13, pp. 75–86. Ўтмишдан назар илмий журнали.
  4. Ilyoskhon Burhanov. Influence of the tax system on political life in the administration of the Kokand khanate.2019, vol. 1, issue 19, pp. 21–27. Ўтмишдан назар илмий журнали.
  5. Обломуродов Н., Толипов. Ф. “Ўзбекистонда солиқлар тарихидан”. Тошкент “Иқтисод молия”, 2009 йил., 180 бет.


Ключевые слова

жадид, мактаб, маърифатпарвар, Қўқон, қолоқлик, маданий ҳаёт, янги усул
Задать вопрос