Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштиришнинг янги шаклларини қўллаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 18 июля, печатный экземпляр отправим 22 июля.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (311) май 2020 г.

Дата публикации: 25.05.2020

Статья просмотрена: 6 раз

Библиографическое описание:

Мамадалиев, Ш. К. Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштиришнинг янги шаклларини қўллаш / Ш. К. Мамадалиев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 21 (311). — С. 794-797. — URL: https://moluch.ru/archive/311/70649/ (дата обращения: 09.07.2020).

Мақолада тижорат банклари тоьонидан кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иқтисодий ривожланишига таъсири эконометрик таҳлил асосида ўрганилган. Шунингдек, кичик бизнес субъектларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришда кредитлаш амалиётини кенгайтириш йўллари таклиф этилган.

Калит сўзлар: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, кредит, микрокредит, молиялаштириш механизми, капитал, кредитлаш тизими, эконометрик моделлаштириш, регрессия, молиявий қўллаб-қувватлаш.

В статье приводятся пути совершенствования финансирования деятельности субъектов малого предпринимательства со стороны коммерческих банков. На основе эконометрического анализа изучено влияние кредитов, выделяемых коммерческими банками, на развитие малого бизнеса и частного предпринимательства. Также предлагаются пути расширения практики кредитования в целях повышения финансового потенциала малого бизнеса.

Ключевые слова: малый бизнес, предпринимательство, кредит, микрокредитование, механизмы финансирования, капитал, система кредитования, эконометрическое моделирование, регрессия, финансовое обеспечение.

Кириш

Замонавий иқтисодиётда кичик бизнессубъектлари эркин бозор муносабатларигаасосланган хўжалик юритиш тизиминингмуҳим таркибий элементларидан бири сифатида катта аҳамият касб этади. Кичик бизнес субъектлари ташқи ва ички муҳитнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига тез ва осон мослаша олиш қобилиятига эга. Бу хусусиятрақобат муҳити ривожланишига, иқтисодийтизимни тузилмавий жиҳатдан қайта қуриш жараёнларини амалга оширишга, инновацион технологияларга асосланган ишлабчиқариш тизимларини ривожлантиришгатуртки беради.Кичик бизнес субъектлари ижтимоийбандлик муаммосини ижобий ҳал этишга ёрдам бериши, жамиятда ижтимоий тангликни камайтиришга имкон беришини инобатга олсак, кичик бизнес субъектлариниқўллаб-қувватлаш борасида амалдаги молиялаш механизмини такомиллаштириш катта аҳамиятга эга.

Бугунги кунда юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожига катта эътибор қаратилмоқда. Чунки, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши, оилалар даромади ва уларнинг фаровонлиги, янги иш ўринларининг ташкил этилиши айнан ушбу тадбиркорлик ривожига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони [1] билан қабул қилинган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида “банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлашни янада кенгайтириш” энг муҳим устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал суръатлар билан ривожланишида банкларнинг ўрни катта, чунки банклар томонидан тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитлар орқали иқтисодий тараққиётни таъминлашнинг молиявий-иқтисодий-ижтимоий жиҳатлари назарда тутилган.Маълумки, кичик бизнес капитал тақчиллиги шароитида кўп маблағ талаб этмайдиган хўжалик фаолияти сифатида ресурслар айланмасининг юқори суръатларини таъминлайди, иқтисодиётни қайта қуриш, иқтисодий нобарқарорлик ва ресурслар чекланганлиги шароитида истеъмол бозорини шакллантириш ва уни тўлдириш муаммосини тез ҳамда тежамли тарзда ҳал этади. Кичик корхоналар истеъмол талабининг ўзгаришига дарҳол мослашади ва шу йўл билан истеъмол бозоридаги зарурий мувозанатни таъминлайди.

Адабиётлар шархи

Кичик бизнес фаолиятидаги иқтисодий манфаатлар, мақсадлар ва аниқ вазифаларнинг самарали ҳал этилишини таъминлашга қодир бўлган ички имкониятлар, зиддиятларни ҳамда уларни молиялаштириш механизмларини ривожланишининг ташкилий-иқтисодий, назарий-услубий жиҳатлари хориж ва мамлакатимиз олимлари томонидан кенг муҳокама қилинган. Жаҳон мамлакатларида кичик бизнес субъектларини кредит олиш имкониятлари муаммога айланган бир вақтда, аҳолининг стартап лойиҳаларини кредитлаш механизмлари Стиглитз ва Веисслар томонидан асосланган [3].Кичик бизнес субъектларининг банклар, давлат ташкилотлари ва кичик бизнесни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар билан муносабатини баҳолаш асосида уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва енгиллаштирилган шартлар асосида кредитлаш тизимини бўйича Патерсен, Ражан, Бергае Элсас кабилар тадқиқот олиб борганлар [4,5].Кичик бизнесни молиялаштириш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, уларни кредитга лаёқатлилигини аниқлашда корхоналарнинг молиявий аҳволи, ривожланиш даражаси, кредиторнинг кредитга лаёқатлилигини аниқлашга қаратилган эконометрик моделлаштириш масалалари бўйича Фелдмен ва Мастер тадқиқотлар қилган [6].Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларини тижорат банклари томонидан кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштиришга қаратилган муаммолар И.Алимуродов, А.Баймуратов, И.Рахманов, Д.Таджибаева, Ж.Исаков, Л.Зойиров, Н.Ўрмановаларнинг илмий тадқиқотларида ўрганилган [7]. Кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш мақсадида уларнинг импорт тўлови билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтириш бўйича И.Алимардонов [8] тадқиқотларида таклифлар берилган.Амалга оширилган илмий тадқиқотлар кўламига қарамасдан Ўзбекистонда ҳозирги шароитда кичик бизнес субъектлари фаолиятини молиялаштиришнинг барқарор тизимини шакллантириш, тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларини кредитлаш амалиётинитакомиллаштириш, уларни кредитлаш жараёнида юзага келадиган молиявий рискларнинг чуқурлашишига йўл қўймаслик каби масалаларни илмий асосда тадқиқ қилиш ўз долзарблигини йўқотмаган.

Асосий қисм.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мазкур соҳага тижорат банклари томонидан берилаётган кредитлар ва кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Жумладан, барча манбалар ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит ресурслари ҳажми 2019 йилда 19564,0 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2017 йилга нисбатан 3,2 баробарга ошди, микрокредитлар ҳажми эса тегишлича 3,6 баробарга ортиб, 4015,0 млрд. сўмга етди. Хусусан, 2019 йилда оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 490,3 млрд. сўм, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 2782,2 млрд. сўм, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 3381,4 млрд. сўм, ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 3915,8 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга 360,2 млрд. сўм миқдорида кредитмаблағлари ажратилган [9].

Молия бозори ривожланган мамлакатлар амалиётида кредит ташкилотлари маблағлари кичик бизнесни ривожлантириш учун асосий молиялаш манбаи ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялашда тижорат банклари маблағлари юқори улушни ташкил этади.

Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш амалиётини янада кенгайтиришга қаратилган мақсадли стратегияларни белгилаши лозим. Шунингдек, кичик бизнес субъектларини кредитлашда асосий эътибор юқори ликвидли мавжудлигига қаратилаётганлиги кичик бизнес субъектлари кредитлаш ҳажмини янада оширишга тўсқинлик қилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, банклар талаб қилаётган юқори ликвидли гаров объектлари кичик бизнес субъектларининг кўпчилигида мавжуд эмас.Кичик бизнес субъектларининг инвестицион харажатларини кредитлаш амалиётида ечимини кутаётган муаммолардан яна бири хорижий кредит линиялари орқали жалб этилаётган инвестицион кредитлар баҳосининг юқори эканлигидир.

Банкларда кичик бизнесни кредитлаш учун ресурс салоҳияти юқори эмаслиги, барча хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, кичик бизнес субъектларининг пул оқими барқарорлигига нисбатан салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса, иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасининг паст эканлиги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўловсизлик муаммосини ҳал қилиш имконини бермайди.Юқоридагилар билан бирга, республикамиз тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектлари тармоқларига берилаётган кредитлар таркибида кескин фарқланиш мавжуд бўлиб, ривожланаётган соҳаларда кредитлаш ставкаларининг ўсиб бораётганлиги кузатилмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ривожланишида банкларнинг ўрнини ошириш учун қуйидаги ишларни қилиш лозим:

− кичик бизнес субъектларида юқори ликвидли гаров объектларининг етишмаслигини ҳисобга олиб, уларни лизинг, қайтариладиган лизинг ва мулкий жавобгарлик суғуртаси асосида кредитлашга бўлган эътиборни кучайтириш;

− тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бериладиган паст фоизли кредитлар ҳажмини ошириш мақсадида, банкларнинг устав капиталида давлатнинг улушини ошириш ҳамда ушбу ресурсларни кичик бизнес субъектларини имтиёзли кредитлашга йўналтириш;

− тижорат банклари томонидан кичик бизнесни қисқа муддатли кредитлаш бўйича ресурслар тақчиллигини инобатга олган ҳолда йирик корхона ва ташкилотларнинг бўш пул маблағларидан фойдаланиш механизмаларини оптималлаштириш;

− пенсия фонди ва давлат суғурта компанияларининг бўш пул маблағларини тижорат банкларига паст фоиз ставкаларида, уларни кичик бизнес субъектларини кредитлашга йўналтириш шарти билан, муддатли депозит қилиб жойлаштириш;

− кичик бизнес субъектларини овердрафт ва контокоррент шаклида кредитлашда юзага келадиган кредит риски даражасини пасайтириш мақсадида мазкур субъектлар учун тўловларнинг календарь кетма-кетлигини жорий қилиш.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, кичик бизнес субъектларини тижорат банклари томонидан кредитлаш самарадорлигини ошириш хусусидаги таклифимизнинг амалиётга татбиқи уларни кредитлаш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони. //Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. — Тошкент, 2017. — № 6 (766). — 32-б.
  2. Р. С. Муратов, Н. П. Пулатов. Мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш шароитида кичик бизнес корхоналарини молиялаштириш механизмлари ва истиқболлари. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 й.
  3. Stiglitz, J. and Weiss, A. (1981). ‘Credit rationing in markets with imperfect information.’ American Economic Review, vol. 71, pp. 393–410.
  4. Petersen, M. and Rajan, R. (2000). ‘Does distance still matter? The information revolution in small business lending,’ University of Chicago Working Paper.
  5. Berger, A. and De Young, R. (2001). ‘The effects of geographic expansion on bank efficiency.’ Journal of Financial Services Research, vol. 19, forthcoming.
  6. Feldman, R. (1997). ‘Banks and a big change in technology called credit scoring.’ The Region, Federal Reserve Bank of Minneapolis, September, pp.
  7. И.Алимардонов. Кичик бизнес субъектларини кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси автореферати. Ўзбекистон Республикаси банк-молия академияси. Тошкент. 2018 йил.
  8. И.Алимардонов. Кичик бизнес субъектларини молиялаштиришнинг айрим долзарб масалалари. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил.
  9. www.biznes-daily.uz
  10. www.stat.uz
  11. www.iqtisodiyot.uz
Основные термины (генерируются автоматически): бизнес, малый бизнес, кредит, млрд.

Ключевые слова

капитал, кредит, регрессия, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, микрокредит, молиялаштириш механизми, кредитлаш тизими, эконометрик моделлаштириш, молиявий қўллаб-қувватлаш

Похожие статьи

Проблемы кредитования малого предпринимательства в РФ

В настоящее время более чем 90% малых предприятий не могут начать производство без заемных средств и кредитов. По данным Министерства экономического развития и торговли РФ, малый бизнес нуждается в 30 млрд. кредитов ежегодно...

Кредитование малого и среднего бизнеса в условиях кризиса

Согласно экспертным оценкам, кредитование малого и среднего бизнеса в наиближайшие годы станет одним из наиболее быстрорастущих

По данным Министерства экономического развития и торговли РФ, малый и средний бизнес нуждается в 30 млрд. кредитов ежегодно, но...

Малый бизнес

Также начал сокращаться уровень просроченной задолженности по кредитам малого и среднего бизнеса после девяти месяцев непрерывного роста в 2015г. Доля просроченной задолженности снизилась в июне 2016г. на 0,4 п.п., до 15,2 % от портфеля, а ее объем — на 15 млрд. руб...

среднее, бизнес, Россия, темп прироста, кредит, малый, банк...

ФЗ № 209 «О развитии малого и среднего предпринимательства в Российской Федерации» не предполагает для субъектов МСБ предоставления

По данным Министерства экономического развития и торговли РФ, малый и средний бизнес нуждается в 30 млрд. кредитов ежегодно...

Кредитование малого исреднего бизнеса вКалининградской...

Объем выданных за год кредитов субъектам малого и среднего бизнеса составил 6 942 млрд. рублей — почти на 900 млрд. больше, чем в 2013 году. В относительном выражении прирост составил 14,6 %, тогда как в 2012 году он был в два раза выше (28,7 %).

Проблемы кредитования малого и среднего бизнеса

Ключевые слова: малый и средний бизнес, малое предпринимательство, кредитование малого бизнеса.

Наибольший объем списаний (около 30 млрд рублей) проблемных ссуд был отмечен

Малый бизнес не располагает достаточными средствами для обеспечения кредита.

Стимулирование развития малого бизнеса и частного...

В финансовой поддержке малого бизнеса активно участвует Агробанк. За первые 5 месяцев 2013 года он предоставил субъектам малого бизнеса кредитов на 265 млрд. сумов, в том числе для развития семейного бизнеса и ремесленничества — 4,5 млрд. сумов.

Коммерческие банки и малый бизнес: основные направления...

Развитие малого бизнеса и предпринимательства — одна из наиболее приоритетных задач не только государства, но и общества в целом. Основной составляющей экономики любой страны мира, является малый и средний бизнес.

Проблемы банковского кредитования малого и среднего бизнеса

В статье анализируется состояние рынка банковского кредитования субъектов малого и среднего бизнеса, рассматриваются условия предоставления кредитов для развития бизнеса банками Калининградской области.

малый бизнес, млрд, сум, Узбекистан, частное...

малый бизнес, банк, предпринимательская деятельность, частное предпринимательство, минимальная заработная плата, малое предпринимательство, заемщик, трлн сумов, Узбекистан, млрд сумов.

Задать вопрос