Банк капитали етарлилигига қўйилган талаблар ва унинг етарлилигини таъминлашда хатарли банк активлари аҳамияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 29 февраля, печатный экземпляр отправим 4 марта.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Научный руководитель:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №4 (294) январь 2020 г.

Дата публикации: 28.01.2020

Статья просмотрена: 2 раза

Библиографическое описание:

Нурходжаева Н. Б. Банк капитали етарлилигига қўйилган талаблар ва унинг етарлилигини таъминлашда хатарли банк активлари аҳамияти // Молодой ученый. — 2020. — №4. — С. 481-485. — URL https://moluch.ru/archive/294/66778/ (дата обращения: 18.02.2020).



Маколада тижорат банклари капитали таркиби, унинг етарлилиги бўйича Базел талаблари, хатарли банк активлари хакида маълумотлар келтирилган. Шунингдек базел талабларини Ўзбекистон тижорат банкларида қўлланилиши, хатарли ва хатарсиз активлри салмғи орқали банкларнинг даромадини ошириш кабилар ёритиб ўтилган.

Калит сўзлар: банк, актив, капитал, Базел, капитал етарлилиги, хатарли банк активлари, марказий банк, қимматли қоғозлар, тратта.

В статье приведены данные о структуре капитала коммерческих банков, требование базел по обеспеченности, о риске банковских активов. Также освешены проблемы применение требований базеля в коммерческих банках Узбекистана, о повышении даходов банка по рискованных и безопасных активов.

Ключевые слова: банк, достаточность капитала, дополнительный капитал, международная банковская практика, основной капитал, совокупный капитал, эмиссионный доход, структура капитала, Узбекистан.

Бугунги кунда тижорат банклари бажараётган барча операциялар бевосита ёки билвосита банк капиталининг етарлилиги ва унинг сифатига боғлиқ бўлиб, ҳар қандай тижорат банкининг тўловга қобиллигини ва хатарлардан ҳолилигини баҳолашда банк капиталининг етарлилигини асосий омил ҳисобланади. Тижорат банкларининг етарли миқдорда банк капиталига эга бўлиши, уларнинг ликвидлилигини таъминлаш ва фаолияти давомида дуч келадиган хатарлардан зарар кўрмай чиқиб кетиш имкониятини беради.

Ўзбекистон тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган асосий талаблар «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Марказий банкнинг 420–сонли Низомида белгиланган. Низом бўйича тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйилган талаблар халқаро Базел қўмитасининг андозаларида кўзда тутилган талабларга мос келади [8]. Базел қўмитасининг андозалари, унга аъзо бўлган ўн иккита мамлакат[2] марказий банкларнинг вакиллари иштирокида 1998 йилда ишлаб чиқарилган ва 1993 йилда амалиётга жорий этилган [10].

Тижорат банклари капитали биринчи даражали капитал ва иккинчи даражали капиталдан ташкил топади. Иқтисодий адабиётларда у асосий капитал ва қўшимча капитал ҳам деб юритилади.

Тижорат банклари капиталининг асосий ва қўшимча капиталга ажратилиши, умумий капитал таркибидаги манбаларни шакллантиришида ҳамда уни бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг асосий капитали банкнинг тўлиқ тўланган ва муомалага чиқарилган оддий акциялари, нокумулятив, муддатсиз имтиёзли акциялари, эмиссион даромад, тақсимланмаган фойда, консолидациялашган шўъба корхоналарга йўналтирилган маблағлар ва умумий захирадан иборат.

Республикамиз тижорат банклари капитали таркибида эмиссион даромадлар ва консолидациялашган шўъба корхоналарга йўналтирилган маблағларни шакллантириш шу куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Тижорат банклари асосий капитали таркибида эмиссион даромадларнинг шаклланмаганлиги, банклар оддий ва имтиёзли акцияларининг мамлакат фонд биржаларидаги олди-сотдиси билан боғлиқдир. Бизга маълумки, эмиссион даромад тижорат банкининг оддий ва имтиёзли акцияларнинг молия бозорлари орқали ҳақиқатда сотилган баҳоси ва номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқидан вужудга келади. Ҳозирда маъзкур бозорнинг тўлақонли фаолият кўрсатмаётганлиги ва бошқа иқтисодий омилларнинг таъсири натижасида тижорат банклари учун эмиссион даромадни вужудга келтириш имконияти юзага келмаяпти. Қачонки, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори тўлиқ ишга тушса, фонд биржаси том маънода фаолият кўрсатса, қачонки, акциялар қиймати мунтазам эълон қилиб борилса ва аҳолида акцияларни сотиб олишга иштиёқ туғилса, акцияларнинг ўзи шунчаки оддий қағоз бўлиб қолмасдан, ҳақиқий қимматли қоғозга айланиб, ўз эгаларига учун муҳим даромад манбаи бўлсагина бунга эришиш мумкин[4].

Тижорат банклари капитали таркибида консолидациялашган шўъба корхоналарига қилинган қўйилмаларнинг мавжуд эмаслигини, тижорат банклари амалиётида ҳозирча алоҳида лизинг, траст, факторинг, форфейтинг компаниялари каби кредит муассасаларини ташкил этиш тажрибаси қўлланилмаётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ҳолбуки, халқаро банк амалиётида тижорат банклари қошида ташкил этилган бундай муассаслар фаолиятининг самарали эканлиги ўз исботини топган.

Банклар қошида ташкил этилган шўъба корхоналари мустақил балансга эга бўлмайди, улар белгиланган харажатлар сметаси асосида фаолият юритади ва уларнинг олган фойдаси банкнинг фойдасига қўшилади. Энг муҳими, улар фаолиятининг самарадорлигини аниқ кўрсаткичларда ифодалаш мумкин. Бу эса, шўъба корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш имконини беради.

Тижорат банкларининг қўшимча капитали банкнинг жорий йилдаги соф фойдаси, кредит хатарларига қарши қилинган захира ажратмаларининг банк активлари хатарга тортилган суммасининг 1,25 фоизидан ошиб кетмайдиган миқдори, аралаш турдаги мажбуриятлар ва субординациялашган қарз мажбуриятларидан иборат бўлади.

Республикамиз тижорат банклари капитали таркибида субординациялашган қарз мажбуриятларини жорий қилиш амалиётини шакллантириш асосий вазифалардан бири бўлиб турибди. Тижорат банклари капитали таркибида субординациялашган қарз мажбуриятларининг шакллантирилиши уларнинг ўрта ва узоқ муддатли кредитлар бозорини янада ривожлантиришига муҳим туртки бўлади. Чунки, субординациялашган қарз мажбуриятлари тижорат банклари учун ўрта ва узоқ муддатли ресурсларнинг жалб қилишнинг қулай ва кам харажатли воситаси ҳисобланади. Айни вақтда, ўрта ва узоқ муддатли кредитлаш ҳисобидан молиялаштириладиган юқори рентабелли инвестиция лойиҳалари мавжуд бўлиб, улар банкларни ўрта ва узоқ муддатли ресурслар топишга мажбур қилади. Субординациялашган қарз мажбуриятларидан ана шундай ресурсларни жалб қилиш воситаси сифатида фойдаланилади.

Базел қўмитаси бозор иқтисодиёти шароитида кўзда тутилмаган хатарларни қоплаш мақсадида, 1997 йилдан бошлаб, III даражали капиталини амалиётга жорий қилди. Унга кўра, учинчи даражали капитал қисқа муддатли (икки йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим) субординар қарзлардан иборат бўлиб, биринчи даражали капиталнинг 250 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим [9].

Тижорат банклари капиталини бошқаришда улар капитали таркибининг шаклланиши муҳим ўрин эгаллайди. Республикада йирик тижорат банкларидан бўлган Республика ТИФ Миллий банки ва “Асака” банкида акциядор капитал сифатида қўйилган хорижий валюталарга қилинган девальвация захираси улуши юқори салмоққа эга. Девальвация захирасининг умумий капитал таркибидаги салмоғининг юқорилигини миллий валюта-сўмнинг алмашув курсининг ўзгариб туриши билан изоҳлаш мумкин. Халқаро банк амалиётида ушбу кўрсаткич салбий ҳолат сифатида баҳоланади.

Ҳукуматимиз томонидан миллий валютамиз-сўмнинг жорий операциялари бўйича эркин алмашувининг таъминланиши ва 2003 йилнинг 15 октябрдан халқаро валюта жамғармаси Битимининг 8-моддасига қўшилиши тижорат банклари капиталининг чет эл валютасида шакллантиришга бўлган эҳтиёжининг ўз-ўзидан йўқолишига олиб келиши лозим.

Молиявий барқарорлиги нуқтаи назаридан оқилона банк таркибининг шакллантирилиши унинг етарлигига ўрнатилган даражани аниқлашда ва уни бошқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Тижорат банклари капиталининг етарлилигини аниқлашда банкларнинг хатарли активлари миқдори ва уларнинг сифати муҳим аҳамиятга эга. Тижорат банклари капиталини аниқлашда асосан иккита кўрсаткич асосий мезон ҳисобланади. Биринчиси, тижорат банклари, умумий капиталининг етарлилик даражаси. Иккинчиси, тижорат банклари асосий капиталининг етарлилиги. Юқорида қайд этилган ҳар иккала кўрсаткич тижорат банклари капиталининг хатарли активлари салмоғига нисбатан аниқланади.

Тижорат банклари капиталининг етарлилигини аниқлашда хатарли активлар миқдорининг амалиётга жорий этилиши биринчи марта 1988 йилда Халқаро Базел қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди ва 1993 йилдан бошлаб амалиётга жорий этилди. Унга кўра, тижорат банкларининг активларини тўртта, яъни: 0 фоиз, 20 фоиз, 50 фоиз ва 100 фоиз хатар даражаларига ажратилади. Тижорат банклари умумий капиталининг етарлилиги даражаси –0.08, асосий капиталнинг етарлилик даражаси эса 0.04 миқдорида белгиланган.

Шуниси характерлики, республикамиз Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган хатарли банк активлари услубиёти билан халқаро Базел қўмитаси томонидан ишлаб чиқарилган услубиёт ўртасида жиддий фарқлар мавжуд эмас. Масалан, Базел қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган услубиётда банкларнинг хатарсиз, яъни 0 фоиз хатарга эга бўлган активлари таркибига 6 та актив киритилган:

a) банкнинг айланма кассасидаги нақд пуллар;

b) банкнинг Марказий банкдаги “Ностро” вакиллик ҳисобварағининг қолдиғи;

c) ҳукумат ва Марказий банк томонидан 90 кунгача муддатга чиқарилган қимматли қоғозлар;

d) иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларнинг ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарлиган қимматли қоғозлар;

e) иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларнинг ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблар ва бу давлатларнинг нақд валюталари билан таъминланган активлар;

f) Марказий банкда қайта ҳисобга олинадиган тратталар.

Республикамиз Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган услубиётда Базел услубиётидан фарқланувчи икки жиҳат мавжуд:

  1. Хукуматнинг қимматли қоғозлари хатар даражасига кўра фарқланмаган. Фикримизча, хукуматнинг қимматли қоғозлари хатар даражасига кўра фарқланиши лозим. Чунки, хукуматнинг узоқ муддатли қимматли қоғозларида даромадлиликнинг пасайиш хатари доимо сақланиб қолади.
  2. Марказий банкда қайта ҳисобга олинадиган тратталар ўз аксини топмаган. Бошқа хатар тоифалари бўйича сезиларли фарқлар мавжуд эмас.

Халқаро Базел андозалари амалиётга жорий қилингунга қадар халқаро банк амалиётида[1] банк капиталининг етарлилигини аниқлашда ҳар хил услубиётлардан фойдаланиб келинди. Масалан, АҚШда банк капиталининг етарлилиги банк томонидан жалб қилинган депозит маблағларга нисбатан ўрнатилган бўлиб, унга кўра банк капитали жами депозит маблағларга нисбатан ўрнатилган бўлиб, унга кўра, банк капитали жами депозит маблағларнинг 10 фоизини ташкил этиши лозим эди.

Албатта, Халқаро Базел қўмитаси томонидан банк капитали етарлилигини аниқлаш бўйича ишлаб чиқарилган андозалари жаҳон банк амалиётида оламшумул воқеликка сабаб бўлди, шу билан ушбу андозалар айрим камчиликлардан ҳам холи эмаслиги амалиётда ўз ифодасини топди. Ушбу ҳолат биринчи марта Америка Қўшма Штатлари, сўнгра Россия иқтисодчи олимлари томонидан кенг эътироф этилди.

Базел андозаларида банк капиталининг етарлилигини аниқлашда, биринчидан, барча мамлакатлар учун ягона кредит хатарини ўрнатилганлиги, иккинчидан, банк фаолиятида вужудга келиши мумкин бўлган бозор ва фоиз хатарларини инобатга олинмаганлиги, учинчидан ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг банклари учун ягона ёндашувнинг жорий этилганлиги ва бошқа шу каби камчиликлар танқид остига олинди.

Натижада, Базел қўмитаси 1998 йилдан бошлаб банк капитали етарлилигини аниқлаш бўйича янги андозалар Базел–II сифатида халқаро банк амалиётига кириб келди. Халқаро банк жамоатчилигининг таклиф ва фикрлари асосида ушбу андозаларнинг якуний варианти яратилиб, 2004 йилда банк амалиётида қўлланилиши мўлжалланган.

Базел–IIда банк капитали етарлилигини аниқлашнинг учта йўналишдаги андозалари жорий қилиниши кўзда тутилган:

биринчидан, банк капитали етарлилигини аниқлашнинг янги услубиёти жорий этилади, яъни банкнинг хатарга тортилган активлари таркибида бозор хатари ва фоиз хатарлари инобатга олинади. Кредит хатарлари бўйича амалиётда жорий этиб келинаётган ягона ёндашувга барҳам берилади;

иккинчидан, тижорат банклари капиталиетарлилигига ўрнатилган талабларнинг юқори даражада бажарилишига эришиш талаб этилади. Ушбу ҳолат тартибга солиш органлари, Марказий банкларнинг назорат органлари томонидан амалга оширилади. Хусусан, Халқаро Базел қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган янги андозада тижорат банклари капиталининг етарлилигига нисбатан янги, 12 фоизли талабни жорий этиш кўзда тутилган. Бундан асосий мақсад, миллий банк тизимининг тўловга қобиллигини мустаҳкамлаш, уларнинг инқирозга учрашининг олдини олиш, аҳолининг ва инвесторларнинг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашдан иборат;

учинчидан, тижорат банклари акциядорлари ва инвесторларига банкнинг молиявий ҳолати юзасидан маълумотларни олишга имкон яратиш ва улар юзасидан билдирилган таклиф-мулоҳазаларни инобатга олиш лозим. Шунг кўра, банк акциядорлари ва инвесторларига банк капитали юзасидан корпоратив бошқарувга кенг ўрин берилади.

Фикримизча, тижорат банкларининг даромад келтирадиган активлари салмоғини оширишга эътибор қаратиш лозим. Чунки, тижорат банкларининг даромад келтирадиган активлари миқдорининг ўсиб бориши банк фойдасини ошириш имкониятини бериш билан бирга, улар капитали миқдорини кўпайтиришни талаб этади. Демак, банк капитали етарлилик миқдори, банк активларининг сифати ва миқдорига бевосита боғлиқ бўлиб, тижорат банклари капиталнинг энг кам миқдорига эга бўлгани ҳолда, юқори фойда олишга интилиши табиий ҳолат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг жами капиталига нисбатан 10 фоиз миқдорида минимал етарлилик талаби белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу талабнинг бузулишига йўл қўймаслик, банк капиталини бошқаришнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганимизда:

– Халқаро Базел қўмитаси томонидан хатарли активларга белгиланган талаб даражаси ва унинг банк амалиётида қўлланилиши ўз самарасини беришига шубҳа йўқ. Шу билан бирга, ўтиш жараёнини бошдан кечираётган мамлакатларнинг банк тизимида ушбу андозаларни шундайлигича тўлиқ қўллаш мақсадга мувофиқ эмас;

– тижорат банкларида банк капитали етарлилигига ўратилган талабни таъминлаган ҳолда уларнинг хатарли активлари салмоғини оширишга эришиш лозим;

– республикамиз тижорат банкларининг хатарли активларини бошқариш амалиётини эътироф этиш, шу билан бирга хатарсиз активлар салмоғини камайтириш ҳисобига банк фойдасини оширишга эътибор қаратиш зарур;

– тижорат банкларининг иккиламчи қимматли қоғозлари бозоридаги фаолиятини жонлаштириш ҳисобига банк капитали таркибида эмиссион даромадлар манбаини шакллантиришга эришиш керак.

Юқорида қайд этилган тавсияларни тижорат банклари томонидан эътиборга олиниши, уларинг капиталини самарали бошқаришда хатарга тортилган банк активларининг аҳамиятини янада оширади, деб ҳисоблаймиз.

Adabiyotlar:

  1. O’zbekiston Respublikasining “O’zbekiston Respublikasining Markaziy banki to’g’risida”gi Qonuni. 2019 yil 11-noyabr.
  2. O’zbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati to’g’risida”gi Qonuni. 2019 yil.
  3. O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 12 sentyabrdagi PQ-3270-sonli “Bank tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to’g’risida”gi qarori.
  4. Azizov U.O’ va boshqalar. Bank ishi. Darslik. T.: «IQTISOD-MOLIYa» nashriyoti, 2018 y.
  5. Omonov A. A., Qoraliev T. M. Pul va banklar. Darslik. T.: «IQTISODMOLIYa» nashriyoti, 2018 y.
  6. Андрюшин С. А. Банковские системы. Учебное пособие. — М.: Альфа-М: ИНФРА-М, 2013.
  7. Abdullaeva Sh.Z. Bank ishi. Darslik. T.: «IQTISOD-MOLIYa» nashriyoti, 2017 y.
  8. У. Жўраев. Халқаро банк назоратини такомиллаштиришда Базел қўмитасининг роли. // Бозор, пул ва кредит. 10-сон, 2013, 5-бет.
  9. Грязнова А. Г. Финансово-кредитный энциклопедический словарь. — М.: “ФиС”, 2002.
  10. Банковское дело. Под. Ред. Профессора О. И. Лаврушина. –М:. “ФиС”, 2001
  11. www.uba.uz- O’zbekiston Banklari Assotsiatsiyasi rasmiy sayti
  12. www.lex.uz- O’zbekiston Respublikasi qonun xujjatlari to’plami
  13. www.cbu.uz-zbekiston Respublikasi Markaziy bankining rasmiy sayti
  14. www.bankir.uz-Bank axborotlari portal
  15. www. finance.uz- Moliya-iqtisodiy tahlil portali

[2]1Бельгия, Канада, франция, Германия, Италия, Япония, Люксенбург, Голландия, Швеция, Швецария, Буюк Британия ва АҚШ.

[4] Президент И.А.Каримовнинг 2003 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2004 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига баҳшланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи”, 2004 йил 10 феврал.

[1] Банк капиталининг етарлилигини аниқлаш бўйича Базел андозалари 1988 йилда ишлаб чиқилди ва 1993 йилдан амалиётга жорий этилди.

Основные термины (генерируются автоматически): Банк, капиталь, капитал, улар, кредит, III, структура капитала.


Похожие статьи

Анализ собственного капитала коммерческого банка (на примере...)

Анализ структуры собственного капитала.

Анализ динамики и структуры собственного капитала позволяет сделать вывод о том, что рост собственного капитала в валюте

Уставной капитал. 1. Долгосрочные кредиты банков + прочие долгосрочные займы. —уд. вес в итоге.

Субординированный кредит как инструмент управления...

банк, достаточность капитала, собственный капитал, капитал, требование, Банк России, США, Базельский комитет

Сохранение прибыли при внедрении Базеля III | Статья в журнале...

Регулирование собственного капитала коммерческого банка... банк, достаточность капитала...

Теоретический анализ понятий собственного капитала...

Собственный капитал банка (равный сумме акционерного и резервного капитала) представляет часть банковского капитала, вложенную

Капитал банка — это средства, внесенные владельцами банка и состоящие в основном из уставного и других фондов, резервов, а также...

Регулирование собственного капитала коммерческого банка...

Качественные требования к структуре капитала. Капитал делится на два разряда: основной (сумма акционерного капитала и объявленных резервов

– способствует пересмотру стратегии банков и отказу от чрезмерного наращивания кредитов при минимальном капитале, отдавая...

Базель III как реакция на глобальный финансовый кризис

Кроме того, Базель III рекомендует увеличить долю капитала 1 уровня и долю акционерного капитала (Таблица 1).

Буферный капитал позволит банкам в случае системного кризиса и снижения норматива достаточности капитала ниже минимально допустимого получить...

Развитие капитальной базы как фактор обеспечения устойчивости

Величина собственного капитала является одним из критериев финансовой устойчивости банка. Эффективно управляемые банки с адекватной капитализацией наиболее устойчивы к возможным или имеющимся потерям и в большей степени способны по сравнению с...

Структура капитала корпорации и ее влияние на финансовую...

Заемный капитал можно классифицировать на средства от эмиссии облигаций и банковский кредит. Структура капитала в общем виде определяется как соотношение собственного и заемного капитала корпорации, соответствующее ее долгосрочной стратегии развития.

Проблемы внедрения стандартов Базель III в российских банках

Ключевые слова: Базель III, проблемы Базель III, регулирование достаточности капитала. Одним из важных средств борьбы с проблемами многих современных коммерческих банков является регулирование капитала банков. Основной идеей стандарта Базель III является ужесточение...

Внедрение международных стандартов Базель III: плюсы и минусы

Базель III значительно ужесточает требования к структуре и качеству капитала банка: вводятся новые минимальные требования к достаточности капитала первого уровня и его составляющей части — базового капитала, происходит постепенное прекращение признания в капитале...

Управление собственным капиталом коммерческого банка

Анализируя надежность банка, одним из ключевых показателей является капитал. Любой аспект банковской деятельности сопряжен с наличием собственного капитала. К данному показателю со стороны регулятора на постоянной основе выдвигаются требования...

Похожие статьи

Анализ собственного капитала коммерческого банка (на примере...)

Анализ структуры собственного капитала.

Анализ динамики и структуры собственного капитала позволяет сделать вывод о том, что рост собственного капитала в валюте

Уставной капитал. 1. Долгосрочные кредиты банков + прочие долгосрочные займы. —уд. вес в итоге.

Субординированный кредит как инструмент управления...

банк, достаточность капитала, собственный капитал, капитал, требование, Банк России, США, Базельский комитет

Сохранение прибыли при внедрении Базеля III | Статья в журнале...

Регулирование собственного капитала коммерческого банка... банк, достаточность капитала...

Теоретический анализ понятий собственного капитала...

Собственный капитал банка (равный сумме акционерного и резервного капитала) представляет часть банковского капитала, вложенную

Капитал банка — это средства, внесенные владельцами банка и состоящие в основном из уставного и других фондов, резервов, а также...

Регулирование собственного капитала коммерческого банка...

Качественные требования к структуре капитала. Капитал делится на два разряда: основной (сумма акционерного капитала и объявленных резервов

– способствует пересмотру стратегии банков и отказу от чрезмерного наращивания кредитов при минимальном капитале, отдавая...

Базель III как реакция на глобальный финансовый кризис

Кроме того, Базель III рекомендует увеличить долю капитала 1 уровня и долю акционерного капитала (Таблица 1).

Буферный капитал позволит банкам в случае системного кризиса и снижения норматива достаточности капитала ниже минимально допустимого получить...

Развитие капитальной базы как фактор обеспечения устойчивости

Величина собственного капитала является одним из критериев финансовой устойчивости банка. Эффективно управляемые банки с адекватной капитализацией наиболее устойчивы к возможным или имеющимся потерям и в большей степени способны по сравнению с...

Структура капитала корпорации и ее влияние на финансовую...

Заемный капитал можно классифицировать на средства от эмиссии облигаций и банковский кредит. Структура капитала в общем виде определяется как соотношение собственного и заемного капитала корпорации, соответствующее ее долгосрочной стратегии развития.

Проблемы внедрения стандартов Базель III в российских банках

Ключевые слова: Базель III, проблемы Базель III, регулирование достаточности капитала. Одним из важных средств борьбы с проблемами многих современных коммерческих банков является регулирование капитала банков. Основной идеей стандарта Базель III является ужесточение...

Внедрение международных стандартов Базель III: плюсы и минусы

Базель III значительно ужесточает требования к структуре и качеству капитала банка: вводятся новые минимальные требования к достаточности капитала первого уровня и его составляющей части — базового капитала, происходит постепенное прекращение признания в капитале...

Управление собственным капиталом коммерческого банка

Анализируя надежность банка, одним из ключевых показателей является капитал. Любой аспект банковской деятельности сопряжен с наличием собственного капитала. К данному показателю со стороны регулятора на постоянной основе выдвигаются требования...

Задать вопрос