Комил инсонни тарбиялашни фаоллаштирувчи ахборот таъминотини шакллантириш | Статья в журнале «Техника. Технологии. Инженерия»

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.

Дата публикации: 14.07.2017

Статья просмотрена: 3 раза

Библиографическое описание:

Ибрагимов С. И. Комил инсонни тарбиялашни фаоллаштирувчи ахборот таъминотини шакллантириш // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — №3.1. — С. 18-19. — URL https://moluch.ru/th/8/archive/62/2619/ (дата обращения: 20.10.2018).



В работе, речь идет о формировании личности студента нового типа, умеющего адекватно ориентироваться и действовать в изменяющейся социокультурной ситуации, т.е. студент вуза должен быть гуманным, гуманно образованным, способным менять себя и социум, быть способным активно решать насущные проблемы профессиональной деятельности.

The summary: In job, the speech goes about formation of the person of the student of a new type able adequately to be guided and to work in varied By sociological culture of a situation, i.e. the student of high school should be humane, Humanely formed (humanely educated), capable to change itself and социум, be capable actively to decide (solve) essential problems of professional activity.

Мақолада ҳал этилиши мўлжалланган ижтимоий-сиёсий, маънавий муаммо “Буюк давлатдан буюк келажак сари” концепциясини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшадиган баркамол авлодни тарбиялашнинг интеграллашган, босқичма-босқич таълим-тарбия механизмини ишлаб чиқиш ва уни бевосита амалиётга, таълим тизимига жорий қилишдан иборат. Ёш авлодни тарихий, миллий, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш орқали миллий истиқлол ғоясини уларнинг қалби ва онгига сингдиришга эришиш.

Олиб борилаётган амалий-илмий изланишлар доирасида ёш авлодни баркамол руҳда тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишдаги изчиллик, инсон қалбида Ватанга садоқат руҳини шакллантиришда миллий-маънавий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни ва роли қай даражада эканлигини таҳлил қилиб, келажак авлодни муносиб тарбиялашнинг ўқув-услубий тизимини яратиш кўзда тутилган. Маълумки, Президентимиз таъбири билан айтганда: “Агар иқтисодий ўсиш, тараққиёт- жамиятимизнинг танаси бўлса, маънавият- маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли ва жонидир. Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялашимиз керак”.

Маълумки, инсоният тарихи мобайнида турли шаклдаги кўплаб мафкура ва ғоялар яратилган, беҳисоб ижтимоий-сиёсий кучлар ўз ғоялари ва таълимотлари билан майдонга чиққан. Биз миллий истиқлол мафкурасини ёшлар онгига сингдириш орқали баркамол авлодни тарбиялашга астойдил ҳаракат қилар эканмиз, шуни унутмаслигимиз керакки, бирор бир мафкуранинг моҳиятини англаб етиш учун фақат унинг таркибидаги ғояларни таҳлил қилишнинг ўзи етарли эмас. Мафкуранинг моҳиятига чуқур кириб бориш лозим. Асрлар мобайнида умумэътироф этган тамойиллар ва қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби хусусиятлар дунёвий жамиятнинг асосини ташкил этади. Бундай жамиятда инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан, виждон эркинлиги ҳам қонун йўли билан кафолатланади.

Жаҳон тарихий тажрибасининг кўрсатишича, дунёдаги бирорта халқ, миллат мафкурасиз ривожлана олмайди. давлатнинг, халқнинг, миллатнинг тўлақонли равишда ривожланиши учун албатта, мафкура мавжуд бўлиши лозим. Айниқса, ҳозирги кунда глобаллашув шароитида ғоя ва мафкурага эҳтиёж ортиб бормоқда [1. с. 91, 2]. Бу жараёнда маънавий ўзликни англаш, лозим топилса ҳимоя қилиш талаб этилади. Аслида миллий ғоянинг билиш, тарбиявий, регулятив, коммуникатив, норматив, қадриятли, сафарбар этиш, йўналтириш, ҳимоя, ғоявий бандлик каби функцияларини бажариш учун ёшлар ва аҳоли онгида фақат билим ва тасаввур сифатида эмас, ишонч ва эътиқод сифатида шаклланиши лозим. Ёшларни маънавий тарбиялашда миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишда маънавиятни ривожлантиришда асосий ёндашув маърифий ёндашув бўлса ҳам, бу жараён миллий истиқлол ғоясининг хусусиятлари билан боғлиқ.

Миллий истиқлол ғояси одамлар онгида, хотирасида ғоялигича қолмай, амалиётга, ҳаётга айланган тақдирдагина ҳақиқий миллий ва ҳақиқий истиқлол ғояси бўлиши мумкин.

Бугунги кунда инсон онги ва қалби учун кураш кескин тус олаётган экан, хилма-хил қарашларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилишга интилиши табиий, албатта. Шу боис эътиқод умумийлигига асосланган ҳолда якка мафкура ҳукмронлигини таъминлаш орқали жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан ўзига қарам қилишга турли хатти-ҳаракатлар содир бўлмоқда. Бундай ҳаракатлар қаторига диний ақидапарастлик, экстремистик курашларни киритиш мумкин. Улар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъий назар, барча мусулмонларнинг маънавий бирлиги ҳақидаги тасаввурларга таяниб, уларни ягона халифалик остида сиёсий бирлашуви ғоясини асослашга ҳаракат қилади. Бу эса узоқ йиллар мобайнида ёшлар онги ва қалбини заҳарлашга, кези келганда, ўз давлатига қарши бош кўтаришига сабаб бўлди. Шу боис маънавий тарбияни кучайтириш зарурати туғилди. Президентимиз ҳар доим тарбия ҳақида фикр юритганда, Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”,- деган ўгитларини эслаб ўтадилар. Бу фикр Президентимиз таъбири билан айтганда, асримиз бошида миллатимиз тақдири учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарбдир [1]. Унинг долзарблиги турли зарарли мафкураларнинг хавфини бартараф этиш зарурлиги билан белгиланади. Зеро, уларга қарши ғоя ва маърифат йўли билан курашиш лозим.

Мамлакатимиздаги мавжуд ижтимоий ҳамкорлик, миллий бирлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб қолиш ва ривожлантириш йўли билан қўлга киритилган истиқлолни ҳимоя қиламиз. Бунинг учун буюк келажакни барпо этувчи ёшларни баркамоллик руҳида тарбиялашимиз лозим. Президент Ислом Каримовнинг “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз” деган чақириғининг замирида бой мазмун мужассамлашган. Бунда бугунги ютуқларимиздан фахр туйғуси ҳам, эркин буёдкорлик фаолиятига чорлов ҳам, мамлакатимизнинг буюк келажагига ишонч ҳам ўз ифодасини топган. Аслида бу ёшларимизга ғамхўрлик, меҳр-муҳаббат, уларнинг куч ва имкониятларига катта ишончни англатади. Ёшларни жисмонан бақувват, маънан баркамол, ақлан юксак, руҳан уйғоқ авлод қилиб тарбиялаш миллат ғояси сифатида илгари сурилди. Комил инсон азалдан халқимизнинг эзгу орзуси, унинг маънавиятининг узвий бир қисми бўлиб келган. Биз вояга етказадиган комил инсонлар учун Ватанга садоқат ҳаётининг асосий қисмига айланиши, керак бўлса, юрт учун жондан кечишга тайёр бўлиши лозим.

“Яшаш қаерда яхши бўлса, шу ер мен учун Ватан” деган ғоя билан яшовчи одамлар ҳақиқий Ватан туйғусини англамайдилар ёки уни англашдан йироқ бўладилар. Зеро, Ватан учун шунчаки, номигагина иш қилиб бўлмайди. Ватанни ҳис қилиш, уни севиш, юрт дарди билан ёниб яшаш керак. Бу эса миллий тарбияни кучайтиришни талаб этади. Миллий тарбиянинг бош мақсади деганда: а) эски тоталитар мафкурадан озод; б) қуллик, мутеликни тан олмайдиган; в) маънавий зулмдан озод; г) ҳақ-ҳуқуқини таниган; д) ўз кучи ва имкониятларига ишонган; е) ўз фикри, қарашига эга бўлиб, атрофидаги воқеа-ҳодисаларни холисона таҳлил қила оладиган; ж) фидокор, эзгу ниятли шахслар комил инсонни шакллантириш назарда тутилади.

Миллий-маънавий қадриятлар миллий ғоянинг энг муҳим асосларидандир. Миллий ватанпарварлик руҳи қанчалик баланд бўлса, маънавий қадриятлар шунчалик улуғланади, онгимизга сингиб боради. Оқибатда, қадриятлар бизнинг ўзлигимиз, шахс сифатидаги борлигимиз, намоён бўлишимизнинг белгисига айланади [3].

Ёш авлодни миллий, умуминсоний қадриятлар асосида муносиб тарбиялашнинг интеграллашган ўқув-услубий тизимини шакллантириш масаласи ўз моҳият эътибори билан долзарбдир. Фарзандларимизни болалик давриданоқ тарихни ўргатиш, ўзлигини англатиш, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашимиз жоиз. Таълим тизимида ўқитилаётган бошланғич синфлардаги ўқиш, одобнома, маънавият дарсларида, кейинги босқичларда эса тарих, адабиёт, маънавият ва бир қатор табиий фанлар дарсларида тарихий меросимизни, юрт қадрини, мустақилликнинг буюк неъмат эканлигини босқичма-босқич англатишимиз зарур. Манбалардан маълум бўлишича, Ҳиндистоннинг айрим жойларида Ватан байроғини уйлари тепасига ўрнатиб қўйиларкан. Бу Ватанни севишдан далаолат беради. Тарбияни шундай ташкил қилишимиз керакки, Ватан байроғи ё тамғаси уйларнинг тепасидагина эмас, фарзандларимиз қалбида самимий ўрнашсин. Ўз юртини юракдан сева олсин. Ватанга муҳаббат эътиқоднинг бир бўлагига айлансин. Шундагина буюк давлат барпо эта оламиз. Зеро, француз адиби В.Гюго айтганидек, одамнинг улуғлиги унинг бўй-басти билан ўлчанмаганидек, халқнинг буюклиги ҳеч қачон унинг сонининг кўплиги билан ўлчанмайди. Ўз Ватанини қадрлай олиши билан асосланади.

Хулоса. Бошланғич таълим, умумий мажбурий таълим ва ўрта махсус таълим даргоҳларида ишлаб чиқилган узвий режа асосида тест, сўров, суҳбатлар ўтказилади, натижалар статистик таҳлил қилинади. Тарбия тизимидаги муаммони бартараф қилиш учун ўқувчи ва талабаларнинг ёшига мос равишда миллий, умуминсоний қадриятларга асосланган, Ватанга садоқат туйғусини ўзида мужассамлаштирган аниқ ўқув-услубий тизим яратилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” халқаро конференция материаллари (февраль; 2012; Тошкент). – Тошкент: O’zbekiston, 2012. – 184 бет. Тит. в. ва текст ўзб., рус тилларда.
  2. Орлов К.А. Особенности формирования гуманности на отдельных этапах развития личности//Совершенствование учебно-воспитательного процесса в образовательном учреждении: сб. науч. трудов. - М.: МГГУ им. М.А. Шолохова, 2007. - С. 162-165.
  3. Хажиева И.А., Юсупов Ф. К проблеме воспитания образованного и интеллектуально развитого студента в современной социокультурной ситуации //Илм сарчашмалари, УрДУ, Урганч. - 2012, №11. – 86-89 с.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Посетите сайты наших проектов

Задать вопрос