Шахснинг прогматик фаолияти ҳақида | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 5 февраля, печатный экземпляр отправим 9 февраля.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №40 (382) октябрь 2021 г.

Дата публикации: 29.09.2021

Статья просмотрена: 3 раза

Библиографическое описание:

Исматуллаева, Гулшода. Шахснинг прогматик фаолияти ҳақида / Гулшода Исматуллаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 40 (382). — С. 224-225. — URL: https://moluch.ru/archive/382/84193/ (дата обращения: 22.01.2022).



Мазкур мақолада шахс фаолиятидаги фаоллик ва унинг объектив эҳтиёж билан боғлиқ жиҳатлари тадқиқ этилган .

Kalit so'zlar: прагматизм, фаолият, фаоллик

В статье исследуются аспекты деятельности человека и его объективные потребности.

Ключевые слова: прагматизм, активность, активизм.

This article examines the aspects of an individual's activity and its objective needs.

Keywords: pragmatism, activity, activism

Инсон фаолиятида, фаоллиги негизида ўз манфаатларига эргашиш, уларни кўзлаш ётади, бу фундаментал объектив эҳтиёж фаолликка ундайди. Прагматизм фалсафасида ушбу диалектик боғлиқ воқеликлар психологизм нуқтаи-назаридан таҳлил қилинади, инсондаги ўз билимини, кучи ва имкониятларини намоён этишга бўлган интилишлар рационал талабларга мувофиқ очиб берилади. Прагматизм фалсафасида психологизм етакчи ўринда туради, ҳатто у инсон хатти-ҳаракатлари, фаолияти ва фаоллигини психологик мотив, установка, онг, идеал, туртки, таянч нуқта, кечинма, ассоциатив, тасаввур каби воқеликлар орқали ўрганади. Бундай ёндашув инсон хаттиҳаракатларини, фаолияти ва фаоллиги негизидаги асосларни чуқурроқ англашга ёрдам беради. Аммо уларда ташқи таъсирлар таҳлили етишмаслиги ҳам кўзга ташланади, психологизмни мутлақлаштириш тор ёндашув, у фаолият ва фаолликни психологик тасаввурлар билан чеклашга олиб келади. Бироқ прагматизм фалсафасида, психологик ёндашув устувор бўлгани учун, улар ассоциатив кечинмалар, мотив, установка, шубҳа, ишонч каби воқеликлар орқали таҳлил қилингани очиб берилади.

Индивидуализм ва шахс манфаатлари билан боғлиқ бўлса-да, инсондаги фаолликни ривожлантиришга қаратилганини инкор қилиб бўлмайди. Баъзан бу ёндашув танқид қилинади, унинг асосини Ғарб индивидуализмидан қидиришади. Бизнинг фикримизча, инсон билимлари шубҳадан бошланади. Билим ўзидан-ўзи шаклланмайди, кишида ён-атрофидаги нарсаларга ёки илгари мавжуд ғояларга шубҳа уйғонади. Шубҳа психологик воқелик, у кишининг қандай ғояларга эргашгани ва нималарга эътиқод қўйгани билан боғлиқдир. Амалиёт, Ч. С. Пирс учун, анъанавий тарзда идрок этиладиган ва тушуниладиган гносеологик муаммо эмас, у инсон хатти-ҳаракатлари, фаолияти ифодаси сифатида ҳар қандай субъектив воқеликдан фарқ қилади.

Агар амалиёт субъектив воқеликка оид нарса ёки тушунча сифатида қаралса, инсоннинг дунёга фаол муносабати шунчаки талқинлар, мулоҳазалар ва этимологик иборалардан иборат бўлиб қолади. Бундай ёндашув охир натижада спекулятив мулоҳазаларни келтириб чиқаради, этимологик талқинлар, ҳатто улар герменевтик ёндашувлар орқали изоҳланса, очиб берилса, мантиқий хулосаларга олиб келса-да, фаолиятнинг инсон хаттиҳаракатларига детерминистик таъсирини тўғри баҳолай олмайди. Шубҳа амалиётнинг ўзи эмас, Ч. С. Пирс буни яхши англайди. Шубҳа субъектив муносабат, бу муносабат билан ҳали инсон фаолиятининг туб хусусиятига етиш қийин. Билиш жараёнини амалиёт ифодаси сифатида қарасак ҳам, шубҳа бу жараённинг тўлиқ объектив ифодаси эмас. Инсонга шубҳаланиш хос, айниқса у метафизик мулоҳазаларга берилганида маълум бир пастулатлар ва фикрларга шубҳа билан қараши мумкин. Шу нуқтаи назардан, айтишимиз мумкинки, шубҳа билиш жараёнига оид психологик воқелик сифатида амалиёт бўлиши мумкин. Илмий мантиқий фикрлашда у муҳим вазифани бажаради, энг йирик кашфиётлар ва ғоялар шубҳалардан туғилган. Ч. С. Пирс назарда тутган “ишонч”соф маънодаги диний тушунча эмас. Файласуф баъзан динга, протестантизмга хос ибораларга мурожаат этса ҳам, у “ишонч” тушунчасини асосан мантиқ илми билан боғлайди. Аммо бу “ишонч” амалий хусусиятга эга бўлган, кишини маълум бир хатти-ҳаракатларга, фаолиятга етакловчи воқеликдир. Бу ўринда америкалик файласуф И.Кантнинг “прагматик ишонч” категориясидан келиб чиққани кўзга ташланади. Немис файласуфи 1798 йили “Антропология прагматик нуқтаи-назардан” деган асарини чоп эттирган. Ушбу асарида у инсон маданият борасида эришилган барча ютуқларнинг “охирги мақсади”, прагматик нуқтаи назардан “инсон, эркин мавжудот сифатида, ўзидан-ўзини яратувчидир” [1]. У инсонга “прагматик ишонч”, яъни амалий машқлари орқали ўзининг ассоциатив кучлари ва ўзини ўзи яратиш қобилиятига ишончи мавжуд, деб билади. Бу ишончни у турли маънавий, руҳий жараёнлар билан боғлайди, уни ҳам объектив томондан, ҳам субъектив томондан, изоҳлаш қийин, у кўпроқ “билимни эмас, балки қобилиятни тақозо этади” [2]. Қобилият деганда фаолият, амалий хатти-ҳаракат назарда тутилади. И.Кант бу қобилиятни объектив борлиқ билан бўлган муносабатларга йўналтиради, Ч. С. Пирс эса инсон дуч келадиган амалий муаммолар, уларнинг ечимлари билан боғлайди. Ҳар иккала файласуф ҳам инсон фаолиятини асос қилиб олади, қобилият ва ишончни прагматик нуқтаи назардан изоҳлашади. Бироқ Ч. С. Пирс ёндашуви И.Кант ёндашувидан кўра реалроқ, инсон хатти-ҳаракати, амалиёт дуч келаётган мақсад билан боғлиқ. Немис файласуфи фикрларида метафизик мушоҳадаларга берилиш устувор, иккинчисиникида эса амалий мақсад. Ҳатто Ч. С. Пирс ишонч билан боғлиқ бўлган фикрлашга ҳам “ҳаракат нуқтаи назаридан ёндашади” [3].

Ушбу фикрлаш шубҳа ва ишонч ўртасида, маълум бир илмий-назарий изланишни бажарувчи хатти-ҳаракат сифатида келади. Инсонга хос бўлган стереотиплар ишонч ифодаси ҳисобланади, инсон фаолиятида мудом ушбу стереотипларга эргашади ёки уларни янгилашга журъат этади. Мазкур ҳақиқатни топишга бўлган эҳтиёж, йўналтирилган хатти-ҳаракат, ишонч билимнинг эмас, балки эътиқоднинг маҳсулидир. Аммо бу эътиқод амалиётга, бирор нимани яратишга қаратилган. Ч. С. Пирс фаолиятни, фаолликни ишончдан келтириб чиқарар экан, уни баъзан одатларга боғлайди. Унинг назарида ишонч инсондаги одатлар, одатий хатти-ҳаракатлар ифодаси ҳисобланади.

Инсон хатти-ҳаракатларида одатлар муҳим рол ўйнайди, ишонч бу одатларга йўналтирилганлик, мақсадлилик, ҳатто маъно-моҳият бахш этади.

Одатларнинг психологик негизи ишончда, шубҳадан ишончга бориш қатор одатлар кўринишидаги хатти-ҳаракатларда намоён бўлади. Кимнинг қандай мақсадда фаолият олиб бораётгани, ишончи негизида ётган боислар ана шу одатлар ва хатти-ҳаракатларда кўринади. Биз баъзан хатти-ҳаракатни ўзини кўрамиз, унинг негизидаги боисларни излаб ўтирмаймиз. Натижада инсон фаолияти, фаоллиги юзаки таассурот қолдиради, уларни сийқа талқин қиламиз. Ҳатто хатти-ҳаракатлар негизида маълум бир ишонч, эҳтиёж ва боис ётганини сезсак-да, уларни у ёки бу томонга йўналтириш механизмларини, самарали усулларини тополмаймиз. Бу ҳаётда, айниқса ижтимоий муносабатларда катта хатоларга олиб келади, шахс ва жамият ўртасидаги зиддиятлар, бири-бирини тушунмаслик, англамаслик ана шу хатолар туфайлидир. Фаолият, фаоллик маълум бир мақсадларга йўналтирилиши билан қимматли. Инсон учун фаолиятнинг, фаолликнинг ўзи эмас, балки уларнинг мақсадга йўналтирилганлиги муҳим. Прагматизмда фаолиятни улуғлаганда уларнинг мақсадга йўналтирилганлиги ҳам назарда тутилишини эътибордан соқит қилмаслик керак. Онгли кишига ҳар қандай фаолият негизида маълум бир мақсад ётиши аниқ. Шундай экан, биз инсон хатти-ҳаракатларини мақсаддан алоҳида қарашимиз мумкин эмас.

Адабиёт:

  1. Кант И. Сочинения в шести томах. Т.6.Москва: Мысль, 1966. С. 351.
  2. Pitsgerald J. J. Pierce’s Theory of science as Foundation for Pragmatism. The Hague 1966. Р. 98
Основные термины (генерируются автоматически): ана шу, объектив, Пирс, прагматизм, психологик.


Ключевые слова

фаолият, прагматизм, фаоллик
Задать вопрос