Пайариқ туманидаги қурилиш объектлари мисолида табиий қурилиш материалларининг радиоактивлиги | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Нуруллаев, Ш. Н. Пайариқ туманидаги қурилиш объектлари мисолида табиий қурилиш материалларининг радиоактивлиги / Ш. Н. Нуруллаев, У. У. Тухтаев, А. К. Мухамедов, У. Р. Арзибеков. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 22 (364). — С. 594-599. — URL: https://moluch.ru/archive/364/81655/ (дата обращения: 16.12.2024).

Мақолада Самарқанд вилояти Пайариқ тумани қурилиш объектларида ишлатилаётган табиий қурилиш материаллари таркибидаги радионуклидларнинг солиштирма активлигини ўлчаш натижалари келтирилган.

Калит сўзлар: табиий қурилиш материаллари, радионуклид, солиштирма активлик, спектр, сцинтилляцион усул, емирилиш даври, кларк сони, радиацион ҳавфсизлик нормалари.

В статье приводятся результаты измерения удельной активности радионуклидов, входящих в состав природных строительных материалов, которые используются на строительных объектах Пайарыкского района Самаркандской области.

Ключевые слова: природные строительные материалы, радионуклид, удельная активность, спектр, сцинтилляционный метод, период распада, число кларка, нормы радиационной безопасности.

Ҳозирги кунда қурилиш ишлари бутун Республикамизда жуда қизғин паллада. Шаҳарларимиз ўз кўркини бутунлай янгиламоқда, қишлоқларда ҳам янги типдага турар жойлар қад кўтармоқда. Жумладан, Самарканд вилояти Пайарик тумани худудидаги имом Ал-Бухорий зиёратгоҳида ҳам эътиборга молик қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва бу ерда яқин орада улкан ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда.

Қурилиш майдончаларида ишлатилаётган маҳаллий ёки чет элдан келтирилган қурилиш материалларининг радиацион нурланиш даражасини тезкор усулда аниқлаб бериш, натижаларга кўра улар қанчалик яроқли ёҳуд инсон соғлигига зиён етказиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумотларни бериш каби амалий масалалар долзарбдир.

Биринчи ёндашишда инсонга ташқи радиацион нурланиш кучлироқ таъсир кўрсатади деб ўйлаш мумкин, бироқ баъзи ҳолларда, яъни бино хоналари ичида радиацион нурланиш даражаси ташқи нурланишга нисбатан тахминан 30 % лар юқори бўлиши мумкинлиги ҳақида илмий маълумотлар бор [1]. Бунинг сабаби хона деворларидаги қурилиш материалларидан чиқадиган нурланиш деб топилган, чунки хоналар асосан тўртбурчакли, ёпиқ шаклда, шу сабаб нурланиш геометрияси активлик даражасининг кескин ошиб кетишига олиб келади.

Радиацион нурланишни билиш, уни тўғри ўлчай олиш радиоактивлик ҳақидаги маълумотларнинг объективлигини таъминлайди, радиацион ҳавфсизлик чораларини кучайтиради ва радиация нуқтаи назаридан ҳавфсиз қурилиш материалларини ишлаб чиқариш технологияларига керакли тавсияларни кўрсатиш имконини беради.

Инсон саломатлигини таъминлаш учун эндиликда табиий қурилиш материалларининг нафақат йиғинди радиоактивлигини, балки улардаги радионуклидлар таркибини ҳамда радиацион нурланишдаги улушларини билишни тақозо этади. Ушбу масалани амалга ошириш учун турли асбоб ва услублар қўлланилади [2, 3]. Биноларнинг умумий радиацион фони даражасига табиий радионуклидлар нурланишидан ташкари радоннинг ҳажмий нурланиши ҳам ўз ҳиссаларини қўшади. Ўзбекистон худудидаги кўплаб жойларда, жумладан, тоғли худудларда ёҳуд уларга яқин жойлашган шаҳарларда радоннинг нурланиш даражаси нисбатан юқорилиги кузатилган [4]. Пайариқ тумани қурилиш объектларидаги радонга оид маълумотларни мавжуд янги услублар [2] ёрдамида таҳлил қилиш алоҳида мустақил изланишларни талаб этади. Мазкур ишимизда биз табиий радионуклидлар ҳиссасинигина баҳоладик, холос.

Табиий қурилиш материаллари таркибидаги радионуклидларнинг солиштирма активлигини ўлчаш учун сцинтилляцион усул танланди, чунки ҳозирги кунда ушбу усул энг тезкор ва энг самарали услублардан бири бўлиб ҳисобланади. Бевосита ўлчаш ишлари Самарқанд давлат университети «Ядро–физикавий лабораторияси»даги «РАДЭК» аналитик комплекс ёрдамида амалга оширилди. Мазкур комплекс саноат корхоналари, қишлоқ хўжалик ташкилотлари маҳсулотларидан, атроф–муҳит объектларидан тайёрланган ва таркибида 226 Ra , 232 Th , 40 K , 222 Rn , 137 Cs , 90 Sr радионуклидлари мавжуд бўлган намуналарнинг активлигини ўлчаш учун мўлжалланган [5]. Комплексдаги ўлчаш услуби текширилиши керак бўлган намуналардан махсус тартиб асосида ўлчаш намуналарини тайёрлашни тақозо этади. «РАДЭК» комплекси Маринелли идиши шаклида тайёрланган намунавий активликка эга бўлган радиоактив манбалар ( 226 Ra , 232 Th , 40 K , ва 137 Cs ) ёрдамида даражаланган.

Радионуклидларнинг активлиги, солиштирма активлиги ва ўлчашдаги тасодифий хатоликларни ҳисоблаш автоматик тарзда махсус дастурий таъминот «А–Scinti–W» ёрдамида амалга оширилади. Активлик, солиштирма активлик ва тажриба хатоликлари қийматлари компьютер экранида акс эттирилади. Қурилиш материаллари радионуклидлари учун эффектив солиштирма активлик А эфф қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: А эфф =1,3А Ra +1,31А Th +0,085А K . Абсолют хатолик эса А эфф = 1,3*δА Ra + 1,31*δА Th +0,085*δА K формуласига кўра топилади.

Қуйидаги 1–5 расмларда табиий қурилиш материаллари (шағал, қизил қум, қора қум, ғишт ва гипс)дан тайёрланган ўлчаш намуналари учун спектрлар келтирилган. Уларда қулайлик учун қурилиш материаллари спектрларидан ташқари, фон спектри ҳамда калибровка спектрлари ҳам кўрсатилган. Ҳар бир спектр ёнида махсус дастурий таъминот ёрдамида автоматик тарзда ҳисобланган активлик, солиштирма активлик, эффектив солиштирма активлик ҳамда хатоликларнинг қийматлари келтирилган. Бундан ташқари намуна тури, унинг массаси, ҳажми, ўлчаш вақти, фон ва калибровка спектрлари ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган.

Ишчи спектр:

D:\ Ўлчаш\2021\sherzod\sheben.asw

Фон спектри: C:\ASW\fon-g\1fon.asw

Калибровка: C:\ASW\clb-g\marin-constr.clb

Спектрни ўлчаш санаси: 25.05.21

Реал вақт: 2400.00 сек.

Намуна массаси: 1.32 кг

Намуна ҳажми: 1.000 л

Изоҳ: шағал (щебень)

Расм. 1. Шағалдан тайёрланган ўлчаш намунаси учун сцинтилляцион спектр

Нуклид

Активлик,

Бк

Тасод.хато,

%

Солиш. активлик,

Бк/кг

Абс.хато,

Бк/кг

Нисб. хато ,

% (P=0.95)

Ra-226

25.658

0.17

19.438

3.9

20.3

Th-232

35.802

0.04

27.122

3

10.9

K-40

340.29

0.04

257.8

27

10.4

A эфф = 77.9 ±6.01 Бк/кг

Ишчи спектр:

D:\ Ўлчаш\2021\sherzod\q-qum.asw

Фон спектри: C:\ASW\fon-g\1fon.asw

Калибровка: C:\ASW\clb-g\marin-constr.clb

Спектрни ўлчаш санаси: 25.05.21

Реал вақт: 2400.00 сек.

Намуна массаси: 1.3 кг;

Намуна ҳажми: 1.000 л

Изоҳ: қизил қум (песок красный)

Расм. 2. Қизил қумдан тайёрланган ўлчаш намунаси учун сцинтилляцион спектр

Нуклид

Активлик,

Бк

Тасод.хато

%

Солиш. активлик,

Бк/кг

Абс.хато,

Бк/кг

Нисб. хато ,

% (P=0.95)

Ra-226

< 8.4802

-

< 6.523

-

-

Th-232

45.153

0.05

34.733

4

11.5

K-40

1653.7

0.01

1272

130

10

A эфф = 166 ±14.2 Бк/кг

Ишчи спектр:

D:\ Ўлчаш\2021\sherzod\qum.asw

Фон спектри: C:\ASW\fon-g\1fon.asw

Калибровка: C:\ASW\clb-g\marin-constr.clb

Спектрни ўлчаш санаси: 25.05.21

Реал вақт: 2400.00 сек.

Намуна массаси: 1.65 кг;

Намуна ҳажми: 1.000 л

Изоҳ: қора қум (песок чёрный)

Расм. 3. Қора қумдан тайёрланган ўлчаш намунаси учун сцинтилляцион спектр

Нуклид

Активлик,

Бк

Тасод.хато,

%

Солиш.

активлик,

Бк/кг

Абс.хат.,

Бк/кг

Нисб. хато ,

% (P=0.95)

Ra-226

27.266

0.22

16.525

4.3

26.2

Th-232

47.439

0.05

28.751

3.2

11

K-40

589.69

0.03

357.39

36

9.97

A эфф = 86.1 ±6.79 Бк/кг

Ишчи спектр:

D:\ Ўлчаш\2021\sherzod\g’isht.asw

Фон спектри: C:\ASW\fon-g\1fon.asw

Калибровка: C:\ASW\clb-g\marin-constr.clb

Спектрни ўлчаш санаси: 25.05.21

Реал вақт: 2400.00 сек.

Намуна массаси: 0.99 кг

Намуна ҳажми: 1.000 л

Изоҳ: гишт (кирпич)

Расм. 4. Гиштдан тайёрланган ўлчаш намунаси учун сцинтилляцион спектр

Нуклид

Активлик,

Бк

Тасод.хато,

%

Солиш. активлик,

Бк/кг

Абс.хат.,

Бк/кг

Нисб. хато ,

% (P=0.95)

Ra-226

44.059

0.12

44.504

8

18

Th-232

39.38

0.05

39.778

4.5

11.4

K-40

638.12

0.02

644.56

63

9.84

A эфф = 154 ±11.5 Бк/кг

Ишчи спектр:

D:\ Ўлчаш\2021\sherzod\gips.asw

Фон спектри: C:\ASW\fon-g\1fon.asw

Калибровка: C:\ASW\clb-g\marin-constr.clb

Спектрни ўлчаш санаси: 25.05.21

Реал вақт: 2400.00 сек.

Намуна массаси: 0.775 кг

Намуна ҳажми: 1.000 л

Изоҳ: гишт (кирпич)

Расм. 5. Гипсдан тайёрланган ўлчаш намунаси учун сцинтилляцион спектр

Нуклид

Активлик,

Бк

Тасод.хато,

%

Солиш. активлик,

Бк/кг

Абс.хат.,

Бк/кг

Нисб. хато ,

% (P=0.95)

Ra-226

< 5.7301

-

< 7.394

-

-

Th-232

< 3.2406

-

< 4.181

-

-

K-40

< 28.067

-

< 36.22

-

-

A эфф = 16.1 ±9.74 Бк/кг

Ra-226 нуклидининг емирилиши натижасида Rn-222 радиоактив радон гази пайдо бўлади (ярим емирилиш даври 3,325 суткага тенг). Бу ҳол Ra-226 га нисбатан кузатиладиган радиоактив мувозанатнинг бузилиши эвазига ўлчаш намунасидаги активлик қийматига таъсир кўрсатади ва натижалар аниқлигини пасайтириб юборади. Бундай четланишларни олдини олиш мақсадида, одатда, ўлчаш намуналари Rn-222 ярим емирилаш давридан 10 баробар кўп муддат мобайнида радиоактив мувозанат ўрнатилиши учун сақланиши керак бўлади. Шунинг учун ҳам битта ўлчаш намунасини текшириш вақти 40 кунгача чўзилиб кетади. Кенг кўламда олиб борилаётган қурилиш ишлари радионуклидлар активлигини ўлчашнинг тезкор усулларини ишлаб чиқишни талаб этади. Самарканд давлат университети Ядро-физикавий лабораторияси олимлари томонидан олиб борилган кўп йиллик изланишлар натижасида ва йиғилган катта стастистик маълумотлар асосида радиоактив мувозанатнинг бузилиши эвазига ўлчаш аниқлигини пасайишини компенсация қилиш имконини берувчи махсус мувозанат формуласи ёрдамида натижаларни қайта ҳисоблаш услуби яратилган [6]. Ушбу услубдан фойдаланган ҳолда биз ўлчаш намуналаридаги Ra-226 нуклидининг солиштирма активлиги учун натижаларни қайта ҳисоблаб чиқдик ва уларнинг қийматларини қуйидаги жадвалда келтирамиз.

Жадвал 1

Ў лчаш намуналаридаги Ra-226 нуклидига нисбатан радиоактив мувозанат бузилишини ҳ исобга олувчи солиштирма активлик учун қ айта ҳ исобланган қ ийматлар

Ra-226

Бк / кг

Ша ғ ал

Қ изил қ ум

Қ ора қ ум

Ғ ишт

Гипс

ўлчанган

19,4±3,9

<6.52

16,5±4,3

44,5±8

<7.4

ҳисобланган

25,2±5,07

<8.5

21,4±5,6

57,8±10,4

<9.6

Ўтказилган ва қайта ҳисобланган натижалардан кўриниб турибдики, намуналардаги солиштирма активлик қиймати К-40 радионуклиди учун кузатилган. Табиий калий асосан учта изотопдан иборат бўлиб, улардан иккитаси К-39 (93,08 %) ва К-41 (6,41 %) барқарор, учинчиси К-40 (0.0118 %) эса радиоактив ҳисобланади ва унинг ярим емирилиш даври анча катта 1,23 . 10 9 йил. Калий учун активликнинг юқори қийматини табиатда кўп тарқалганлиги, унинг кларк сони катта ва емирилиш энергияси юқори эканлиги билан изоҳласа бўлади.

Олинган натижаларни Ўзбекистон Республикасида жорий қилинган қурилиш материалларидаги активлик даражаси бўйича меъёрлашган ҳужжатларга [7] мувофиқ таҳлил қиламиз. Маълумки, агар қурилиш материалидаги табиий радионуклидларнинг эффектив солиштирма активлиги A эфф <370 (Бк/кг) бўлса, у ҳолда мазкур қурилиш материаллари 1-синф қурилиш материалларига киради ва улардан қурилаётган ёҳуд реконструкция қилинаётган аҳоли турар жойи ва ижтимоий иморатлар учун фойдаланса бўлади. Ахборот учун бошқа синфлар бўйича ҳам маълумотларни келтирамиз: A эфф ≤740 (Бк/кг) бўлса, у ҳолда мазкур қурилиш материаллари 2-синф қурилиш материалларига киради ва ундан аҳоли турар жойи ҳудудида йўл қурилиши, шунингдек ишлаб чиқариш иншоотлари қурилишида фойдаланса бўлади; 740 (Бк/кг) ≤A эфф ≤1350(Бк/кг) бўлса, у ҳолда мазкур қурилиш материаллари 3-синф қурилиш материалларига киради ва ундан аҳоли турар жойидан ташқари бўлган ҳудудларда йўл қурилишида фойдаланса бўлади; 1350(Бк/кг)≤A эфф ≤4000(Бк/кг) бўлса, у ҳолда мазкур қурилиш материаллари 4-синф қурилиш материалларига киради ва ундан фойдаланиш учун санитария–эпидемиология ташкилотининг махсус руҳсати талаб этилади.

Кўриниб турибдики, биз текширган табиий қурилиш материаллари таркибидаги радионуклидларнинг солиштирма активлик даражаси талабларга жавоб беради ва улардан турар жой ёки ижтимоий биноларни қуришда фойдаланса бўлади.

Шу билан биргаликда биноларнинг радиацион фон даражасини янада пасайтириш учун табиий хом-ашёдан тайёрланадиган қурилиш материалларидаги радионуклидлар таркибини назорат қилиш, қурилиш материалларини тайёрлашдаги технологик усулларга фойдали ўзгартиришлар киритиш (масалан, сув ёки кислоталар ёрдамида ювиш, фракциялар ўлчамини ўзгартириш) каби усулларни тавсия этиш мумкин.

Адабиёт:

  1. Крысюк Э. М. Радиационный фон помещений. — М.: Энергоатомиздат, 1989.
  2. Vasidov A. Radon va uni aniqlash usullari.– T.: «O’zbekiston», 2015
  3. www.radek.ru Сцинтилляционный спектрометр-радиометр гамма- и бета-излучений МКГБ-01 «РАДЭК». Руководство по эксплуатации. — С.Пб., 2005
  4. Бобонаров Н. С. Проблемы радоноопасных городов, расположенных в предгорных районах Узбекистана / Н. С. Бобонаров, Р. И. Гольдштейн, П. В. Марков //АНРИ.-1996/97.-№ 3.-C.92–96
  5. www.radek.ru Аналитический комплекс «РАДЭК». Методика измерений. — С.Пб., 2005.
  6. Сафаров А. Н., Мухамедов А. К., Шаронов И. А., Азимов А. Н., Сафаров А. А., Салимов М. И., Ражаббоев Б. И. О радиационном экспресс-анализе строительных материалов. Научный вестник СамГУ, № 3 (123), 2020 год.
  7. Нормы радиационной безопасности и основные санитарные правила обеспечения радиационной безопасности (СанПиН № 0193–06, НРБ-2006, ОСПОРБ-2006). — Ташкент, 2006
Основные термины (генерируются автоматически): спектр, радиационная безопасность, фон, калибровка, кларк сони, нуклид, радиоактив, реал, самарканд.

Ключевые слова

спектр, табиий қурилиш материаллари, радионуклид, солиштирма активлик, сцинтилляцион усул, емирилиш даври, кларк сони, радиацион ҳавфсизлик нормалари

Похожие статьи

Миллий ҳисоблар тизимидаги асосий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини статистик усулларда таҳлил қилиш

Мазкур мақолада, миллий ҳисоблар тизими услубияти асосида асосий кўрсаткичларни турли махсус статистик усуллари кўриб чиқилган ва таҳлил этилган.

Қорақалпоғистонда тупроқ унумдорлигини оширишда шоли сомонини қўллашнинг аҳамияти

Маколада Қорақалпоғистон шароитида шоли экиладиган тупроқларда энергия материали сифатида янчилган шоли сомонини азот, аммафос ва калий минерал ўғитлари билан бирга қўлланиш юқори биологик фаолликни пайдо этишда ва тупроқ унумдорлигини тиклашда катта...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Миллий спорт ўйинларининг соғлом авлод тарбиясидаги ўрни

Мақолада миллий халқ ўйинлари соғлом авлод тарбиясидаги самарали усуллардан бири сифатида тадқиқ қилинган бўлиб, халқ ўйинларини таълим-тарбия жараёнида ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш юзасидан педагогик тавсиялар берилган.

Физика таълими — концепцияси

Мақолада физиканинг барча тушунча ва қонунлари табиий–илмий билимлар асосини ташкил килиши, у элементар заррачаларидан галактикагача бўлган — объектлар ва турли туман ҳодисаларни ўрганиш даражалари таҳлил этилган. Физика фан сифатида табиий фанлар со...

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли

Талабанинг фан бўйича мустақил таълим жараёнини ташкил қилишда мақсадли йўналтирилган ахборотлашган компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анча...

Ўт олдириш свечасини такомиллаштиришда “Морфологик таҳлил” методидан фойдаланиш

“Морфологик таҳлил” методи бўйича “Ўт олдириш свечасини тахлил қилиш” мавзусининг ўқитилиши ёритилган. Таҳлил натижасида одатий свеча такомиллаштирилиб, ундаги марказий ва ташқи электродлар Лаваль соплоли электродларга алмаштирилган. Бундай свеча ёни...

Қизириқ тумани тупроқлари ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йўллари

Ушбу мақолада Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудларида тарқалган тупроқлар, уларнинг ҳозирги мелиоратив ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинади ва ушбу ҳудуднинг унумдорлигини ошириш учун амалга ошириладиган агротехник тадбирлар келтириб ўтилади.

Задать вопрос