Ўртача шўрланган тупроқларда соя навлари баргида хлорофилл пигментининг фазалари бўйича шаклланиши | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Ёрматова, Диларом Ёрматована. Ўртача шўрланган тупроқларда соя навлари баргида хлорофилл пигментининг фазалари бўйича шаклланиши / Диларом Ёрматована Ёрматова, У. М. Нематов, М. К. Луков, Х. М. Рахимова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 22 (364). — С. 586-589. — URL: https://moluch.ru/archive/364/81560/ (дата обращения: 17.12.2024).

Ushbu maqolada soya o'simliklarining barglarida xlorofill miqdori va navlarning biologiyasiga qarab o'zgarishi ko'rsatilgan. Xlorofillning ikkita pigmenti va fotosintez jarayonida ularning ta'siri o'rganildi. Erta pishib etilgan soya navlarining barglarida o'rta pishgan navlarga qaraganda kamroq xlorofill mavjudligi aniqlandi.

Kalit so'zlar : soya, sinf, o'zgarishlar, rivojlanish, loviya, pigment, plastid, tuzlash, tuproq, barg, xlorofill miqdori.

В этой статье приведены данные о содержании хлорофилла в листьях растений сои и его изменение в зависимости от биологии сортов. Изучены два пигмента хлорофилла и их действие в процессе фотосинтеза. Определено, что в листьях раннеспелых сортов сои содержится меньше хлорофилла, чем в среднеспелых сортах.

Ключевые слова: соя, сорт, фаза, развития, боб, пигмент, пластид, засоление, почва, лист, сумма хлорофилла.

Хлорофилл (Chlorophyll) барча яшил ўсимликларниг хлоропластларида мавжуд бўлган млоекула бўлиб, ўсимликларга яшил рангни беради. Хлорофилл фанда 1930 йилда кашф қилинган бўлиб ўсимликларда борадиган фотосинтез жараёнида тўғридан тўғри иштирок этади. Хлорофиллнинг иккита тури бўлиб, уларнинг вазифаси бир биридан фарқ қилади. А ва В хлорофиллари ёруғликни ўзлаштиришда бир-бирини тўлдиради. Хлорофиллнинг вазифаси ўсимликни ташқи таъсирлардан зарарланишдан, кенцерогенлардан, ультрабинафша нурлардан, радиациядан ўсимликни ҳимоя қилади. Хлорофиллнинг ушбу хусусиятларидан келиб чиқиб, биз шўрланган тупроқларда ўстирилаётган соя навларидаги хлорофиллнинг фаолиятини ўрганилди. Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган тупроқларида ўстирилган соя навлари бошқа ҳудудларга қараганда стресс шароитда ўстирилади. Чунки ҳудудда тупроқнинг шўрлиги, ҳаво ҳароратиниинг бошқа ҳудудларга қараганда юқорилиги, сувнинг камлиги каби қатор омиллар соя навларни хужайраларида метоболизмнинг сустлашишга олиб келади. Метоболизмнинг сустлашиши ёки ўзгариши ўз-ўзидан ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишида сустлашиши юзага келганини кўрсатади. Демак ўсимлик хлоропластдаги молекулаларнинг фаолияти сустлашиб боради.

Яна бир рақамга эътибор бериш лозимки, бутун дунёда қуруқликнинг 25 фойизи шўрланган бўлса, бизнинг республикамизда қуруқ майдоннинг 70 фойизи шўрланган хисобланади. Тупроқнинг шўрланишини натрий, калций ва магний моддаларининг хлоридли, сулфат ва карбонатли тузлари шаклида учрайди. Шўр тупроқлар анионларнинг нисбатига кўра хлорид-сулфатли, сулфат-хлоридли, хлоридли, сулфатли, карбонатли (содали) бўлиши мумкин. Бундай тупроқларда асосий катионлар натрий ва кальций бўлиб, магний-карбонат ва магний-хлоридлар хам учраб туради. Соя бошқа дуккакли экинлар ичида шўрга энг чидамли хисобланади, ғўза ва маккажўхори ўсимликлари ўсаолмаган майдонларда соя навлари бемалол ўсиб ривожланади. Бунга сабаб дуккаклилар ичидав энг шўрга чидамли экиндир.

Аслида тупроқда тузлар миқдори жуда кўп бўлса, соя навлари учун вегетация даврини қисқартирувчи ва ҳосилдорликни камайтируви омиллардан биридир. Шўрланган тупроқларда осмотик босимни оширади ва натижада илдизлар тупроққдан озуқаларни яхши ўзлаштираолмайди. Яна шу нарсани айтиш лозимки тупроқнинг осмотик босими паст бўлса ҳам илдизлар фаолияти сустлашади. Бизнинг тажриба майдонимиз тупроқларида карбонатли, натрий хлор, натрий сульфат каби тузлар мавжуд эди. Тажрибада қалин ва зич экилган соя навларниниг қайси ривожланиш фазаларида ва қайси даврда хлорофиллнинг кўп бўлишини аниқлаш лозим эди.

Бизнинг соя навларимиз ўртапишар навлар гуруҳига мансуб бўлиб шўри ювилган улар баргидаги хлорофилл миқдори ўрганилди. 1-жадвал

1-жадвал

Соя навларининг ривожланиш фазаларида хлорофилл миқдорининг баргларни жойлашишига ва кўчат қалинлиги қараб ўзгаришини Spad асбоби ёрдамида аниқлаш. (2018–2020 йиллар)

Навлар

Ғунчалаш фазасида

Ғунчалаш -гуллаш боши фазасида

Гуллаш ўртаси ва дуккаклаш боши фазаси

Гуллаш охир ва тўлиқ дуккаклаш

фазасида

Дуккак пишиш фазасида

Кўчат оралиғи 3 см

Нафис st st

31,4

42,5

47,4

23,7

19,0

Эврика-357

30,8

39,8

41,8

24,9

17,7

Селекта-302

32,9

41,1

43,2

24,7

17,2

Парвоз

34,1

43,7

48,9

25,5

19,3

Кўчат оралиғи 4 см

Нафис st st

32,7

43,7

48,3

24,8

20,1

Эврика-357

31,9

40,9

43,0

26,2

18,9

Селекта-302

34,0

42,3

44,3

25,9

18,3

Парвоз

35,3

44,8

50,0

26,6

20,2

Кўчат оралиғи 5 см

Нафис st st

33,8

44,9

49,4

25,9

21,2

Эврика-357

33,0

42,0

44,1

27,3

20,0

Селекта-302

34,0

42,3

44,3

25,9

19,4

Парвоз

36,3

46,1

51,4

26,6

21,5

Хлорофилл — аслида соя навлари биргидаги яшил пигмент бўлиб, хлоропластларни яшиб рангга бўяб, баргга яшил тус бериб туради [3. 266–269], [4 p283–1293]. Мақсадимиз яшил пигментлар қайси навда қайси ривожланиш фазасида шўрланган тупроқлар таъсирида қанча миқдорни ҳосил қилади, шуни аниқлаш эди. Хлорофилл ёрдамида барглар қуёш нури таъсирида ноорганик моддаларни органик моддаларга айлантиради. Хлорофилл сони ўсимликларни қуруқ моддасида 1,7–5 фойизгача сақланади. Хлорофилл биринчи марта 1817 г. француз кимёгари и фармацевти Жозеф Бьенем Каванту ва Пьер Жозеф Пеллетьелар томонидан кашф қилинди ва унга иккита номда “яшил” ва “ барг” номини беришдилар. Хлорофилл барча фотосинтезланувчи организмлар–ўсимликлар, сув ўтлари, бактериялар ва бошқаларда иштирок этади. Фотосинтезнинг ўзи биосферанинг ҳаёт фаолиятидаги энг муҳим жараёнлардан бири бўлиб ҳаётнинг асосини белгилайди [2. 3–11]. , [ 3. 266–268]

Соя навларида фотосинтез жараёни боришида баргдаги хлорофилл молекулалари фотокимёвий реакцияда тўғридан тўғри қуёш нуридан фойдаланишда иштирок этадилар [1.84–85.]; [5. P.449–450]. Бу иштирокнинг натижаси органик модаларни синтез қилиш билан бирга ўсимликнинг ўсишида иштирок этади. Соя навлари баргида хлорофилл пигментларининг кўп ёки кам бўлиши, бу ўсимликнинг ҳосилдорлигини белгилайдиган кўрсаткичлардан биридир. Тажрибаларда биз соя навларининг поясининг юқори қисмидаги барглар ва поянинг пастки қисмидаги баргларда ривожланиш фазаларига қараб, навларда ғунчалаш, ғунчалаш ва гуллашнинг боши, гуллаш ўртаси ва дуккаклаш боши фазасида, гуллаш охири ва тўлиқ дуккаклаш фазасида ҳамда пишиш фазаларида хлорофилл миқдори аниқланди. Бунга сабаб ўсимликнинг юқориги барглари қуёш нуридан тўлиқ фойдаланаолади, пастки қисмидаги барглар нисбатан қуёш нурида тўлиф фойдаланмайди, шунга ушбу жойлашиши икки хил бўлган барглардаги хлорофилл миқдори аниқланди.

Соя навларининг пастки қисмида жойлашган баргидаги хлорофилл йиғиндисини ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш динамикасига тўғри пропорционал равишда борди. Масалан Нафис st навида соя кўчатлари қалин жойлаштирилганда ёки туп ораси 3см бўлганда ғунчалаш фазасида баргларда хлорофилл миқдори 31,4 фойизни ташкил қилди, аммо хориж навларида Эврика- 357 да 30,8 ва Селекта- 302 навида ғунчалаш фазасида хлорофилл йиғиндиси 32,9 фойизни ташкил қилди. Ғунчалаш ва гуллашнинг бошида Нафис st навидаги хлорофилл миқдорида катта ўзгариш бўлганлиги кузатилди ёки бу даврда хлорофилл ушбу навда 42,5 фойизга етди, Эврика- 357 навида ҳам ушбу динамика такрорланди ва 39,8 фойизга етганлиги маълум бўлди. Селекта- 302 навида шу даврда 41, 1 фойиз ва Правоз навида хлорофилл йиғиндиси 43,7 фойиз энг юқори эканлиги аниқланди. Соя навларида гуллашнинг ўртаси ва дуккаклашнинг бошида, барглардаги хлорофилл миқдори энг максимал даражага кўтарилди. Шу даврда барча навларда хлорофиллнинг даражаси ўсиш ва ривожланиш билан боғлиқлиги аниқланди, чунки ушбу фазада соя навлари баланд ўсиб тўлиқ гуллаб ва дуккаклар ҳосил қилади, ривожланишда кўпроқ озиқланиб энг юқори нуқтага етган бўлади, худди шунга мос равишда хлорофил йиғиндиси ҳам шу фазада энг кўрсаткични ташкил қилган. Нафис st навида хлорофилл йиғиндиси 47, 4 фойиз бўлса, Эврика- 357 навида 41,8, Селекта- 302 навида 43,2 ва Парвоз навида 48,9 фойизни ташкил қилди.

Кейинги кузатув даврида гуллаш охири ва тўлиқ дуккаклашда барча соя навлари баргида хлорофилл йиғиндиси миқдорнинг камайиши кузатилди. Масалан Нафис st навида ушбу даврда хлорофил йиғиндиси миқдори барча навларда қарийб тенг ярмига камайгани кузатилди ва 23,7 фойиз бўлб, Эврика навида 24,9, Селекта- 302 навида 24, 7 ва Парвоз навида 25,5 фойиз миқдорда бўлди. Ушбу даврда барча соя навларида хлорофиллни камайиши бир хил қонуният асосида тўғри коррелляцияда борганлиги кузатилди. Соя навларида энг сўнгги фаза дуккаклар пишиб етилиш фазасида барглардаги хлорофилл йиғиндиси миқдори яна пастлашиб борди. Бу фазада ўзига хос бўлган бир қонуният кўзга ташланди маҳаллий навларда хлорофилл миқдори 19,0 ва 19.3 фойиз бўлса, хориждан келтирилган соя навларида 17,2 ва 17, 7 фойиз яъни деярли бир хил кўрсаткичларга эга бўлинди. Маълум бўлишича ривожланиш фазаси пишиш фазасига яқинлашиб бориши билан фотосинтез жараёни сустлашитиб баргларда хлорофилл миқдори камайиб борди.

Адабиёт:

  1. Андрианова Ю. Е., Тарчевский И. А. Перераспределение хлорофилла в целом растении пшеницы под влиянием засухи /Устойчивость к неблагоприятным факторам среды и продуктивность растений. Иркутск, 1984а. С.84–85.
  2. Трибкова, Н. Г. Методические основы агроклиматического обоснования размещения сельскохозяйственных культур / Н.Г Грибкова, В. Д. Ерохин // Бюллетень Всесо- юзного института растениеводства им. Н. И. Вавилова. — Ленинград, 1978. — № 76. — С. 3–11.
  3. Щегольков А. В. Связь фотохимическиой активности хлоропластов с урожайностью сои на черноземе выщелочном западного Предкавказья. У11 междунаодная конференция молодқх ученқх и специалистов. ВНИИМК. 2013. С 266–269.
  4. Kreslavski, V. D., Kosobryukhov А.А., F-J. Schmitt, G. A. Semenova, G. N. Shirshikova, A. Yu Khudyakova, S. I. Allakhverdie. Photochemical activity and the structure of chloroplasts in Arabidopsis thaliana L. mutants deficient in phytochrome A and B. 2017 Р 1283–1293
Основные термины (генерируются автоматически): хлорофилл, соя, F-J.

Ключевые слова

soya, sinf, rivojlanish, loviya, pigment, plastid, tuzlash, tuproq, barg, xlorofill miqdori,

Похожие статьи

Kompyuter grafikalarini o'qitish jarayonida dizayn yo’nalishida o’qiydigan talabalarining kasbiy tayyorgarligi samaradorligi ta’minlash

Mazkur maqolada kompyuter grafikalarini o'qitish jarayonida dizayn yo’nalishida o’qiydigan talabalarining kasbiy tayyorgarligi samaradorligi ta’minlashda qo’llaniladigan metodlar va shu yo’nalishda olib borilgan izlanishlar ko’rib chiqilgan.

Fe’lli frаzeоlоgik birliklаrda inson ruhiyati tasviri

Mazkur maqolada fransuz tilidagi fe’llar orqali hosil bo’lgan frazeologik birliklarning inson ruhiyatiga xos ichki kechinmalarni ifodalash usullari borasida fikr yuritilgan.Shunindek, inson his-tuyg’ularini ifodalovchi ruhiy vaziyatlar tasvirini aks ...

Maktabgacha yoshdagi bolalarning ijtimoiy-hissiy rivojlanishi va ularning shaxs sifatida shakllanishi

Maqolada maktabgacha yoshdagi bolalarning psixik rivojlanishi, ularnng maktabga tayyorgarlik jarayonlari, ta’lim faoliyatiga moslashishda uchraydigan qiyinchiliklari tahlil qilinadi.

Maktabgacha ta’lim muassasalarida erta savodxonlikni rivojlantirish

Ushbu maqolada O’zbekiston respublikasi Davlat ta’lim konsepsiyasiga oid dolzarb masala ko’tarilgan. Xususan, O‘zbekistonning 2030 yilga kelib PISA (The Programme for International Student Assessment) Xalqaro miqyosda o‘quvchilarni baholash dasturi r...

Yosh avlodni tarbiyalashda tabiat bilan tanishtirishning ahamiyati

Mazkur maqolada yosh avlod tarbiyasining ahamiyati, zarurligi, uning ilmiy asoslari xususida so’z yuritilgan. Bolalar tapbiyasida tabiat elementlari, uning boyliklari, sir-asrorlari bilan tanishtirishning ahamiyati alohida o’rin egallaydi.

Voleybolchilarda masofaviy va vaqt bo’yicha mo’ljal olishni takomillashtirish usullari

Voleybolchilar harakatlari texnikasini takomillashtirish sportchi sifatida uzluksiz ravishda o’zi ustida ishlash, shaxsiy qobiliyatlarini rivojlantirish, oldingi bilimlarini mustahkamlagan tarzda yangi ko’nikmalarni hosil qilishga asoslanadi. Sportch...

O'zbekiston Respublikasi temir yo'llari Angren — Pop uchastkasida yuk vagonlari tormoz uskunalarining ish samaradorligini baholash

O'zbekiston Respublikasi temir yo'llari Angren — Pop uchastkasida tormoz uskunalarni nosozligi bo'yicha ma'lumotlarni o'rganish asosida, yuklangan yuk vagonlarining tormoz uskunalarining asosiy ishi tizimlashtirildi. Angren — Pop liniyasining diagram...

Estrada aktyorlarini о‘qitishda pedagogning kasbiy kompetentligi masalalari

Mazkur maqolada zamonaviy san’at ta’limida, xususan estrada aktyorlarini tayyorlash jarayonida pedagogning kompetentligi masalalari о‘rganilgan va tahlil qilingan. Shuningdek, tadqiqot natijasiga kо‘ra uslubiy tavsiyalar ishlab chiqilgan.

О‘quvchi yoshlarning mediakompetentligini rivojlantirish muammosini yechish yо‘llari

Maqolada zamonaviy maktab о‘quvchilariga ommaviy axborot vositalarining salbiy ta’siri muammolari va bu salbiy ta’sirlar о‘quvchilarning rivojlanishiga ta’sir kо‘rsatayotgani masalalari kо‘rib chiqilgan. Shuningdek, maqolada о‘quvchilarning mediakomp...

Bolaning erta aqliy rivojlanishida ona ishtirokining ahamiyati

Muallif maqolada bolaning erta aqliy rivojlanishi jarayonining shakllanishi va unda onaning ishtiroki haqida olib borilgan tadqiqotlarni ilmiy tahlil qiladi. Bolaning erta aqliy rivojlanishida onalar nimalarga e’tibor qaratishi haqida o‘z fikrlarini ...

Задать вопрос