Ушбу мақолада бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили келтирилган. Бошқарув қарорларининг турлари ва уларга қисқача тавсиф берилган.
Калит сўзлар: бошқарув қарори, қарор, интуитив қарор, ҳукмга асосланган қарор
В этой статье анализируются обстоятельства принятия управленческих решений. Показани виды управленческих решений и их краткое описание.
Ключевые слова: управленческое решение, решение, интуитивное решение, решение, основанное на суждении.
Қарор- бу имкониятлардан энг мақбулини танлаб олишдир. Бошқарувчиларнинг кунлик ишининг бир қисми бўлган қарор қабул қилиш менежерларга катта ма`сулият юклайди. Чунки менежерлар биргина тўғри қабул қилган бошқарув қарорлари орқали бутун жамиятнинг билвосита тақдирини ижобий томонга ҳал қилади. [1] Қарор қабул қилиш жараёнида бошқарув поғоналари ўртасида тескари алоқаларнинг мавжуд бўлиши, корпоратив руҳда қабул қилинган қарорлар ва мураккаб масалаларда ахборот технологияларга таяниш энг долзарб масалалардан биридир. [2]
Қуйида келтирилган жадвалда биз бошқарув қарорларининг турлари ва шаклларини келтирамиз.
1-жадвал
Бошқарув қарорларининг турлари [3]
Бошқарув қарорларининг турлари |
Шакллари |
Бошқарув функциялари бўйича: |
– режалаштириш бўйича; – ташкил этиш бўйича; – рағбатлантириш бўйича |
Юридик қайд этиш бўйича: |
– режа; – буйруқ; – йўриқнома; |
Қабул қилиш субъекти бўйича (иштирокчилар миқдори бўйича): |
– якка шаклда; – жамоавий (ташкилот аъзолари); – коллегиал(кенгаш) |
Бошқарув қарорларини қабул қилишда вазият турлари |
– аниқлик вазияти; – таваккалчилик вазияти; – ноаниқлик вазияти |
Пайдо бўлиш манбаси бўйича |
– ташаббусли; – пастки бўғин таклиф билан; – рецепт бўйича |
Вазифавий соҳаси бўйича: |
– молиявий; – кадрларр бўйича; – ишлаб чиқариш бўйича |
Таъсир жиҳатидан: |
– умумий; – ҳусусий; – тажрибага асосланган; |
Таъсир йўналиши бўйича |
– ички; – ташқи |
Амалга ошириш йўли бўйича |
– ёзма; – оғзаки |
Қарор қабул қилиш ҳолати бўйича: |
– ҳукмга асосланган; – интуитив; – рационаллаикка асосланган |
Ривожланиш усуллари бўйича |
– миқдорий(математик дастурлаштирилган, статистик усуллар) – эвристик (мантиқ, тажриба,ҳис-туйғу асосида) |
Вазифаларни тузиш даражаси бўйича |
– дастурлаштирилган; – дастурлаштирилмаган |
Менежер ёки бошқарувчи томонидан қабул қилинган қарорларнинг мураккаблиги ва жавобгарликнинг ортиши, бажариладиган ишлар турли-туманлиги улардан вақтни унумли тақсимланишини талаб қилади. Ўз фаолиятини режалаштиришни билмайдиган, фақат жорий масалалар билан шуғулланадиган менежерлар бошқарув жараёнида вужудга келувчи у ёки бу вазият натижаларини тахлил қилишгагина улгириб, келажакда қилиниши лозим бўлган ишларни ҳал этиш учун вақт тополмай қоладилар. Раҳбар қарорлар қабул қилишини назоратни амалга ошириш ҳам жуда муҳим. Берилган вазифани тўлиқ бажарилганлигни раҳбар ўз назорати остига олмас экан, ҳодимларда ўз ишига совуққонлик билан ёндашиш бошланади.
Ҳар қандай қарорни қабул қилишда 3 ҳолат мавжуд:
– интуитив, ёки ҳис-туйғуга асосланган қарор қабул қилиш;
– ҳукмга асосланган қарор қабул қилиш;
– рационалликка асосланган қарор қабул қилиш.
В. И. Хавроничев [4]ўз илмий ишларида интуитив қарор- бу унинг тўғри эканлигини ҳис этиш асосида қилинган танловдир деб айтган. Менежерлар фаолиятини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, агар қарор қабул қилувчи шахсий тажрибага, сезги ёки фикрга таянса, у кўпинча нотўғри қарорларни келтириб чиқаради. Қарор қабул қилишнинг бундай усуллар менежерларнинг вақт ресурслари чекланганлиги сабабли кенг тарқалган деган фикрни келтириб ўтган.
Интуитив, ёки ҳис-туйғуга асосланган қарор қабул қилиш асосан ҳар қандай инсонда ички бир ҳис туйғуга асосланади. Вазиятли ёндашув пайтида раҳбар асосан ўз ички ҳис туйғуларига асосланиб қарор қабул қилади. Фикримизча, аксарият ҳолларда ички ҳис туйғуга асосланиб қарор қабул қилиувчиларни муваффақияти, уларни онг остидаги онгида мавжуд бўлган фикрлар асосида вужудга келадиган яхши танловлар жамланмасидан иборат бўлади. «Фактларни билиш шуниси билан қимматлики, улар ортида ғоялар яширинган бўлади» деган эди В. Г. Белинский. Муқаддас Ислом динимизда ҳам инсонларга яхшилик қилишни, яхши ният қилишликка буйирилган. Кўпинча фалсафий ва психологик асарларда ижоднинг «комбинаториал» концепцияси мавжуд бўлиб, унга кўра янги ғоя аллақачон маълум бўлган ғояларни бирлаштириш натижасида пайдо бўлади. Кибернетика асосчиси Норберт Винер эса қуйидаги фикрларни келтирган: «Инсон асаб системасини мантиқ машинаси дейиш мумкин унда навбатдаги фикр ўзидан олдинги бир қатор фикрлар асосида қабул қилинади». Масалан буюк олим Нютонни «тортишиш» қонунини олайлик, у ҳам бу қарорга табиатда бўлган олмани пастга тушишини англай олиши орқали исботлаган. Бундай мисоллар фан оламида минглаб топилади. Баъзан олимларнинг тушларида хозирги даврдаги буюк ихтиролар аён бўлганини кўп бора эшитганмиз.
Рейтинг менежментида ягона қарор қабул қилиш жараёнини ташкил этадиган муайян бошқарув муаммоларининг кетма-кетлигини аниқлаш доминант хусусиятларни ёки айрим хусусиятлар комбинациясини кетма-кет танлашга мувофиқ амалга оширилади. [5] Демак ҳис-туйғуга асосланган қарор қабул қилишда ҳам аввало бошқарувчида илмийлик тамойили бўлиши даркор экан.
Тизимли таҳлил интуитив қарор қабул қилишларда қўлланилмайди ва кўпинча муоммони ҳар томонлама ўрганиш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва моделлаштиририш ёрдамида қарор қабул қилиш жараёнларида қўлланилади. [6]
Ва албатта бошқарув қарорларини қабул қилишда катта тажрибага асосланиш керак. Ёш раҳбар илмли бўлиши билан тажрибали раҳбарлар билан маслаҳатлашиб қарор қабул қилиши керак. Тажрибага асослананиш ҳукмга асосланган бошқарув қарорларини ифодалайди. Масалан ҳориж тажрибасига назар ташласак, менежментнинг япон моделига кўра ходимни раҳбарлик лавозимига илгари суришда ёши ва иш стажига афзаллик берилади. «Узоқ вақт меҳнат қилганлик учун» ҳақ тўлаш тизими «катталиги бўйича илгарига силжиш» тизими («синоризм тизими»)га катта таъсир кўрсатади. [7]
Юқорида қайд этилган назарий фикрларини ўрганган ҳолда қуйидаги ҳулосаларга келдик ва қуйидагиларни таклиф қилмоқчимиз:
- Қарор қабул қилишдак муҳим аҳамиятга молик бўлган жараённи ўзбўларчилик билан эмас, ходимларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда амалга ошириш даркор.
- Раҳбарликка шундай инсонларни танлаш керакки, улардаги шаҳсий фазилатлари бу лавозимга қўйилганлиги учун ходимлар ёки халқ норизо бўлмаслиги ва ундан аъзият чекмаслиги керак.
- Биз ўзбек халқига муносиб бўлган хусусиятларидан бири ҳам аждодларни, катта ва тажрибали инсонларни фикрларини албатта инобатга олишдир. Зеро халқимизда «қари билганни пари билмас» деган нақл бор.
- Қарор қабул қилиш жараёнида раҳбарнинг раҳбарлик услублари муҳимлик даражаси юзасидан авволо илғор ўринларни эгаллайди.
- Қарор қабул қилиш жараёнида мақсадни аниқ қўя олиш, ҳодимларга тўғри мотивация бериш ва вақтида танбеҳни ҳам бериш зарур.
Адабиёт:
- С. Х. Рустамова «Буюк аждодларимизнинг бошқарув қарорларини қабул қилишда ўзига хос босиб ўтган йўллари « «Иқтисод ва молия» № 4(124), 2019, 59-бет
- С. Х. Рустамова «Оптимал қарор қабул қилиш-корхоналарни оқилона бошқаришнинг пойдевори» «Иқтисод ва молия» № 11(119), 2018, 64-бет
- Л. Т. Ткачук, под. ред. М. И. Щадова «Менежмент « Ростов н/Д: «Феникс» -2012, 208-бет
- В. И. Хавроничев Принятие управленческих решений как основа менежмента «Вестник Гхереповецкого государственного университета» 1/2010, 24-ст
- Львович Я.Е, Б. А. Чернышов, О. Н. Чопоров Оптимизационная модель и алгоритм интеллектуальнойподдержки процесса управления распределением ресурсного обеспечения в организационной системе, // Научный журнал «Моделирование, оптимизация и информационные технологии».–2019.Т.7.–№ 4.
- А.Худойназаров Тизимли таҳлил асослари Дарслик Тошкент-2016,12-б
- Н. К. Йўлдашев, Г. Е. Заҳидов «Менежммент» «Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти» Тошкент 2018, 23-бет