Болалар фольклорида креол (уйғун) матннинг ифодаланиши | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №50 (340) декабрь 2020 г.

Дата публикации: 10.12.2020

Статья просмотрена: 69 раз

Библиографическое описание:

Юлдашева, Д. М. Болалар фольклорида креол (уйғун) матннинг ифодаланиши / Д. М. Юлдашева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 50 (340). — С. 607-609. — URL: https://moluch.ru/archive/340/76229/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мазкур мақолада антропоцентрик парадигма хусусида, болалар фольклорида креол матн ҳақида фикр юритилган.

Таянч сўлар: антропоцентрик парадигма, болалар фольклори, креол мант, лисоний фаолият

В данной статье обсуждается антропоцентрическая парадигма и креольский текст в детском фольклоре

Ключевые слова : антропоцентрическая парадигма, детский фольклор, креольская мантия, языковая деятельность

This article discusses the anthropocentric paradigm and Creole text in children's folklore.

Key words : anthropocentric paradigm, children's folklore, creole text, linguistic activity

Ўзбекистонда учинчи ренессанс даврининг бошланиши ва унинг истиқболлари фанлар тараққиёти билан тўғри пропоционалликни ҳосил қилади. Давлат ва жамиятда инсон омили ва манфаатларининг ошиб бориши илм фанда янги йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди.

Хусусан, бугунги кунда лисоний фаолият бажарувчиси бўлган шахс омили тилшунослик соҳалари — психолингвистика, лингвокультурология, когнитив тилшунослик, прагмалингвистика каби соҳаларда чуқур ўрганилиб келинмоқда. Ушбу соҳаларнинг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган тилга антропоцентрик ёндашув, тилшуносликда учинчи мустақил парадигма сифатида намоён бўлди. Тил бирликларининг нутқдаги реаллашувини ўрганиш, тил воситаларининг имконият даражасининг аниқланиши миллий қадриятларимизнинг ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. [1]

Зеро, тадқиқотчи В. А. Маслова таъкидлаганидай, инсон ақлини инсоннинг ўзидан, тилдан ва нутқ яратиш ҳамда нутқни идрок қилиш қобилиятидан ташқарида тасаввур этиб бўлмайди”. Тилшунос олим А.Раҳимов ҳам антропоцентрик парадигмани: “Тилшунослик фани тарихидаги учинчи макропарадигма антропоцентрик парадигма (коммуникатив ёки номинатив-прагматик парадигма ) деб муносабат билдириб, тил ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари ўртасидаги алоқани ёритишда инсон “олтин кўприк” вазифасини ўтайди”, деб ҳисоблайди.

Мазкур парадигма тилни жонли мулоқот ва коммуникацияга асосланган очиқ система сифатида ўрганувчи, бошқа системалар — жамият, инсон, маданият, руҳият кабилар билан узвий алоқадорликда таҳлил этувчи, инсонни тил ичида ёки тилни инсон ичида таҳлил этишга йўналтирилган қарашлар, ғоялар ва таълимотлар мажмуи” сифатида талқин этади.

И. Р. Гальпериннинг ўқилаётган матнни ҳаракатдаги матн, ўқиш жараёнидан ташқарида бўлган матнни эса ҳаракатсиз матн сифатида баҳолаганини эсга олсак, тил соҳибининг “олтин кўприк” вазифасини нақадар юқори эканлигини ҳис этиш мумкин. Айниқса кичик ёшдаги болалар нутқини антропоцентрик таҳлилида психолингвистик хусусиятларнинг устиворлигини кўришимиз мумкин. Айни бир психолингвистик тадқиқотларда креоллаштириш, шаклий узилиш ҳамда интерпретативлик хусусиятлари ҳақида фикр юритилади.

Мазкур мақолада болаларга хос матнларнинг креоллаштириш жараёни ҳақида фикр юритамиз. Тадқиқотчи Д.Худойберганова креоллаштирилганлик ҳодисасини уйғун матн термини билан ифодалаш маъқул деб билади. Аслида атама (рус тилида: креолизованность) креол сўзидан ҳосил қилинган бўлиб, реципиентга таъсир ўтказиш мақсадида вербал ҳамда новербал шаклларнинг уйғунлаштирилиши тушунилади. Рус тилшуноси М. Б. Ворошилованинг маълумотига кўра, бу тушунча психолингвистикага Ю. А. Сорокин ҳамда Е. Ф. Тарасовалар томонидан киритилган [3]. Бундай матнлар сирасига тадқиқотчи реклама матнлари, киноматнларни киритади. Д.Худойберганованинг уйғун матн атамаси креолизованный текст терминини тўлақонли таржимаси бўлиб, бундай матнларда бир неча нолисоний ва лисоний фактларнинг уйғунлашувидан иборат жараён ҳосил бўлади. Тадқиқотчининг фикрига кўра, уйғун матнлар нафақат психолингвистикада, балки лингвокультурологияда ҳам ўрганилиши лозим. “Сабаби — уйғун матнларда турли маданий-семиотик майдонлар ўзаро алоқага киришади. Бунда шеърий матн мазмуни ҳамда суратлардаги тасвир ўзаро уйғунлашади. Бундай усулни эртаклар тўпламида ҳам кўриш мумкин. Реклама матнлари ҳам уйғун матнга типик мисол бўла олади. Телеэкранда намойиш этиладиган рекламаларда уч турдаги маданий-семиотик майдон: тасвир, мусиқа ва матн уйғунлашувини кузатиш мумкин.”

Ҳозирда болалар учун чиқарилаётган кўплаб интернет нашрларида ҳам оғзаки матн, тасвир ва мусиқа уйғунлиги ёш китобхоннинг руҳиятига таъсир этувчи асосий омиллар ҳисобланади. “Болалар адабиёти”, “Доно ворд”, “Билимдон” журналларнинг электрон иловалари, интернет манзиллари мавжуд бўлиб, уйғун матннинг ёрқин намунаси саналади. Агар болалар фольклорида топишмоқлар креол матн тарзида ифодаланса, болага топишмоқнинг жавобини топиш осонлашади, аллаларда қўлланилганда оналарнинг руҳий ҳолатини ифодалаши [2] эртакларда эса образли тафаккурни шакллантиришга кўмаклашади. Ёки С.Игнатевнинг “Сам себе читаю” китобларида ҳам матн ҳам креол уйғун матнга мисол бўла олади. Юқорида айтилганидек, бу каби матнлар функционал яхлитликни ҳосил қилади. Болаларнинг реципиент сифатида ана шу яхлитликда оламни қабул қилиш қобилиятлари тобора жадаллашади. Бу эса масаланинг долзарблигидан далолат берадир.

Адабиёт:

  1. Юлдашева, Д. М. Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари // Молодой ученый. — 2019. — № 40 (278). — С. 258–261
  2. Юлдашева Д. М. Использование зоонимов в колыбельной песне-«алла», как аспект этнолингвистики. Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. Научный журнал. Москва, 1–2 февраля, 2013г., с.83–84.
  3. Ворошилова Н.Б. Креолизованный текст: аспекты изучения // Политическая лингвистика. Вып. 20. – Екатеринбург, 2006. – С. 180-189.
Основные термины (генерируются автоматически): антропоцентрическая парадигма, детский фольклор, парадигма.

Ключевые слова

антропоцентрик парадигма, болалар фольклори, креол мант, лисоний фаолият

Похожие статьи

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

Романтикларнинг фалсафий-бадиий тафаккури

Мақолада Романтизм жанрининг пайдо бўлиши ва романтизмнинг фалсафий негизи субъектив идеализмдан объектив идеализм томон ривожланиши ўрганилган. Романтизм нафақат шоир ва ёзувчиларнинг ижодида, балки санъатнинг барча турларида мавжудлиги инглиз роман...

Бадиий матнларда ибораларнинг қўлланилиши хусусида (Теодор Драйзернинг «Бахтиқаро Керри» ва Чўлпоннинг «Кеча ва Кундуз асарлари мисолида)

Мақолада ўзбек ва инглиз бадиий матнларида қўлланилган фразеологик иборалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари

Мақолада синхрон таржиманинг ўзига хос хусусиятлари, унинг тилшунослик, психолингвистика фанлари билан боғлиқ жихатлари, бошқа таржима турларидан фарқи, синхрон таржимага тайёрлаш методлари, шунингдек, оғзаки таржиманинг куринишлари хақида айтилади.

Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш

2015–2017 йилларда туман аҳолисининг касалланиш ҳолати бевосита атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ бўлиб, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида асосан нафас аъзолари кўпайганлиги, юқумли ва паразитар, эндокрин, қон тизими касалликлари кам...

Қазақ ҳәм қарақалпақ фольклорында мифологиялық әпсаналар

Қарақалпақ мифологиялық әпсаналары жыйналыўы, изертлениўи жағынан қолға алынбады десек болады. Нәтийжеде миф жанры аз жыйналды және оны өз алдына жанр ретинде сөз етилмеди. Бизге тили жақын түркий халықлардың, сондай ақ дүнья халықлары фольклористика...

Дунё соячилигида нима гаплар

Ушбу мақолада бугунги кунда дунё бўйлаб катта худуларга экилаётган соя экини майдонлари, дунёдаги етакчи мамлакатлар, дон ҳосилдорлиги шунингдек соянинг импорт ва экспорти ҳақида маълумотлар берилган. Мақолада дунё бўйича энг охирги маълумотлардан фо...

Ж. Н. Г. Байроннинг «Каин» драмасида монологларнинг берилиши

Мақолада инглиз романтик шоири Жорж Байроннинг «Каин» драмаси монологлари ва қахрамонлар кечинмалари таҳлил килинган.

Задать вопрос