Карл Ясперснинг тарих ўқи концепциясида тарих фалсафаси масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №45 (335) ноябрь 2020 г.

Дата публикации: 06.11.2020

Статья просмотрена: 68 раз

Библиографическое описание:

Тухтасинов, М. Р. Карл Ясперснинг тарих ўқи концепциясида тарих фалсафаси масалалари / М. Р. Тухтасинов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 45 (335). — С. 377-379. — URL: https://moluch.ru/archive/335/74748/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мақоламизда машҳур экзистенциализм фалсафасининг вакили Карл Ясперснинг тарих фалсафасига бағишланган тарих ўқи таълимотини таҳлил қиламиз ва унга хос бўлган жиҳатларни ёритамиз.

Калит сўзлар: экзистенциализм, мавжудлик фалсафаси, экзистенция, тарих фалсафаси, тарих ўқи, тарих.

В данной статье будет осуществлен анализ концепции оси истории представителя философии экзистенциализма Карла, а также освещены присущие ему аспекты.

Ключевые слова: экзистенциализм, философия существования, экзистенция, философия истории, ось истории, история.

Карл Ясперс XX асрнинг 20–30 йилларида Освальд Шпенглер ва кейинчалик Арнольд Тойинби томонидан шаклланган маданий цикллар концепциясига танқидий ёндашади. Унинг фикрича, инсониятнинг келиб чиқиши ва тарихий йўллари яхлитликни ташкил этади. Бу концепцияга биноан, инсониятнинг борлиғидан худди ўсимликка ўхшаб бир биридан мустақил равишда маданиятлар пайдо бўлади, ривожланади ва барҳам топади. Уларнинг ўртасида ўхшашликлар йўқ. Шпенглернинг фикрича маданият 1000 йил давомида мавжуд бўлади [1, 156 б.].

Ясперс фикрича, бу концепция қисман тўғри, лекин, унинг фикрича, ҳар бир маданий цикл яхлит тарихий жараённи инкор этмаслиги керак. Инсониятнинг тарихий келиб чиқиши ва тарихий йўли бир эканлигини, Ясперс фикрича, исботлаб бўлмайди, биз бунга фақат ишонишимиз мумкин.

Файласуф тарихий жараёнларга илоҳий кучларнинг аралашишини инкор этади. Унинг фикрича, маданиятларнинг яхлитлиги концепцияси рационал таҳмин, фалсафий постулат сифатида қабул қилиниши мумкин. У шундай дейди: “Мен тарих жараёнини тадрижий, прогрессив жараён сифатида асосиз равишда талқин қилишларига қаршиман” [2, 13 б.].

Ясперс бутун тарихни уч кетма кетликда ўрин алмашадиган даврларга бўлади: тарихдан олдинги давр, тарихий давр, жаҳон тарихи даври. “Тарихдан олдинги давр ниҳоятда узун бўлиб тилнинг пайдо бўлиши ва қадимий маданиятларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши даврларини ўз ичига олади. Бу даврда биз инсониятнинг ҳақиқий борлигини кўришимиз мумкин, инсон ҳаётини ер юзида бетакрор эканлигини, бу даврда биз эркинлик масаласини одамзотнинг ҳаётидан келиб чиқишини кузатамиз” [2, 43 б.]. Тарихий давр ўз ичига 5000 йилни қамраб олади. Бу даврга Ҳиндистон, Хитой, Ўрта Шарқ ва Европа давлатларининг тарихи ҳам киради. Жаҳон тарихи бизнинг давримизда глобалашув натижасида пайдо бўлган олам ва инсоннинг яхлитлигидан бошланади, бу эса буюк географик кашфиётлардан кейин бошланди.

Ясперс таълимотида “тарихий ўқ” деб ном олган давр алоҳида ўрин эгаллайди. Бу давр эрамиздан аввалги 800–200 йилларда шаклланган. Бу даврда бизга ўхшаш одам пайдо бўлади, шунинг учун бу даврни “тарихий ўқ” даври деб ҳисоблайди Ясперс. Христианлик тарихида “тарихий ўқ” деб Исо пайғамбарнинг пайдо бўлиши ҳисобланади. Лекин Ясперс бундай ёндашувни тан олмайди, чунки, унинг фикрича, христианлардан бошқа динга мансуб бўлган халқлар ҳам бор.

Тарихий ўқ даврида бошқа халқлар учун ҳам кўпгина муҳим воқеалар содир бўлди, масалан, бу даврда Хитойда Лао Цзы ва Конфуцийлар яшаган, Хитой фалсафасининг барча йўналишлари пайдо бўлди, Ҳиндистонда эса бу даврда Упанишадалар пайдо бўлди, Будда туғилиб яшади, ҳинд фалсафасида эса барча фалсафий оқимлар шаклланди, Эронда Зардушт ёмонлик ва яхшилик ўртасидаги кураш ҳақида тарғиб қилди, Фаластинда пайғамбарлар даъват қилишди, Юнонистонда эса Парменид, Гераклит, Платон ва Аристотель каби файласуфлар ижод қилишди. Ушбу исмлар билан боғлиқ бўлган барча ўзгаришлар эрамиздан аввал 800–200 йиллар даврда пайдо бўлди. Ясперс хулоса қилиб айтадики бу янгиликларнинг барчаси инсоннинг ўз борлиғини англаш, оламдаги ўрнини билиш, олам билан алоқасини тушуниш билан боғлиқдир. Инсон ўзини жар ёқасида турганини, оламнинг изтиробларини, ва улардан қутулиш йўлларини англаб ета бошлади.

Ушбу даврда инсон ўз мавжудлиги чегараларини англайди, ички оламида унинг ўзлиги яширинганини хис қилади. Айнан шу даврда инсоннинг дунёқарашидаги барча тушунчалар шаклланди, буюк динлар пайдо бўлди. “Бу тарихий ўқ даврида бир неча ҳудудларда ўз моҳияти бўйича бир бирига ўхшаш “руҳий марказлар” пайдо бўлди, афсонавий дунёқарашдан рационал, мантиққа асосланган дунёқараш шаклланди. Ўша даврда яратилган руҳий ва ақлий меросдан инсоният ҳозирги давргача фойдаланмоқда. Тарих ўқи даврида яратилган меросдан одамзот вақти билан фойдаланади, буни биз Ренессанс деб атаймиз ва бу нарса бизнинг ҳаётимизда катта ижобий ўзгаришларга, руҳий кўтарилишларга сабаб бўлади” [2, 48 б.]. Тарих ўқи даврида зиддиятли нарсалар ўртасида ажралишлар содир бўлади: ер осмондан, моҳият шаклдан, идеал оддийликдан. Идеал, мукаммал нарсаларни кузатиб, инсон ўзини нечоғлик номукаммал, камчиликлардан иборат эканлигини тушуниб етади ва бу оламдан йироқ бўлган, ташки илоҳий кучга, тангрига ёлворади. Фақат у ўзининг марҳамати ва меҳрибонлиги туфайли инсонга ёрдам бериши мумкин [3, 267 б.].

Агар архаик даврга яккалик, чегараланиш хос бўлса, тарих ўқи даврига универсализм, сиёсий тизимларни ва диний қарашларни кенг тарқалиши, ёйилиши хосдир. Тарих ўқи даврида архаик даврда минг йиллар давомида мавжуд бўлган буюк маданиятлар йўқолади. Тарихий ўқ давригача мавжуд бўлган улкан маданиятлар, масалан, Бобил, Миср, Ҳинд ва Хитой маданиятлари мудроқ, уйқудаги маданиятлар ҳисобланади. Тарих ўқи даврини қабул қилмаган халқларнинг ҳаёти табиий, тарихий бўлмаган, деб баҳоланади. Тарих ўқи қандай пайдо бўлган саволга Ясперснинг ўзи ҳам жавоб бера олмайди. Ясперс инсоният тарихининг тўрт гетероген даврини ажратади: Прометей даври, бу даврда инсонлар оловдан фойдаланишни ўрганишди, мехнат қуроллари ва тил юзага келди; Қадимги улкан маданиятлар даври; инсоният руҳий ҳаётига ва ўз ички оламини тушунишга олиб келган тарих ўқи даври; техниканинг ривожланиши даври. Инсоният тарихида икта нафас бор деб ҳисоблайди Ясперс. Биринчиси — Прометей даавридаги ўзгаришлар, иккинчиси фан, техниканинг ривожланган даври. Иккинчи нафас даври тарихий тажрибага эга булиб, янги тарих ўқига олиб келиши мумкин. Агар биринчи нафас даври алоҳида ҳаракатланувчи қисмлардан иборат бўлса, иккинчи нафас даври тарихнинг яхлитлиги билан боғлиқ.

Карл Ясперс фикрича, иккинчи нафас даври руҳий ҳақиқий борлиққа эга бўлган инсонларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Лекин инсониятнинг ўтмиши қандай қоронғу бўлган бўлса, унинг келажаги ҳам шундай қоронғу ва ноаниқдир. Фан ва техниканинг пайдо бўлиши оламни инқилобий ўзгаришларга олиб келди. Уларнинг кескин ривожланиши мисли кўрилмаган имкониятлар ва хавф-хатарлар олиб келди. 150 йилдан бери кескин ривожланиб келаётган техник тараққиёт қандай оқибатларга олиб келишини ҳеч ким билмайди.

Ҳозирги ҳаётимизнинг барча жиғатларида техник мосламалар ишлатилади, техника кириб келмаган бирон бир соҳа қолмади. Техника кўпроқ романо-герман халқларида ривожланиб келмоқда, европача ривожланиш техникани кенг тарқалишига олиб келди, бу эса, ўз навбатида, бутун дунё давлатларига европача тус бермоқда. Нима учун техник тараққиёт Ғарбда кўпроқ ривожланганлигини Ясперс қуйидагича тушунтиради. Ғарб оламига сиёсий эркинлик руҳияти хос, бу эса унинг ҳаётини барча соҳаларини ёритади. Ғарб оламига ҳеч нарсадан тап тортмайдиган рационаллик хосдир. Ғарб одами учун моддий олам шак-шубҳасиз мавжуддир, у бу оламга ниҳоятда кучли боғланган.

Ғарб одами ўзининг борлиғини барча нарсадан устун қўяди, хатто ўзини оламнинг яратувчиси деган мағрурликкача боради. Ғарб олами ўзгармас яхлитликда қотиб қолмайди, у кастачилик тизимини ҳам, коинотдаги тартибни ҳм тан олмайди. Ғарб оламига кескин қатъиятлик, кучли ирода ва мантиқийлик шу қадар хоски, у барча масалаларни охирги нуқтасига олиб боради ва барча одамларни кучли зўриқишига сабабчи бўлади.

Тарихчиларнинг фикрича, тарих одамларни ҳеч нимага ўргатмайди, лекин тарих фалсафасининг вакилларининг фикри бундан катта фарқ қилади.

Уларнинг фикрича, тарих бизга ўтмишни тушуниш орқали ҳозирги ҳаётимизни яхшироқ билишни ва келажакни башорат қилишни ўргатади.

Тарихий концепциянинг асосий мақсади ҳозирги тарихий даврни яхшироқ тушуниш ва ундаги ўз ўрнимизни англаб етиш. Ушбу нуқтаи назардан яқин орадаги 200 йил ичида содир бўлган ўзгаришлар олдида 5000 йил ичидаги ўзгаришлар аҳамиятсиздай бўлиб кўринади. Лекин бу ўзгаришлар катта хавф-хатарларни туғдирди, шулардан бири халқни оммага айланиши ва омманинг воқеликка ҳал қилувчи куч сифатида муҳим таъсири, инсон борлиғини йўқолиши эҳтимоли, ялпи режалаштиришнинг ҳамма соҳага кириб келиши. Утмиш тарих анча ўзгармас, қотиб қолган бўлиб, аҳолининг кўпчилигини деҳконлар ташкил қилган. Жамиятдаги сиёсий инқирозлар уларнинг онгига кучли таъсир қила олмас, улар ўз жамоаларининг ички тизимларига боғланиб яшашар эди. Бизнинг давримизда сиёсий ҳолат кучли таъсирлар остида бўлмоқда.

Ижтимоий шарт шароитлар кескин ўзгарди. Халқ оммасининг яшаш услуби, шуғулланаётган фаолияти, урф-одатлари ҳам ўзгарди. Омма бир турдаги оломонга айланиб бормоқда, у ўзининг иродасини намоён қилиши ва сиёсий тизимга таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин бу ирода омманинг ичида шаклланмайди, оммага тарғибот кучли таъсир этади, у оммага унга нима кераклигини, нимани талаб қилишини сингдиради. Омма тарғибот қилувчилар қўлида ўйинчоққа айланиб қолади. Халқ оммадан катта фарқ қилади. Халқнинг онги омманикидан юкори, у ўзининг ички тизимига, урф-одатларига, тассавурларига эга. Халқнинг ҳар бир вакили шахсдир, у ўз қарашларига ва иродасига эга бўлиб халқнинг кучига таянади. Омманинг онги халқникидан анча паст, у ўзлигини, иродасини йўқотган одамлардан иборат ва унга тарғибот воситалари кучли таъсир қилади.

Одамлар ўзининг ички борлиғини, иродасини, маъсулиятини йўқотган ерда омма пайдо бўлади. Бу эса техник маданиятнинг ривожланиши туфайли содир бўлади” [2, 56 б.]. Ясперснинг фикрича, ҳозирги даврда тарих йўли омманинг ҳаракати орқали содир бўлади, шунинг учун халқ таълимининг омма онгига таъсири катта аҳамиятга эга ва, умид қиламизки, бу таъсир натижасида омма ичида руҳияти юксак бўлган одамлар ҳам шаклланади. Ҳозирги даврда асосий хавотир бу инсон табиатида руҳиятни сақлаб қолишдир, бу руҳиятсиз омма онги роботлашади.

Фожиали ҳодисалар, техноген ёки табиий фалокатлар натижасида инсонлар ўз инсоний табиатларини йўқотиб роботларга ёки манкуртларга айланишлари мумкин. Улар одамийлигини йўқотар экан қора нафрат, зулмат оламига қадам босишади. Бу қандай олам эканлигини яқин тарихимизда бўлиб ўтган вокеалар кўрсатиб берди, миллионлаб одамлар фашистларнинг концентрацион лагерларида азоб уқубатлардан сўнг крематорийларда ёқиб юборилди, шунга ўхшаш қийноқлар тоталитар тизимлар ўрнатилган бошқа давлатларда ҳам учрайди.

Шундай қилиб, биз Карл Ясперснинг тарих ўқи концепциясига хос бўлган тушунчалар ва фикрларни ёритиб бердик ва бу концепцияни ҳозирги замон тарих фалсафасида эгаллаган ўрнини ҳам очиб бердик.

Адабиёт:

  1. Шпенглер О. Закат Европы. — Москва: Прогресс, 1991г.
  2. Ясперс Я. Смысл и назначение истории. — Москва: Республика, 1994г.
  3. Йўлдошев С., Усмонов М., Каримов Р., Қобулниёзова Г., Рўзматова Г. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси (XVII-XX асрлар). — Тошкент: Шарқ, 2002г.
Основные термины (генерируются автоматически): XVII-XX, Европа, Москва, ола, техник.

Ключевые слова

экзистенциализм, экзистенция, тарих, мавжудлик фалсафаси, тарих фалсафаси, тарих ўқи

Похожие статьи

Бошланғич синфларда Алишер Навоий асарларини ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчиларида Алишер Навоий ижодини ўрганиш зарурлиги масалалари, умумтаьлим мактабларида илмий-амалий билимларини чуқурлаштириш таьлим-тарбия самарадорлигини сифат босқичига кўтариш фикрлари баён эти...

Психоанализда онгсизлик концепцияси ҳақида

Ушбу мақола онгсизлик тушунчасини замонавий психоанализ таълимотида қандай шаклланганлигини таҳлил қилишга бағишланган. Маълумки, психоанализ замонавий фалсафа ва психология фанларида алоҳида ўринни эгаллайди ва унинг фундаментал асосини онгсизлик ту...

Диний фанатизм ва унинг психологик таҳлили

Мақолада фанатизм тушунчасини пайдо бўлиши ва диний фанатизм тушунчасини юзага келишининг тарихий илдизлари ҳақида қисқача маълумот берилади. Шунингдек шахсдаги диний фанатизмга моилликнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларии ҳақида сўз юритилади.

«Масъулият» тушунчасининг моҳияти ва унинг ижтимоий талқини

Мақолада “масъулият” тушунчасининг ижтимоий-педагогик талқини, бошланғич синф ўқувчиларида масъулият ҳиссини тарбиялашнинг мазмуни ва ташкилий масалалари, оиланинг ўқувчиларда масъулият ҳиссини тарбиялашдаги имкониятлари ёритилган.

Романтикларнинг фалсафий-бадиий тафаккури

Мақолада Романтизм жанрининг пайдо бўлиши ва романтизмнинг фалсафий негизи субъектив идеализмдан объектив идеализм томон ривожланиши ўрганилган. Романтизм нафақат шоир ва ёзувчиларнинг ижодида, балки санъатнинг барча турларида мавжудлиги инглиз роман...

Табақот жанридаги адабиётлар таснифи

Бу мақолада мусулмон тарихшунослидаги жанрлардан бири бўлган табақот биобиблиографик жанри тадқиқ қилинган. Шунингдек, биобиблиографик луғатлар билан боғлиқ айрим назарий мулоҳазалар келтирилиб, ушбу турдаги адабиётларнинг таърифи ва таснифи кўриб чи...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Инглиз ва ўзбек тилларидаги интернационал мақоллар таржимасидаги ассиметрик ҳолатлар

Ушбу мақолада ўзбек халқ мақолларини инглиз тилига таржима қилишдаги интернационал маъноларнинг сақланиши ва уларнинг иккала тилдаги маъно ва шакл нуқтаи назардан номутаносиб ҳолатлари, шунингдек, таржимага хос контекстуал вазиятларни ва ушбу халқ ми...

Меҳрдан яралган шеърият (Сирожиддин Саййид ижодида она тимсоли)

Ушбу мақолада етук ижодкор Сирожиддин Саййид шеъриятидан ўрин олган Она тимсолига бағишланган ижод намуналари мисолида шоирнинг бадиий тасвир маҳорати ва поэтик ифодалар яратиш санъати талқин қилинган. Ижодкорнинг ўзига хос бетакрор услуби ёритиб бер...

“Тазкирату-л-авлиё” асарининг туркий таржимаси ва унинг қўлёзма нусхалари

Ушбу мақолада Фариддидин Атторнинг “Тазкирату-л-авлиё” тазкираси ва унинг туркий таржимаси қўлёзма нусхалари манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асарнинг бир нечта нусхалари қиёсий ўрганилган.

Задать вопрос