Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср) | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №36 (326) сентябрь 2020 г.

Дата публикации: 07.09.2020

Статья просмотрена: 91 раз

Библиографическое описание:

Сирожиддинова, М. Б. Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср) / М. Б. Сирожиддинова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 36 (326). — С. 134-137. — URL: https://moluch.ru/archive/326/73479/ (дата обращения: 22.12.2024).



Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, хон канцелярисига тегишли мазкур ҳужжатлар нафақат мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, маданияти ва тарихини ўрганади, балки умумий маънода маълум бўлган муҳим жиҳатларини ҳам тадқиқ этишда ёрдам беради. Тақдим этилаётган ушбу мақола Хива ҳужжатлари туркумига кирувчи хон ёрлиқларида учрайдиган шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлилини келтиришга қаратилган.

Калит сўзлар: Хива хонлиги, ёрлиқ, қонунчилик акти, шариат, фиқҳ, маъмурий тизим.

В целом имеющиеся сейчас документы архива Хивинских ханов содержат обширный и разносторонний материал по истории ханства. Их изучение является актуальным и имеет важное значение. Наряду с этим, документальные источники — ярлыки, относящиеся к знаменитой канцелярии Хивинских ханов, позволят существенно уточнить политическую, социально-экономическую историю, культуру народа, а также многие важные моменты, которые были известны только в общих чертах. Данная статья предназначена для анализа терминалогии шариата и постановлений фикха, содержащихся в ханских ярлыках.

Ключевые слова: Хивинское ханство,ярлык, законодательные акты, шариат, фикх, административная система.

Хива хонлиги ўзбек давлатчилик тарихида муҳим ўрин эгаллаган қадимий ўлкалардан биридир. Унинг бой тарихи, унинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, айниқса давлатчилик анъаналари, қонунчилик тизимини расмий ҳужжатлар орқали ўрганиш бугунги минтақа тарихини тадқиқ этишда долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Хива хонлиги тарихига оид бундай тарихий ҳужжатларнинг йирик жамланмалари Ўзбекистон Республикаси Миллий архивида сақланаётган “Хива хонлиги архив ҳужжатлари” фонди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Хива Ичанқалъа музейида сақланади. Уларнинг бир қисми ёрлиқ типидаги ҳужжатлар бўлиб, улар мусулмон дипломатикасининг ноёб намуналари сифатида муҳим илмий қадр-қимматга эга.

Марказий Осиё ҳудудида бу турдаги актлар тадқиқотчи олима О. Д. Чеховичнинг қайдларига кўра 150 мингдан зиёдни ташкил этади [19, б. 75]. Хива хонлиги сарой ҳужжатлари, хусусан, Хива ёрлиқлари қонунчилик, ижтимоий ҳаётни тартибга солиш масаласида, давлат бошқаруви муаммолари контекстида турли тадқиқотларга жалб этилган. Бу борада А. Л. Кун [8], П. П. Иванов [5], Ю. Э. Брегель [3], А.Шайхова [18], У.Вуд [22], О.Жалилов [4], Э. Э. Каримов, У.Абдурасулов [7], Н.Тошев [12] ва бошқаларнинг ишларини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Бироқ, Хива хонлиги ёрлиқ ҳужжатларининг шаръий ва ҳуқуқий асослари, уларда келтирилган терминларнинг хусусиятлари махсус тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Мазкур мақолада Хива ёрлиқ ҳужжатларида қайд этилган шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогиясини ўрганишга қаратдик.

Мусулмон мамлакатларида инсон ҳуқуқлари ислом динининг шаръий ҳуқуқларига асосланган. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ислом аҳкомига таянган ҳолда, мусулмон ҳуқуқи манбалари, хусусан Қуръони Карим асосида юритганлар. Айтиб ўтиш жоизки, мамлакат бошқарувидаги ўзгаришлар ва сиёсий жараёнлар хонлик ҳудудида ислом дини арконларига амал қилишга салбий таъсир этмади, балки ҳар бир сулола вакили дин арбобларига, мамлакатдаги диний жараёнларга катта эътибор қаратди. Бу борада рус олими И. В. Погорельскийнинг “ хонликдаги барча ҳуқуқий муносабатлар мусулмон ҳуқуқи, шариат асосида шаклланган ” [10, б. 31] деб таъкидлаган фикри эътиборга лойиқ. Ҳуқуқий қўлланма тарзида ислом дунёсидаги машҳур ҳанафий фиқҳ мазҳабига оид Имом Бурҳониддин Абул Ҳасан Али Ибн Абу Бакр Ибн Абдулжалил Ал-Фарғоний Ал-Марғиноний томонидан яратилган “Ал-Ҳидоя” асари Хива хонлигида Қуръони Каримдан сўнг асосий ҳуқуқий манба сифатида амалда кенг фойдаланилган [11]. Жумладан, ушбу асар мусулмон ҳуқуқшунослари, қозилик идораларида то 1928 йилга қадар дастури амал бўлиб хизмат қилган.

Марказий Осиё халқлари ҳаётига ислом дини анъаналари кириб, маҳаллий кўриниш олган даврларданоқ ўзларининг баъзи расмий фаолиятларини ислом қонун қоидаларига асосан ҳужжатлаштириб борганлар [2, б. 186]. Шу ўринда ёрлиқлар таҳлилида шунингдек диний руҳонийларга белгиланган мажбуриятлар, дин уламоларига берилган ваколатлар бўйича келтирилган термин ва иборалар тўғрисида ҳам қисқача маълумот беришни лозим деб топдик.

Хива хонлиги мусулмон мамлакати бўлса-да, давлат бошқаруви мутлақ диний раҳбарлик остида эмас, балки шайхулислом томонидан шариат нормаларини ҳаётга татбиқ этиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш усули бўйича олиб борилган. Ўрта Осиёнинг бошқа давлатларида бўлгани каби, хонлик суд тизими аҳолининг турли фуқаролик актларини рўйхатдан ўтказиш, турли низоларни кўриб чиқиш ва шариат асосида ҳал қилиш, аҳолининг шикоятлари бўйича тегишли қарорларни қабул қилиш ваколатларига эга бўлган — қозилар томонидан идора этилган [17, б. 60]. Улар чуқур фиқҳий билимга эга бўлган, юқори малакали шахслар орасидан имтиҳон орқали қозикалон тавсияси асосида хон томонидан фармон (фармони олий) билан тайинланган [6, б. 54] ва лавозимдан озод этилган.

Бунинг далили сифатида 1287/1870–1871 йил Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II томонидан Домулло Муҳаммад Мурод шахсини Хазорасп шаҳрига қози лавозимига тайинлаш учун берилган (ёрлиғ-и ҳумоюн-и олийшон) ёрлиқни келтирсак ўринлидир [13]. Мазкур ҳудуд аҳолисидан шаръий масалалар бўйича “қозилар маҳкамасида” мурожаат этишлари ва тайинланган қозининг қарорларини қатъий билиб, бўй суниш талаб этилади. Шу ўринда қозига белгиланган бир қатор вазифалар келтирилган бўлиб, ўз зиммасида даъволарни кўриш билан бирга, реестр ва ҳужжатларини тузиш (сукук ва сижиллот), меърос тақсимлаш (тарика), халқ мулкини сақлаш ва бошқа суд ишларини ( мурофа`а ) ҳал этиш белгиланади.

Демак, қозининг зиммасига юклатилган мажбуриятлар ҳамда ваколатлари белгилаб берилган. Аҳоли зиммасига қозига бўйсуниш ва шариат масалалари бўйича мурожаат қилиш буюрилган. Мисол учун, Хива хони Муҳаммад Рахимхон II томонидан 1290/1873 йилда Тошховуз шаҳрига Домулло Абдулқодир билан Мулло Бобожон ўринларига Домулло Исмоилни қози этиб тайинлаш учун берилган ёрлиқда [14], аҳолига қози “...амрларин амр намиларин намл англасунлар...ёрлиғи олий мазмуниға амал қилмоқни ўзлариға лозим билсунлар...” жумлалари ушбу фикрларнинг исботи бўла олади.

Ушбу ёрлиқни расмийлаштириш услубида асосан:... мурофаъа,қатъийсукук ва сижиллот китобати, тарикот, айтом амволи муҳофазоти ...каби шариат асосида юритиладиган ҳуқуқий муносабатларда қўлланиладиган ислом ҳуқушунослигига оид терминларни учратдик. Исломдаги сижил ҳужжатлари ҳозирги кун тили билан айтганда документалистика, яъни дипломатика фанига яқин соҳа дейиш мумкин. Сижил (сижиллот), реестр, рўйхат қилинадиган дафтар, рўйхатга олиш, регистрация маъноларини англатиб, сижил ҳужжатлари қаторига савдо-сотиқ, никоҳ, қулчилик, ижара, давлатлараро муносабатлар, вақф, иқтоъ мулклари бўйича тузилган ҳужжатлар киритилади. Ушбу манба ислом ҳуқуқшунослигида муҳим ўринга эга манбалардан бири ҳисобланади.

Сукук деб, йирик ҳажмдаги кўчмас мулклар, султон ҳадялари, вақф ерлар, ишлаб чиқариш объектларини расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар мажмуига айтилади. Сукукнинг келиб чиқиши ислом даврининг VII-XIII асрларга бориб тақалади. Бу даврларда сукук ислом шариатига мувофиқ тузилган шартнома ёки шариат аҳкомлари асосида пул маблағини алмашиш ва юклатилган мажбуриятларни топширишда ҳужжатларни қонуний расмийлаштириш учун қўлланилган. Айрим манбаларда, биринчи сукук ҳужжати Дамашқ шаҳрида мил. VII асрда Шомдаги энг катта масжид Умайяд масжидида тузилган деган маълумотлар мавжуд [21, б. 105]. Бунда сакк ( сукук-кўплик шакли ) ҳар қандай ҳужжатни ифодалаш учун фойдаланилган, асосан савдо ва тижорат муносабатларидан келиб чиқадиган молиявий мажбуриятларни англатиб уларни қонуний акт сифатида расмийлаштириш [20, б. 79] тушунилган. Ушбу жараён диний жиҳатдан тўғри эканлиги Қуръони Каримнинг Бақара сураси 282 ояти калимаси билан мустаҳкамланади.

Шу билан бирга, ёрлиқларда қозиларга мерос тақсимлаш мажбурияти ҳам белгиланганини кўриш мумкин. Мерос бўлиб қолувчи мол-мулк ва шаръий ҳуқуқларни мерос илмида “тарика”, яъни меросхўрлар учун тарк этиб кетилган нарса дейилади. Мерос илми уламолар истилоҳида қуйидагича таърифланади: “Тарика — мерос қолдирувчининг ўзидан қолдирган мол-мулк ва шаръий ҳуқуқларидир”. Ушбу илмнинг фазилати ҳақида Қуръон оятлари ва кўплаб ҳадислар ворид бўлган [1, б. 164]. Аллоҳ айтади: “Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларга насиба бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларга ҳам насиба бор. У оз қолсин, кўп қолсин — ўлчаб қўйилган насибадир” (Нисо сураси, 7 оят) [9, б. 490]. Хива ёрлиқларида қозилар зиммасига ҳам меросни диний жиҳатдан тўғри тақсимлаш вазифаси ҳам юклатилган. Демакки, инсон ҳуқуқлари муқаддас манба билан кафолатланган бўлиб, қозилар ушбу жараёнда ҳақ ҳукм чиқаришликка чақирилади. Бунинг ифодасини ёрлиқларда қозиларга мурофа`а ишларини юритиш ваколати ҳам берилганлигидан кўриш мумкин.

Хонлик пойтахти ҳамда вилоятлар марказларидаги қозилар ва қозихоналар устидан назорат қилувчи шахс, барча қозилар тепасида олий — қози калон турган. У хон томонидан тайинланиб, давлатдаги ҳамма қозилар иши устидан назорат қилган. Раислар ҳар бир катта шаҳар ва қишлоқ хўжаликларида қози-калон тавсиясига биноан олий ҳукмдор томонидан мансабга тайинланган. Ўзбекистон Миллий Архиви, Хива хонлиги канцелярияси бўлимида 1326/1908 йил Хива хони Саййид Асфандиёр Баҳодурхон томонидан Домулло Эшон Маҳсумни Урганч шаҳри раиси этиб тайинлаш учун берилган ёрлиғида [15] раис лавозимига тайинланган шахсга бир қатор мажбуриятлар орасида — “...ҳилофи шаръий қилғонларға таъзийр уруб...шариат аҳкомиға қиём-и тамом куркузсунлар...” жумласи ифодаланади. Ушбу жумла маъносидан, раисга белгиланган вазифалар ижросида ҳукмларига бўйсунмаган шахсларга жазо чораларини қўллаш ваколати берилганини кўриш мумкин. Ушбу ибора ёрлиқда шариат аҳкомида белгиланган, ислом ҳуқуқида мавжуд — таъзир термини билан ифодаланади. Шунингдек, ЎзРФАШИ қўлёзмалар сақловхонасида № 46 инвентарь рақами остида сақланаётган Хива хони Муҳаммад Рахимхон II томонидан 1285/1868 йил Домулло Эшон хўжани Сайид Носир-хўжа жамияти ва Мулло Маъсум хўжа ўрнига қози ва раис лавозимига тайинлаш учун берилган олий ёрлиғидир ( йарлиг-и а’ли ) [16]. Аҳолига ушбу тайинланган шахсни ўзларининг қарорлари қатъий қозилари деб билиб, шариат судига мурожаат қилишлари ва унга бўйсунишлари буюрилади.

Таъзир, жамоат тартибини бузганлик (ҳокимият вакилларига бўйсунмаслик, безорилик, киссавурлик, майда фирибгарлик ва ҳ.к.) учун тайинланадиган жазо тури ҳисобланади. У ё суд ҳукмига биноан, ё ҳукмдор ёки миршаблар бошлиғи (муҳтасиб) қарорига кўра тайинланади. Қилмишнинг оғирлиги ва айбдорнинг шахсига қараб, таъзир чораси сифатида жамоатчилик иззаси, қози ёки ҳукмдорнинг огоҳлантириши, тартибга чақирувчи суҳбат ва бошқа таъсир чоралари қўлланилиши мумкин бўлган.

Жойлардаги шариат бўйича ахлоқий нормалар бажарилишини раислар бажарган. Улар қозилар билан шерикликда иш олиб боришган. Раисларнинг қозилар билан яқин ҳамкорликда фаолият юритганлиги сабабли манбаларда «қози-раис», «муфти-раис» каби атамаларни учратиш мумкин. Шу ўринда Хива хонлари ёрлиқларида ҳам қози-раислик лавозимига бир қатор шахслар тайинланганини кўришимиз мумкин.

Юқорида таҳлил қилинган ёрлиқлар мазмунидан хулоса қилиш мумкинки, биринчидан, хонлар ўз ваколати доирасида ислом қонунчилиги усули ва ясси ақидаларига таянган ҳолда ёрлиқлар чиқарганлар. Иккинчидан, ёрлиқлар мамлакатдаги қонунчилик, ҳуқуқ тизимидаги шаръий нормалар: мол-мулк, мерос ҳуқуқи; фуқаролик (раият) ҳуқуқи; маъмурий ҳуқуқ; жиноят ва жазо ҳуқуқлари; диний муассаса ва шахс эътиқоди (мактаб, мадраса, масжид, вақф мулкчилиги, бошқа диний жамоалар билан буладиган хуқуқий муносабатлар); харбий ташкилот тизими билан боғлик қонунчиликга оид ҳуқуқий қонунлар мажмуаси вазифасини бажарган.

Адабиёт:

  1. Афзал Аброр. Исломда мерос ва унинг тақсимоти. — Т., 2015. — 164 б.
  2. Бекмирзаев И. И. Мовароуннаҳрда қозилик ҳужжатлари: тарихий илдизлари ва таҳлилий ёндошувлар: монография / — Т: Ислом университети, 2014. — Б. 186.
  3. Брегель Ю. Э. Архив хивинских ханов (Предварительный обзор новых документов) // Народы Азии и Африки, 1966, № 1. — С. 28–103.
  4. Жалилов О. Хива ҳужжатларининг янги коллекцияси // Шарқшунослик. — Тошкент, 2013. № 16. — Б. 53–60.
  5. Иванов П. П. Архив Хивинских ханов XIX в. — Л., 1940. — 289 с.
  6. Калмыков А. Хива // Протоколы заседаний и сообщений членов Туркестанского кружка любителей археологии. — Ташкент, 1908. — С. 54.
  7. Каримов Э. Э., Абдурасулов У. А. Ханские ярлыки — как источник по истории Хивинского ханства // Узбекистан в Средние века. История и культура. Ташкент, 2003. — С. 133–138.
  8. Кун А. Описание печатей хивинских ханов // Туркестанские ведомости, 1873. № 40.
  9. Қуръони Карим. Нисо сураси, 7 оят. — Т.: “Hilol-nashr”, 2018. — Б. 490.
  10. Погорельский И. В. Очерки экономической и политической истории Хивинского ханства конце XIX и начала XX в. — Л., 1968. — С. 31.
  11. Саидов А., Тошқулов Ж. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи: олий ўқув юрт. ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун дарслик. — Т.: Тошкент Давлат юридик ин-ти, 2003. — Б. 47–49.
  12. Тошев Н. О языке и некоторых терминах хивинских юридических актов / Исторические исследования о формировании и изменении мусульманских общин в Средней Азии. — Киото, 2006. — С. 108–116.
  13. Ўзбекистон Миллий архиви, Фонд-125, 2 — рўйхат, ҳужжат — № 5.
  14. Ўзбекистон Миллий архиви, Фонд-125, 2 — рўйхат, ҳужжат — № 22 тартиб рақамидаги, 2 — варақ.
  15. Ўзбекистон Миллий архиви, Фонд-125, 2 — рўйхат, ҳужжат — № 26.
  16. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти. Фонд. Инв. — № 46.
  17. Холикова P. Марказнй Осиёдаги давлат бошкаруви тарихидан (XIX – XX аср бошлари). — Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. — Б. 60.
  18. Шайхова А. Юридические документы как источник по истории социально-экономических (преимущественно аграрных) отношений в Хивинском ханстве в XIX — начале XX века: Автореф. дис. … канд. ист. наук. — Т., 1989. — 27 с.
  19. Чехович О. Д. Задачи среднеазиатской дипломатики // Народы Азии и Африки. 1969. № 6. — С. 75–83.
  20. Subhi Y. Labib. “Capitalism in Medieval Islam”. The Journal of Economic History 29, 1969. — P. 79–96.
  21. Glubb, John Bagot. A Short History of the Arab Peoples. // Dorset Press, 1988. — P.105.
  22. William Wood. A collection of tarkhan yarliqs from the Khanate of Khiva // Papers on Inner Asia. No 38. — Bloomington, Indiana. 2005. — P. 55.
Основные термины (генерируются автоматически): Хив, Хивинское ханство, шариат, VII, VII-XIII, Африка, Народ Азии, ташкент.


Ключевые слова

шариат, фиқҳ, Хива хонлиги, ёрлиқ, қонунчилик акти, маъмурий тизим

Похожие статьи

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган енгиллаштирувчи ҳолатлар, уларни жазо тайинлашда ҳисобга олиш масалалари ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган,...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Электрон тўлов воситалар билан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Одатда тўлов қарздор шахс томонидан пул маблағини кредиторга топширилиши тушунилади. Бунда пул маблағи нақд шаклда ёки турли воситаларда ифодаланиши мумкин. Ана шундай воситалардар бири электрон тўлов воситалари ҳисобланади. Электрон тўлов воситалари...

Акмалхон тўра Тошкандий ва унинг “Тажвид Умму-л-Китоб” манзумаси

Акмалхон Тўра Тошкандий (ХIХ) Тошкентда яшаб ва ижодий фаолиятини олиб борган ҳамда Бухорода ҳам истиқомат қилган. У араб, форс ҳамда туркий тилларда ижод қилган нодир олимлардан биридир. Унинг ҳаёт ва ижоди батафсил ўрганилган эмас. Назмий ва насрий...

«Оталикга олиш» — ёшлар бандлигини таъминлашда самарали янги тизим

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 27-декабрдаги мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказган мажлисида 2020 йилда ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини оширишда ёшларнинг муаммоларини а...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Похожие статьи

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган енгиллаштирувчи ҳолатлар, уларни жазо тайинлашда ҳисобга олиш масалалари ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган,...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Электрон тўлов воситалар билан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Одатда тўлов қарздор шахс томонидан пул маблағини кредиторга топширилиши тушунилади. Бунда пул маблағи нақд шаклда ёки турли воситаларда ифодаланиши мумкин. Ана шундай воситалардар бири электрон тўлов воситалари ҳисобланади. Электрон тўлов воситалари...

Акмалхон тўра Тошкандий ва унинг “Тажвид Умму-л-Китоб” манзумаси

Акмалхон Тўра Тошкандий (ХIХ) Тошкентда яшаб ва ижодий фаолиятини олиб борган ҳамда Бухорода ҳам истиқомат қилган. У араб, форс ҳамда туркий тилларда ижод қилган нодир олимлардан биридир. Унинг ҳаёт ва ижоди батафсил ўрганилган эмас. Назмий ва насрий...

«Оталикга олиш» — ёшлар бандлигини таъминлашда самарали янги тизим

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 27-декабрдаги мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказган мажлисида 2020 йилда ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини оширишда ёшларнинг муаммоларини а...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Задать вопрос