Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №35 (325) август 2020 г.

Дата публикации: 30.08.2020

Статья просмотрена: 56 раз

Библиографическое описание:

Жураев, Д. Т. Буғдойнинг иссиқликка чидамлилик хусусиятлари ўрганиш ва комплекс қимматли хўжалик белгиларига бардошли навлар яратиш / Д. Т. Жураев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 35 (325). — С. 230-233. — URL: https://moluch.ru/archive/325/73302/ (дата обращения: 16.12.2024).

Юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилаган. Ушбу мақолада ташқи мухит омилларига чидамли навларни бардошлилик хусусиятлари келтирилган.

Калит сўзлар: юмшоқ буғдой, нав, тизма, иссиқликка чидамлилик, вегетация даври.

{{ { Изучение показателей жаростойкости и создание сортов пшеницы с комплексом хозяйственно-ценных признаков }}}

Из-за резкого повышения температуры воздуха в период налива зерна пшеницы в южных регионах снижается продуктивность зерна. Во многих исследованиях были изучены линии созданные в различных почвенно-климатических условиях. В данной статье приведены данные о свойствах жаростойкости устойчивых сортов к факторам внешней среды.

Ключевые слова: мягкая пшеница, сорт, линия, жароустойчивая, вегетационный период.

Кириш. Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин қишлоқ хўжалиги, жумладан ғаллачиликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида қисқа муддат ичида ғалла мустақиллигига тўлиқ эришилди. Шу билан бирга, буғдойнинг турли абиотик омиллар, яъни қурғоқчилик, иссиқлик ва гармселга чидамли навлари селекцияси ишларини ривожлантириш борасида илмий-тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилмоқда.

Буғдойзорларда баҳорнинг охирги ойлари ва ёз ойларида бир неча омиллар етиштирилаётган буғдой навларининг ўсишига, ривожланишига ҳамда ҳосилдорлигига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бунда ташқи стресс омилларга бардошли тезпишар, серҳосил, доннинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлган навларни яратиш ва дурагай тизмаларни баҳолаш бўйича илмий-тадқиқотлар долзарб бўлиб ҳисобланади.

Тадқиқотларда қилтиқли бошоқда фотосинтез икки баравар ошади. Қилтиқлар кечроқ ривожланиб, фотосинтетик фаолликни сақлайди ҳамда навнинг қурғоқчиликка чидамлилигидан далолат беради [1].

Ривожланаётган мамлакатларда ўстирилаётган буғдой навларининг 32 фоизи, ўсув даврида иссиқлик таъсирига учрамоқда [2]. Ўрта Осиёда етиштириладиган маҳаллий типга мансуб буғдой навлари иссиқликка чидамли бўлиб, оқсилнинг коагуляцияланишига сабаб бўлувчи зарарли ҳарорат ўсимликнинг эрта фазаларида +55 0 С+56 0 С бўлса, бошоқлаш-дон тўлишиш фазасида +61 0 С ни ташкил қилади [3, 11], бошқа экотипга мансуб энг чидамли буғдой навлари +56,6 0 С +58,2 0 С гача бардош беради [4]. Буғдой +15 0 С дан +25 0 С гача ҳароратда жуда яхши ўсиб ривожланади, юқори ҳароратнинг юзага келиши натижасида эса, яъни +25 0 С дан ошганда унинг маҳсулдорлиги камайиб боради [5]. Буғдой ўсимлигининг гуллаш даврида ҳарорат ва намлик юқори бўлса, ўсимликлар 30 0 С ли ҳароратда 3 кун мобайнида турса, гул пуштсиз бўлади ва донлар 68 фоизга камаяди [6, 10]. Буғдой ўсув даври ва ўсиб ривожланишида оптимал температура 18–24 0 С бўлиши аниқланган. Ҳаво ҳарорати 5–6 кун давомида 28–32 0 С га чиққанда, ҳосилдорлик 20 фоизгача пасайиши кузатилган [7, 8, 9]. Юқорида такидланган илмий маълумотлардан фойдаланиб, буғдой навларининг иссиқлик таъсирига чидамли бўлган ҳосилдор ва дон сифат даражасини пасайтирмайдиган нав ва тизмалари танлаб олинди.

Тадқиқот услублари. Дала тажрибалари Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг Қарши тажриба даласида 2012–2014 йиллар мавсумида олиб борилди. Лаборатория шароитида тажрибалар филиалнинг “Донни технологик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва физиология” лабораториясида аниқланди. Тажрибани жойлаштириш ва тажриба давомида фенологик кузатиш, ҳисоб ва таҳлиллар (Бутуниттифоқ Ўсимликшунослик институти ВИР, 1984) услуби бўйича ва биометрик таҳлиллар Қишлоқ хўжалик экинлари Давлат нав синаш комиссиясининг (1985, 1989) услублари бўйича олиб борилди. Статистик таҳлиллар Б. А. Доспехов (1985) услуби асосида амалга оширилди.

Илмий изланишнинг асосий мақсади нав ва намуналарнинг иссиқликка чидамлилигини аниқлаш учун оптимал ва кечки муддатда экиб ўрганилаётганда ҳосилдорлик кўрсаткичлари айниқса катта аҳамиятга эга.

Олинган натижалар. Оптимал муддатда ўрганилаётган нав ва намуналарнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари йиллар давомида об-ҳаво таъсирида ўзгариб турди. 2012 йилда оптимал муддатда ҳосилдорлик 20,6–74,3 ц/га, 2013 йилда бу кўрсаткич 31,0–87,1 ц/га, 2014 йилда нав ва намуналарнинг ҳосилдорлиги 29,8–79,5 ц/га бўлганлиги аниқланди. Натижаларига кўра, кечки муддатдаги ҳосилдорлик 30,3–63,9 ц/га бўлганлиги аниқланди. Уч йиллик натижаларга кўра, андоза Краснодар-99 навининг ҳосилдорлиги 59,8 ц/га ни ташкил этган бўлса, КР11–105–43, Ғозғон, КР11–105–44, Жайхун, Бунёдкор, Фаравон, Ҳ.Башир, Туркистон, КР11–105–50, Дўстлик, КР11–105–50, Наврўз нав ва намуналари андоза навдан юқори ҳосил берганилиги аниқланди ва кечки муддатда экилиб ўрганилганда ҳам юқори хосил бериши аниқланди.

1-жадвал

Нав ва намуналарни ҳосилдорлик ва 1000 та дон вазни (Қарши, 2012–2014).

Нав номи

Оптимал муддат

Кечки муддат

Ҳосилдорлик, ц/га

1000 дона дон вазни, гр

Ҳосилдорлик, ц/га

1000 дона дон вазни, гр

Ўртача

Андозага нисбатан фарқи, ц/га

Ўртача

Андозага нисбатан фарқи, гр

Ўртача

Андозага нисбатан фарқи, ц/га

Ўртача

Андозага нисбатан фарқи, гр

1

Матонат

55,8±5,7

-4

40,6±2,3

1,93

47,1±14,0

7,1

39,9±1,3

6,27

2

КР11–105–11

68,0±6,3

8,2

44,5±3,7

5,89

58,8±11,1

18,8

39,7±1,5

6,07

3

Туркистон

72,2±10,0

12,4

41,9±1,2

3,26

56,9±11,0

16,9

37,0±5,3

3,35

4

Южная-12

56,8±6,2

-3

43,4±1,7

4,77

49,4±16,7

9,4

38,6±3,2

4,98

5

Наврўз

68,2±8,9

8,4

40,7±2,5

2,03

53,5±13,7

13,5

39,9±0,8

6,26

6

КР11–105–42

62,8±11,9

3

44,3±2,9

5,66

52,6±3,6

12,6

36,6±4,4

3,02

7

КР11–105–43

79,6±5,4

19,8

45,5±1,9

6,88

63,9±0,5

23,9

41,2±0,6

7,56

8

КР11–105–44

64,9±7,4

5,1

44,6±4,4

5,9

52,0±3,6

12

38,6±1,7

4,99

9

КР11–105–45

60,3±0,6

0,5

44,3±1,8

5,62

50,2±13,3

10,2

37,7±4,0

4,07

10

КР11–105–50

68,0±14,5

8,2

40,5±3,2

1,86

53,7±3,9

13,7

39,3±3,5

5,68

11

КР11–105–59

61,6±9,7

1,8

41,3±1,8

2,62

50,3±7,9

10,3

37,3±3,0

3,74

12

Ҳ. Башир

72,6±8,9

12,8

41,3±1,7

2,62

57,4±6,4

17,4

40,1±1,0

6,53

13

Заррин

73,3±10,8

13,5

43,2±0,2

4,5

58,7±5,4

18,7

39,9±0,0

6,29

14

Ғозғон

75,1±10,0

15,3

44,3±0,5

5,64

61,9±4,9

21,9

40,7±0,7

7,06

15

КР11–105–90

59,1±7,3

-0,7

39,1±2,5

0,43

51,0±6,7

11

35,1±2,6

1,46

16

КР11–105–96

57,7±7,4

-2,1

41,3±2,9

2,69

50,7±6,8

10,7

34,5±1,0

0,86

17

Бунёдкор

74,1±8,6

14,3

45,5±2,2

6,79

59,5±6,3

19,5

42,2±0,8

8,58

18

Фаровон

74,0±9,8

14,2

40,7±1,0

2,08

56,1±5,0

16,1

40,2±1,0

6,61

19

Барҳаёт

71,5±10,5

11,7

45,5±2,4

6,87

58,2±4,5

18,2

40,6±1,3

7,01

20

Краснодар-99

59,8±6,8

0

38,7±2,0

0

40,0±3,3

0

33,6±1,9

0

Оптимал муддатда экилиб ўрганилган тажрибада нав ва намуналар ҳосилдорлигининг бошқа кўрсаткичлар бимлан коррелятив боғлиқлиги ҳам ўрганилди. Ҳосилдорлик ва клейковина миқдори (r=0,08), дон шишасимонлиги(r=0,14), ИДК кўрсаткичи(r=0,06), бошоқнинг донлар сони(r=0,27), бошоқнинг бошоқчалар сони(r=0,35), ўсимлик бўйи (r=0,23), охирги бўғин узунлиги (r=0,19), оқсил миқдори (r=0,26), бошоқ узунлиги (r=0,28), 1000 та дон вазни (r=0,03), бошоқнинг дон вазни (r=0,10), бошоқ вазни (r=0,30), кечки муддатда эса нав ва намуналарнинг ҳосилдорлиги ва 1000 та дон вазни ўртасида (r=0,28) ижобий коррелятив боғлиқлик борлиги аниқланди. Нав ва намуналарнинг ҳосилдорлиги ва бошоқ узунлиги ўртасида (r=0,41), ҳосилдорлик ва бошоқдаги донлар сони ўртасида (r=0,27), ҳосилдорлик ва бошоқ оғирлиги ўртасида (r=0,16), ҳосилдорлик ва бош бошоқдаги дон оғирлиги ўртасида (r=0,19) ижобий коррелятив боғлиқликлар борлиги аниқланди. Шунингдек, ҳосилдорликнинг юқори бўлиши дон сифат кўрсаткичларининг ҳам ошишига олиб келиши тажриба натижаларига кўра аниқланди. Ҳосилдорликнинг дон сифат кўрсаткичлари билан боғлиқлиги ўрганилганда дондаги оқсил миқдори (r=0,17), клейковина миқдори (r=0,07), дон шишасимонлиги (r=0,41) ўртасида ижобий коррелятив боғлиқлик борлиги аниқланди.

Ўрганилаётган нав ва намуналарнинг 1000 та дон вазни 3 йиллик натижаларга кўра ташқи муҳит омилларига боғлиқ ҳолда ўзгариб турганлиги кузатилди. Оптимал ва кечки муддатларда 1000 та дон вазни юқори бўлган нав намуналар танлаб олинди ва селекция ишларига жалб қилинди. Оптимал муддатда экиб ўрганилган нав ва намуналарнинг 1000 та дон вазни 2012 йилда 32.14–52.01 гр, кечки муддатда экилганда эса 25,5–43,7 гр ёки оптимал муддатда экилгандагига нисбатан 6.6–8.3 граммга пасайиб борди.

2013–2014 йилларда хам юқоридаги тенденция сақланиб қолди. Ўртача 3 йиллик тажриба натижаларига кўра нав ва намуналарнинг 1000 та дон вазни оптимал муддатда экиб ўрганилганда, 32,15–46,16 гр, кечки муддатда экилганда эса 28,6–42,1 гр бўлганлиги қайд қилинди ёки нав ва намуналарнинг 1000 дона дон вазни орасидаги фарқ 3.5–4.0 граммга ўзгариб бориши қайд қилинди.

Хулоса . Бошоқлаш-пишиш даври қанчалик кечикса нав ва намуналарнинг гуллаш ва дон тўлиш даври кучли иссиқлик таъсирида қолади, бу эса ҳосилдорлик камайишига сабаб бўлади. Бошоқлаш-пишиш даври қанчалик қисқа бўлса бу эса иссиқликликга чидамлиликдан далолатдир. Тажриба натижаларига кўра, бир нечта нав ва намуналар барча кўрсаткичлари бўйича юқори баҳоланди. Тажрибада ўрганилган нав ва намуналарда бошоқлаш даври кечки муддатда экилганда оптимал муддатда экилганга нисбатан 9–10 кейин бошланади ва “бошоқлаш-пишиш” давридаги ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетиши натижасида ҳосилдорлик 15,3- 27,6ц/га, 1000 та дон вазни 0,25–9,85 гр га камайиб кетганлиги кузатилди. Айниқса иссиқликка чидамсиз нав ва намуналарда ҳосилдорлик, 1000 та дон вазни ва бошқа кўрсаткичлари кескин пасайиши қайд қилинди. Оптимал ва кечки муддатларда экилиб ўрганилган нав ва намуналарнинг ҳосилдорлик андоза Краснодарская-99 навига нисбатан КР11–105–43 (Шамс) нави оптимал муддатда 19.8 ц/га, кечки муддатда 23.9 ц/га, КР11–105–44 нави оптимал муддатда 14.3 ц/га, кечки муддатда 19.5 ц/га, КР11–105–50 (Кеш-2016) нави оптимал муддатда 14.2 ц/га, кечки муддатда 16.1 ц/га, Бунёдкор нави оптимал муддатда 13.5 ц/га, кечки муддатда 18.7 ц/га, Фаравон нави оптимал муддатда 11.7 ц/га, кечки муддатда 18.2 ц/га юқори ҳосил олиниб, иссиқликка чидамли деб топилди. Буғдой навларини яратишда юқори хосилдор чидамли навларни яратишда манба бўлади.

Адабиётлар:

  1. Reynolds M. P., J. I. Ortiz-Monasterio, and A. McNab (eds.). Application of Physiology in Wheat Breeding. Mexico, D.F.: CIMMYT. Cold Tolerance N. N. Sãulescu1 and H.-J. Braun. 2001. –PP. 66.
  2. Richards R. A. The effect of dwarfing genes in spring wheat in dry environments. 2 growth, water use and water use efficiency. Aust. J. Agricul. Res. 43: 1992. –РP. 529–539.
  3. Генкелъ П. А. Диагностика засухоустойчивости кулътурных растений и способы ее повышения (методические указания). М; АН –СССР, 1956.–С. 28.
  4. Ўринбоев Т. Х., Илашев А. И. Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида бошоқли дон экинларидан барқарор юқори ва сифатли ҳосил етиштириш омиллари. Ғаллачиликнинг илмий ечимлари мавзусилаги илмий тўплам. –Тошкент, 2007. –Б. 4–12.
  5. Sinha S. K. Drought Resistance in Crop plants: A critical physiological and biochemical assessment. Drought tolerance in winter cereals. Proceeding of International Workshop 27–31 October. Capri. Italy.1985. –PP. 349–351.
  6. Бекназаров Н. Б. “Лалмикор ерларнинг қир адирлик ва тоғли минтақаларига мос юқори сифатли, ҳосилдор, касаллик ва экстремал шароитларга чидамли андоза навга нисбатан 10–15 % юқори ҳосил берадиган юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ДНС га топшириш” мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишлари юзасидан 1999 йилги ҳисоботи. –Ғаллаорол, 1999. –Б. 75–81.
  7. Rane J., Pannu R. K., Sohu V. S., Saini R. S., Mishra B., Shoran J., Crossa M., Vargas J. and Joshi A. K. Performance of yield and stability of advanced wheat genotypes under heat stressedenvironments of Indo-Gangetic plains. Crop Sci. 47: 2007. –PP. 1561–1573.
  8. Juraev D. T. et al. INFLUENCE OF HOT AND DRY WINDS OBSERVED IN THE SOUTHERN REGION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN ON PRODUCTIVE ELEMENTS OF BREAD WHEAT //The Way of Science. — 2014. — С. 92.
  9. Жўраев Д. и др. ВЛИЯНИЕ ВЫСОКОЙ ТЕМПЕРАТУРЫ В ПЕРИОД “КОЛОШЕНИЕ-СОЗРЕВАНИЕ” НА ЭЛЕМЕНТЫ УРОЖАЯ МЯГКОЙ ПШЕНИЦЫ //Современные тенденции развития аграрного комплекса. — 2016. — С. 474–479.
  10. Жураев Д. Т. и др. ВЛИЯНИЕ ВЫСОКОЙ ТЕМПЕРАТУРЫ В ПЕРИОД “КОЛОШЕНИЯ-СОЗРЕВАНИЯ” НА ЭЛЕМЕНТЫ УРОЖАЯ МЯГКОЙ ПШЕНИЦЫ //АГРАРЛЫҚ ҒЫЛЫМДАР СЕРИЯСЫ. — 2017.
  11. Жураев Д. Т. и др. Зависимость продуктивности озимой мягкой пшеницы от суховеев, наблюдаемых в условиях южных районов Узбекистана //Бюллетень науки и практики. — 2018. — Т. 4. — №. 10.
Основные термины (генерируются автоматически): дон, THE, дон дон, МЯГКая ПШЕНИЦа, AND, BREAD, CIMMYT, DRY, ELEMENTS, ВЫСОКая ТЕМПЕРАТУРа В.

Ключевые слова

юмшоқ буғдой, нав, тизма, иссиқликка чидамлилик, вегетация даври

Похожие статьи

Лалмикор майдонлар учун нўхатнинг эртапишар тизмалари селекцияси

Минтақаларнинг сув билан кам таъминланган лалми майдонларида сувни кам талаб этувчи серҳосил нўхатнинг янги эртапишар навларини яратиш муҳим омил ҳисобланади. Илмий тадқиқотда яратилган намуналарнинг эртапишар хусусиятлари ўрганилган. Ушбу мақолада с...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Француз ва ўзбек тилларида эгалик категорияси ифодаланишининг ўзига хос хусусиятлари

Глобализация ва интеграциялашув натижасида турли тилларни қиёсий-чоғиштирма ўрганиш долзарб ҳисобланмоқда. Грамматика кўп ҳолларда кузатувдан четда қолаётган бўлса-да, тилларни ўқитиш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, турли тизимли тилларнин...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Лалмикор майдонларда нўхатнинг эртапишар ва ҳосилдор нав ва намуналарини танлаш

Мазкур мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхат экинининг эртапишарлик ва ҳосилдорлик кўрсатгичлари юқори бўлган нав ва намуналарини селекция усули ёрдамида танлаш ишлари олиб борилганлиги тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган.

Задать вопрос