Сувсизликка чидамли кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг баъзи қимматли хусусиятларини баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №34 (324) август 2020 г.

Дата публикации: 22.08.2020

Статья просмотрена: 48 раз

Библиографическое описание:

Жураева, Д. У. Сувсизликка чидамли кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг баъзи қимматли хусусиятларини баҳолаш / Д. У. Жураева, Ш. Д. Дилмуродов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2020. — № 34 (324). — С. 158-161. — URL: https://moluch.ru/archive/324/73234/ (дата обращения: 19.12.2024).

Ушбу мақолада иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамли кузги юмшоқ буғдойнинг ўрганилаётган нав ва тизмаларининг бир нечта биометрик ўлчов натижаларининг ҳосилдорликка боғлиқлиги ўрганилган.

Калит сўзлар: чидамлилик, нав, ҳосилдорлик, ўсимлик бўйи, 1000 та дон вазни.

В данной работе приводятся результаты биометрических измерений в зависимости от урожайности исследуемых сортов и образцов жаро- и засухоустойчивой озимой мягкой пшеницы.

Ключевые слова: сорта пшеницы, урожайность, сорт, плодородность, высота растения, озимая пшеница.

Кириш. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кейинги йилларда кузги буғдой экин майдони кенгайтирилиб, ҳосилдорлик йилдан-йилга ортиб бормоқда ҳамда аҳолини нон ва нон маҳсулотларига бўлган талабини қондириш муҳим вазифалигича қолмоқда. Республикамизнинг мураккаб иқлим шароитига мослашган бир нечта янги, серҳосил буғдой навлари яратилди ҳамда етиштирилаётган доннинг сифати ва истеъмол хусусиятлари ҳам сезиларли даражада ошди.

Қашқадарё вилояти ҳудудий жойлашуви ва минтақаларига кўра ўзига хос тупроқ ва иқлим шароитига эга. Шу сабабли ҳам ғаллачилик соҳасида экилиши режалаштирилаётган кузги бошоқли дон экинларининг махаллий ва хориждан келтирилган навлар жойларда илмий-амалий тажрибаларда синовдан ўтиши керак [1].

Буғдой экиладиган минтақалар иқлимининг асосий хусусиятларидан бири қурғоқчил ва иссиқ шароит ҳисобланади. Республикамизда тез-тез содир бўладиган қурғоқчилик буғдойнинг ўсув даври давомида ўсимликка катта таъсир кўрсатиб, ҳосилдорлик ва дон сифатининг пасайишига сабаб бўлади [5, 6]. Қурғоқчилик ўсимликларда органик модда тўпланиш миқдорини камайтиради, барглар ўсишини секинлаштириб, асосий фотосинтез ўтадиган ишчи юзасини қисқартиради [4]. Шунинг учун республикада яратиладиган янги навларга қўйиладиган асосий талаблардан бири-бу юқори маҳсулдорликка эга бўлган ҳолда қурғоқчилик ва иссикликка чидамлилик хусусиятидир.

Ўсимликнинг қурғоқчиликка чидамлилигини ўзгариб туришини ва ҳосил элементлари билан боғлиқлигини билиш асосида физиологик қурғоқчиликка чидамлилик жараёнларни ўрганиш юмшоқ буғдой намуналаридан қурғоқчиликка чидамли бўлган намуналарни танлаш имкониятини яратади [7].

Қурғоқчиликка чидамлиликнинг асосий мезони сифатида унинг юқори ҳосил бериши ҳамда бошоқдаги дон сони кўп бўлиши ва дон йирик, тўлишганлиги билан баҳолаш мумкин [8].

Тадқиқот услублари. Тажрибани жойлаштириш ва тажриба давомида фенологик кузатиш, ҳисоб ва таҳлиллар (Бутуниттифоқ Ўсимликшунослик институти ВИР, 1984) услуби бўйича амалга оширилди. Статистик таҳлиллар Б. А. Доспехов [1985] услуби асосида амалга оширилди [2]. Тажриба назорат кўчатзорида 40 та нав ва тизмалар 10 м 2 майдонда 2 қайтариқда экиб ўрганилиб, тизмаларнинг қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига кўра селекция жараёни учун танлаш ишлари амалга оширилди.

Олинган натижалар . Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, нав ва тизмаларнинг ўсимлик бўйи таҳлил қилинганда, тизмаларнинг ўртача бўйи 80–130 см гача бўлганлиги аниқланди. Тажрибадаги андоза нав Ғаллакорга нисбатан 6 та тизмаларни ўсимлик бўйи юқори кўрсаткичларни ташкил этди. Нав ва тизмаларнинг ўсимлик бўйи ҳам ҳосилдорлик ва 1000 дона дон вазнига ўз таъсирини кўрсатади. Бунда қурғоқчиликка чидамлиликни баҳолашда охирги бўғин узунликлари муҳим кўрсаткич ҳисобланиши яна бир бор исботланди.

Лалмикор минтақалар учун охирги бўғин оралиғининг узун бўлиши, қурғоқчил шароитларда навнинг қисқа муддатда тез ўсиши билан баҳоланади.

Охирги бўғин узунлиги нав ва намуналарда ўртача 36 см бўлганлиги аниқланди. Нав ва намуналарининг охирги бўғин узунликлари таҳлил қилинганда 25–47 см оралиқда бўлганлиги аниқланди. Андоза нав Ғаллакор навининг охирги бўғин узунлиги 46,5 см ни ташкил қилган бўлса, андоза навдан юқори бўлган 1 та нав аниқланди.

Нав ва тизмаларнинг бошоқ узунлиги таҳлил қилинганда ўртача 8–13 см оралиқда бўлганлиги кузатилди. Андоза Ғаллакор навининг бошоқ узунлиги 9 см бўлиб, 32 та нав ва тизмалар андоза навдан устун эканлиги олиб борилган тадқиқотларда аниқланди.

Тажрибадаги навларнинг бир бошоқдаги бошоқчалар сони 15,5–18,5 дона бўлганлиги қайд қилинди. Бошоқчалар сони бўйича энг юқори кўрсаткич андоза навда ва ўрганилаётган 3 та нав ва намуналарда 18,5 дона эканлиги аниқланди.

Нав ва намуналарнинг маҳсулдорлигини аниқлашда асосий кўрсаткич бу ҳосилдорлик ҳисобланади. Тажрибадаги нав ва тизмаларнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари 31,0–41,3 ц/га бўлганлиги қайд этилди. Андоза нав Ғаллакор нави ҳосилдорлиги 31,0 ц/га эканлиги маълум бўлиб, ундан юқори ҳосилдор намуналар сони 22 тани ташкил этганлиги аниқланди (1-жадвал).

1-жадвал

Нав ва намуналарнинг биометрик ўлчов натижалари ва ҳосилдорлиги (Қамаши, 2019 йил).

Entry

Нав номи

Ўсимлик бўйи, см

Охирги бўғин узунлиги, см

Бошоқ узунлиги, см

Бошоқчалар сони, дона

Делянкадан олинган ҳосил, кг

Ҳосилдорлик, ц/га

1000 та дон вазни, гр

1

GEREK

101,0

39,0

9,0

15,5

3,29

32,9

38,3

2

MUFITBEY

112,5

42,0

10,0

15,0

2,64

26,4

40,1

3

KARAHAN-99

114,5

44,5

10,5

17,5

3,49

34,9

40,9

4

SONMEZ01

100,0

32,5

10,5

14,5

2,94

29,4

38,2

5

NACIBEY

92,5

25,0

9,0

17,0

2,60

26,0

38,8

6

ҒАЛЛАКОР (андоза)

110,5

46,5

9,0

18,5

3,10

31,0

38,4

7

KR19-IWWYT-SA-7

89,0

27,5

10,0

16,5

3,68

36,8

40,6

8

KR19-IWWYT-SA-8

88,0

29,5

10,0

16,0

1,67

16,7

30,0

9

KR19-IWWYT-SA-9

93,0

38,0

10,5

14,5

3,62

36,2

39,4

10

KR19-IWWYT-SA-10

111,0

47,0

11,5

15,5

2,96

29,6

37,5

11

KR19-IWWYT-SA-11

111,0

43,0

10,5

15,5

3,26

32,6

41,2

12

KR19-IWWYT-SA-12

109,5

44,0

9,5

14,0

2,87

28,7

36,3

13

KR19-IWWYT-SA-13

102,5

35,5

10,0

15,5

3,52

35,2

37,6

14

KR19-IWWYT-SA-14

94,0

32,0

9,5

17,0

4,03

40,3

37,8

15

KR19-IWWYT-SA-15

96,0

34,0

11,5

15,0

3,35

33,5

44,8

16

KR19-IWWYT-SA-16

91,0

33,0

12,0

13,5

3,73

37,3

42,7

17

KR19-IWWYT-SA-17

130,0

46,5

11,5

15,0

2,88

28,8

35,9

18

KR19-IWWYT-SA-18

91,5

35,5

10,0

14,5

2,47

24,7

39,1

19

KR19-IWWYT-SA-19

91,5

33,0

11,0

17,0

3,52

35,2

38,7

20

KR19-IWWYT-SA-20

93,0

37,5

10,0

16,0

3,45

34,5

42,3

21

KR19-IWWYT-SA-21

125,0

46,0

11,0

12,5

1,69

16,9

35,6

22

KR19-IWWYT-SA-22

86,5

35,5

9,5

17,5

2,70

27,0

33,2

23

KR19-IWWYT-SA-23

99,5

34,5

9,5

14,0

3,04

30,4

42,7

24

KR19-IWWYT-SA-24

90,0

32,5

9,5

16,0

3,46

34,6

39,5

25

KR19-IWWYT-SA-25

80,0

28,0

8,5

18,5

3,16

31,6

35,4

26

KR19-IWWYT-SA-26

94,0

32,0

10,0

15,0

3,10

31,0

42,7

27

KR19-IWWYT-SA-27

95,0

35,0

12,5

15,0

3,33

33,3

46,0

28

KR19-IWWYT-SA-28

99,0

30,5

10,5

13,5

4,13

41,3

39,3

29

KR19-IWWYT-SA-29

93,5

35,0

9,0

15,0

2,95

29,5

37,5

30

KR19-IWWYT-SA-30

93,0

30,0

9,5

14,5

3,44

34,4

37,3

31

KR19-IWWYT-SA-31

99,0

31,0

9,5

14,0

3,16

31,6

37,7

32

KR19-IWWYT-SA-32

90,0

36,0

11,5

15,0

2,51

25,1

41,4

33

KR19-IWWYT-SA-33

89,5

28,0

10,5

15,5

2,98

29,8

41,8

34

KR19-IWWYT-SA-34

108,0

46,0

11,0

16,0

3,12

31,2

40,9

35

KR19-IWWYT-SA-35

103,5

34,5

11,5

14,0

3,50

35,0

40,0

36

KR19-IWWYT-SA-36

85,0

29,0

8,0

13,0

3,25

32,5

39,5

37

KR19-IWWYT-SA-37

92,5

38,5

9,5

18,5

2,99

29,9

34,9

38

KR19-IWWYT-SA-38

85,0

33,0

13,0

18,5

1,96

19,6

37,8

39

KR19-IWWYT-SA-39

91,0

42,5

11,5

16,0

2,78

27,8

35,7

40

KR19-IWWYT-SA-40

100,0

36,5

9,5

15,0

3,93

39,3

43,6

Ўртача кўрсаткич

98,0

36,0

10,3

15,5

3,1

31,0

39,0

Энг паст кўрсаткич

80,0

25,0

8,0

12,5

1,7

16,7

30,0

Энг юқори кўрсаткич

130,0

47,0

13,0

18,5

4,1

41,3

46,0

Юмшоқ буғдой донининг йириклиги яъни 1000 дона дон вазни 40 гр дан ошса бу қурғокчиликка чидамлигига ишорадир.

Буғдой ўсимлигида 1000 та дон вазни ҳосилдорликни белгилашда муҳим кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. 1000 та дон вазни ирсий белги бўлиб, ташқи муҳит иқлим шароитлари, касаллик ва зараркунандалар таъсирида ўзгариб туради. Битта навда ўсимликка тегишли алоҳида бошоқларда ва унинг турли қисмидаги бошоқчаларда 1000 та дон вазни турлича бўлади. Йирик донлар бошоқнинг ўрта қисмида шаклланади, юқори ва пастки бошоқчалардаги донлар эса майдароқ бўлади [3].

C:\Documents and Settings\User\Рабочий стол\Диаграмма.JPG

1-расм. Ҳосилдорлик ва 1000 та дон вазни кўрсаткичи юқори бўлган нав ва тизмалар

Олиб борилган тажрибалар натижаларига кўра, ўрганилган нав ва намуналар 1000 та дон вазнининг кўрсаткичлари 30,0 гр дан 46,0 гр гача бўлганлиги кузатилди. 1000 та дон вазни бўйича андоза навга нисбатан 22 та юқори кўрсаткичли нав ва намуналар аниқланди (1-расм).

Хулоса ўрнида такидлаш жоизки, нав ва тизмаларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари юқори бўлиши ўсимлик бўйига, охирги бўғин узунлигига, бошоқ узунлигига ҳамда бир бошоқдаги бошоқчалар сонига боғлиқ бўлиши тажрибамиз натижасида аниқланди. Андоза навга нисбатан юқори ҳосилли 22 та тизмалар селекция ишларида донор сифатида фойдаланиш ҳамда селекциянинг кейинги босқичлари учун танлаб олинди.

Адабиётлар:

  1. Дилмуродов Ш. Д. Подбор исходного материала для селекции пшеницы озимой мягкой для условий Узбекистана на основе изучения хозяйственно ценных характеристик //Аграрная наука. — 2018. — №. 2. — С. 58–61.
  2. Доспехов Б. А., «Методика полевого опыта”.//Москва.– Агропромиздат. –С. 317.
  3. Дилмуродов Ш. Д., Жабаров Ф. О. Селекция высокоурожайных линий озимой твёрдой пшеницы с высоким качеством зерна //Молодой ученый. — 2019. — №. 31. — С. 34–38.
  4. Reynolds M. P., Balota M., Delgado M. I. B., Amani I.and Fishser R. A. «Physiological and morphological traits associated with spring wheat yield under hat, irrigated conditions”, //Aust.: Journal” Plant Physiol”–N 21. — 1994 y. –P. 717–730.
  5. Жураев Д. Т., Дилмуродов Ш. Д. ЮМШОК БУТДОЙНИНГ БОШОКЛАШ-ПИШИШ ДАВРИДА ИССИКЛИКНИНГ ТАЪСИРИ //Life Sciences and Agriculture. — 2020. — №. 2–2.
  6. Хазраткулова Ш. У., Дилмуродов Ш. Д. Оценка жароустойчивости сортов и линий мягкой пшеницы //Наука и образование сегодня. — 2019. — №. 9 (44).
  7. Дилмуродов Ш. Д., Бойсунов Н. Б. СЕЛЕКЦИЯ МЕСТНЫХ ГИБРИДНЫХ ЛИНИЙ МЯГКОЙ ПШЕНИЦЫ НА ЮГЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН //Сборник материалов. — 2018. — С. 113–119.
  8. Дилмуродов Ш. Д., Бойсунов Н. Б. ОТБОР ПРОДУКТИВНЫХ ЛИНИЙ МЯГКИХ ПШЕНИЦ ИЗ ГИБРИДНОГО ПИТОМНИКА В УСЛОВИЯХ ЮЖНОГО РЕГИОНА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН //WORLD SCIENCE: PROBLEMS AND INNOVATIONS. — 2018. — С. 58–60.
Основные термины (генерируются автоматически): дон, AND, GEREK, INNOVATIONS, MUFITBEY, NACIBEY, PROBLEMS, SCIENCE, WORLD, МЯГКая ПШЕНИЦа.

Ключевые слова

ҳосилдорлик, нав, чидамлилик, ўсимлик бўйи, 1000 та дон вазни

Похожие статьи

Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг тиббий фаоллигини ўрганиш

Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома талабаларининг тиббий фаоллиги бир мунча пастлиги, яъни 43,5 % ўзини жуда ёмон ҳис қилган тақдирдагина тиббий ёрдамга мурожаат қилишини айтган бўлса, 49,7 фоизи эса ўз-ўзини даволаш ...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири

Ушбу мақолада қадимги кунжут ўсимлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллифлар кунжутнинг Ташкентский -122 нави ва бир қатор нав намуналарни экиб ўргнаишган ва энг юқори ҳосил берадиган мақбул экиш меъёри 5 кг деб хисоблайдилар.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда деҳқон хўжаликларининг ўрни

Ушбу мақола деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фаол иштирокчиси бўлгани асосланган. Озиқ-овқат барқарорлигини таъминлаш учун деҳқон хўжаликларини ривожлантириш зарурияти илмий-амалий жиҳатдан т...

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Задать вопрос