Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш буйича кейинги йилларда катор ишлар амалга оширилди. Ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган бир канча қонунлар ва қонуности ҳужжатлар қабул килинган. Уларнинг натижасида 2016-йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши 56.9 %ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2007-йилда 45.7 % эди.
Узбекистондада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш ўзига хос хусусиятларга эга. Жумладан, янги иш ўринларини очиш эвазига бандлик масаласини хал қилади, иш билан таъминлаш эвазига ходимларнинг фаровонлигини оширади, янги ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш эвазига ижтимоий баркарорликни таъминлаш имконини яратади, одамларда мулкдорлик ҳиссини уйғотади, боқимандалик руҳиятидан воз кечилиб, ташаббускорлик руҳияти шаклланади. Шу туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни мамлакат миқёсида ва унинг ҳар бир худудида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларига қуйидаги масалаларни киритиш мумкин бўлади:
− Биринчидан, катта маблағ ва кўп вақт талаб қилмасдан фаолиятни юритиш имкониятининг мавжудлиги.
− Иккинчидан, асосан хусусий мулкка асосланган ҳолда ривожланиши.
− Учинчидан, оилавий тадбиркорлик ва оилавий корхона мақомида фаолият кўрсатиши.
− Тўртинчидан, мазкур соҳанинг асосан хизмат кўрсатишга қаратилганлиги.
− Бешинчидан, иш ўрнининг арзонлиги.
− Олтинчидан, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан унинг фаолиятини ҳам тез ўзгартириш имкониятининг мавжудлиги.
− Еттинчидан, бозор коньюктурасига мослашувчанлиги.
Бозор муносабатлари шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг асосий ҳал қилувчи бўғини сифатида майдонга чикади. Чунки ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодиёти айнан ушбу соҳани ривожлантирилганлик даражаси билан белгиланади. Республикамизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2016 йил давомида 31766 та янги кичик тадбиркорлик субъектларини (деҳқон ва фермер ҳўжаликларидан ташқари) ташкил этиш имконини берди. Натижада 2017 йил 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 218170 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11066 тага кўпайди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги натижасида 2016 йил январ-декабр ойларининг дастлабки якунлари бўйича уларнинг улуши мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида 56,9 фоизни (2015 йилнинг январ-декабр ойларида 56,5 фоиз), саноатда — 45,0 фоизни (40,6 фоиз), хизматлар соҳасида — 60,5 фоизни (57,8 фоиз), экспортда — 28,5 фоизни (27,0 фоиз) ва бандликда — 78,1 фоизни (77,9 фоиз) ташкил этди.
2016 йилнинг январ-декабр ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётга 19963,2 млрд.сўмлик инвеститсиялар киритилди. Бу Республика бўйича жами киритилган инвеститсиялар ҳажмининг 40,3 фоизини ташкил этади. Шунингдек, улар томонидан 20677,7 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 70,7 фоизи) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,6 фоизга ўсди [2].
Хоразм вилоятининг ижтимоий- иқтисодий ривожланишидакичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг аҳамияти жуда катта бўлиб, улар минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўринга эга.
Айниқса, сўнги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ва улар асосида ишлаб чиқилган дастурлар ва уларни амалга оширилиши натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва ҳудудий ички маҳсулот(ҲИМ)да улуши сезиларли даражада оширилишига эришилди.
Жумладан, 2016 йилнинг январь-декабрда вилоятнинг кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмидаги хусусий тадбиркорликнинг (фуқаролар мулки) улуши қуйидагича ифодаланади:
Манба: Хоразм вилоятининг статистик ахборотномаси
|
Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажми, млрд. сўм |
Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (иш, хизмат) ҳажмида хусусий сектор улуши,% ҳисобида |
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги |
2885,9 |
95,1 |
Саноат |
1330,0 |
47,6 |
Қурилиш |
1136,9 |
87,0 |
Чакана савдо |
2910,8 |
87,6 |
Юк ташиш, млн тн. |
53,2 |
92,6 |
Йўловчи ташиш, млн.киши |
416,1 |
94,0 |
Экспорт, млн. АҚШ долл. |
94,8 |
61,4 |
Импорт, млн. АҚШ долл. |
115,7 |
90,5 |
2017 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда руйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 10819 тани ташкил қилди.
2016 йил январь-декабрда ялпи худудий маҳсулотнинг 74,2 фоизи (2015 йил январь-декабрда 74,1 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чикарилди.
2016 йилнинг январь-декабрда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
− 589,5 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди (жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 82,6 фоизи), шу жумладан банд бўлганларнинг 459,8 минг нафари якка тартибдаги тадбиркор, 129,7 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди;
− саноат маҳсулоти ишлаб чикариш хажми 1330,0 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чикаришининг 47,6 фоизи) ёки 2015 йилнинг январь-декабрга нисбатан115,8 фоизни ташкил қилди;
− 2885,9 млрд. сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларининг ишлаб чикарилган (кўрсатилган хизматлар) ташкил қилиб, ўсиш суръати 108,3 фоизни (қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ялпи маҳсулотининг 95,1 фоизи) ташкил қилди.
− 898,1 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар хажмининг 61,9 фоизи) ўзлаштирилди ва 2015 йилнинг январь-декабрга нисбатан 103,8 фоизга ўсди;
− 1136,9 млрд. сўмлик курилиш ишлари (курилиш ишлари умумий ҳажмининг 87,0 фоизи) бажарилди ва 2015 йилнинг январь-декабрга нисбатан 115,4 фоизга кўпайди;
− автомобиль транспорти юк айланмасининг 108,9 фоизга (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 96,0 фоизи), йуловчи айланмасининг эса 107,9 фоизга (умумий йуловчи айланмасининг 93,0 фоизи) кўпайиши таъминланди;
− чакана товар айланмаси умумий хажмининг 87,6 фоизи ёки 2910,8 млрд. сўмни (ўсиш 121,3 фоиз) ва хизматлар умумий хажмининг, мос равишда 70,0 фоизи ёки 1881,4 млрд. сўмни (ўсиш 116,1 фоиз) шакллантирилди;
− 94,8 млн. АҚШ доллари (умумий экспорт хажмининг 61,4 фоизи) микдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт килинди, 115,7 млн. АҚШ доллари (умумий импорт хажмининг 90,5 фоизи) микдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
- Пардаев М. К. ва б. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик: ривожланиш муаммолари ва ечимлари. Монография. – Т.: «Навруз» – 2013.
- Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.
- Хоразм вилоятининг статистик ахборотномаси.
- www.lex.uz
- www.stat.uz