Таълим тизимида масофавий ўқитишнинг афзалликлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №24 (158) июнь 2017 г.

Дата публикации: 28.06.2017

Статья просмотрена: 3241 раз

Библиографическое описание:

Атабаева, К. Р. Таълим тизимида масофавий ўқитишнинг афзалликлари / К. Р. Атабаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2017. — № 24.1 (158.1). — С. 5-7. — URL: https://moluch.ru/archive/158/44573/ (дата обращения: 24.12.2024).



Мазкур мақолада таълим тизимида масофавий ўқитишнинг афзалликлари кенг ёритилган.

В данной статье рассмотрены преимущества дистанционного обучения в системе образования.

In this paper given opportunities of online education in the education system.

Мамлакатимизнинг таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича асосий ҳужжатларидан бири бўлган Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» [1] да бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрловчи таълим муассасаларида ўқув жараёнини ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ), интернет ва компьютер тармоқлари негизида ташкил этиш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Мамлакатимиз таълим тизимида ушбу вазифалар ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилмокда. Белгиланган мақсадга эришишда узвий ва изчил, ўзаро уйғунлашган тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, ўқув жараёнига кенг форматли коммуникация тармоқлари ва интернет технологияларини жорий қилиш мақсадида «Электрон таълим» миллий тармоғини барпо этиш ҳамда барча олий ўқув юртларини, кейинчалик эса академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ягона компьютер ахборот тармогига улашни таъминлаш вазифаси»... [2] белгилаб берилиб ҳозирги даврда мазкур тадбирлар комплекс тарзда муваффақиятли амалга оширилмокда.

Ушбу вазифаларни янада муваффақиятли бажарилиши учун бу борада ўз ижобий натижасини бера оладиган янги инновацион чора-тадбирлар ҳамда таклифлар ишлаб чиқилиб соҳа амалиётига жорий қилиниши зарур. Шундай тадбирлардан бири ривожланган мамлакатлар таълим тизимида сифатли кадрлар тайёрлаш учун кенг кўламда самарали қўлланилаётган ўқиш жараёни замонавий АКТларга асосланган масофавий таълим (МТ) шаклидир.

Таълим тизими тажрибалари кўрсатмокдаки, ўқув жараёнида интернет тизими ва АКТни янги билимларни эгаллаш, саклаш, узатиш ҳамда амалий қарорлар қабул қилиш воситасига айлантириш ҳисобига кадрларнинг сифат даражасини тубдан яхшилашнинг имкониятлари тобора кенгайиб бормокда. Интернет тизими ва АКТ имкониятларидан МТда фойдаланиш аввало таълим сифати, ижтимоийлиги, оммабоплиги ҳамда иқтисодий жиҳатдан ҳаммага мақбул бўлишлигини таъминлайди. Булардан ташқари МТни анъанавий ўқитиш шаклига таққослаганда бир қатор афзалликлари ҳамда ижобий жиҳатлари мавжуд. Таъкидлаш керакки, ўқитишнинг замонавий МТ шаклини мамлакатимиз олий таълим тизимида самарали жорий этиш учун етарли имкониятлар мавжуд.

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) — бу, кенг кўламдаги тушунча бўлиб, унга технологик воситалар ёрдамида коммуникацияга жалб этилган тизимлар, жараёнлар ва шахслар киради.

Масофали таълим — бу, замонавий АКТ ёрдамида масофавий ўқитиш жараёни қўлланадиган, таълим даражасини (таълим цензини) тасдикдовчи, таълим олишнинг педагогик тизимидир.

Масофавий таълим — ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, масофадан туриб, ўқув ахборотларининг алмапгувини таъминлайдиган, ўқув жараёнини олиб бориш ҳамда бошқариш тизимини амалга оширадиган билим ва кўникмаларни эгаллаш жараёнидир.

Масофавий таълим — бу, муайян соҳада мутахассислар тайёрлаш тизимидаги барча фанларни комплекс тарзда масофавий ўқитишга асосланган, бироқ, комплекс доирасида ўқиш жараёни учун қатъий белгиланган жой ва вақт мезони шартли ўрнатилмаган таълим шаклидир.

Бу таъриф моҳиятини тўла ва тўғри тушуниш учун, уни юқорида қайд этилган масофавий ўқитишнинг таърифи билан бирга келтириш керак, албатта.

Масофавий ўқитишзамонавий таълимнинг энг муҳим ва тобора оммавийлашиб бораётган шакли саналади. Замонавий шароитда ахборот-коммуникацион технологияларнинг тезкор ривожланиши таълим жараёнида уларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун қулай шароитни вужудга келтирди. Айни вақтда етакчи хорижий мамлакатлар масофадан ўқитиш борасида бой тажриба тўпланган.

Масофавий таълим технологияси 1969 йилда Англия премьер-министри Г.Вильсон ташаббусига кўра шакллантирилган деб ҳисобланади. Аммо масофадан ўқитиш анча олдинроқ, яъни, биринчи барқарор, мунтазам почта алоқасининг шаклланиш даврида юзага келган. 1858 йилдан бошлаб Лондон университетида барча хоҳловчиларга уларнинг мустақил билим олишлари, барча ихтисосликлар ва барча соҳалардаги академик даража учун имтиҳон топширишларига рухсат этилган. 1938 йилдан буён Сиртқи таълим бўйича Халқаро кенгаш, 1982 йилдан бошлаб, Масофавий таълим бўйича Халқаро Кенгаш номи билан машҳур халқаро таълим ташкилотлари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Очиқ университетлардаги ўқиш харажатлари анъанавий институтларда ўқитишга қараганда 8–10 марта арзон. М: Англияда турғун ўқишга 3000, масофавий ўқитиш орқали билим олишга эса атига 300 фунт стерлинг тўланади. Биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳозлар ва лаборатория учун харажатлар, ўқитувчи, маъмуриятлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штати қисқаради. Таълим олувчиларга филиаллар тармоғи, телестудия ва компьютер тармоғи орқали маслаҳатлар берилади. Англияда ўқувчиларни тайёрлаш дастури 130 та курсни ўз ичига қамраб олади, уларнинг кўплари фанлараро боғланиш хусусиятига эга.

Масофавий таълим АҚШда ўтган асрнинг 60-йилларнинг ўрталаридан, Европада эса 70-йилларнинг бошларида жадал ривожлана бошланди.

Ўқитишнинг бу шакли таълим олувчилар ва ўқитувчиларнинг бир-бирлари ҳамда ўқитиш воситалари билан ўзаро таъсирининг мақсадга йўналтирилган интерфаол жараёнидан иборат бўлиб, бунда таълим жараёни уларнинг географик фазовий жойлашишига боғлиқ бўлмайди. Таълим жараёни кичик тизимлардан иборат, яъни ўқитиш мақсади, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий шакллари, назорат, ўқув-моддий, молиявий-иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий ва маркетинг каби элементларни қамраб олган ўзига хос педагогик тизимда кечади.

МТ турли географик минтақаларда жойлашган ўқитувчи ва талабани боғловчи жараён бўлиб, ўзаро алоқалар махсус технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Узаро алоқаларни амалга оширишда турлича усуллар қўлланилади: почта ёки телефакс орқали босмахона материалларини алмашиш, аудиоконференция, видеоконференция, компьютер орқали виртуал конференция кабилардир.

Ўқув юртидан узокда яшовчилар, қатнаб ўқиш учун шароити бўлмаганлар, малакасини оширишни хохловчилар, ногиронлар ва яна бошқа турли сабабларга кўра, бевосита олий ўқув юртига бориб ўқиш имкониятига эга бўлмаганларнинг масофадан туриб билим ва таълим олишга бўлган талаблари ортиб бориши табиийдир.

Масофавий таълим ўқитишнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш, турғун шароитда ўқиш имкониятига эга бўлмаган, имкониятлари тиббий шарт-шароитлар туфайли чегараланган шахслар, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тингловчилари, хорижий мамлакатларнинг таълим муассасаларида ўқитиш истагида бўлган абитуриентлар, иккинчи мутахассисликни эгаллашни хоҳловчи кадрларга жуда қулай шароитни яратиб беради.

Айниқса, иш билан банд бўлган катта ёшдаги кишилар, иккинчи мутахассислик бўйича таълим олишни хохдовчилар учун МТ жуда кулай воситадир.

МТга қуйидаги бешта асосий ҳолат билан тавсифланувчи таълим сифатида қараш мумкин:

− ўқитувчи ва ўқувчининг мавжудлиги;

− таълим жараёнининг маълум масофада амалга оширилиши;

− ўргатувчи ва ўқувчининг ўзаро иккиёқлама мулоқоти;

− масофавий ўқиш учун мўлжалланган махсус материаллар;

− мавжудлиги;

− ҳар икки томоннинг компьютер ва бошқа техника ва коммуникация;

− воситалари билан таъминланганлиги.

Бизнинг фикримизча, олий таълимда, шу жумладан МТда АКТ тизимни» шакллантириш ва ривожлантиришда қуйидагилар муҳим ҳисобланади:

  1. мақсадларини амалга ошириш учун юқори малакали кадрларни қайта тайёрлаш;

− янги эҳтиёжлардан келиб чикиб мутахассислар тайёрлаш, яъни бозорни шакллантириш;

− янги кадрларни тайёрлашда сифатга бўлган талаблардни тўғри инобатга олиш;

  1. субъектлар билан интеграция асосида ҳамкорлик килиш;

− фаолият учун зарур бўлган ёки жалб килинган механизмлар;

− тармоғини тузиш ва улар билан биргаликда ишлаш;

− бозор унсурларини яратиш, ўзгартириш ва такомиллаштириш;

− Масалан, солиқ қонунлари, ташқи муҳит ва хавфсизликни тартиблаштириш;

  1. билимларнинг товарга айланиш жараёнини жадаллаштириш, уларни амалиётга жорий этишга каратилган инновацион фаолиятларни молиялаштириш.

АКТни жамият ва иқтисодий соҳаларда қўллаш инновацион ривожланишини таъминлайди. Унинг соҳалари:

− АКТ таълим тизимларини бошқаришда қўллаш;

− АКТ кутубхона ва ахборот ресурс марказларини ташкил этишда;

− қўллаш ҳамда АКТни дарс бериш жараёнида қўллаш.

Юқорида таъкидланганидек, зарур билимларни сотиш ва сотиб олиш унинг товарга айланганлигини билдиради. Чунки, билимларнинг мунтазам равишда янгиланиб турилиши ва уларни иш кучи томонидан қўлланилиши ижтимоий — иқтисодий тараққиётнинг калитидир. Билим беришга ихтисослашган олий таълим ва ўрта махсус ўқув юртларида инновациялар кенг кўламда қўлланилиши зарур. Яъни, масофавий ўқитишни мактаб таълимига татбиқ этиш, янги фанлар ва технологияларни қўллаш кабилар шулар жумласидандир. Ушбу жараённинг оммавийлашиши натижасида, университетларнинг ишлаб чиқариш ва бозор билан алокаси юзага келишида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, таълим жараёнига АКТ ни қўллаш қуйидагиларга имкон беради:

− шахснинг интеллектуал ва ижодий қобилиятини;

− ривожлантиришига;

− жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз малакасини ошириш ва фаолият соҳасини ўзгартира олишига;

− қулай таълим учун шарт-шароит яратиш ва самарасини;

− оширишга;

− таълим ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида бир талабага;

− тўғри келувчи харажатларни пасайтиришга;

− олий ўқув юртларида анъанавий таълим шаклида ўқиш имкони;

− бўлмаган шахсларга МТ воситасида олий маълумот олишга ва шу кабилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таълим тизимида АКТ ни қўллаш, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий самара беради. Шуниг учун бу борадаги назарий, услубий ва бошқа жиҳатларни давр талаблари асосида такомиллаштирилиши бугунги кунниг долзарб вазифаларидан биридир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонуни.Тошкент,1997.
  2. Каримов И. А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш,халкимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. —Т.: Ўзбекистон, 2011.—35 б.
  3. Абдуқодиров А. А. ва бошқалар. Ахборот технологиялари. – Т., 2002.
  4. Абдуқодиров А. А., Пардаев А. Х. Масофали ўқитиш назарияси ва
  5. амалиёти. — Т.: Фан, 2009.
Основные термины (генерируются автоматически): АКТ, билима, компьютер.


Похожие статьи

Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли

Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Ingliz tilini o’qitishning o’ziga xos jihatlari

Мазкур мақолада инглиз тилини ўқитишда дидактик ўйинларни қўллаш усуллари баён этилган.

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Ахборот хавфсизликнинг умумий моделларини тавсифи

Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигининг умумий моделининг тавсифи келтирилган. Бу моделдан ахборот технологияларининг ахборот хавфсизлигини башқариш ва баҳолашда фойдаланилади.

Visual basic муҳитида миллий мессенжер дастурининг имкониятлари

Мақолада мессенжерлар ва миллий мессенжер My agent ҳақида маълумот ва улардан фойдаланиш авфсалликлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Глабал ва лакал тармоқларда миллий мессенжернинг яратилиши ва интерфейслари ҳақида ҳамда ундан фойдаланиш бўйича кў...

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Похожие статьи

Бошланғич синфларда “фонетика” ўқитишда ўқув ўйинларидан фойдаланиш

Мазкур мақолада бошланғич синфларда фонетика ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш масалалари ёритилган.

Суғурта бозорининг Ўзбекистон Республикаси молия тизимидаги ўрни ва роли

Ушбу мақолада суғурта бозорининг мамлакатимиз молия тизимидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлашга оид баъзи долзарб масалалар ёритилган.

Олий таълим муассасаларининг рейтингини аниқлашда ахборот тизимларини қўллаш

Ingliz tilini o’qitishning o’ziga xos jihatlari

Мазкур мақолада инглиз тилини ўқитишда дидактик ўйинларни қўллаш усуллари баён этилган.

Бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ўқиш кўникмасини инновацион технологиялар асосида шакллантириш

Информатика фанининг дастурлаш модулларини ўқитишдаги муаммолар ва унда дастурлаш тилларини танлаш

Ахборот хавфсизликнинг умумий моделларини тавсифи

Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигининг умумий моделининг тавсифи келтирилган. Бу моделдан ахборот технологияларининг ахборот хавфсизлигини башқариш ва баҳолашда фойдаланилади.

Visual basic муҳитида миллий мессенжер дастурининг имкониятлари

Мақолада мессенжерлар ва миллий мессенжер My agent ҳақида маълумот ва улардан фойдаланиш авфсалликлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Глабал ва лакал тармоқларда миллий мессенжернинг яратилиши ва интерфейслари ҳақида ҳамда ундан фойдаланиш бўйича кў...

Немис тилида феълларнинг бошқаруви билан учрайдиган айрим қийинчиликлар хусусида

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Задать вопрос