Ушбу мақолада Ўзбекистонда қабул қилинган миллий ҳисоблар тизини халқаро амалиётда қабул қилинган андозаларга ўтказиш, асосий счётларни таркиби ва таҳлили ўрганилган.
Калит сўзлар: Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ), фойдаланиш, ресурс, баланс усули, статистик таҳлил, макроиқтисодий таҳлил.
В этой статье изучены основные проблемы перехода систем национальных счётов Республики Узбекистан к системе национальных счетов международных стандартов, структура и анализ основных счётов.
Ключевые слова: система национальных счетов(СНС), пользование, ресурс, балансовый метод, статистический анализ, макроэкономический анализ.
Ҳозирги вақтда амалиётда ишлатилиётган миллий ҳисобчилик тизими «Миилий ҳисоблар тизими» (МҲТ) деб ном олган. Бу тизим иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларда бўлаётган иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни тўлақонли акс эттиришга қаратилган. МҲТда мамлакатда бўлаётган ишлаб чиқариш, истеъмол, жамғариш, инвестиция жараёнлари, мамлакатнинг молиявий ҳолати ва хориж билан боғлиқ бўлган иқтисодий хамкорлик натижалари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган счётларда ифодаланади.
МҲТ таҳлилининг мақсади мамлакат иқтисодий ривожидаги мутаносиблик ва ўзаро алоқаларнинг умумий қонуниятларини тавсифлаш,умумиқтисодиёт ва секторлар счётлари ёрдамида иқтисодий жараёнларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини очиб бериш ҳисобланади.
МҲТда счётлар муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қўлланилаётган ички ҳисоб счётлари БМТнинг иқтисодий комиссияси томонидан 1993 йил таклиф этилган ҳисоб счётларидан фойдаланилмоқда. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида қўлланилаётган ички ҳисоб счётлари БМТнинг иқтисодий комиссияси томонидан 1993 йил таклиф этилган ҳисоб счётларидан фойдаланилмоқда.
Счётлардан корхона ва ташкилотларнинг амалга оширадиган иқтисодий операцияларни ҳисобга олишда фойдаланилади. Шу билан биргаликда счётлар давлат резидентлари норезидентлари ўртасидаги операцияларни ҳам ўз ичига олади.
Счётлардаги қайдлар иқтисодиётдаги алохида операцияларга алақадор бўлмасдан, балки иқтисодий операцияларнинг жамланганлиги билан характерланади. Масалан: истеъмол, жамғариш, экспорт.
Баъзан, счётлардаги айрим қайдлар иқтисодий операцияларни билдирмайди, улар фавқулотда холатлар (ён0ин, табий офат, уруш ва боўқалар) натижасида активлар қийматининг ўзгаришини тавсифлайди.
Шундай қилиб, счётлардаги айрим қайдлар иқтисодий жараённи ифодаловчи кўрсаткичлар ифодаловчи кўрсаткичлар йиғиндисини намоён этади. Ушбу кўрсаткичларнинг кўп қисми счётларни баланслаштирувчи кўрсаткичлардир, масалан, қўшилган қиймат, жамғариш, бирламчи даромадлар қолдиғи ва бошқалар.
Миллий ҳисоблар тизими счётларини тузишни умумий услубий асослари қуйидаги принципларга асосланади:
1. Кетма кетлик принципи – миллий хисоблик асослари кетма кет ўзаро бир бирига боғланган счётлар тизимидан иборат бўлиб у ишлаб чиқариш, даромадларни шаклланиши, даромадларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнларни ифодалайди.
2. Счётларнинг ёзилиш шакли «Т» принципида – счётларнинг ёзилиш шакли «Т» кўринишида бўлиб, уни ўнг томонида ресурс кўрсаткичлар йиғилиб «Ресурслар» устуни ташкил қилади, чап томонида ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичлари йиғилиб «Фойдаланиш» устунини ташкил қилади.
3. Икки ёқлама ёзиш принципида – миллий счётлар тизимини тузилишини асоси баланс усули ётади, яъни у бухгалтерия счётлари каби икки ёқлама ёзиш принципига асосланганлиги учун, счётларни иккала томони доимо бир-бирига баланслаштирилади. Баланслаштирувчи кўрсаткич счётни фойдаланиш томонида ёзилади. Бу кўрсаткич кейинги счётга ресурс сифатида ўтказилади.
4. Ўзаро бир-бири билан боғлаш принципи – ҳар бир моддаси у ёки бу счётни бошқа счётдаги моддаси билан корресподерлашади. Бу эса ўз навбатида кўрсаткичларни ўзаро бир-бирини ўзаро назорат қилади ва боғлайди.
5. Баланс усул принципи – счёт иқтисодий оқимларни баланслаштирилган ҳолда қайд қилиш учун фойдаланади ва у орқали иқтисодий операцияда қандай қатнашганлигини характерлайди.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда халқаро андозаларга мувофиқ маҳаллий миллий ҳисоблар тизимини ишлаб чиқишнинг назарий ва амалий муаммоларни статистик жиҳатдан илмий тадқиқ этиш қуйидаги натижаларни беради:
- миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) нинг асосий счётлари назарий жиҳатдан илмий асосланади;
- МҲТ асосий счётлари, уларнинг тузилиўи, таркиби ва ўзига хос хусусиятларига баҳо барилади;
- МҲТ счётлари орқали олинган маълумотларни макроиқтисодий кўрсаткичлар билан таққослаш ва таҳлил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланади;
- МҲТ счётлар ёрдамида институционал секторлар ва тармоқларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини статистик таҳлил қилиш, сектор ва тармоқ ривожланиш даражасини, иқтисодий сиёсат ва бозор муносабатлари таъсирида иқтисодиётдаги тармоқларнинг таркибий силжишларини ўзгаришлари баҳоланади;
- МҲТда акс этадиган иқтисодий жараёнлар таҳлили асосида (ишлаб чиқариш, даромадларни шакллантириш, уни бирламчи ва иккиламчи тақсимлаш, ундан фойдаланиш ҳамда сармоя билан операциялар счётларида) айрим кўрсаткичларнинг асосий статистик ахборотларининг манбалари аниқлаб берилади;
- халқаро андозаларга асосланган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларнинг счётлар доирасида баҳолаш ҳамда уларнинг динамикаси ўрганиб чиқилади.
Юқорида таъкидланган ишларни амалга ошириш республикамизнинг халқаро майдонда жаҳон мамлакатлари билан иқтисодий соҳадаги алоқалари мустаҳкамланишига, ички имкониятлардан самарали фойдаланишга кўмак беради, миллий ҳисоблар тизимининг тез суръатлар билан ривожланишига йўл очади.
Хулоса қилиб айтганда, миллий ҳисоблар тизими асосий счётларини статистик таҳлил натижалари давлат бошқарув органлари томонидан янги макроиқтисодий сиёсатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва қарор қабул қилишда, макроиқтисодий вазиятни иқтисодий жараёнларни баҳолашда, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган истиқболдаги прогнозлар ва статистик моделларини ишлаб чиқишда фойдаланиш бўйича илмий таклифлар тайёрланади ва миллий ҳисоблар тизимига ўтиш республика иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиёти билан мослашувини тезлаштиради.
Адабиётлар:
- «Ўзбекистон Республикасида халқаро амалиётида қабул қилинган ҳисоб ва статистика тизимига ўтиш давлат дастури». Вазирлар Маҳкамаси 433-сонли қарори.1994 йил 24 август.
- Система национальных счётов 1993. Издание ООН, 1998. – С. 123-160.
- Основы национального счетоводства (международный стандарт): Учебник/ Под ред. Ю. Н. Иванова. – Москва: ИНФРА-М, 2011. – С. 92-97.
- Қорабоев А. Миллий ҳисоблар тизими. Т.: Молия. 2008.
- Маҳмудов Б. М. Миллий ҳисоблар тизими Дарслик. – Т.: ТДИУ, 2011.
- Қорабаев А. Р., Ғойибназаров Б. К., Рашитова Н. Х. Миллий ҳисоблар тизими. Дарслик. – Т.: Иқтисод-Молия, 2015.
- Основы национального счетоводства (международный стандарт): Учебник/ Под ред. Ю. Н. Иванова. – М.: ИНФРА-М, 2011. – 475 с.
- Махмудов Б. Миллий ҳисобчилик асослари/Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2003.
- Қорабаев А. Р. Миллий ҳисоблар тизими фанидан масалалар тўплами. Ўқув услубий қўлланма. – Т.: «ИҚТИСОД-MOЛИЯ», 2008. – 140 б.
- wwwstat.uz
- Салин В. Н., Кудряшова С. И. Система национальных счетов. – М.: ФиС, 2006.