Кийим-инсон маънавияти кўзгуси | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Молодой учёный №15 (119) август-1 2016 г.

Дата публикации: 10.08.2016

Статья просмотрена: 151 раз

Библиографическое описание:

Нуруллаева, Ш. К. Кийим-инсон маънавияти кўзгуси / Ш. К. Нуруллаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2016. — № 15.3 (119.3). — С. 8-9. — URL: https://moluch.ru/archive/119/32976/ (дата обращения: 22.12.2024).



Кийим инсонни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиши ва унга гўзаллик, самимий қиёфа ва сиполикни таъминлаши зарур. Қадимда момоларимиз узун, кенг ва табиий толалардан тўқилган матолардан куйлаклар кийганлар, чунки кийим ибо-ҳаёли аёлларимиз қоматини бегона кўзлардан яшириши ва ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиши лозим бўлган. Ҳозирги кунда ҳам кийим шу маънода кийилмоқдами? Афсуски, оммавий маданиятнинг турли кўринишлари таъсирида аёлларимиз юқоридаги сифатлардан йироқ бўлган кийиниш услубларини афзал кўрмоқдалар. “…дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади”-деган эди Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият –енгилмас куч” номли асарида. “...Минг афсуски, бу кучларнинг асл қиёфаси, мақсад-муддаолари ва имкониятларини тўла ва аниқ-равшан тасаввур қилиш осон эмас. Қандай услубда кийиниш инсонни қарашлари ва руҳий холатини ҳам англатади. “Нигоҳлар риёкор, табассум алдамчи, аммо кийим ҳеч қачон ёлғон гапирмайди” — деган эди бу ҳақда модельер Делфина де Жирорден.

Шу туфайли кийиниш борасида қуйидаги психологик тавсияларни бериш мумкин:

— Батартиб, эътиборни жалб қилмайдиган, ишчи услубида кийинишни маъқуллайдиган шахслар интеллектуал, ўзига ишонган, аниқликка интилувчи, инсонлар тоифасига мансубдирлар. Бундай услубда кийиниш инсонда ўзига нисбатан ишончни орттиради.

Агар эътибор бериб қарасангиз, ҳарбийлар прокуратура ходимлари, ҳаво йўллари ходимлари ўзгача формага эга. Бу холат нафақат кийимнинг эгаси, балки атрофдаги одамларга ҳам таъсир қилади, уларда либос эгаларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотади [1. 54 b.].

- Инсон имиджи ва ташқи кўриниши унга нисбатан биринчи таассуротни беради. Агар сиз ёқалик кийим кийган бўлсангиз, атрофдаги инсонлар сизнинг фикрингизга қўшилади. Агарда сиз расмий кийинган бўлсангиз лидер бўлиш имкониятлари ошади.

- Костюм сизни ва атрофдагиларни тартиб-интизомга чақиради ва сизнинг шахсингизга нисбатан ҳурматни пайдо қилади. Жиддий кийиниб сиз беихтиёр ўзингизни расмий структуралардаги ҳамда юқори лавозимдаги ишга тайёрлаб борасиз [2. 63 b.].

Ўз даври учун юксак стиль эгаси сифатида намуна бўлган гўзал Шанель, авлодлар ўзгаришига қарамай, бугун ҳам ушбу мутлақ мавқеини ҳеч кимга бермаган. Либос ортиқча ва кераксиз қўшимчалардан холис бўлиши керак. Кийим кийганда қуйидаги жиҳатларга аҳамият бериш керак:

 Кийим кийганда, биринчи навбатда, қулайликка юқори баҳо бериш керак.

 Либос қоматингизда «қуйиб қўйгандек ўтириши» керак.

 Уйдан чиқаётганингизда, яна бир бор кўзгуга қараб, эгнингиздаги

битта ортиқча тақинчоқни ечиб ташлашингиз зарур.

 Агар либосингизда енгилгина оддийлик чизгилари бўлса, гўзаллигингиз албатта табиий бўлади.

 Юбка тиззани беркитиб туриши шарт.

Коко: «аёл тиззаси тананинг энг хунук қисми», деб ҳисоблашидан ташқари, юбка узунлигини жуда тўғри танлаган. Чунки мини ҳаммага ҳам ярашавермайди, макси эса рўдапо бўлиб кўринади [3. 78 b.].

 Либос тор ва таранг бўлиб эмас, танага енгилгина тегиб туриши даркор.

 Кийим танани беркитиш учун хизмат қилади!!!

 Либос аёлнинг фақатгина бўйнини, кафтларини ва тиззасидан паст қисминигина намойиш этиши мумкин.

 Тананинг бошқа барча қисмлари бегона кўзлар учун ёпиқ бўлиши шарт! Коко Шанель нафақат «кичик қора кўйлак»нигина эмас, балки тиззани беркитиб турувчи тўғри бичимли «юбка-карандаш»ни ҳам модага киритди. Юбканинг бу узунлиги тавсия этилишига сабаб, Коко:

«тиззани аёл танасининг энг ҳунук қисми бўлганлиги учун, доимо берк бўлиши зарур», деб ҳисоблаганлигидир. Коко: ўта башанг либос аёлни зинҳор хушбичим қилмайди, деб ҳисоблар эди. Тиззани беркитган юбка идеалдир — ҳеч қандай миниларга йўл йўқ! Классик узунликдаги юбкаларга ҳақиқатдан талаб юқори эканлигини вақт ҳам исботлади. Коконинг «енгил қўли» билан тиззани беркитиб турадиган тўғри юбкалар ҳозиргача либослар орасида устивор ўринни эгаллаб келиб, ишбилармон аёллар сиймосининг синоними бўлиб ҳизмат қилмоқда [4. 67 b.].

Рус халқида “Кийимига қараб кутиб оладилар, ўзини тутишига қараб кузатиб қўядилар”деган донишманд фикр бор. Чунки кийим инсоннинг кимлигини ва унинг қандай дунёқарашдаги инсон эканлигини англатувчи ойнадир. Ўша ойнада ҳар ким бировни эмас, балки фақат ўз аксини кўради. Демак, инсон кийган кийим нафақат унинг шахси, ёши ва касбини, балки ахлоқий қарашлари ва руҳий-эмоцианал холатини ҳам акс эттириши билан аҳамиятлидир.

Адабиётлар:

  1. Абдуллаэвю М., Умаров Э., Очилдиев А. Mаданиятшунослик асослари. — Toшкент: Tурон-Илбол, 2006. – 142 б.
  2. Гулметов E., Кобилжонова T., Эрназаров Ш. Maданиятшунослик. – Toшкент, 2000. – 178 б.
  3. Rузимбоев С. Maданият вa мaданиятлилик Урганч. 2005. 195 б.
  4. Ходжиева M. Maданиятшунослик. –Toшкент, 2011. – 211 б.
Основные термины (генерируются автоматически): акция, волонтерский отряд, образ жизни, окружающий мир.


Задать вопрос