Автор: Сапарбаев Атабек Шарипбоевич

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.

Дата публикации: 14.07.2017

Статья просмотрена: 2 раза

Библиографическое описание:

Сапарбаев А. Ш. Америка Қўшма Штатларининг 1945-1970 йилларда агрессив ҳаракатларининг кучайиши // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — №3.1. — С. 38-39. — URL https://moluch.ru/th/8/archive/62/2623/ (дата обращения: 20.02.2018).



В данной статье изложены данные о интервенциях и агрессивных действиях США 1945-1970 годы.

Ключевые слова: АҚШ, агрессия, СЕАТО, НАТО, БМТ.

1949 йил НАТО ҳарбий блоки ташкил қилингач, Америка Қўшма Штатлари дунёда инқирозли вазиятларни келтириб чиқаришга интилди. Бу билан у «Коммунистик давр» мавжудлигини эътироф этиб иттифоқчиларни ўз ташқи сиёсати майдонига янада чуқурроқ тортишга ҳаракат қилди. Мамлакатнинг ҳукмрон доиралари ва шаклланган ҳарбий саноат комплекси иттифоқчиларидан ўзларининг ҳарбий кучларини кескин оширишларини ва Америка раҳбарияти атрофида бирлашишга даъват этди.

Бундай ҳатти-ҳаракатларнинг дастлабки кўриниши 1950 йил июнида бошланган Корея урушида содир бўлди. Бу ерда 25 июнда ҳарбий ҳаракатлар содир қилинган бўлса, 27 июндаёқ Жанубий Кореяга Америка Қўшма Штатлари флоти ва авиацияси ташланди. Америка Қўшма Штатлари БМТга мурожаат қилиб Шимолий Кореяга нисбатан чора – тадбир қўллашни илтимос қилди. Чунки Америка Қўшма Штатлари дипломатияси Шимолий Кореяни Жанубий Кореяга қарши агрессия уюштиришган деб ҳисоблар эди. Хафсизлик Кенгаши Шимолий Корея қўшинларининг ҳужумига қарши БМТ кучларини Жанубий Кореяга тушуриш тўғрисида резолюция қабул қилгач, Америка Қўшма Штатлари БМТ байроғи остида урушни давом эттирди.

Лекин Америка Қўшма Штатлари Кореяда ҳарбий муваффақиятларга эриша олмади. Бу урушга Хитой Халқ Республикасининг аралашуви Америка қўшинларининг мағлубиятига олиб келди. 1953 йил 27 июлда Корея Халқ Демократик Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари вакиллари ўртасида битим тузилиб, унга кўра олдингидай 38 параллелдан икки Корейс давлатининг чегараси белгилаб олинди[1].

Корея урушининг бошланиши билан Америка Қўшма Штатлари Ҳинди – Хитойда ўз таъсирини кучайтириб, бу ҳудудда француз мустамлакачилари ўрнини эгаллашга интилди. Бироқ бунга Америка Қўшма Штатларининг иттифоқчилари Англия ва Франция йўл қўймадилар. Совет Иттифоқининг таклифи билан 1954 йил апрель – июнь ойларида Женевада конференция ўтказилиб унда Ҳинди – Хитой яриморолида тинчлик ўрнатиш тўғрисида битим тузилишига эришилди.

Америка Қўшма Штатлари Корея ва Ҳинди-Хитойда ўз мавқеини бой бергач 1954 йил 8 сентябрда Манила шаҳридаЖанубий-Шарқий Осиё мудофааси тўғрисида шартномани (СЕАТО) тузишга мувофиқ бўлди. Бу шартномага Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Франция, Австралия, Янги Зеландия, Покистон, Таиланд ва Филиппин аъзо бўлдилар. Ҳиндистон, Индонезия, Бирма ва Цейлон бу блок ишида қатнашишдан бош тортдилар.

БМТнинг учинчи фавқулотда сессияси Яқин Шарқда босқинчи қўшинларни тезда олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Ниҳоят 1958 йил октябрида америкаликларнинг денгиз пиёда қўшинлари Ливан ҳудудини тарк этишга мажбур бўлди.

Кураш Лотин Америкасига ҳам етиб келди. Бу ҳудудда курашнинг энг кучли ўчоғи Куба бўлди. Бу давлатда Ф.Кастро бошчилигида инқилобий ҳокимиятнинг ўрнатилиши Куба — Америка Қўшма Штатлари муносабатларининг кескинлашувига олиб келди. Янги Куба раҳбарияти Америка дўқ-пўписаларига бўйсунмади. Шундан сўнг Америка дипломатияси уни ҳарбий кучлар билан биргаликда ағдариб ташлашга тайёрланди. Совет Иттифоқи эса революцион ҳукуматни қўллаб-қувватлади. Унга иқтисодий ёрдам кўрсатиб, замонавий қурол аслаҳа билан таминлаши натижасида замонавий Куба армиясини шакллантирди. Натижада 1962 йил кузида энг хавфли халқаро инқироз «Кариб инқирози» келиб чиқди[2].

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 1945–1970 йиллар оралиғида Америка ҳукмрон доиралари «Совуқ уруш» сиёсатининг яхлит давоми сифатида бир қатор агрессив ҳаракатлар уюштирдилар. Бу агрессив ҳаракатлар ҳам бевосита СССРга нисбатан, қарши сиёсатнинг бир кўриниши бўлиб қолди. Жумладан, Кореяга уюштирилган агрессия, Въетнамга қилинган ҳарбий ҳаракатларда ҳам Америка Қўшма Штатлари СССР қўшинлари ва ҳарбий техникаси иштирок этди. Қаерда бўлмасин буикки империя тўқнаш келар эдилар.

Америка Қўшма Штатлари бу агрессив ҳаракатлари натижасида II-жаҳон урушидан ҳам кўпроқ қурбонлар ва иқтисодий зарар кўрди. Америка Қўшма Штатларининг агрессив ҳаракатларининг кўпчилиги самарасиз якунланди.

Адабиётлар рўйхати:

  1. Боголевский В.В. Политика США в Африке и в Азии. — М., 1964
  2. Герэн Ален. Холодной войны. – М.: «Прогресс» ,1972
  3. Кокошин А.А. США: за фасадом глабальной политики. — М.: «Политиздат», 1981
  4. Зинин Г. США после второй мировой войны. — М.: «Прогресс», 1977
  5. Ўзбекистон Совет Энциклопедияси. I – жилд. — Тошкент, 1971
  6. Борисов Р.В. США.: Ближневосточная политика. — М.: «Наука», 1982

[1]Боголевский В.В. Политика США в Африке и в Азии. — М., 1964, 171 б.

[2] Зинин Г. США после второй мировой войны.— М.: «Прогресс», 1977, 151 б.

Основные термины (генерируются автоматически): Америка Қўшма Штатлари, ва Америка, Америка Қўшма Штатларининг, ва Америка Қўшма, ва Америка раҳбарияти, Кореяга Америка Қўшма, билан Америка Қўшма, Бу шартномага Америка, Чунки Америка Қўшма, Лекин Америка Қўшма, бунга Америка Қўшма, ҳам Америка Қўшма, Куба раҳбарияти Америка, Штатлари Корея ва, аралашуви Америка қўшинларининг, Штатлари флоти ва, ва шаклланган ҳарбий, Америка ҳукмрон доиралари, сўнг Америка дипломатияси, ва Цейлон бу.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Посетите сайты наших проектов

Задать вопрос