Қанотли қонхўрга қарши кураш | Статья в журнале «Техника. Технологии. Инженерия»

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.

Дата публикации: 14.07.2017

Статья просмотрена: 7 раз

Библиографическое описание:

Атабоев У. М. Қанотли қонхўрга қарши кураш // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — №3.1. — С. 6-8. — URL https://moluch.ru/th/8/archive/62/2601/ (дата обращения: 21.06.2018).



http://www.region-yug.ru/images/dom/ochum_ruchki_17/1_No_Gnus.jpgЙил фаслларининг энг яхшиши ёз бўлса керак, ёз келиши билан одамлар дам олишни хуш кўришади, лекин ёзнинг келиши ҳаммага маълум бўлган бир муаммони олиб келади. Бу муаммо бўлса кундуз куни пашша, кечқурун эса чивин. Бу муаммони ечишни турлари жуда кўп, булар тутатқи ёки қандайдир кимёвий мослама хид тарқатувчи мосламалар бўлиши мумкин. Ечимлар яхши эффект беради, лекин буларни ишлатаётган одам ҳам сезади, бу эса одам комфорти пасайишига олиб келади. Шундай мослама бўлсаки биринчидан арзон, иккинчида эффектив, учинчидан мобил, тўртинчидан арзонлиги туфайли персонал. Бу муаммони ечиш учун адабиётларга мурожат қиламиз.

Адабиётлардан шу нарса маълум бўлдики, пашшалар ульта товушда эшитишар экан, уларнинг кўрқиш мастотаси 20кГц дан 25 кГц лар атрофида бўлади. Товуш хақида қисқача маълумот.

Товуш диапозони

Номи

Диапозон

Тавсив

Инфра товуш

1-16Гц

Ўта паст товуш тебранишлари (Юрак уриши, Ер қобиғи тебраниши ва бошқалар )

Эшитадиган товуш

16Гц – 20 КГц

Одам қулоғи эшитадиган акустик тебранишлар частота диапозони

Ультра товуш

20КГц – 10 МГц

Ҳар хил ўзгартиргичларни ишлаб чиқариш учун радиоэлектроникада ишлатинилади. Медецинада кенг қўлланилади. Хашоратларга ёмон таъсир қилади.

Бу муаммонинг радиоэлекторника орқали ечими, 20кГц – 25 кГц лар атрофида товуш тебранишлар генерация қилувчи мульвибратор ясаш билан кифоя. Мультвибратор юқорида айтганимиздек таннархи арзон, мобил бўлиши керак. Бунинг йўллари жуда осон радиоэлектрониканинг ривожланиши муайян процессларни бажарувчи микросхемалар ишлаб чиқарилмоқда ва шундай микросхемалардан бири тайёр мульвибратор вазифасини бажаувчи CD4047 микросхемасидир.

4047 микросхемаси аппарутураларда кенг кўлланилади. У ўзидан муккаммал бошқарувчи логика билан жихозланган экономли мультвибратор – автогенераторник касб этпди. Бу мультвибраторни структура схемасини кўриб чиқамиз. Мультвибратор +TRG ва —TRG ишга тушириш киришига, АГ ва автогенерацияни қўшувчи чиқишларига ва шу билн бирга қайта ишга тушурувчи RT (retriggering) киришига эга. Генератор чиқиши (ўн учинчи оёғи) буферли кучайтиргич билан жихозланган. Ички иккига бшлувчи частотага ҳам эга. Бу бўлувчидан Q ва чиқишлари ҳам мавжуд. Ташқи олдинги ҳолга қайтариш тўққизинчи оёққа (R кириш) берилади. Ушбу мультвибраторга иккита Сτ и Rτ вақт кўрсатувчи элеменлар талаб қилинади (3, 1 ва 2 оёқлар).

Генератор уйғониши учун оддий RC филтердай фойдаланамиз, С1 конденсатор LS1 динакмикдан чиқаётган товушни частотасини белгилаб беради, Р1 ўзгарувчан қаршилик эса керакли частотани беради, яъни маълум бир частотага мослайди (20кГц – 25 кГц лар орасида). Расм қуйида келтирилган. 1 – Расмдан қўриниб турибдики мослама уч қисимдан иборат.

  1. Электр манба
  2. Генератор
  3. Товуш таркатгич (пъезо динамик)

1.Расм мульвибратор2. Расм кучайтиргич

приципиал схемаси.принципиал схемаси.

3-Расм пъезокерамик тарқатувчи

Мослама таъсир қуввати 1.5 метрдан 3 метргача. Мослама персонал бўлгани учун менимча шунинг ўзи кифоя. LS1 динамик одиий пъезокерамик тарқатувчи (3 расм). Электр манбаи эса оддий 9 вольтлик КРОНА батарейкаси. Бу масофани янада кучайтириш мумкин. Эътибор берган бўлсангиз IC1 4047 микросхема ва LS1 динамики орасида пунктир чизикли доира келтирилган, бу бежиз эмас. Бу пунктир чизиқли доира ўзидан товуш тебранишларини учайтирувчи яна бир мосламани касб этади. Бу схема иккита (Т1, Т2) BD139 транзисторлари ва иккита (T3, T4) TIP31C транзисторларини бир бири билан кўприк сифатида уланган кучайтиргичдир (2 – расмга қаранг).

Агар генератор таъсир доирасини кучайтирмоқчи бўлсангиз шу кўприксимон кучайтиргични генератор схемасиги кўшишингиз лозим бўлади. Бунда электр таъминоти 9 вольдан 12 волга кўтариш керак ва LS1 динамикини 5 ватлик динамикка алмаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Энди приципиал схемани компановкаси билан шуғулланамиз. Компановкани шундай тузиш керакки биринсидан кичкана булсин, иккинчидан эса платага жойлашадиган элементлар бир бирига халақит қиласин. Копановка 4 – расмда келтирилган.

  1. Расм мульвибратор компановкаси

Платага схема элементларини пайвадлагач ихчам бир қутига жойласак бўлгани. Мослама Сизга ситқидалдан хизмат қилишга тайёр.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. http://lessonradio.narod.ru/Multivibrator.htm
  2. Насекомые. Полная энциклопедия
Основные термины (генерируются автоматически): TRG, кГц лар, генератор.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Посетите сайты наших проектов

Задать вопрос