Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили
Авторы: Худайберганов Тимур Рустамович, Искандаров Санжар Кувондикович
Рубрика: Спецвыпуск
Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №3 (5) июнь 2017 г.
Дата публикации: 14.07.2017
Статья просмотрена: 10 раз
Библиографическое описание:
Худайберганов, Т. Р. Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш ва Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш усуллари таҳлили / Т. Р. Худайберганов, С. К. Искандаров. — Текст : непосредственный // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — № 3.1 (5.1). — С. 46-48. — URL: https://moluch.ru/th/8/archive/62/2590/ (дата обращения: 17.12.2024).
Кириш
Тасвирда нотекис тақсимланган ёруғликларни нормаллаштириш амаллари ҳам бажариладики, бу тасвир сифати яхшилашга имкон беради.
Kalit so’zlar: Гаусс фильтри, Ёруғликни нормаллаштириш, пиксел ранг қийматлари
Одатда тасвир ёруғликларини нормаллаштиришда икки ўлчовли Гаусс фильтри дан фойдаланилади [1,2,3]. Унинг кўриниши қуйидагича:
бу ерда А – нормаллаштирувчи константа, – ёритиш даражасини созловчи фильтр кенглиги.
Бу формула ёрдамида тасвир ёруғлигини нормаллаштириш натижаси 1-расм ва 2-расмда кўрсатилган.
1. расм. “Алишер Навоий” фильмидан кадр (қора фон кўпроқ).
2 -расм. Ёруғликни нормаллаштириш натижаси.
Тасвирда ёруғлик нотекис тақсимланган ҳолатда тасвир ёрқинлигини нормаллаштириш бўйича ўзимиз ҳам бир қатор тадқиқотлар олиб бордик ва битта алгоритм ишлаб чиқилди. Қуйида ушбу алгоритмни кўрамиз.
Алгоритм қуйидаги қадамлардан иборат бўлади:
1-қадам.Тасвир гистограммаси H ни қурамиз ва ундаги оғирлик маркази ни аниқлаймиз.
2-қадам.d параметрларни аниқлаймиз, яъни: .
3-қадам.K параметрни аниқлаймиз. . Агар бўлса, у ҳолда .
4-қадам. Тасвирнинг ҳар бир координатаси бўйича пиксел ранг қийматларини янгидан ҳисоблаймиз:
Аксарият ҳолатларда эски кинофильмларда ярқираш (рус. мерцание) доғлари учрайди. Бу доғлар қора ёки оқ рангга яқин бўлади. Биз тадқиқотларимиз давомида анашу доғларни йўқотиш устида ҳам тадқиқотлар олиб бордик. Ундаги асосий ғоя шундан иборатки, бирин-кетин олинган иккита кино кадр (тасвир) ўзаро таққосланади, уларнинг ўзаро мос пиксел ранг қийматлари солиштирилади.
Кузатишларимиз давомида шуни аниқладикки, кетма-кет келган иккита кадр (тасвир) да доғлар айнан бир жойда такрорланмас экан. Демак, бу ҳолатда улардаги доғларни бир-биридаги ранглар орқали йўқотиш ва асл рангни қайта тиклаш имконияти мавжуд. Биз икки тасвирдаги рангларни ўзаро таққослаш орқали биринчи тасвирдаги доғларни йўқотиш алгоримини ишлаб чиқдик.
Алгоритм қуйидаги қадамлардан иборат бўлади:
1) Дастлаб, янги С тасвир яратилади унга Aтасвирнинг ранг қийматлари ўзлаштирилади.
2) Иккита Aва B тасвирларнингмос координалари бўйича пиксел ранг қийматлари (кулранг режимда) олинади ва уларнинг абсолют фарқи ҳисобланади, яъни:
.
Бу ерда А тасвирнинг координатадаги ранг қиймати.
B тасвирнинг координатадаги ранг қиймати.
3) Бўсағавий (порог) қийматлар аниқланади. Масалан:
- оқ доғлар учунбўсаға қиймати ;
- қора доғлар учун бўсаға қиймати ;
- абсолют фарқларни таққослаш учун бўсаға қиймати .
Таъкидлаш керакки, бу қийматлар тажрибавий олинди.
4) Оқ доғлар учун:
Агар шарти қаноатлантирилса, у ҳолда бўлади.
Қора доғлар учун:
Агар шарти қаноатлантирилса, у ҳолда бўлади.
5) Ранглардан нусха олишда кичик нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун янги С тасвир медина усулида фильтрланади. Медиана усулини кўриб ўтган эдик.
Ушбу алгоритм асосида олинган натижалардан намуналарни қуйида кўришимиз мумкин.
Хулоса
Мақоладарақамли тасвирлар сифатини яхшилашнинг усул ва алгоритмлари бўйича таҳлилий ишлар олиб борилди.
Нотекис ёритилган тасвирларни нормаллаштириш. Тасвирда нотекис тақсимланган ёруғликларни нормаллаштириш амаллари ҳам бажариладики, бу тасвир сифати яхшилашга имкон беради.
Ярқираш (мерцание) доғларини йўқотиш. Аксарият ҳолатларда эски кинофильмларда ярқираш (рус. мерцание) доғлари учрайди. Бу доғлар қора ёки оқ рангга яқин бўлади. Тадқиқотларимиз давомида анашу доғларни йўқотиш устида ҳам амалий ишлар олиб борилди.
Адабиётлар:
1. William K. Pratt. “Digital Image Processing”, PIKS Inside, Third Edition. 2001 John Wiley&Sons, Inc.
2. Pratt, William K. Digital image processing: PIKS Scientific inside / William K. Pratt.—, 4th ed. – 2007. – 782 p.
3. Rafael C. Gonzalez, Richard E. Woods, Digital Image Processing, Prentice Hall. -2008. -793 p.
4. Абраменко С.В., Логиновские Д.М. Обработка изображений: технология, методы, применение. Минск: Ин-т тех. Кибернетики НАН Беларуси, 2009. 300с.