Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш | Статья в журнале «Техника. Технологии. Инженерия»

Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №2 (4) апрель 2017 г.

Дата публикации: 04.05.2017

Статья просмотрена: 7 раз

Библиографическое описание:

Джуманазаров О. Р. Ардуинода овозли ахборот бериш модулини яратиш // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — №2.1. — С. 8-10. — URL https://moluch.ru/th/8/archive/57/2330/ (дата обращения: 28.05.2018).



Ушбу мақолада ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини берувчи овозли модул имкониятлари, уланиш схемалари ва скетч кодлари тавсифлари келтирилган.

В этой статье указана информация о возможностях звукового модуля, позволяющего быстро получить данные о температуре и влажности в умных домах, также о схемах подключения и кодах описания.

This article contains the information about the capabilities of the sound module, allowing you to quickly obtain information about temperature and humidity in smart houses,also on the wiring diagrams and description codes.

Ушбу мақолада турли хилдаги датчиклардан олинган ахборотлар хақида хабар берувчи овозли ахборот модулини қандай қилиб яратиш хақида сўз боради. Бунда биз WTV020 овозли модул ёрдамидан фойдаланамиз.Ушбу овозли модул унчалик қиммат эмас. Ушбу модул FAT 16 файл тизимида ва 2 Гб Micro-SD карта билан ишлайди. У хар қандай кетма-кетликдаги ad4 ва wav кенгайтмадаги овозли фрагментда ишлайди. Бундан ташқари бу модулни микроконтроллер билан бошқармасдан хам ишлатиш мумкин ва оддий плайер куринишида хам ишлатиш мумкин.

1-расм. WTV020 овозли модул умумий куриниши

Ушбу модулга овозни кучайиб пасайганлигини ва маълумотларни кўриш учун дисплей хам ўрнатиш мумкин.

2-расм. WTV020 овозли модулга қурилмаларни уланиш схемаси

Ушбу модул ёрдамида ақлли уйларда датчиклардан олинган ахборотларни калонкалар орқали тез ва аниқ олишимиз мумкин. Қуйидаги расмда Fritzing дастури ёрдамида WTV020 овозли модулни Ардуино платаси билан уланиш схемаси келтирилган. Бу ерда светодиод овоз модулининг 15,16 чи портларига уланган булиб, у кутиш режимида файлни ўқиганда доимий ёниб туради. Файлларни ўқитишда олдин ad4 ва wav кенгайтмадаги овозли фрагментларни яратиб олиш керак. Бунинг учун wav кенгайтмалиовоз ёзувчи курилма булса керак бўлади (частотаси 16 КГц дан ошмаган холда).

Бунда хар ким хохлаган дастурий таъминотидан фойдаланиши мумкин. Wav форматдаги овозли фрагментни хосил қилганимиздан кейин уни ad4 кенгайтмага ўтказиб оламиз. Албатта бунинг учун ихтиёрий дастурий таъминотдан фойдаланишимиз мумкин, лекин оддий усули буйруқлар сатридан фойдаланган холда бажаришдир. ad4 кегайтмали файлни яратиб олганимиздан сўнг уни SD картага ўтказиб оламиз.

D:\Шахсий докуметы\Дипломник\DIPLOM-13\Юлдашева Насиба\Выпуск 4. Звук в Ардуино\Схема подключения.png

Қурилмалар расмда кўрсатилгандек уланганда кейин дастур скетч кодини Ардуино IDE да ёзамиз ва дастурни юклаймиз.

Дастурни тузилиши қуйидагича:

#include "DHT.h"// намлик ва температура датчики илан ишлаш учун кутубхона

#define DHTPIN 6 // датчик 6 пинга уланган

#define DHTTYPE DHT22 // датчик тури

#include // WTV020 модул билан ишловчи модул

int resetPin = 7; //

int clockPin = 8; //

int dataPin = 5; //

int busyPin = 4; //

Wtv020sd16p wtv020sd16p(resetPin,clockPin,dataPin,busyPin); //модулга нимлар уланганлигини эълон қилиш

int info;

DHT dht(DHTPIN, DHTTYPE);

void setup() {

Serial.begin(9600); // Serial портни инициализация қилиш

dht.begin(); // DHT22 датчикни инициализация қилиш

wtv020sd16p.reset();

}

void loop() {

if (Serial.available() > 0){

info = Serial.parseInt();

switch(info){

case 1:

int temperature = dht.readTemperature();

int humidity = dht.readHumidity();

Serial.println(temperature);

Serial.println(humidity);

temperature = temperature + 90;

humidity = humidity - 5;

wtv020sd16p.playVoice(4);

delay(1900);

wtv020sd16p.playVoice(temperature);

delay(10);

wtv020sd16p.playVoice(humidity);

delay(100);

break;

}

}

}

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки ушбу модуллар ёрадамида ақлли уйларда температура ва намлик хақидаги маълумотлари тез олиш имконини беради. Бундан ташқари Arduino ёрдамида ақлли уйларни лойиҳалаштиришда лойиха мақсади, кутилаётган натижани тўғри белгилаш, ақлли уйларни дастурий ва техник воситаларини тўғри танлаш, лойихалаш мезонларини олдиндан ишлаб чиқишга, эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Адабиётлар:

  1. В. Петин Проекты с использованием контроллера Arduino. С.Петербург “БХВ-Петербург” 2014
  2. http://progmk.ru/avtoinformator-na-arduino-ozvuchivanie-komand/
  3. http://cxem.net/arduino/arduino138.php
Основные термины (генерируются автоматически): ad4 ва wav, ва wav кенгайтмадаги, хам ишлатиш мумкин, ишлатиш мумкин ва, кетма-кетликдаги ad4 ва, олдин ad4 ва, файл тизимида ва, ва маълумотларни кўриш, тез ва аниқ, ёзамиз ва дастурни, хам ўрнатиш мумкин, information about, билан бошқармасдан хам, куринишида хам ишлатиш, Бунда биз wtv020, about temperature and, Бунинг учун wav, датчиклардан олинган, уланиш схемаси, Бунда хар ким.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Посетите сайты наших проектов

Задать вопрос