Автор:

Рубрика: Спецвыпуск

Опубликовано в Техника. Технологии. Инженерия №2 (4) апрель 2017 г.

Дата публикации: 04.05.2017

Статья просмотрена: 29 раз

Библиографическое описание:

Отамуротов Х. К. Ўрнатилган тизимларни бошқариш дастурий таъминотини SN ATMega128A платасида созлаш // Техника. Технологии. Инженерия. — 2017. — №2.1. — С. 12-15. — URL https://moluch.ru/th/8/archive/57/2325/ (дата обращения: 24.05.2018).



В данной статье рассмотрены настройки и установка программного обеспечения на плату SN ATMega 128A. В работе применено программное обеспечение AVR Studio 4, а так же дано описание работы с этой программой.

Ключевые слова: микропроцессор,интеграл микросхема, микроконтроллер, стабилизатор, светодиод, интерфейс, мультиплексор, порты, ассемблер, операционная система

In this paper configuration and installing of software to the SN ATMega 128A board are described. In this activities the AVR Studio 4 software is used and also an information of the software applying are given.

Key words: microprocessor, integral chip, a microcontroller, a stabilizer, an LED interface, multiplexer, ports, assembler, operating system

Компьютер тармоқларининг ривожланиши, тақсимланган ахборот бошқарув тизимларининг ривожланишига сабаб бўлди. Интеграл микросхемаларининг ривожланиши бошқарув объектларининг микропроцессорларини (МП) иш жараёнини ўзгаришига сабаб бўлди. Янги технологиялар киритиш шароитида мутахассислар олдида технология жараёнларини ўрнатиш таркибий қисмларининг қўлланилиши, замонавий технологиялар асосида тармоқларнинг яратилиши каби масалалар тадқиқоти долзарблашди[1.-24с.]

Хусусан, микроконтроллерлар асосида, дастурий бошқариладиган қурилмаларни яратиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бунинг учун қурилмаларга дастур яратиш жараёнини амалга ошириш зарур бўлиб ҳисобланмоқда. Фойдаланилаётган платада асосий модулли микроконтроллер ATMega128A бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, платада турли периферия қурилмалари, кучланиш стабилизаторлари ва ёрдамчи қурилмалар мавжуд (1-расм).

Описание: atm_24_02_2014_1

1-расм. SN ATMega 128A платасининг умумий кўриниши

Контроллер модули платаси, тўғирлагич ва кучланиш стабилизатори билан жиҳозланган. Кириш кучланиши 6–15 В. Плата манбага уланиши заҳоти мос светодиод чироқлари ёнади. Микроконтроллерни ISP ва JTAG интерфейси орқали дастурлаш мумкин. Микроконтроллер чиқишлари мултиплексорга уланган бўлиб, унинг вазифаси микроконтроллернинг чиқишларини керакли функсиялар учун улашга керак бўлади. Микроконтроллер SN ATMega 128A иккита кетма-кет интерфейс билан жиҳозланган бўлиб, сигналлари RS-232 поғонасига MAX232 ўзгартиргич билан ўзгартирилган. Платага қўшимча хотира — 4 Мб Atmel AT45DB041B Flash – хотира ўрнатилган. Хотира микроконтроллер билан SPI интерфейс орқали уланган ва ундан маълумотларни сақлаш учун фойдаланилади[2.-49с.]. Қурилма модулларини бошқариш учун микроконтроллер киритиш чиқариш порталирини мослаштириш керак бўлади (2-расм).

Платанинг модуллари схемасида ҳар бир модулнинг киритиш ва чиқариш уланиш портлари кўрсатилган. Дастурлаш жараёнида айнан келтирилган портлар орқали мурожаат этилади. Платада созлаш жараёнларини амалга оширишда бир қанча дастурлаш муҳитлари мавжуддир. Ушбу муҳитлардан бири — AVR Studio 4 муҳити ҳисобланади (3-расм).

AVR Studio 4 — бу ишлаб чиқариш муҳити бўлиб, (IDE, Integrated Development Environment), AVR -операцион тизимлар учун жуда ҳам қулай муҳит ҳисобланади. Ушбу муҳит 8 разрядли AVR RISC микроконтроллерлари учун дастурий муҳит ҳисобланади. Муҳитда ассемблер ва С (си) дастурлаш тилларидан фойдаланилади[3.-93 с.].

Описание: atm_24_02_2014_2

2-расм. Киритиш чиқариш портларини ташкиллаштириш

Описание: atm_24_02_2014_3

3-расм. AVR Studio 4 муҳити ойнаси

Ҳосил қилинган дастур .hex кенгайтмали файлини микроконтроллерга юклаб бошқарув қурилмаларини ишга туширамиз[3.-191с.]. Унинг учун махсус дастурий муҳитлар мавжуд бўлиб, улардан AVRDUDE муҳитидир(4-расм).

Описание: atm_24_02_2014_4

4-расм. AVRDUDE ойнаси.

Хулоса қилиб айтганда, ўрнатилган тизимларни бошқариш дастурий таъминотини SN ATMega128A платасида созлаш афзалликларидан ташқари, яратилган дастурий таъминотни қурилмаларга юклаб, иш жараёнини визуал кузатишда бир қанча муаммолар келиб чиқади. Ушбу муаммоларни бартараф етиш учун SN ATMega128A платасида созлаш ишлари амалга оширилади. Бундан ташқари, келтирилган дастурий муҳитлар фойдаланувчи учун тушунарли ва қулай бўлиши билан бирга, мураккаб ўрнатилган тизимлар учун дастурни яратиш жараёнининг оддийлиги, микроконтроллер турларининг мавжудлиги, уларнинг қурилмаларини иш жараёнини таркибий қисмини ишлаш имкониятининг мавжудлиги ва бошқа имкониятларга ега[4.-64с.].

Адабиётлар:

  1. J.YU. Yunusov, X.YU. Abasxonova. Raqamli qurilmalar va mikroprotsessor tizimlari. Kasb-hunar kollejlari uchun o‘quv qo‘llanma. Toshkent 2010.
  2. U. B. Amirsaidov, X. Yu. Abasxanova. Mikroprotsessorlar. Oliy o‘quv yurtlari uchun o‘quv qo‘llanma. Toshkent 2014.
  3. Программирование на ассемблере для AVR-микроконтроллеров: Лаб. практикум по основам микропроцессорной техники / А. Ю. Бальзамов.— Саранск: Изд-во Мордов. ун-та, 2012. — 108 с.
  4. Ю. А. Шпак. Программирование на языке С для AVR микроконтроллеров К: «МК-Пресс», 2006., 400 с.
Основные термины (генерируются автоматически): SN ATMega 128A, AVR Studio, SN ATMega128A платасида, плату sn atmega, учун sn atmega128a, Микроконтроллер SN ATMega, киритиш ва чиқариш, тўғирлагич ва кучланиш, кучланиш стабилизаторлари ва, Муҳитда ассемблер ва, isp ва jtag, обеспечение avr studio, уланган ва ундан, учун микроконтроллер киритиш, ATMega128A платасида созлаш, имкониятининг мавжудлиги ва, микроконтроллер atmega128a бўлиб, uchun o‘quv qo‘llanma, тизимлар учун, AVR -операцион тизимлар.

Обсуждение

Социальные комментарии Cackle

Посетите сайты наших проектов

Задать вопрос