Туркистон матбуотида маиший турмуш янгиликлари ва рекламаларнинг ривожланишида фан-техника янгиликларининг таъсири (1870-1920 й.й) | Статья в журнале «Образование и воспитание»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 31 августа, печатный экземпляр отправим 4 сентября.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Жуманиязов Ф. Б. Туркистон матбуотида маиший турмуш янгиликлари ва рекламаларнинг ривожланишида фан-техника янгиликларининг таъсири (1870-1920 й.й) // Образование и воспитание. — 2018. — №3.1. — С. 14-16. — URL https://moluch.ru/th/4/archive/94/3371/ (дата обращения: 19.08.2019).

XIX аср охири XX бошларида Туркистоннинг ижтимоий иқтисодий ҳаётида рўй бкрган ўзгаришлар, хусусан ҳаётнинг барча соҳасига кириб келган янги технологиялар минтақа матбуотида маиший турмуш янгиликлари ва рекламаларни жадаллик билан ривожланишига туртки берди.

Туркистон даврий матбуот рўзномаларидаги маиший турмуш янгиликлари ва рекламаларнинг ўзига хос хусусияти шшундаки ундан ўша давр учун замонавий бўлган услублар билан бир қаторда шарқона услубларнинг ҳам қўлланишида эди. Бир томондан, эълонларга оргиналлик бериш, иккинчи томондан, туркистонлик ҳаридорлар ишончини қозониш мақсадида амалга оширилган.

Жамиятнинг барча соҳаларида юз берган муҳим ўзгаришлар ва Европа илм-фан тараққиётида еришилган ютуқларнинг Туркистон минтақасига кириб келиши минтақада савдо-сотиқ муносабатларининг янги даври бошланишига туртки берди.

1896 йилда “Окраина” газетасида ёзилишича 1902 йилда Тошкентда “Велосипедчилар жамияти” ташкил этилган, 1896 йилга келиб шаҳарда 60 киши велосипедлардан қулай, арзон ва тезкор транспорт воситаси сифатида фойдаланишар эди. Тошкентга яқин 100 версет масофада жойлашган қишлоқларда велосипедчиларни кўрмаган қолмаган.[1]

Ўша давр газеталаридан маълум бўлишича жаҳонга машҳур Англиянинг “Арров”, “Свифт”, “Ройал-блок” маркали вилосипедлари, “Вандерар Верке” номли матоцикллар реклама қилинган еди.

Шунингдек, XX аср бошларида Тошкенда уч ғилдиракли мотоцикллар ва автомобиллар ҳам пайдо бўла бошланганлиг ҳақида маълумотлар мавжуд. “Туркистанские ведмости” газетаси саҳифаларида мотоцикллар нафақат шаҳар кўчаларида, балки хиёбонларда ҳам юрар, бу эса ўз навбатида шаҳар аҳолисига ўзига яраша муаммо туғдирган.[2]

XX аср бошларида газеталарда транспорт воситалари рекламалари ҳам анча кўпаяди. Жумладан, иккита енгил автомобилнинг сотилиши ҳақидаги эълон “Туркестанские ведомости” газетасида 1910 йил январдан бошлаб, олти ой мобайнида ҳар куни чоп этилган, баъзи бир эълонларда автомобил эгаларининг Тошкентдан кетиши муносабати билан арзон сотилишига урғу берилган. “Туркистон вилояти” газетасиининг хабарига кўра, эгаси кетаётганли туфайли 10 кишилик ва 3 кишилик автомобиллар арзон сотилаётган эди.[4] Шунингдек, 1914 йилда “Садои Фарғона” газетасида Қўқондаги “Герхард Гей” ширкатида Франциянинг “Габрон” фабрикасида ишлаб чиқарилган беш кишилик автомобил ярим нархига сотилаётганлиги хабар қилинади.[5]

Бу даврда ўлкада нафақат енгил автомобиль, балки юк ташувчи автомобиллар ҳам пайдо бўла бошлаган. 1909 йилда грузиялик савдогар Арсений Малхазаров қурилиш ишларида ишлатиладиган тошни Чирчиқдан Тошкентга юк автомабилларида келтиришга рухсат беришни сўраб Тошкент шаҳар маҳкамасига мурожат этган. Илтимосномага автомобилларнинг чизмалари илова қилинган.[3]

Матбуотда хабар этилишича бу даврда нафат Тошкент шаҳри кўчаларида балки шаҳардан бошқа жойларга ҳам автомобиллар қатнови йўлга қўйилган. Масалан, 1909 йил декабрдан Тошкентдан Тошкент уездининг Тўйтепа ва Пискент қишлоқларига мунтазам равишда автомобиллар юриб турган.

Рекламалардан бирида Тошкендаги омборхонада “Бенц” автомобиллари борлиги таъкидланар экан, бу машинага ҳар томонлама дунёдаги энг яхши марка деб баҳо берилади. Унда айтилишича, “Бенц”автомобиллари жаҳон рекордини ўрнатиб, саотига 228 км йўл босиб ўтган. Бу автомобилларни сотиш учун Туркистондаги ягона вакил “Проводник” ширкати эди.[6]

XX аср бошларида матбуотда қайд этилишича, 1901-1903 йилларда Тошкент шаҳрида от (электр қуввати кучсиз бўлгани) судраб юрадиган трамвай йўлининг (коика) узунлиги 9,5 км йўл бўлиб, 30 та вагон, 230 отга эга бўлган[7] Туркистон матбуотида Тошкент шаҳрида Трамвайга кетадиган харажат ва ундан келадиган даромад тўғрисидаги масалалар ҳам кўтарилган.

Умуман, бу давр газеталарида темир йўналишларига доир бахс қизғин бўлган. Бу мунозаралар Туркистон доирасидан чиқиб, Россия империясида нашр этилган бошқа газеталарда ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, “Оренбургские Губерские ведомости” газетасида чоп этилган М.Л.Юдин ўз мақоласида “Окраина” газетаси[8] томонидан билдирилган фикрларга асосан, Тошкент Оренбург йўналиш ҳимоя қилган. М.Л.Юдиннинг мақоласи “Туркестанские ведомости” газетасида ҳам тўлиқ чоп этилган бўлиб, мазкур газета ҳам шу йўналиш тарафдори еди.[9]

Туркистон газеталаринг рекламасининг ўзига ҳос ҳусусияти ундан ўша дар учун замонавий бўлган услублар билан бир қаторда шарқона услубларнинг хам қўлланишида еди. Бундан мақсад, бир томондан, эълонларга оргиналлик бериш бўлса, иккинчи томондан, Туркистонлик ҳаридорлар ишончини қозониш бўлган.

Эълонларнинг асарияти рамкаларга олинган. Рамкалар ҳам, ўз навбатида, турли шакл ва нақшлар билан безатилган. Реклама матни учун “Туркестанские ведомости” газетасида 1870 йилларда жуда оддий тўғри чизиқдан иборат ёзув қўлланган бўлса, 1880 йиллардан безаклар мунтазам равишда ишлатила бошланган.

Рекламаларни безашга катта аҳамият берилган, асосий матн ва унинг номи ёзилган шрифтлар бир-биридан ажралиб турган. Уларнинг баъзилари ҳарфларнинг катта кичиклиги билан, бошқалари эса матнга нисбатан фарқли жойлашганлиги билан ўқувчилар диққатини жалб этишга ҳаракат қилган. Хусусий газеталарда 1890 йилларда реклама иллюстрацияланган ҳолда берила бошлаган. 1896 йилда “Окраина” газетасида рекламалар сони ошиб борган бу вақтда мазкур газетада турли мусиқа асбоблари сотиладиган дўконлар ўз маҳсулотларини реклама қила бошлаганлар. Органларнинг турли хиллари(нархи 20 р. дан ошиқ бўлган), мусиқа қутилари нархи (1р.-75р.) иллюстрациялари билан берилиб халқнинг уларга бўлган қизиқишларини оширишга ҳаракат қилинган.[10]

Эълонлар йилдан-йилга бир хир шрифтдан турли шрифларга ўтиб борган. Шрифтлар, безаклар шаклида, ҳар хил ўлчовларда ёзила бошлаган. Масалан, 1870 йиллардаги газеталар рекламалари бир хилда бўлиб, уларнинг шрифтлари бошқаларидан ажралиб турмаган. Кейинчалик (XX аср бошларидан) эса ҳар бир реклама алоҳида ажралиб туришига ҳаракат қилинган. Бундан ташқари, эътиборни жалб этиш учун матнлар газета варағида диагонал ва кўндаланг ҳолатда ёки чаппасига жойлаштирилган. Шунингдек, кичик эълон катта жойда берилиб, унинг ёнларида бўш жойлар, қолдирилган ҳамда қора фонда оқ харфлар билан ёзилиб, эътиборни жалб этишга ҳаракат қилинган.

Мазкур даврда Туркистон ички бозорига дунёга зўр маҳсулотлари билан танилган компания ташкилотлар кириб кела бошлаганини газетадаги берилаётган рекламалардан кўриш мумкин. Уларда маҳсулотнинг ёки хизматнинг номи, унинг қисқача тавсифи, нархи, битимнинг қулайлиги кўрсатиб берилган. Шундай компаниялардан бири “Зингер” компанияси бўлиб ўз тикув машиналари билан дунё бозорида машҳур бўлган бу компания рекламаларида маҳсулотларини фақат компаниянинг хусусий дўконларида харид қилиш мумкинлиги таъкидланган.[12] Бу машинанинг нархи 25 рубль бўлиб, уни харид қилишни осонлаштириш мақсадида пулини бўлиб бўлиб тўлаш мумкин бўлган. Машина учун бошида 10 рубль тўлаган, қолган пули эса ҳафтасига 1 ёки 4 рублдан тўлаб борилган.[13]

Ҳатто “Nestle” компаниясининг эмизикли болаларга мўлжаланган қуруқ сути ҳам газета саҳифаларида реклама қилиниб, уни Тошкентдаги барча дорихоналардан сотиб олиш мумкинлиги таъкидланган.[11]

Даврий матбуотда бази маҳсулотлар рекламаси ва эълонларга цензура қоидалари ҳам ўзгариб турганлиги кўринади. Масалан, 1916 йилда турли даволаш манбалари, усуллари ҳамда асбобларнинг, шунингдек гигенага ва косметикага оид маҳсулотларнинг рекламаси, тиббий ходимларнинг ўз амалиётини реклама қилиши, фармасефларнинг дори воситалари ҳақида реклама бериши ҳамда турли-бахш сувларнинг реклама қилиниши Россия империяси Ички ишлар вазирлиги тиббий кенгаши томонидан ман қилинган эди.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Р.М. Еще о велосипеде//Окраина.- 1986. -№69.
  2. Туркестанские ведомости. -1907. -№39.
  3. Туркестанские ведомости. -1903. -№21
  4. Туркистон вилоятининг газети, -1910. -№3.
  5. Садои Фарғона. -1914. -№13
  6. Туркестанские ведомости. -1912. -№222.
  7. Тошкент.Энциклопедия. –Тошкент. -1984. –С. 172.
  8. Редакционная статъя//Окраина. – 1896. -№35.
  9. Юдин.М.Л. Средниеазиатская железна дорога. //ТВ.
  10. Окраина. -1898. -№5.
  11. Окраина. -1897. -№103: Среднеазиатская жизнь.-1907.-№236.
  12. Туркестанские ведмости. -1911. -№87.
  13. Туркестанские ведмости. -1911. -№87.
Основные термины (генерируются автоматически): реклама, Россия, ведомость.

Похожие статьи

Газета «Русские ведомости» как образец качественной прессы...

...«Русским ведомостям» стать одной из самых известных и читаемых газет в России.

Если номер состоял из шести или восьми полос, то реклама всегда располагалась на первой и двух...

Особенности развития газетного дела в России в первой половине...

История печати в России начинается в XVIII веке, когда появляются “Ведомости” Петра I

Реклама на страницах периодической печати Туркестана в конце XIX — начале XX века (на...

Обзор рынка рекламы Санкт-Петербурга | Статья в журнале...

По данным TNS-Россия, объем рекламы на ТВ даже вырос на 19 % [2] В основном за счет ретейлеров, продавцов еды, кондитерских изделий и медицинских препаратов.

Реклама как элемент маркетинговых коммуникаций

Первая российская печатная реклама появилась в XVIII веке в «Ведомостях» Петра I

В XIX веке реклама в России вышла за рамки печатных изданий. Ее стали размешать

Газета «Русские ведомости»: издатели-редакторы и сотрудники

международная научная конференция «Филологические науки в России и за рубежом» (Санкт-Петербург

Одним из таких примеров является редакция газеты «Русские ведомости».

Персонал предприятий многоуровневого маркетинга и аспекты...

Как сообщала газета «Ведомость» в статье «Самая дорогая минута», в России стоимость минуты рекламы может доходить до 230 000 руб.[2]. Вместе с тем, реклама не продает...

Интернет, реклама, Россия, рекламное сообщение, рекламная...

Интернет как способ продвижения рекламной компании. Интернет, реклама, Россия, рекламное сообщение, рекламная компания, бюджет организации, наружная реклама...

Перспективы и проблемы наружной рекламы | Статья в журнале...

Современный этап развития рекламы в России связан с появлением необходимости в работе с потребителем в 90е годы.

Документооборот в сельскохозяйственных организациях...

...утвержденного Приказом Минфина России от 09.12.98 N 60н

На основе данных карточки счета оформляются такие регистры, как анализ счета и оборотно-сальдовая ведомость.

Задать вопрос