Экологик таълим тарбияни шакллантиришда вертуал таълим тизимини роли (ВТТ) | Статья в журнале «Образование и воспитание»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 5 октября, печатный экземпляр отправим 9 октября.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Аллабергенова Д. К. Экологик таълим тарбияни шакллантиришда вертуал таълим тизимини роли (ВТТ) // Образование и воспитание. — 2018. — №3.1. — С. 8-11. — URL https://moluch.ru/th/4/archive/94/2664/ (дата обращения: 23.09.2019).



Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2011-йил 26-мартдаги 181-11-сонли қарорига асосан экологик таълим қоидаларига риоя этиш ва уни барча миллий узлуксиз таълим муассасаларига тадбиқ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил 27-майдаги "2013-2017-йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида"ги 142-сонли қарорида, экологик таълимни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 28-майдаги "Малакали педагог қадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари шундай қадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1761–сонли қарори ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2012-й 10 августдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог қадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 242-сон. қароридан келиб чиққан ҳолда, ривожлантириш масаласи қўйилган.

Таълим – билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситаси, тўғрироғи, тизимидир. Зеро, таълим узлуксизлиги тизимлашгандир. Ўзбекистон Республикаси Таълим тўгрисидаги қонунининг 9-моддасига биноан миллий узлуксиз таълим тизими қуйидаги турлардан иборат:

Узлуксиз экологик таълим – миллий таълим тизимининг барча босқичларини ўзида қамраб олувчи, билим беришни оддийдан мураккаб ҳамда ихтисосликка томон олиб борувчи қадрлар тайёрлаш тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитидир. Шунинг учун ҳам экологик таълим ва тарбияни миллий узлуксиз таълимнинг барча турларида қўллаш мумкин.

Экологлар малака ошираётганларида экологик таълим —> илм —» тарбия —> амалиёт уйғунлигининг замонавий талабларини масофадан туриб ўқитиш, синов натижаларини эса минтақавий миқёсда амалга оширишни йўлга қўйишлари зарур. Улар мутахассисликларга оид экология назарияси ва амалиётини ўзлаштиришлари, экологик маданият қоидаларини билишлари, касбий экологиядан адабиётларни таҳлил қилишлари ва битирув малакавий ишларни ёзишлари мумкин. Бу экологик таълимнинг ривожланишида илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилса ажаб эмас.

Хозирда Университетимизда ВТТ дан фойдаланиб дарс ўтиш усули кенг қўлланилади. Бу тизимнинг афзаллиги шундаки талабалар билан бир вақтни ўзида савол-жавол, тест ва хатто назорат саволларини ҳам олиб боришлари мумкин. Яна бир афзал томони шундаки талаба уйда бемалол интернетдан фойдаланган холда мустақил ишларга, лаборатория ишларига, амалиётга тайёргарлик қилиб фикр алмашишлари мумкин. Бу борада экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанларини ҳам шу метод асосида олиб борилмоқда.

ВТТ нинг умумий кўриниши.Умумий кўринишидан талабалар ўзига керак бўладиган фанни танлаб олишади ва аъзо бўлишади.

Танланган фан асосида билим ва кўникмаларини ошириши мумкин.

ВТТга аъзо бўлган талаба барча амалларни бажара олади.

Бунда хатто презентациялар ҳам жойлаб қўйилган. Агар бирор сабаб билан дарсга кела олмаган талаба бўлса, шу методдан бемалол ўқиб ўрганиши мумкин.

Бу таълим талабарга қулайлик яратиш мақсадида рус ва ўзбек тилига ажратилган.

Тест натижалари ҳар бир мавзу бўйича ва ҳар бир оралиқ назорат шаклида киритилган. Тестларни ҳар бирига вақт ажратилган бўлиб шу вақт ичида топшира олмаган талаба баҳо ололмайди.

Хозирги кундаги ёшларимиз жуда талабчан ва билимга чанқоқ талабалар бўлиб, улар билан ишлашда янги методлардан фойдалана олмасак талабаларни фанга бўлган қизиқишини сусайтириб қўйишимиз мумкин. Келажакда Хаёт фаолияти хавфсизлиги ва экология фанидан хам инглиз тилида дарс олиб бормокчимиз. Бу эса хозирги келажак авлодни талабидир.

Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикасида атроф-мухит холати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида Миллий маъруза.-Т.: “Чинор”, 2008. 206-219 б
  2. Холмўминов Ж. Т. Табиий ресурслардан фойдаланиш ва мухофаза қилишнинг экологик хуқуқий муаммолари.-Т.: “Фалсафа ва Хуқуқ”, 2009. 8-11 б.
  3. Каримов И. А. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. Т.: “Ўзбекистон”, 2010. 8-15 б.
Задать вопрос