Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №11 (458) март 2023 г.

Дата публикации: 16.03.2023

Статья просмотрена: 24 раза

Библиографическое описание:

Курбанова, Ш. И. Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш / Ш. И. Курбанова, Н. Р. Самигова, М. А. Сабитов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2023. — № 11 (458). — С. 280-282. — URL: https://moluch.ru/archive/458/100740/ (дата обращения: 18.12.2024).

Корхонадаги ишловчиларнинг меҳнати, жисмоний зўриқиш билан ишлаш ва узоқ вақт давомида тик оёқда туриб ишлаш, гавдани олдинга ва ён томонга буккан ҳолда эгилган ҳолатда туриб меҳнат қилишдан иборат. Ишнинг кескинлиги интеликтуал зўриқиш, сенсор нагрузка, эмоционал зўриқиш, ишнинг монотонлиги ва иш тартиби билан тавсифланади.

Калит сўзлар: сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси, ишнинг оғирлиги, ишнинг кескинлиги, меҳнат шароити, иш ҳолати, юкнинг массаси.

Труд рабочих на предприятии состоит из работы с физическим напряжением и длительным стоянием, работой в согнутом положении с наклоном туловища вперед и в стороны. Напряжённость труда характеризуется интеллектуальным напряжением, сенсорным напряжением, эмоциональным напряжением, монотонностью труда.

Ключевые слова: производство керамических изделий, тяжесть труда, напряжённость труда, условия труда, рабочая поза, масса груза.

Ишлаб чиқариш корхоналарини ҳозирги кун шароитида ривожланиш самарадорлиги ва жаҳон иқтисодиётидага унинг интеграцияси янги бошқарув механизмларини амалга ошириш, бошқаришни инновацион усулларини қўллашга ва ишлаб чиқаришни замонавий бошқарув асосларини ташкиллаштиришга асосланган [1, 3].

Меҳнаткашлар саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги куннинг энг муҳим омилига айланиб бормоқда.

Илмий-техника тараққиёти ишлаб чиқаришдаги меҳнат жараёнларининг доимий мураккаблашиши ва хилма-хиллигини олдиндан белгилаб беради. Натижада, меҳнат жараёнларини ўрганиш муаммолари долзарб бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда [2, 4]. Илмий ишимизнинг мақсади олинган вазифаларни ечимини топган ҳолда сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарида ишловчиларда ишнинг оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш, иш унумдорлигини ошириш, иш қобилиятини ошириш, чарчашни олдини олишга қаратилган соғломлаштириш чора тадбирларни ишлаб чиқиш.

Текширишдан мақсад: Ишчилар организмига ишлаб чиқариш муҳитидаги комплекс омиллар таъсирини ва организмнинг физиологик реакциялар динамикасини ўрганиш асосида, сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг меҳнат шароитларини оптималлаштириш ва иш жараёнини тўғри ташкил қилиш, ишнинг оғирлиги ва кескинлигини камайтириш, меҳнат қобилиятини ошириш ва ишчилар саломатлигини сақлашга қаратилган илмий асосланган профилактик тадбирларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Материал ва усуллар: “ART KERAMIKA” корхонаси ишчиларининг меҳнатини оғирлигини инобатга олиб, ишчиларнинг иш ҳолати иш куни давомида фазода кўчиб юриши, қўл-панжа ва бармоқларнинг стереотип ҳаракатлар сони баҳоланди. Ишнинг кескинлиги, бажарилаётган ишнинг аниқлигига, қабул қилинаётган сигналларнинг зичлигига, кўз ёрдамида бажарилаётган ишнинг даражасига ва операцияларнинг бир хилда бўлишига боғлиқлиги аниқланди. Олинган натижалар эса СанҚваМ № 0141–03 «Ишлаб чиқариш жараёнини оғирлиги ва кескинлиги, зарарли ва ҳавфли омиллар кўрсаткичлари бўйича мехнатнинг гигиеник таснифи» га асосан баҳоланди

Олинган натижалар: Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасидаги меҳнат жараёни турли характерга эга. Бу ерда ишловчи ишчиларнинг меҳнат жараёни пульт бошқариш жараёнидан бошланиб оғир жисмоний иш жараёни билан тугалланади.

Корхонанинг айрим иш жараёнлари конвейер типда бўлиб ишнинг кескинлигини талаб қилса, айрим жараёнлар эса масалан, саралаш, упаковка қилиш жараёнлари жисмоний зўриқишни талаб этади.

Асосий касбда ишловчи ишчилардан майдаловчи-кукунловчиларнинг асосий вазифасига хом ашёдан лой тайёрлашади. Меҳнат жараёни ишлаб чиқаришда ишнинг оғирлиги билан тавсифланади ва иш кунининг 85 % ини ташкил этади. Иш вақтининг 30–40 % и тайёрлов бўлимларда бўлиб хом ашё масса материалларини қайта ишлашда қўл ёрдамида катта бўлакдаги лойни майдалаш ва майдаланган лойни барабанга солиш ишларини олиб борадилар. Шу билан бирга белкурак ёрдамида қўлда 10–15 кг ли массаларни барабандан араваларга солиш ишларини олиб борадилар. Жисмоний динамик зўриқиш 27000 кг/м га тенг, иш ҳолатининг 25 % эгилган ҳолда бўлиб эгилишлар сони 110 марттани ташкил этади. Шундай қилиб майдаловчи-кукунловчиларнинг меҳнати ишнинг оғирлиги билан тавсифланади ва ишнинг оғирлиги бўйича меҳнат шароити 3-синфнинг 3- даражасига таалуқли.

Қолипловчилар сопол маҳсулотларни қолипга солиш ишларини бажарадилар. Бир сменада массаси 200,0 гр га тенг бўлган 2000–3000 тага яқин маҳсулотларни қолиплайдилар. Ишчи маълум массадаги лойни олиб куч билан қолипга солади ва намунаушлагич билан маҳсулотни ички томонидан шакл беради ва ортиқча лой массасини олиб ташлайди. Иккинчи мартта намуна шаклини тушириб идишни фармовка қилади. Қолипланган махсулотни қуритиш учун стилажларга теради. Иш жараёни оғирлиги бўйича жисмоний ишнинг IIа категориясига киради. Меҳнат шароити 3-синфни 2-даражасига таалуқли. Регионал зўриқиш ишчиларнинг стереотип харакатлари натижасида қўл ва елка мушаклари иштирокида смена давомида 22000 мартта бўлиб, мажбурий иш ҳолати 50 % ни ташкил этади. Меҳнат жараёнининг кескинлиги кузатишлар давомийлиги билан иш вақтининг 75 % ини ташкил этади. Қолипловчиларнинг меҳнат шароити ишнинг оғирлиги бўйича 3-синфнинг 2-даражасига таалуқли.

Ўт ёқувчилар ёнғин панжараларини демонтаж қилиш ва йиғиш ишларини, футировкалаш ишларини бажарадилар. Шу билан бирга печларни таъмирлаш, ўчоқ остидага коридорларни тозалаш ишларини, капсулаларни тушириш ва юклаш, плиталарни мойлаш, ғиштларни охлаш ишларини бажарадилар. Ҳамма жараёнлар 40 0 дан юқори бўлган ҳарорат остида бажарилади. Улар вагон паркига ва печларнинг ҳолатига жавобгар ҳисобланадилар, ҳамда таъмирлаш ишларини олиб борадилар. Барча жараёнлар 3 метрли баландликда бажарилади ва ҳарорат 100 0 гача чиқади. Ишнинг оғирлиги бўйича меҳнат жараёни IIб категорияга таалуқли бўлиб ўртача оғирликдаги иш турига киради. Ишнинг оғирлиги иш ҳолати ва эгилишлар сонига боғлиқ бўлиб фазодаги харакатлар 7 км ни ташкил этади. Ишнинг кескинлиги руҳий эмоционал зўриқиш билан тавсифланади. Ўт ёқувчилар меҳнат шароитининг гигиеник классификациясига асосан ишнинг оғирлиги бўйича 3-синфнинг 2-даражасига таалуқли.

Корхонада ишловчи рассомлар буюмларга декорация бериш билан шуғулланадилар. Иш тури конвейер турга киради ва иш ҳолати монотон ҳолат билан тавсифланади. Операцияларни бажаришда кўп мартта қайтарилувчи элементлар сони 9–12 тани ташкил этади. Рассомлар буюмларга расм чизадилар ва буюмларга декарация бериш ишларини бажарадилар. Меҳнат жараёни эркин ҳолатда ва маълум ритмда бажарилади. Ишнинг оғирлиги кўтарилаётган юкнинг массаси ва иш ҳолати билан тавсифланади. Хронометраж текширув натижалари шуни кўрсатди-ки, иш сменасининг 85 % и асосий ишларни бажаришга сарфланади. Ишнинг кескинлиги интелектуал сенсор ва эмоционал зўриқишга боғлиқ. Ишнинг оғирлиги бўйича рассомлар ўртача оғирликдаги II-а категорияга таалуқли, ишнинг кескинлиги бўйича меҳнат шароити 2-синф яъни рухсат этилган синфга таалуқлидир.

Маҳсулотни қуритувчилар шликерларни қуритиш ишлари билан шуғулланадилар. Қуритиш ишлари 500–600 0 С ҳароратда минора пуркагичлар қуритгичлар ёрдамда олиб борилади. Қуритувчиларнинг вазифасига газ горелкасидан иборат бўлган иссиқлик тарқатувчи минорадаги ҳарорат режимини тартибга солишдан иборат. Бу касб эгаларининг иш жойларида иситувчи микроиқлим таъсир қилади. Йилнинг илиқ даврида иш жойларидаги ҳарорат 38 0 С га тенг. Иш оғирлиги бўйича ўртача оғирликдаги иш тури бўлиб II-б категорияга таалуқли. Ишчининг иш ҳолати 25 % ҳолатда ғайриоддий бўлиб 3-синфни 1-даражасига таалуқли. Фазодаги ҳаракатлар сони 4 км. Ишнинг кескинлиги руҳий эмоционал зўриқиш билан тавсифланади. Диққатнинг давомийлиги иш кунининг 60 % га тенг. Топшириқларнинг мураккаблилик даражаси мавжуд бўлиб ишчилар текшириш, назорат қилиш, қайта ишлаш вазифаларни бажарадилар. Гигиеник классификацияга асосан меҳнат шароити 3-синфнинг 2-даражасига таалуқли.

Сараловчилар печлардан чиққан вагонларнинг намунасини саралаш ишларини бажарадилар. Маҳсулотлар қўлқоп билан 60–70 0 C гача қиздирилган иссиқ капсулалардан олинади. Расм чизиш цехидаги сараловчиларнинг иши тайёр махсулотларни саралаш, қадоқлашдан иборат. Ишнинг оғирлиги юкнинг массаси билан тавсифланади. Қўл билан кўтариладиган юкнинг массаси 10 кг, регионал зўриқишда стереотиплар харакатлар сони 30000 дан ортиқ. Иш куни сменасида эгилишлар сони 150–200 та. Ишнинг кескинлиги рухий эмоционал зўриқиш, иш куни давомида жавобгарлик ҳисси ва ишнинг монотонлиги билан тавсифланади. Сараловчиларнинг меҳнати иш жараёнининг оғирлиги билан тавсифланади. Жисмоний иш ўртача оғирликдаги IIа категорияга мансуб бўлиб меҳнат шароити 3- синфнинг 1- даражасига таалуқлидир.

Хулоса: Шундай қилиб, келтирилган далилларга асосан“ART KERAMIKA” корхонадаги иш жараёни ишнинг оғирлиги ва кескинлиги, ишнинг монотонлиги билан тавсифланади ва чарчашга олиб келади. СанҚваМ № 0141–03 «Ишлаб чиқариш жараёнини оғирлиги ва кескинлиги, зарарли ва ҳавфли омиллар кўрсаткичлари бўйича мехнатнинг гигиеник таснифи» асосан корхонадаги ишчиларнинг меҳнат шароити зарарли 3-синфнинг 1,2,3-даражасига таалуқли бўлиб гигиеник меъёрлардан ошганлигидан ва ишчилар организмига ноқулай таъсир этиши аниқланди.

Адабиёт:

  1. Гребеньков С. В., Сорокин Г. А., Фролова Н. М. Оценка профессионального риска по данным медицинских обследований работников // Материалы научной конференции с международным участием «Медицина труда. Здоровье работающего населения: достижения и перспективы». — СПб. — Изд. СПбМАПО. — 2009. — С.49–52.
  2. Курбанова Ш. И., Сабитов М. А. Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш // Молодой ученый. — 2022. — № 50 (445). — С. 532–533. — URL: https://moluch.ru/archive/445/97641/ (дата обращения: 13.03.2023).
  3. Макарова Е. С., Федоркин С. И. Технология производства золокерамических материалов наполненной каркасно-сотовой структуры // Строительство и техногенная безопасность. — 2004. — № 9. — С. 76–77.
  4. Юмашева Е. И. Перспективы развития керамической промышленности России // Строительные материалы. — 2003. — № 4. — С. 34–36.
Основные термины (генерируются автоматически): ART, KERAMIKA, URL, соня.

Ключевые слова

иш ҳолати, меҳнат шароити, сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси, ишнинг оғирлиги, ишнинг кескинлиги, юкнинг массаси

Похожие статьи

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Газламалар сифатини такомиллаштириш йўллари

Газламалар учун энг муҳим бўлган гигиеник хусусияти нафақат газламада ишлатилган тола таркибига, балки газламанинг тузилишига: зичлигига, толалар билан тўлдирувчанлигига, газламанинг қалинлигига, тўқилиш турига, ипларнинг майин ва силлиқлигига боғлиқ...

Акмалхон тўра Тошкандий ва унинг “Тажвид Умму-л-Китоб” манзумаси

Акмалхон Тўра Тошкандий (ХIХ) Тошкентда яшаб ва ижодий фаолиятини олиб борган ҳамда Бухорода ҳам истиқомат қилган. У араб, форс ҳамда туркий тилларда ижод қилган нодир олимлардан биридир. Унинг ҳаёт ва ижоди батафсил ўрганилган эмас. Назмий ва насрий...

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Мафъул биҳи (тўлдирувчи)нинг гапдаги ўрни ва ўзига хос кўринишлари

Араб тилида мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг баъзан эгадан, баъзан эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари мавжуд. Ушбу мақолада мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг эгадан ёки эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари, шартлари ва ...

Задать вопрос