Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришга асосланган саноат сиёсатини амалга ошириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №1 (448) январь 2023 г.

Дата публикации: 07.01.2023

Статья просмотрена: 17 раз

Библиографическое описание:

Шоев, А. Х. Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришга асосланган саноат сиёсатини амалга ошириш / А. Х. Шоев, Б. Б. Тошбоев, Ш. А. Муродов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2023. — № 1 (448). — С. 290-295. — URL: https://moluch.ru/archive/448/98553/ (дата обращения: 17.12.2024).



Мақолада бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиётда давлат саноат сиёсатини амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва дастаклари таҳлил қилинган. Жумладан давлат саноат сиёсатининг асосий умумий йўналишлари, саноат сиёсатини амалга оширишда зарурий шарт-шароит ва унга таъсир эътувчи омиллар таҳлили, саноат сиёсатини амалга оширишнинг асосий босқичлари ва Ўзбекистон саноатида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган сиёсатни амалга ошириш жараёнларини моделлаштириш масалалари илмий жиҳатдан тадқиқ қилинган.

Калит сўзлар : саноат сиёсати, саноатлаштириш, импорт ўрнини босувчи иқтисодий сиёсат, вертикал-селектив ва горизонтал-функционал, технология, ноу-хау, таррақиёт стратегияси, модель.

В статье анализируются основные направления и рычаги реализации государственной промышленной политики в народном хозяйстве в условиях рыночной экономики. С научной точки зрения исследуются основные направления государственной промышленной политики, проанализированы необходимые условия реализации промышленной политики и факторы, влияющие на нее. Изучены основные этапы реализации промышленной политики, вопросы моделирования импортозамещающего производства в промышленности Узбекистана.

Ключевые слова : промышленная политика, индустриализация, импортозамещающая экономическая политика, вертикально-избирательная и горизонтально-функциональная, технология, ноу-хау, стратегия развития, модель.

Бозор иқтисодиёти шароитида давлат томонидан саноат сиёсатини амалга ошириш бугунги кунда давлатнинг иқтисодиёт сиёсатининг муҳим ва долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.

Саноат сиёсати-давлат аралашуви мавжуд бўлмаган шарт-шароитларга нисбатан иқтисодий ўсиш ва жамият фаровонлигини яхшилаш борасида қулай шарт-шароитларни таъмин этувчи бизнес муҳитини яхшилаш ва (ёки) иқтисодиёт секторлари ва технологик соҳаларда иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган давлат томонидан амалга оширилувчи чора-тадбирлар мажмуидир [1, с .14-24].

Хусусан, турли мамлакатлар учун бир хил таърифланиши мумкин бўлган макроиқтисодий сиёсатдан фарқли ўлароқ, саноат сиёсати ҳар бир мамлакат учун ўзига хослиги ва вақт омилига нисбатан таъсирчан эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ташқи шарт-шароитнинг доимий ўзгариши, ҳал қилинаётган вазифаларнинг хилма-хиллиги, шунингдек, саноат сиёсати давлат бошқарувининг турли усуллари билан тавсифланувчи турли чора-тадбирларнинг “тўплами” эканлиги билан боғлиқ.

Анъанавий тарзда саноат сиёсати, уни амалга оширишда қўлланилувчи воситалар ва чора-тадбирлар вертикал-селектив ва горизонтал-функционал кўринишларга ажратилсада, саноат сиёсати моделларини таснифлаш борасида яна бир қатор асосларни келтириб ўтишимиз мумкин:

Саноат сиёсатининг умумий йўналишлари:

— позитив мақсадлар (масалан, саноатлаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, импорт ўрнини босиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш);

— институционал жиҳатлар — бозордаги муваффақиятсизликларни аниқлаш ва бартараф этиш, бошқа соҳаларга (ижобий экстерналий) энг катта ижобий таъсир кўрсатадиган сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

— мамлакатларнинг таркиб топган рақобат устунликларига муносабат (нисбий рақобат устунликларидан келиб чиқиб иш кўриш ёки янги рақобат устунликларини ривожлантириш);

— жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув табиати (экспортни ривожлантириш / импорт ўрнини босиш, мамлакат ичкарисида / ташқарисида тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини рағбатлантириш, трансмиллий компаниялар билан ўзаро ҳамкорлик, глобал занжирларга қўшилиш);

— давлат ва хусусий сектор иштирокининг роли ва кўлами;

Чора-тадбирлар ва сиёсат объектлари мажмуига эътибор қаратиш ишлаб чиқариш омиллари ва шарт-шароитларига таъсир кўрсатиш:

— технология, билимлар, ноу-хау, тадқиқот ва ишланмаларнинг натижаларини амалда қўллаш;

— меҳнат ресурслари ва уларни ўқитиш;

— ишлаб чиқариш қувватлари ва жараёнлари;

— ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва ресурслар;

— молиялаштириш;

— глобал бозорларга чиқиш;

— талаб омилларига таъсир кўрсатиш (давлат харидлари, экспортни рағбатлантириш, савдони тартибга солиш);

— қуйи тармоқлар, технологиялар, компаниялар, вазифалар кесимида саноатнинг устувор йўналишлари ва сиёсатнинг устувор йўналишларини деталлаштириш даражасини аниқлаштириш;

— иштирокчилар доираси ва киришнинг очиқлиги-компаниялар ва бошқа иштирокчилар учун очиқ ёки чекланган доира (университетлар, илмий-тадқиқот муассасалари), кўлами бўйича рағбатлантирилувчи компания турлари (йирик бизнес, кичик ва ўрта бизнес), маҳсулот ёки хизматни ҳаётийлик цикли (стартап ёки етук компаниялар) давомида қўллаб-қувватлаш.

Саноат сиёсатини амалга оширишни бошқариш:

— ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва натижаларни баҳолашда ошкоралик даражаси;

— бизнес ва бошқа манфаатдор томонларнинг саноат сиёсатини ишлаб чиқиш ва қарор қабул қилишда иштирок этиш даражаси, қарорларни марказлаштириш даражаси ва ваколатлилик даражаси;

— кўрсаткичларнинг маромига етказиб ишлаб чиқилганлик даражаси, уларнинг сиёсатнинг якуний мақсадлари билан ўзаро боғлиқлиги;

— сиёсатни мувофиқлаштириш йўллари, ташаббуслар портфелини бошқариш ва тармоқлар, вазифалар, лойиҳалар ўртасида маблағ ажратиш;

Саноат сиёсатини таснифлашнинг яна бир сабаби, унинг иқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг йўналишларида акс эттиришдир:

— инновацион сиёсат;

— унумдорликни ошириш сиёсати;

— рақобатбардошликни қўллаб-қувватлаш сиёсати;

— савдо сиёсати ва шу каби бошқа “соябон” турлари билан ўзаро алоқаси ёки кесишишидадир [2, с. 2].

Ҳозирги кунда саноат сиёсати ва уни амалга ошириш борасида ўзгаришларнинг уч хил кўринишини ажратиб кўрсатишимиз мумкин.

Биринчидан, ҳам илмий, ҳам экспертлар ҳамжамияти ва ҳамда миллий ҳукуматлар даражасида саноат сиёсатига бўлган муносабатда сезиларли ўзгариш кўзга ташланмоқда. Агар ўн беш — йигирма йиллар олдин саноат сиёсатига бўлган муносабат “совуқ” ва унинг “классик”- вертикал кўринишида — қайта индустриаллаштириш, барқарор инновацион ривожланиш, миллий инновацион тизимларни такомиллаштириш ва тизимли муваффақиятсизликларни бартараф этишга қаратилган горизонтал сиёсатга барқарор талаб мавжуд бўлган бўлса, сўнгги йилларда турли агентлар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш, барқарор ўсишнинг янги манбаларини излаш, таълим секторининг иқтисодий ривожланишга қўшган ҳиссасини ошириш билан боғлиқ технологик саноат сиёсатига ўтиш борасида аниқ интилишлар кўзга ташланмоқда.

Иккинчидан, саноат сиёсатини амалга ошириш асносида муҳим ўзгаришлар юз бермоқда:

— иқтисодиётнинг инсон ва унинг эҳтиёжларига йўналтирилганлиги ортиб бормоқда, иқтисодий жараёнларда якуний итеъмолчининг ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда. Натижада аҳоли, унинг эътиқодлари ва ҳиссиётлари билан ҳисоблашиш сиёсатни амалга оширишнинг муҳим воситасига айланмоқда;

— тўртинчи саноат инқилобининг бошланиши ҳақида гапириш имкон берувчи кўплаб саноат ва фаолият соҳаларидаги технологик ўзгаришлар, нафақат узоқ муддатли, балки ўрта муддатли истиқболда ҳам юқори ноаниқликни ва келажак қиёфасининг мавҳумлигини келтириб чиқармоқда;

— авлодларнинг ўзгариши нафақат истеъмолда, балки хулқ-атворда, қиймат йўналишларида ва ҳоказоларда ҳам муҳим рол ўйнамоқда;

— давлат, жамият ва бизнеснинг муайян соҳаларга қизиқиши ва натижада маблағлар оқими, меҳнат ресурслари ва тадбиркорликни фаоллаштириш тобора кўпроқ муайян тармоқлар ва фаолият соҳаларининг истиқболлари ҳақидаги устун ғояларни акс эттирувчи “мода” билан белгиланади;

— урбанизация турли хил иқтисодий агентлар “зичлиги”нинг ошишига олиб келади, бу ҳамкорлик ва кооперация учун янги имкониятлар, шунингдек, янги муаммолар ва таҳдидларни келтириб чиқармоқда.

Учинчидан, саноат сиёсатининг ўзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда:

— саноат ва инновацион сиёсатнинг ўзаро яқинлашуви амалга ошиб, инновацион сиёсат саноат сиёсатининг муҳим ташкил этувчисига айланиб улгурди. 2008–2009 йиллардаги инқироздан сўнг, саноат сиёсати аксарият ҳолатларда давлат сиёсатининг тизимли, мувофиқлаштирувчи таркибий қисми сифатида эътироф этиб келинмоқда;

— саноат сиёсатининг энг муҳим унсурларидан бири — бу саноатнинг ташкилий жиҳатлари (компанияларнинг бозордаги мавқеи, фирмаларнинг мақбул кўлами, қиймат занжирлари) билан боғлиқ сиёсатдир. Бу ўз навбатида табиий монополиялар мавқеини қайта кўриб чиқиш, техник жиҳатдан тартибга солишни ривожлантириш билан боғлиқ;

— саноат сиёсати янада мураккаблашмоқда, “ақлли” воситаларга талаб ортиб бормоқда, уларни қўллаш катта куч ва салоҳиятни талаб қилади. Бу ўринда фан сиғимли тармоқларни қўллаб-қувватлаш, уларни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш масаласи долзарб аҳамият касб этади [3, с. 158-194].

Иқтисодиётда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган сиёсатни амалга ошириш — бу фақатгина, моддий ва молиявий активлар мажмуини бошқаришни таъмин этувчи ташкилий тузилма бўлиб қолмасдан, шу билан бир қаторда ишлаб чиқариш инфратузилма ва илмий-технологик фаолият механизмларини тартибга солиш борасидаги ижтимоий-иқтисодий воқеликнинг ажралмас бўлаги ҳамдир. Хомашё ресурслари экспортидан юқори технологик маҳсулотлар экспортига ўтиш бу мураккаб тадрижий жараён бўлиб, бу жараённи амалга ошириш алоҳида тизимли ёндашувни талаб этади.

Янги индустриаллаштириш — бу бир пайтнинг ўзида мос бизнес-моделлар ва жараёнларни тегишли тартибда ўзгартиришни кўзда тутувчи ахборот тизимлари ва интеллектуал технологияларга таянган ҳолда, индустриал (анъанавий технологиялар, бизнес ва бозорлар) ва постиндустриал (янги технологиялар, бизнес ва бозорлар) ишлаб чиқаришларнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш асносида миллий иқтисодиётда саноат ишлаб чиқаришнинг улушини барқарор равишда ошириб боришдир. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни қўллаб-қувватловчи саноат сиёсатини амалга ошириш давлат иқтисодий сиёсати тамойилларини қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган Маъмурий ислоҳотлар концепцияси муҳим ўрин тутади. Мазкур масалага Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган таррақиёт стратегиясида [4, с. 16] ҳам алоҳида эътибор берилган. Бозор ислоҳотлари кўламининг кенгайиши ва миллий иқтисодиётда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ташкил этувчи саноат сиёсатини амалга оширишга эҳтиёжнинг кун сайин ортиши асносида мамлакатимиз саноат корхоналарини модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш лозимки, саноат ишлаб чиқаришини модернизациялаш ва диверсификациялаш самарадорлигига фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциялашувини таъминлаш ҳисобига эришишимиз мумкин. Айнан миллий иқтисодиётнинг илмий-технологик ташкил этувчилари ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиш шаклини ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорларидаги илмий-технологик рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосини кўп жиҳатдан белгилаб беради [5, с. 37].

Мазкур тадқиқот доирасида Ўзбекистон саноатида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган сиёсатни амалга ошириш жараёнларини моделлаштириш масалаларига тўхталиб ўтишга ҳаракат қилдик. Моделни ишлаб чиқиш жараёнида иқтисодиётда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналарининг ўртача сонини акс эттирувчи тенгламалар тизими ишлаб чиқилди.

Расм.1. Саноат корхоналари иқтисодий ҳолати модели

Манба: тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Мамлакатимиз саноати ҳолати вариантлари сифатида қуйидагилар келтириб ўтилади: S 0 инновацион етакчи вазиятидаги корхонанинг ижобий ҳолати; S 1 - модернизациялашни талаб этувчи, оғир молиявий ҳолат; S 2 -модернизациялаш режимида ижобий ҳолатга эга бўлиш; S 3 -банкротликни талаб этувчи, оғир молиявий ҳолат; S 4 -рақобатбардошликни оширишни талаб этувчи ижобий ҳолат. Мамлакатимиз саноат корхоналари ҳолати ўзгаришининг кўргазмали модели юқоридаги кўринишга эга (1-расм):

Бу ерда: -янги корхоналарни ташкил этишнинг жадаллиги; λ 0 - модернизациялаш иложсиз ва оғир молиявий ҳолатда бўлган корхоналарнинг банкрот бўлиш жадаллиги; λ 1 - маълум бир турдаги модернизациялашга эҳтиёж сезувчи оғир молиявий ҳолатда бўлган корхоналарнинг банкрот бўлиш жадаллиги; µ 1 -реконструкциялаш маблағлари ҳисобига корхоналарни тиклаш жадаллиги; λ 2 -корхоналарни инновацион етакчилик ҳолатига ўтказиш жадаллиги; µ 2 -корхоналарни молиявий барқарорлик ҳолатига ўтказиш жадаллиги; λ 3 -корхоналарнинг оғир молиявий ҳолатга ўтиш тезлиги; λ 4 -реконструкциялашни амалга ошириш тезлиги; µ 4 - корхоналарни модернизациялаш тезлиги.

Модел доирасида саноатни ривожлантиришнинг бошқарилувчи жараёнлари учун қуйидаги тенгламалар олинди:

(1) — исталган вақтда турли хил ҳолатда бўлган корхоналар сонинг вектор-устуни; -бошқарувнинг вектор-устуни; T-дастурлаштирилаётган давр давомийлиги; т -корхоналар ҳолати иқтисодий динамикаси индекси; -дискретлик интервали сифатида йиллик интервал танлаб олинган.

Саноатда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш жараёнларини бошқариш ўлчамлари сифатида капитал таъмирлаш бўйича йиллик иш ҳажми- ; реконструкциялаш бўйича йиллик иш ҳажми — ва модернизациялаш бўйича йиллик иш ҳажми-

танлаб олинган бўлиб, улар ўртасида қуйидаги боғлиқлик аниқланди:

Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш жараёнларини мақбуллаштириш мезони сифатида Т режалаштирилган давр учун харажатларни минималлаштиришни кўриб чиқамиз:

(2)

Бу ерда: - турлича молиявий ҳолатда бўлган корхоналарда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича харажатлар вектори; - харажатларнинг вақт оралиғи билан боғлиқлик дефлятори.

(3)

Бу ерда: Е — мамлакатимиз саноатида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган сиёсатни режалаштиришни амалга оширишда қўлланилувчи инфляциянинг ўртача даражаси.

Таҳлил қилинаётган Т даврнинг сўнгига қадар K и технологик даражани ва модернизация даражаси К бп — даражада бўлишни талаб этувчи N тармоқда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган сиёсатни амалга ошириш жараёнларининг доирасини белгилаб берувчи чекловлар сифатида қуйидагиларни келтириб ўтамиз:

N(U(T))=N (4)

(5)

(6)

(7)

(t=1, 2, …,T)

Бу ерда:

- дастурда кўзда тутилган давр мобайнида корхонанинг техник ривожланишини бошқариш дастури; -дастурда кўзда тутилган давр сўнгида тармоқ таркибида мавжуд бўлган корхоналар сони; - корхонанинг технологик даражаси коэффициенти; -корхонани модернизациялаш коэффициенти;

- тармоққа кирувчи саноат корхоналари потенциали ҳолати коэффициенти. Бу коэффициент корхоналарнинг дастлабки ҳолатдаги салоҳиятини акс эттирувчи- , модернизациялаш жараёнларини бошдан кечирган корхоналарнинг ҳолатини акс эттирувчи коэффициент- ва тармоққа кириб келган янги корхоналар сонини экс эттирувчи коэффициент- ларнинг ўртача тортилган қийматини ифода этади. Мақсадли функциянинг ечимини топиш учун уни қуйидаги кўринишда ифодалаймиз:

Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш жараёнларини оптималлаштиришнинг итерацион масалалари орқали акс эттирамиз:

C (U * (T))=min U(T) C (U(T))=min U(T) (C U(t)+min u(T-t) C U(T-t)))=min U(t) (C U(t)+ C (U * (T-t))) (t=1, 2, …,T) (8)

N(U(T))=N ва К БП (U(T))≥Ḱ БП чекловларини ишлаб чиқаришнинг ривожланиш динамикаси билан боғлаш лозим. Бунинг учун векторини киритамиз ва тармоқдаги корхоналар сони N(T)=n 0 (T)+ n 1 (T)+ n 2 (T) ни N(T)= n(t) кўринишида ифодалаб оламиз, бу ерда: n 0 (T), n 1 (T), n 2 (T) — мос равишда турли хил ҳолатда бўлган корхоналар сонини акс эттиради.

n(T)+ A(t)n(t-1)+Bu(t); (t=1,2,…,T) тенгламасидан фойдаланган ҳолда, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш жараёнларини босқичма-босқич бошқариш билан боғлиқ бўлган N(U(T))=N чекловига эга бўламиз. Бу бизга қуйидаги тенгламани олиш имконини беради:

(9)

- қиймати янги индустриаллаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигининг пастлиги шароитида режалаштирилган даврнинг сўнгидаги корхоналар сонини тавсифлайди. Режалаштирилган корхоналар сони ва ҳақиқатдаги корхоналар сони

ўртасидаги тафовут боғлиқликни беради ва бу фарқ янги индустриаллаштиришни бошқариш орқали қопланиши талаб этилади. Амалга оширилиши кўзда тутилган чора –тадбирларни сифатида бир текис ёки режалаштирилаётган давр мобайнида сифатида нотекис тақсимлашимиз мумкин.

Тармоқ корхоналари - нинг потенциали борасида ҳам худди юқоридаги каби ўзгаришларни амалга ошириш талаб этилади. Ушбу ҳолатда -терминал чеклов қуйидаги кўринишга эга бўлади.

Ҳисоблашлар учун юқори улушга эга бўлган коэффициентлар вектори- ни киритамиз. Бунда, корхоналар потенциали бўйича номутаносибликни акс эттиради, бу эса бошқарув чора-тадбирлари орқали мувофиқлаштирилади.

тавсифга эга бўлган номутаносибликларни амалга оширилаётган бошқарув тадбирлари орқали тақсимлаш талаб этилади.

ва чекловлари бошқарув чора-тадбирларига тўғридан — тўғри боғлиқ. Ушбу ҳолатда n 0 (t), n 1 (t), n 2 (t) корхоналар сони скаляр кўпайтма сифатида қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Бу ерда

лар А, В матрицаларнинг мос корхоналар сонини акс эттирувчи вектор-устунлари ҳисобланади. Корхоналарнинг мос техник ва модернизациялаш даражасидан келиб чиққан ҳолда бошқарув жараёнларини такомиллаштириш асносида чекловлар қуйидаги кўринишга эга бўлади:

Бунинг натижасида импорт ўрнини босувчи жараёнларни динамик бошқаришнинг бир қатор кўрсаткичларига эга бўламиз. Хусусан d 1 (t),d 2 (t) жараёнларнинг ҳар бир босқичидаги номутаносибликларни аниқлаштириб олган ҳолда, t=1,2…,T бошқарув жараёнларининг ҳар бир босқичида ⍵ T Bu(t)=d 1(t) ва K T u(t)=d 2 (t) чекловларни инобатга олиб, якуний харажатларни минималлаштиришимиз мумкин бўлади: C (U * (T))=min U(T) {C T (t)u(t)C (U * (t-1))}

(10)

(11)

u(t)>0

Келтириб ўтилган ҳисоблашлардан келиб чиққан ҳолда, юқорида тилга олиб ўтилган омиллар янги технологик асосларда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган сиёсатни амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий механизмларини барпо этишда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тегишли хулосаларга келишимиз мумкин бўлади. Бу ўринда иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш борасида кўзда тутилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни қўллаб-қувватлаш, бизнес тузилмалар ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида интеграцион алоқаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш лозимлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Адабиёт:

  1. Романова О. А. Эволюция институтов реализации новой промышленной политики // Управленец. 2019 Т. 10. № 3 С. 14–24. DOI: 10.29141/2218–5003–2019–10–3-2.
  2. Aiginger, K., European Industrial Policy -Systemic & integrated or isolated again?, Industrial Policy Roundtable, European Parliament, Brussels, 24th April, 2013
  3. American American Economic Journal: Macroeconomics (2010): 158–194 http://www.aeaweb.org/ articles. php?doi=10.1257/mac.2.4.158
  4. https://lex.uz/docs/5841063
  5. Аганбегян А. О месте экономики России в мире (по новым данным о международном сравнении валового внутреннего продукта) // Вопросы экономики, 2011. № 6. С.37.
Основные термины (генерируются автоматически): импорт, промышленная политика, DOI, бизнес, государственная промышленная политика, соня.


Ключевые слова

модель, технология, ноу-хау, саноат сиёсати, саноатлаштириш, импорт ўрнини босувчи иқтисодий сиёсат, вертикал-селектив ва горизонтал-функционал, таррақиёт стратегияси

Похожие статьи

«Оталикга олиш» — ёшлар бандлигини таъминлашда самарали янги тизим

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 27-декабрдаги мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказган мажлисида 2020 йилда ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини оширишда ёшларнинг муаммоларини а...

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган енгиллаштирувчи ҳолатлар, уларни жазо тайинлашда ҳисобга олиш масалалари ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган,...

Электрон тўлов воситалар билан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Одатда тўлов қарздор шахс томонидан пул маблағини кредиторга топширилиши тушунилади. Бунда пул маблағи нақд шаклда ёки турли воситаларда ифодаланиши мумкин. Ана шундай воситалардар бири электрон тўлов воситалари ҳисобланади. Электрон тўлов воситалари...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жиҳатлари

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни миллий иқтисодиётдаги ўрни ва ахамияти иқтисодий кўрсаткичлар орқали ёритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор муҳитига тез мослаша олиши, банд...

Газламалар сифатини такомиллаштириш йўллари

Газламалар учун энг муҳим бўлган гигиеник хусусияти нафақат газламада ишлатилган тола таркибига, балки газламанинг тузилишига: зичлигига, толалар билан тўлдирувчанлигига, газламанинг қалинлигига, тўқилиш турига, ипларнинг майин ва силлиқлигига боғлиқ...

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Похожие статьи

«Оталикга олиш» — ёшлар бандлигини таъминлашда самарали янги тизим

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 27-декабрдаги мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказган мажлисида 2020 йилда ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини оширишда ёшларнинг муаммоларини а...

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган енгиллаштирувчи ҳолатлар, уларни жазо тайинлашда ҳисобга олиш масалалари ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган,...

Электрон тўлов воситалар билан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Одатда тўлов қарздор шахс томонидан пул маблағини кредиторга топширилиши тушунилади. Бунда пул маблағи нақд шаклда ёки турли воситаларда ифодаланиши мумкин. Ана шундай воситалардар бири электрон тўлов воситалари ҳисобланади. Электрон тўлов воситалари...

Хива ёрлиқларида шаръий ва фиқҳий ҳукмлар терминалогияси таҳлили (XIX аср)

Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар — ёрлиқлар, хонлик тарихига оид маълумотларни кенг ва ҳар томонлама ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда бу турдаги расмий ҳужжатларни ўрганиш тадқиқотчиларнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунингд...

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жиҳатлари

Ушбу мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни миллий иқтисодиётдаги ўрни ва ахамияти иқтисодий кўрсаткичлар орқали ёритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор муҳитига тез мослаша олиши, банд...

Газламалар сифатини такомиллаштириш йўллари

Газламалар учун энг муҳим бўлган гигиеник хусусияти нафақат газламада ишлатилган тола таркибига, балки газламанинг тузилишига: зичлигига, толалар билан тўлдирувчанлигига, газламанинг қалинлигига, тўқилиш турига, ипларнинг майин ва силлиқлигига боғлиқ...

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари

Ушбу мақолада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви сифати кўрсаткичлари тахлил натижалари, шу билан бирга аҳолининг ичимлик суви билан таъхминланганлик холати маълумотлари келтирилган. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларида аҳолини тоза ичимлик суви билан т...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Задать вопрос