Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №51 (446) декабрь 2022 г.

Дата публикации: 26.12.2022

Статья просмотрена: 22 раза

Библиографическое описание:

Искандарова, Г. Т. Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш / Г. Т. Искандарова, Ш. И. Курбанова, У. Ш. Калбаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 51 (446). — С. 634-637. — URL: https://moluch.ru/archive/446/98065/ (дата обращения: 16.12.2024).

Маълумки, юрак қон-томир тизими организмдаги хилма хил жараёнларга таъсир этади ва шу билан бирга барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди.

Калит сўзлар: меҳнат физиологияси, шифокор стоматолог, пульс, артериал босим, юракнинг зарбалик ҳажми, қоннинг дақиқалик ҳажми.

Известно, что сердечно-сосудистая система тончайшем образом реагирует на самые разнообразные процессы в организме, тем самым, обеспечивает кровоснабжением все органы и ткани.

Ключевые слова: физиология труда, врач стоматолог, пульс, артериальное давление, ударный объём крови, минутный объём крови.

Меҳнат физиологияси — меҳнатни ташкил этишнинг физиологик асосланган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти ва меҳнат жараёнининг таъсири натижасида инсон танасининг функционал ҳолатидаги ўзгаришларни ўрганадиган тиббиёт фанлари ва амалиёт соҳаси бўлиб чарчашнинг олдини олишга ёрдам берадиган, физиологик жараёнларнинг нормаллашишини таъминлайдиган ва юқори даражадаги ишлашни таъминлайдиган жараён ҳисобланади. Меҳнат физиологияси жисмоний ва ақлий меҳнат фаолиятининг ҳар хил турларини физиологик қўллаб-қувватлаш хусусиятларини ўрганиш, динамик ўзгаришларнинг хусусиятларини олдиндан белгилаб берувчи физиологик механизмларни аниқлаш, инсон фаолиятининг етакчи кўрсаткичлари томонидан баҳолаш имконини беради [1, 3]. Стоматологияда психоэмоционал стресс муаммоси мухим ва ўрганилиши қийин физиологик омиллардан бири ҳисобланади. Психоэмоционал зўриқиш асаб ва юрак қон-томирида ўзгаришлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Қўрқув ва ташвиш каби хис- туйғулар барча тизимларнинг функцияларига таъсир этади ва организмда вегетатив реакциялар ҳосил бўлишига олиб келади ва шу билан бирга юрак қон-томир фаолиятида ўзгаришлар келтириб чиқаради [2, 4].

Текширишдан мақсад: Иш куни динамикасида шифокор стоматологларнинг организмдаги функционал ҳолатни физиологик ўзгаришларини ўрганиш ва чарчашни олдини олишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқиш.

Материал ва усуллар: Физиологик текширувлар ўтказиш учун соғлом ва текширув натижаларини баҳолашда ҳеч қандай хатоликка йўл қўймайдиган касаллик аломатлари кузатилмаган ҳар бир гуруҳда 10 тадан ишчилар танлаб олинган. Текширувлар иш куни динамикасида (ишдан аввал, тушликдан аввал ва иш куни охирида) йилнинг илиқ ва совуқ даврларида ўтказилди.

Юрак қон-томир тизимидаги функционал ҳолатлар, юракнинг уриш частотаси (пайпаслаш усули ва пульсатохометр асбоби ёрдамида), тонометрия (Коротков усулида) систолик, диастолик ва пульс босимлари аниқланди. Старр формуласи орқали юракнинг зарбалик ва қоннинг дақиқалик ҳажми ҳисоблаб топилди.

ЮЗҲ = 100 + 0,5 СБ — 1,1 ДБ — 0,6 Ё

ҚДҲ = ЮЗҲ * ПЧ

Бунда:

ЮЗҲ — юракнинг зарбалик ҳажми;

СБ ва ДБ — систолик ва диастолик босим, мм сим. уст.;

Ё — ишчининг ёши, йилларда;

ҚДҲ — қоннинг дақиқалик ҳажми мл;

ПЧ — пульс частотаси минутларда.

Олинган натижалар: Биз томондан шифокор стоматологларда йилнинг илиқ ва совуқ даврлари учун организмнинг функционал ҳолати ўрганилди. Текширувлар иш куни динамикасида ишдан аввал, иш куни давомида, иш куни охирида ўтказилди.

Юрак қон-томир тизими организмдаги ҳар хил жараёнларга таъсирчан бўлади, шу билан бир қаторда организмдаги барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди. Шунинг учун, ҳар хил ишлаб чиқариш омиллари ишловчилар организмига биргаликдаги таъсири натижасида юрак қон -томир тизимининг ҳолати ўзгармай қолмайди: шовқин, тебраниш, кимёвий омиллар, “турган” ва “ўтирган” ҳолатдаги иш ҳолати, бутун иш сменасидаги ҳаракат, иш операцияларни юқори темпда бажарилиши ва бошқалардир.

Йилнинг илиқ иқлим шароитида шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизими кўрсаткичлари ҳақидаги олинган маълумотлар шуни таъкитлайди-ки йилнинг илиқ даврида иш куни мобайнида пульс частотаси ва пульс босими ошганлиги аниқланди. Бу организмда юрак қон-томир тизимидаги функционал заҳираларни мобилизация қилишини таъминланганлигидан далолат беради. Иш куни охирида терапевт стоматологларнинг иш жойларида пульс 85±1,22 га ортган, ортопед стоматологларнинг иш жойларида дақиқасига 84±1,62 га, хирург стоматологларнинг иш жойларида эса дақиқасига 82±1,43 га ортганлиги, шу билан бир қаторда хирург стоматологларнинг максимал босимнинг 116±0,43 мм см. уст.дан 120±0,71 мм см. уст. га ортганлиги ва минимал босимнинг 75±1,43 мм см. уст. дан 72±1,08 мм см. уст. га камайганлиги кузатилди. Юракнинг зарбалик ва қоннинг дақиқалик ҳажми иш куни динамикасида ўрганилганда қуйидаги натижаларни берди: юракнинг зарбалик ҳажми терапевт стоматологларнинг иш жойларида 58±0,40 мл, қоннинг дақиқалик ҳажми дақиқасига 4556±109,6 мл ни, ортопед стоматологларнинг иш жойларида эса юракнинг зарбалик ҳажми 61±0,99 мл дан 66±1,12 мл га ошганлиги ва қоннинг дақиқалик ҳажми иш куни охирида дақиқасига 5342±112,5мл га ошганлиги, хирург стоматологларда юракнинг зарбалик хажми 64±0,73 мл га қоннинг дақиқалик ҳажми 5208±94,6 мл га ошганлиги аниқланди.

Юрак қон-томир тизими, худди шу гуруҳ ишловчиларида йилнинг совуқ даври учун, худди шу касб эгаларида пульснинг тезлашиши кузатилди.

Таъкидлаш жоиз-ки, йилнинг совуқ даврида йилнинг илиқ даврига нисбатан терапевт стоматологларнинг ва ортопед стоматологларнинг пульс частотаси ва пульс босимидаги ўзгаришлар иш куни давомида нисбатан кам ўзгарганганлиги аниқланди.

Хулоса: Айтиш жоизки, биз ўрганаётган касб ходимларида юрак қон-томир тизимининг таҳлил натижалари пульснинг ортишига, юракнинг зарбалик ва дақиқалик ҳажмининг ошишига, пульс босимининг камайишига максимал артериал босимнинг ортишига ва минимал артериал босимни камайишига олиб келди.

Адабиёт:

  1. Барышева Л. М., Воронина Л. А., Левин М. Я. Физиологическая характеристика труда стоматологов // Гигиена труда и проф. заболевания. — 1981. — № 6. — С. 19–21.
  2. Бескакотова Н. В. Влияние гигиенических факторов производственной среды на развитие утомляемости у врачей стоматологов / Н. В. Бескакотова, Е. Н. Срабуева, С. Р. Жакеновой // Карагандинская государственная медицинская академия. — 2006. — № 17–38 с.
  3. Вялков А. И. О состоянии стоматологии на современном этапе / А. И. Вялков, В. К. Деонтьев // Стоматология. — 1999. — № 2. — С. 44–42
  4. Катаева В. А. Сравнительная физиолого-гигиеническая характеристика труда стоматолога / В. А. Катаева, Г. В. Алимов // Стоматология. — 1990. — Т. 69. — № 3. — С. 79–80.
Основные термины (генерируются автоматически): мл га, пульс, уста, функционал.

Ключевые слова

пульс, меҳнат физиологияси, қоннинг дақиқалик ҳажми, шифокор стоматолог, артериал босим, юракнинг зарбалик ҳажми

Похожие статьи

Шифокор стоматологларнинг меҳнат фаолиятида ёруғликнинг гигиеник аҳамияти ва уни организмга функционал таъсири

Шифокор стомалогларга организмига меҳнат фаолиятида организмнинг функционал ҳолатини таъсирининг табиатини ўрганишда иш кунининг иккинчи ярмида аниқ намоён бўладиган чарчаш ҳолати юзага келади.

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Ўзбек оилаларида репродуктив фаолиятнинг тарихий илдизлари

Мақолада ёш ўзбек оилалари репродуктив маданиятини шаклланишида тарихий ва замонавий ёндашувлар ўрганилиб, унинг этнопсихологик хусусиятлари очиб берилган, репродуктив маданиятнинг бугунги ҳолати ва ўзбеклар ҳаётидаги ўрни таҳлил этилган, ўтмиш мутаф...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш

Корхонадаги ишловчиларнинг меҳнати, жисмоний зўриқиш билан ишлаш ва узоқ вақт давомида тик оёқда туриб ишлаш, гавдани олдинга ва ён томонга буккан ҳолда эгилган ҳолатда туриб меҳнат қилишдан иборат. Ишнинг кескинлиги интеликтуал зўриқиш, сенсор нагру...

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Задать вопрос