Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №45 (440) ноябрь 2022 г.

Дата публикации: 10.11.2022

Статья просмотрена: 172 раза

Библиографическое описание:

Юсупов, Фирнафас. Талабалар мустақил ишларини ташкил қилишда инновацион технологияларнинг роли / Фирнафас Юсупов, Г. С. Тахирова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 45 (440). — С. 413-415. — URL: https://moluch.ru/archive/440/96135/ (дата обращения: 16.12.2024).

Талабанинг фан бўйича мустақил таълим жараёнини ташкил қилишда мақсадли йўналтирилган ахборотлашган компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анчагина вақтни тежашга эришилади, натижада ўқувчилар билан бўладиган мулоқот инсоний ҳамда индивидуал тарзда, ўзаро яқин муносабатда, уста-шогирд кўринишида бўлади.

Калит сўзлар: мустақил таълим, талабани мустақил иши, педагогик технология, инновацион технология, таълимни индивидуаллаштириш.

Использование целенаправленных информационно-компьютерных технологий в организации самостоятельной работы студента по конкретной дисциплине обучения поддерживает преподавателя технически и технологически, экономит много времени для живого общения со студентами, как следствие, общение со студентами происходит индивидуально, в близких отношениях «мастер — ученик».

Ключевые слова: самостоятельное обучение, самостоятельная работа студентов, педагогическая технология, инновационная технология, индивидуализация обучения.

Олий касбий таълимнинг Давлат таълим стандартлари аудитория машғулотлари билан бир қаторда талабаларнинг ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил ишларини ташкил қилишни келажагимизнинг касбий фаолият мутахассисларини тайёрлашдаги асосий, энг муҳим омиллардан бири деб қарайди. Ҳозирги замонавий ўқитиш тенденциясида жуда катта эътибор талабанинг ўқитувчи назоратига мустақил ишларини самарадорлигини, маҳсулдорлигини, илмий амалий салоҳиятини ва бошқа шу каби омилларини оширишга қаратилгандир [1]. Йилдан йилга мутахассислик ўқув режасидаги фанларни ўқитишнинг таркибий қисмида ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил таълимга ажратилаётган соатлар миқдори айрим фанлар учун ажратилган соатлар миқдорининг 50–80 % ни ташкил қилмоқда. Бу эса табиий, чунки ҳозиргидай ахборот коммуникация технологияларининг бундай тезкорлик билан ривожланаётган даврида мустақил таълимни ташкил қилишга жуда катта эътибор қаратилади. Эътиборли томони шундаги, ахборотли жамиятнинг ривожланиши олий таълим муассасалари олдига замон талабларига мос келадиган касбий фаолият мутахассисларини тайёрлашда на фақат ўз мутахассислигини “яхши биладиган, ўзлаштирган” мутахассисни эмас балки, энг муҳими шундан иборатки, илмий салоҳиятли “мутақил фикр юритаоладиган”, ўзининг касбий салоҳиятини “баҳолай оладиган”, “мустақил тарзда мақсадга эришиш” кўникмаларига эга бўлган, олган билим ва кўникмаларни амалий фаолият учун қўллашга йўналтира оладиган, фаол, изчил “шаклланган” компетентли мутахассисни тайёрлашда эътиборни мустақил таълимни фаол ташкил қилишга қаратишни бош мезон даражасига олиб чиқишни кўндаланг қўймоқда. Бундан ташқари, замонавий шароитларда, компьютер ва телекоммуникация технологияларининг кенг жорий этилиши натижасида ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича ёндашувларда кардинал ўзгаришлар қилинмоқда. Бундай компьютерли тедекоммуникация технологияларига асосланган ўқитишнинг ахборотлашган тизимида талабанинг фанлар бўйича мустақил иши вақт бўйича кечиктирилиб талабанинг олган билимларини текширадиганган оддий жараён эмас, балки реал вақт мобайнида узликсиз тарзда талабанинг олган билимларини мониторингги бўлиб ўқитувчи билан талаба орасидаги ўзаро фаол алоқадорликни таъминловчи жараёндир, бу эса ахборот алмашиш ва коммуникациялар учун фазовий (географик, масофавий, олий таълим муассасасидан ташқарида) ва вақт чегараларини (дарс жадвалидан ташқари, хоҳлаган вақтда) кенгайишига олиб келмоқда. Олий таълим муассасаларида талабанинг мутақил ишини компьютерли ва телекоммуникация технологиялари асосида ташкил қилишга бўлган бундай эътибор долзарб масалалардан ҳисобланади [2–4].

Талабаларнинг мустақил ишлари дидактик жиҳатдан ўқитувчи тoмoнидан ташкиллаштирилган ва ўз-ўзини тайёрлашга йўналтирилган бўлиб талабанинг кoмплeкс амалларидан ибoрат. Кундан кунга мустақил таълимга эътибор ортиб бормоқда. Ўзлаштириладиган аxбoрoт ҳажми мунтазам равишда кўпайиб бориши кузатилмоқда.Инфoрматика ва сoциoлoг мутаxасисларнинг ҳисoб-китoбларига кўра инсoн билими аниқ бир сoxага кўра аxбoрoт 5–6 йилда икки барoбар oшар экан. Бунга фақат миқдoр кўрсатгичи эмас балки сифат кўрсатгичи oшиши назарда тутилади. Ўқитувчи фанга oид янги адабиётлар билан танишаркан талабаларга ўқитадиган курси дoирасида ва шу билан бирга уларнинг интeлeктини ривoжлантиришга туртки бўладиган адабиётларни танлайди ва тавсия қилади.

Жуда кўп илмий асoсланган фактлар, сoнлар ва ғoялар oрасидан шаxсий фикрни oлдинга суриш йeтарлича мушкул вазифадир. Ўқитувчининг вазифаси бундай турдаги қийинчиликлардан талабани oгoxлантириши ва тўғри йўлни кўрсатишдан ибoрат. Ўқитувчи талабалар билан биргаликда мавжуд фанга oид билимлардан ташқари янги билимларни, фанга дoир қизиқарли маълумoтларни алoқадoр фанлардан oлиб яратади.

Дастурий инжиниринг таълим йўналишида маълумотларга дастлабки ишлов бериш фанини ўрганишда асoсий вoситалар сифатида дарсликлар, ўқув қўлланмалар, касбий таълими бўйича анжуманлар тўпламлари, изoҳли луғатлар қаралади.

Кeлтирилган манбаларнинг ҳар бири ўзининг ижoбий ва салбий жиҳатларига эга. Масалан, дарслик ва ўқув матeриаллари eтарлича чуқур, тизимли ва кeтма-кeтликда изчил баён этилган бўлади.

Талабаларда ижодий фикрлашни ривoжлантириш фақат ўқитувчи билан ўзаро мулoқoт вoситасида эмас, балки бунинг учун талабанинг мустақил фаoлият олиб боришга тайёргарлиги ҳам зарур. Талабанинг билим кўникма ва малакаларини oширишга бўлган интилиш унинг интeлeктуал салохиятини шаклланишига, билим oлиш жараённинг самарадорлигини ўсишига асoс бўлади.

Талабанинг мустақил ишини ташкил қилиш муаммоси педагогик жиҳатдан янгилик эмас. Бу муаммо Л. Г. Вяткина, М. Г. Горунова, Б. П. Есипова, И. И. Ильясова, П. И. Пидкасистий, В. Л. Шатуновский ва бошқалар, республикамиз педагог олимларидан А. А. Абдуқодиров, Саидахмедов, М.Арипов, Ф.Зокирова каби олимларнингш ишларида турли йилларда, айниқса ўтган асрнинг охирги йилларида, “мустақил иш” нинг кенг ва тор маънодаги моҳиятини аниқлаш ва уни маҳсулдор ташкил қилишнинг фаол усул ва методлари, унинг ўқув жараёнида (олий таълимда) тутган ўрни, шароитларни аниқлаш, ўқувчилар томонидан уни фаоллаштиришга қўл келадиган омиллар бўйича изланишлар олиб борилган.

Бу муаммони самарали ҳал қилишга, ташкил қилишнинг турли жабҳаларини таҳлил қилишга, талабалар мустақил ишларини такомиллаштириш, ривожлантиришнинг усулларини, ёндошувларини излаш бўйича жуда кўп илмий, илмий-методик ишлар чоп қилинган. Буларнинг барчасида, талабаларнинг мустақил ишини ташкил қилишда, унинг фаоллиги оширишга тўсқинлик қиладиган сабабларни, воситаларни аниқлашда ва уларни бартараф этишда, ўқитувчи фаолиятининг таркибий қисмларини ва ундаги ролини аниқлашга эътибор қаратилган.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида чуқур назарий ва амалий билимлар билан бир қаторда танлаган соҳаси бўйича мустақил фаолият кўрсата оладиган, ўз билими ва малакасини мустақил равишда ошириб борадиган, масалага ижодий ёндашган ҳолда муаммоли вазиятларни туғри аниқлаб, таҳлил қилиб, шароитга тез мослаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган [1,3].

Ҳозирги пайтда жамиятни демократизациялаштириш ва гуманизациялаштириш, инсоният ҳуқуқларини ва эркинлигини кенгайиши шароитида, мустақил фаолият кўрсатаоладиган ёш авлодни тарбиялаш жуда муҳимдир. Мустақиллик, инициатива, ижодкорлик, мақсадга интилувчанлик — бу инсоннинг мустақил фикрини шакллантириш учун, ҳозирда ва келажакда ҳаётий муҳим муаммолар бўйича мустақил ечимлар, қарорлар қабул қилишни такомиллаштириш, ривожлантириш учун зарур ҳисобланган замонавий инсон шахсининг муҳим сифатлари ҳисобланади. Ҳозирги шароитда ижодий фаоллик ва мустақиллик замонавий мутахассис учун характерли ҳисобланади [3–5].

Талабанинг мустақил ишини билимларни ўзлаштиришнинг оддий бирор услуби деб қарамаслик керак, аксинча, олий таълим муассасаси фаолиятининг бирдан бир асосий принципларидан ҳисобланади. Мустақил таълим ягона ўқув жараёнининг зарурий таркибий қисми ҳисобланади, чунки у ўқув жараёни томонидан ташкил қилинади, мақсадли йўналтирилади, регламентлар қўйилади ва назорат қилинади. Шу боисдан ҳам талабанинг мустақил ишини ташкил қилиш, айниқса, ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиб бораётган шароитида, таълим сифатини оширишнинг бирдан бир приоритетли ва самарали йўналишлардан биттасидир.

Маълумки фаол билим олиш ва илмий изланиш фаолияти мустақил изланишларнинг барча турларидан унумли фойдаланишни талаб қилади. Талабанинг мустақил иши ўқув жараёнининг барча шаклларида намоён бўлмоғи зарур. Талабанинг мустақил ишининг асосий мақсади — ўқитувчининг раҳбарлиги ва назорати остида талабада муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдир.

Табиийки, талабанинг мустақил ишига раҳбарлик қилиш ва ташкил қилишнинг асосий принципларини кўриб чиққанда жуда катта эътиборни талабада ўқув ва илмий адабиётлар устида мустақил ишлашнинг мустаҳкам кўникмасини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратиш даркор.

Хулоса ўрнида. Янги компьютерлашган ахборот технологияларидан фойдаланиш натижасида ўқув жараёни индивидуаллашади, фанларни ўзлаштиришда ўқувчиларда янги мотивлар пайдо бўлади, ўқувчи-ўқитувчи тизимида тескари боғланиш кучли рол ўйнайди, билимларни баҳолашнинг объективлиги ортади, статистик маълумотларни йиғиш енгиллашади, ўқувчиларда билимларни ўзлаштиришнинг айрим жиҳатлари (яхши, паст) яққол намоён бўлади, ўқитувчида машғулот структурасини ўзгартириш имконияти (ўқувчиларнинг дастлабки тайёргарлик даражасига мос равишда) пайдо бўлади, ўқув жараёнини дифференциаллашга имкон яратади, мавзуни, фанни ўзлаштириш даражасини оширади, унга бўлган қизиқишни орттиради. Ўқув жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланиш ўқитувчини техникавий ва технологик жиҳатдан қўллаб қувватлайди, ўқувчилар билан жонли мулоқот қилиши учун анчагина вақтни тежашга эришилади, натижада ўқувчилар билан бўладиган мулоқот инсоний ҳамда индивидуал тарзда, ўзаро яқин муносабатда, уста-шогирд кўринишида бўлади.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3-майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узликсиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сон Қарори/www.lex.uz.
  2. Бекузарова, Н. В. К проблеме организации самостоятельной работы студентов / Н. В. Бекузарова.-2006.
  3. Закирова Е. С., Карпова Т. А. Организация самостоятельной работы студентов технического вуза в контексте компетентностного подхода в образовании//МГТУ «МАМИ», М.: 2005.
  4. Жуйкова О. В. Организация самостоятельной работы студентов технического вуза при изучении графических дисциплин// знание. Понимание. Умение. Ижеск, 2013. — № 2. — С. 288–293.
  5. Положение об организации самостоятельной работы студентов в Тамбовском государственном техническом университете. — Тамбов, 2011.
Основные термины (генерируются автоматически): самостоятельная работа студентов, билима, технический вуз.

Ключевые слова

педагогик технология, мустақил таълим, талабани мустақил иши, инновацион технология, таълимни индивидуаллаштириш

Похожие статьи

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Миллий спорт ўйинларининг соғлом авлод тарбиясидаги ўрни

Мақолада миллий халқ ўйинлари соғлом авлод тарбиясидаги самарали усуллардан бири сифатида тадқиқ қилинган бўлиб, халқ ўйинларини таълим-тарбия жараёнида ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш юзасидан педагогик тавсиялар берилган.

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Физика таълими — концепцияси

Мақолада физиканинг барча тушунча ва қонунлари табиий–илмий билимлар асосини ташкил килиши, у элементар заррачаларидан галактикагача бўлган — объектлар ва турли туман ҳодисаларни ўрганиш даражалари таҳлил этилган. Физика фан сифатида табиий фанлар со...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Валикли жинлаш машиналар валиги материалини экспериментал тахлили

Валикларга турли хил таркибдаги материалларни ўраб, пахта хом ашёсидан материал толасини яхшироқ илаштириб олиш хусусиятига эга эканлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди ва ушбу натижа асосида хулоса берилди.

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Ўт олдириш свечасини такомиллаштиришда “Морфологик таҳлил” методидан фойдаланиш

“Морфологик таҳлил” методи бўйича “Ўт олдириш свечасини тахлил қилиш” мавзусининг ўқитилиши ёритилган. Таҳлил натижасида одатий свеча такомиллаштирилиб, ундаги марказий ва ташқи электродлар Лаваль соплоли электродларга алмаштирилган. Бундай свеча ёни...

Задать вопрос