Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №35 (430) сентябрь 2022 г.

Дата публикации: 02.09.2022

Статья просмотрена: 55 раз

Библиографическое описание:

Махмудов, М. М. Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти / М. М. Махмудов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 35 (430). — С. 154-157. — URL: https://moluch.ru/archive/430/94654/ (дата обращения: 17.12.2024).

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифатида эътироф эътилиб, одил судловни амалга оширишда ўз — ўзидан суд ўз функциясин бажариши билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилади, қонунларга риоя этилишини назорат қилади, мансабдор шахслар томонидан қонунларни амалга оширилишини назорат қилади.

Калит сўзлар: одил судлов, суд хокимияти, суд назорати, суд контроли, суд назорати субъектлари.

Правильное использование терминов в области судебного права обеспечивает не только понятность нормативных документов, но и чёткое использование их значения. Судебный надзор признаётся отдельной функцией осуществления судебной власти, а при осуществлении правосудия суд осуществляет защиту прав и свобод физических и юридических лиц, осуществляет контроль за соблюдением законов, осуществляет контроль за исполнением законов должностными лицами.

Ключевые слова: правосудие, судебная власть, судебный надзор, судебный контроль, субъекты судебного контроля.

Суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида таркибий қисми сифатида қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти, сиёсий партия ҳамда жамоат бирлашмаларидан мустақил равишда ҳаракати алоҳида аҳамият касб этади. Чунки айнан суд ҳокимияти ҳар қандай қарор, хужжат, ҳаракатнинг қонунийлиги ёки ноқонунийлиги бўйича юзага келадиган низоларни ҳал қилиш ваколатига эга. [1]

Бугунги кунда суд назорати (контроль) тушунчасини комплекс моҳиятини умумназарий таҳлилини очиб бериш орқали, суд тизимида амалга оширилаётган замон талабига мос келувчи ҳуқуқий ислоҳотларга замин яратиш билан бир қаторда, назорат тадбирларининг таъсирчан самарадорлигини ошаётганлигини кўриш мумкин.

Суд ҳокимияти функцияси ҳақида гапирганда унинг мақсади ва вазифаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Чунки, ушбу функциялари давлат мақсадида ва вазифалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, давлат ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун маълум бир вазифаларни ҳал қилиши лозим, бу эса тегишли функцияларини амалга ошириш билан боғлиқдир.

Шуни қайд этиш лозимки, «мақсад», «вазифа», «функция» тушунчалари бир-биридан ажралмас бўлиб, улар суд ҳокимиятининг моҳиятига мос равишда шаклланади.

Мақсад бу муайян давлат органининг тараққиётидаги кейинги босқичда эришмоқчи бўлган ҳолати бўлса (масалан: фуқаролик жамиятини шакллалнтириш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш) вазифа эса ушбу мақсадга эришиш учун ҳал этилиши лозим бўлган масалалар, функция- вазифалар ечимига қаратилган фаолият йўналишидир.

Суд назоратининг моҳияти — махсус ваколатли органлар (судлар) ва мансабдор шахслар (судьялар) томонидан, ҳуқуқий фаолият соҳасида ваколат берилган маъмурий органлар, шу жумладан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар харакат (ҳаракатсизлик) ва қарорларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя, риоя қилиш мақсадида қабул қилинган ва қўлланилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлигини таъминлашга қаратилган процессуал текширишдир.

Суд назорати субъектлари: Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир. [2]

Суд назоратининг турлари конституциявий, шунингдек, жиноят процессининг судгача бўлган босқичларда, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судларда ҳамда маъмурий судлар фаолиятида ўз аксини топади.

Ҳозирги кунда, суд назорати ва суд контроли тушунчалари ҳуқуқий мақоми жиҳатидан ажртилмаган бўлсада, аксарият олимлар томонидан мантиқан бу тушунчалар икки хил маънони англатишини, қонунчилик қўллаш вақтида мазкур терминларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини билдиришади. Шундай экан, «Суд контроли» ва «Суд назорати» сўзларини алоҳида маънода ишлатилишини кўришимиз мумкин.

«Суд контроли» тушунчаси Ўзбекистон Қонунчилигида қўлланилмасада, бироқ хорижий давлатлар юрисдикциясида масалан, Россия Федерация, Франция, Англия, Польша ва бошқа давлатларда «Суд контроли» сўзи кенг қўлланилади.

Бироқ, изланувчилар ўртасида бу сўзлар ўртасида ўртасидаги фарқ юзасидан ҳали бир аниқ бир тухтамга келинмаган. [3] Бироқ, Қонун ҳужжатларида, шунингдек, қонунчиликда назорат ва контролни фарқлаш учун аниқ мезонлар мавжуд эмас. [4]

Замонавий луғатда «Контроль» сўзининг маъноси дейилганда:

а) текшириш, текшириш мақсадида кузатув; б) кимнингдир фаолиятини текширувчи муассаса; в) назоратчилар деган маъно тушунилади. Бундан ташқари, рус олими Д. Н. Ушаков рахбарлиги ёзилган луғатда Контроль сўзи француз тилидан controle олинганлигини, яъни а) кузатиш, бирор нарсани назорат қилиш текшириш мақсадида. 2) қайсидир мансабдор шахснинг фаолиятини контроли амалга ошириш мисолида кўрсатилади. [5]

Шунингдек, инглиз тилидаги луғатлар control сўзини маъносини қўйидагича ифодалайди а) маъмурий таъсир орқали бошқарув ёки доминант таъсир; б) ушлаб туриш, чегаралаш; в) текшириш, маъноларини ёритади. [6]

Надзор сўзининг маъноси эса, назорат қилиш, бировни назорат қилиш, назорат қилиш мақсадида ҳимоя қилиш маъноларини англатади. Бундан ташқари рус олими Д. Н. Ушаков рахбарлиги ёзилган луғатда НАЗОРАТ сўзининг маъноси — назорат қилиш. кимнидур устидан назорат ўрнатмоқ. кимнингдир назорати остида бўлмоқ. 2) белгиланган тартиб қоидаги риоя этилишини назорат қилиш маъносида келади, лекин таъсир чораси бўлмайди. Прокурор назоратига келтириш. Санитария назорати. [7]

Рус олимаси Галанина Л. А. фикрича контроль фаолияти 2 га бўлинади: а) давлат контроли. б) ижтимоий (жамоа) контролини ўз ичига олади. [8]

Ёндашувларни жамлашимиз шуни кўрсатади-ки, «Суд назорати» ва

«Суд контроли» тушунчаларини маъноларидан келиб чиқиб,

алоҳида — алоҳида талқин қилиш лозим бўлади, бу эса, суд фаолияти соҳасида қўлланиладиган атамани асл маъносини чиқурроқ кўрсатиб, икки хил маъноли сўзларни бир хил маънода талқил қилинишига йўл қуйилмайди.

Таъкидлашимиз лозимки, Суд ҳокимиятининг Одил судловни амалга ошириш функциясидан ташқари ўз фаолиятида алоҳида муҳим функция — суд назорати функциясини амалга оширади. [9]

Ўзининг маъноси билан бу функция рус олими Масликов И. С. фикрича уч тоифага тавсифланади: «Биринчидан, бу албатта, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган; иккинчидан, бир ҳокимиятнинг бошқа ҳокимиятларнинг ваколатларига аралашувини чеклаш, шу билан ҳокимиятларнинг бўлиниши тамойилига риоя этилишини назорат қилиш; учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳимоя қилишга қаратилган — мамлакатнинг асосий қонуни» [10]

Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифатида эътироф эътилиб, одил судловни амалга оширишда ўз — ўзидан суд ўз функциясин бажариши билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилади, қонунларга риоя этилишини назорат қилади, мансабдор шахслар томонидан қонунларни амалга оширилишини назорат қилади.

Рус олимаси Черпунова Н. М. таъкидланишича, судлар одил судловни амалга оширишда конституциявий характердаги суд назоратини амалга ошириб, конституция ва қонунларда келтирилган нормалар доирасида шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилади. [11]

Ю. М. Алпатованинг фикрича — Суд назорати бу Конституция ва Қонун ости актларига, қарор ва давлат органлари мансабдор шахсларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)га маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва органларнинг, оммавий ҳуқуқи фаолиятни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг низо (конфликт) ҳал қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган давлатнинг юрисдикцион фаолияти. [12]

Н. М. Чепурнова ва В. А. Ржевскийлар «Одил судлов назорати Олий суд томонидан қуйи судларнинг суд фаолияти, ижро ҳокимияти соҳасидаги суд контроли, суд конституциявий назорати» бу ҳам суд ҳокимиятини амалга оширишнинг белгиси эканлигини билдиради. [13]

Ўз навбатида, Т. А. Савелева қуйидагиларни қайд этади: «Адолат-конституциявий, фуқаролик, жиноий ва маъмурий ишларни амалга ошириш орқали суд ҳокимиятини амалга ошириш учун мустақил, мустақил давлат фаолияти тури» [14]

Жиноят ҳуқуқи фанининг вакили К. А. Сергеев ҳисоблашича, Одил судлов ва суд назоратини амалга ошириш бу суд ҳокимиятини амалга оширишни эканлигини билдиради.

Бундан ташқари, суд назорати таърифидаги тафовутларни тушуниш мумкин унинг «омнивор», «кенг кўламли» ва бошқалар. Шу билан бирга, адолат ва суд назорати тушунчалари ўртасида қатъий фарқ қилиш учун объектив асослар йўқ деб ҳисоблаймиз. Албатта, айрим ҳолларда (масалан, жиноят процессида) суд назорати сезиларли ўзига хосликка эга,лекин суд адолатни амалга оширмайди, дейиш нотўғри. Барча суд фаолияти Одил судловни амалга ошириш ва суднинг назорат ваколатлари Одил судловнинг бир қисмидир.

Ўз навбатида, суд назорати мураккаб ва ноаниқ тушунилган ҳуқуқий категория эканлигини таъкидлаймиз. Юридик адабиётларда унинг тушунчаси ва турлари, суд назорати ва суд контроли нисбати турлича талқин қилинади. суд ўз-ўзини назорат қилиши ҳам таъкидланган.

Характерли жихат шундаки, олимлар суд назоратини биринчи навбатда маъмурий ишларга, аниғроқ қилиб айтганда, оммавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқувчи ишларга нисбатан қўлланиши, яъни давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракатлари ҳуқуқий баҳо бериш орқали кўриш мумкин.

Демак, суд назорати сифатида шуни таъкидалашимиз мумкин-ки, "Ўзбекистон ҳуқуқ тизими ваколатларни ажратиш назарияси ва унга асосланган «маъмурий адлия ёки бошқарув фаолиятининг қонунийлиги устидан суд назорати» институти қисман қабул қилинган дейилса адашмаган бўлинади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 27-моддасида маъмурий судлар томонидан ҳал этиладиган муносабатлар келтирилган.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкин, суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжаталарни тушунарли булишини таъминлаб қолмай балки маъносини аниқ равшан, равон бўлишини таъминлаб беради. Демак, халқаро атама бўлган «Контроль» сўзи билан «Назорат» сўзини ўртасида чегарани аниқ очиб берилса, қонунчиликдаги тушунмовчиликларни олди олиниб, ижро этилиши лозим бўлган, аниқ мазмундаги ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга эришилади.

Адабиёт:

  1. Қаранг: Д.Арипов, Р.Тожибоев. — «Жиноят ишини судга қадар юритиш ва жазони ижро этиш босқичларида суд назоратини жорий қилишнинг зарурияти ва аҳамияти» Судьялар ва судьялик номзодлари учун мўлжалланган монография. -Т.: IMPRESS MEDIA/ 2019. 6-б.
  2. Контрольная и надзорная юридическая деятельность: к вопросу о разграничении понятий // Право и политика. 2014. № 2. С. 245- 251 и другие.
  3. Шесткова Е. С. Общетеоретическое исследование контрольной (надзорной) деятельности государства // Вопросы управления. 2014. № 6. С. 230–232.
  4. https://ushakovdictionary.ru/word.php?wordid=24929
  5. Американский словарь для колледжей. Наследие. Изд. 3-е. Бостон-Нью-Йорк, 1997. С. 303.
  6. https://ushakovdictionary.ru/word.php?wordid=31956
  7. Галанина Л. А. Организационно-правовое обеспечение контроля за исполнением нормативно-правовых актов в субъектах Российской Федерации. М., 2001. С. 33.
  8. Бучакова М. А. Судебный контроль: некоторые теоретические подходы // Вестник Омского университета. Серия «Право». 2017. № 1. С. 156–161 и другие.
  9. Масликов И. С. Судебная власть в государственном механизме РФ: автореф. дис. … канд. юрид наук. М., 1997. С. 11.
  10. Чепурнова Н. М. Судебный контроль в Российской Федерации. С. 59
  11. Алпатов Ю. М. Вопросы процессуального права и судебный контроль // Ученые труды Российской академии адвокатуры и нотариата. 2016 № 3 (42). С. 92.
  12. Савельева Т. А. Судебная власть в гражданском процессе. Саратов, 1997.
  13. Лазарева В. А. Судебная власть и ее реализация в уголовном процессе. Самара, 1999. С. 56.
  14. Савельева Т. А. Судебная власть в гражданском процессе. Саратов, 1997.
Основные термины (генерируются автоматически): суд, Судебная власть, контроль, судебный контроль, IMPRESS, MEDIA, гражданский процесс, Российская Федерация, саратов, судебный надзор.

Ключевые слова

одил судлов, суд хокимияти, суд назорати, суд контроли, суд назорати субъектлари

Похожие статьи

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Ўзбекистоннинг «Бизнес юритиш 2019» айрим кўрсаткичларининг таҳлили

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро таҳлил ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон банки гуруҳига кирувчи “Бизнес юритиш” кўрсаткичларининг таҳлили, унинг сабаблари ҳамда яхшиланган кўрсаткичларни қандай ушлаб қолиш ва камчилиги мавжуд соҳала...

Инновацион муҳитни шаклланиш асослари

Ушбу мақолада инновацияни жаҳон иқтисодиёти, жумладан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тутган ўрни ва ахамияти ёритилган. Республикамиз шароитида хозирги замон фан сиғимли технологияни ривожлантирувчи, инсон капитали ва бошқа ишлаб чиқариш омилл...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Олий таълим раҳбарларининг бошқарув қарорларини қабул қилишининг психологик жиҳатлари

Мазкур мақолада олий таълим жараёнини бошқаришда бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик жиҳатлари аниқланган. Бошқарув қарори концепциясининг моҳияти, унинг асосий хусусиятлари ва амалга ошириш босқичлари очиб берилади. ...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

Ўзбекистонда ёшлар сиёсатининг заруратини аниқлаш илмий социологик тадқиқотларнинг масалалари сифатида

Бу мақолада бизнинг талаба ёшларимизнинг ижтимоий аҳамиятга эга гуруҳ эканлиги ҳакида ойтилган. Ёшлар республикамиз аҳолисининг энг кенг демографик гуруҳи ва улар бир қатор ҳал этилмаган объектив ва субъектив муаммоларга дуч келишмоқда. Уларнинг ечим...

Задать вопрос