Шифокор стоматологларнинг меҳнат фаолиятида ёруғликнинг гигиеник аҳамияти ва уни организмга функционал таъсири | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: , ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №20 (415) май 2022 г.

Дата публикации: 16.05.2022

Статья просмотрена: 51 раз

Библиографическое описание:

Искандарова, Г. Т. Шифокор стоматологларнинг меҳнат фаолиятида ёруғликнинг гигиеник аҳамияти ва уни организмга функционал таъсири / Г. Т. Искандарова, Ш. И. Курбанова, У. Ш. Калбаева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 20 (415). — С. 710-712. — URL: https://moluch.ru/archive/415/91572/ (дата обращения: 16.12.2024).

Шифокор стомалогларга организмига меҳнат фаолиятида организмнинг функционал ҳолатини таъсирининг табиатини ўрганишда иш кунининг иккинчи ярмида аниқ намоён бўладиган чарчаш ҳолати юзага келади.

Калит сўзлар: шифокор стоматолог, меҳнат фаолияти, функционал ҳолат, ёритилганлик, фон, контраст, кўриш анализатори.

На основании изучения характери влияния трудовой деятельности на функциональное состояние организма врачей стоматологов возникает состояние утомления, отчётливо проявляющая на протяжении второй половины рабочего дня.

Ключевые слова: врач стоматолог, трудовая деятельность, фукциональное состояние, освещение, фон, контраст, зрительный анализатор.

Замонавий стоматология-юқори технологик даволаш, янги материаллар, дори дармонлар, беморлар билан психологик муносабат, иқтисодиёт саволлари ва менежмент. Ҳозирги кунда стоматологик ёрдам аҳоли орасида энг юқори талабга эга тиббий ёрдам тури бўлиб ҳисобланади. Аҳоли ўртасида касалланиш бўйича терапевт стоматологларга мурожаатлар иккинчи ўринда, ортопедик стоматологларга мурожаатлари бўйича эса 60–100 % ини ташкил этади [1,6].

Сифатли стоматологик даволаниш учун 700 дан ортиқ замонавий техник маҳсулот, ҳар хил қиммат ва мураккаб жиҳозлар керак. Шу билан бирга шифокор стоматологларнинг касбий фаолиятининг самарадорлиги нафақат уларнинг квалификация маҳоратидан ва даволаш профилактик ташкилотининг моддий техник таъминоти билан балки уларнинг соғлиғи билан ҳам боғлиқ. Даволаш амалиётига тадбиқ этилаётган тиббий ёрдам стандартлари шифокор стоматологларнинг физикавий ва психологик саломатлигига қўшимча талабларга ҳозир.

Охирги йилларда олинган илмий текшириш натижалари шуни кўрсатди-ки, тиббий ёрдам кўрсатиш тиббиёт ходимларининг саломатлик ҳолатига ва уларнинг психоэмоционал ҳолатига боғлиқдир. Шифокор стоматологлар касалланиш кўрсаткичи бўйича юқори бўлган мутахассисларга кирадилар, чунки уларнинг меҳнат фаолияти жисмоний куч ва ҳар хил зарарли ва касбий омилларга нисбатан чидамлиликни талаб этади. Шифокор стоматологларнинг меҳнат фаолиятига беморни даволаш жараёнининг ҳар хил бочқичларида ҳар хил зарарли ва ҳавфли омиллар таъсир этади. Шу билан бирга иш жойларида ёритилганликни етишмаслиги кўзга доимий зўриқишни талаб этади яъни зарур бўлган асбобларни танлашда, тишни даволаш жараёнида ва тиббиёт хужжатларини тўлдиришда [3,5]. Стоматологларнинг кўрув иши ўта юқори аниқликдаги иш разрядига киради. Чунки тиш даволашда энг кичик бор машинасининг бош қисмининг ўлчами 0,13 мм ни ташкил этади. Кариес жараёнининг бошланғич белгилари жуда кичик ўлчамда бўлиб фонга нисбатан кичик контрастда бўлиб атрофдаги тиш тўқималари билан тиш доғлари бирлашиб кетиши эҳтимоли бор ва тиш тўқимасидан жуда кичик миқдорда фарқ қилиши мумкин. Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида акс эттиш коэффициенти кичик бўлган тўқ фон мавжуд. Шу билан бирга шифокор стоматологлар операция жараёнини стоматологик ойна орқали бажарадилар ва жуда кичик тавсилотларни бажариш учун кўзга катта зўриқиш берадилар. Шуни таъкидлаш жоизки, шифоркор нафақат беморга балки даволаш жараёнида асбоб-ускуналар, дори дармонларга ҳам эътибор қаратадилар. Бу эса доимий ёруғликка мослашишни талаб этади ва кўриш анализаторига бўлган зўриқишни кучайтиради. Гигиеник нуқтаи назардан асбоб ускуналарнинг ўлчамига эътибор қаратиш керак. Пульпа экстракторларининг минимал ўлчамлари 1 мм дан кам бўлганлиги сабабли, шифокор кариес бўшлиқ ёки тишнинг илдиз каналига мос келадиган тўғри ўлчамдаги стоматологик асбобни танлашда кўриш қобилиятини сезиларли даражада зўриқишига олиб келади. Иш жараёнида турли ўлчамдаги бурғуларни топиш шу билан уларни Петри идишида ёки қутисида сақланиши ишни янада мураккаблаштиради. Бундан ташқари шифокорлар кўпинча ёруғлик даражасини ҳисобга олмаган ҳолда асбобни танлайдилар. Шунинг учун асбобларни танлаш шифокорнинг кўз анализаторига бўлган зўриқишини камайтириш учун хонанинг энг ёруғ жойларида амалга оширилиши керак [2,4]. Шифокор стоматологларнинг ишини визуал-қўлланма деб ҳисоблаш ҳам мумкин. Дарҳақиқат, ушбу тоифадаги тиббиёт ходимларининг иши учун кўзнинг зўриқиши ва кўзнинг турли рангларни ажратиш ҳолатлари оддий ҳолдир.

Текширишдан мақсад

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шифокор стоматологларнинг организмида бўладиган физиологик ўзгаришлар, меҳнат қобилиятини оширишга ҳамда чарчашни олдини олишга қаратилган профилактик чора тадбирларни ишлаб чиқишга асос бўлади.

Материал ва усуллар

Тадқиқотимизнинг текширув усулларида шовқин даражаларини ўлчаш 12.1.050–86 ССБТ “Иш жойларида шовқинни ўлчаш усуллари” гаасосан ўтказилди. Товуш босимининг даражаси бевосита иш жойларида SVAN-943 асбобида ўлчанди. Олинган натижалар СанҚваМ № 0325–16 “Иш жойларида шовқин даражасини рухсат этилган санитар меъёрлар”ига асосан баҳоланди.

Физиологик текширувлар иш куни динамикасида ишдан аввал, иш вақтида ва иш куни охирида ўтказилди. Кўриш реакцияларининг латент даврларини С. И. Горшков конструкциясидаги универсал хронорефлексометр ёрдамида хронорефлексометрия усулида ўлчанди. Ёруғликка жавоб реациясини аниқлаш, кўзга зўриқиш берилган шароитда баҳоланди.

Олинган натижалар

Ёритилганликни яхшилаш ҳамда организм фаолиятини активлаштириш мақсадида табиий ва сунъий ёритилганликни рационал ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Шифокор стоматологларнинг меҳнат фаолияти I разряднинг ўта юқори аниқликдаги ишларга киради. Объектнинг энг кичик ўлчами 0,13–0,15мм, фон тўқ рангда, контрастлиги кичик. Олинган маълумотлар иш жойларидаги ёритилганлик кўрсаткичлари ҚМК 2.01.05–98 талабларига жавоб бермаслиги аниқланади.

Текширув натижаларида шифокор стоматологларнинг иш жойларидаги табиий ёритилганлик коэффициенти 1,3 % ± 0,17 (меъёрда ТЁҚ — 1,5 %), сунъий ёритилганлик умумий ёритилганлик тизимида чўғланма лампалар учун 163±1,3 Лк (меъёрда-200Лк), люминисцент лампалар учун эса меъёр талабида (меъёрда- 500Лк) лиги аниқланди.

Ёруғликка жавоб реакциясининг вақтини аниқлаш катта аниқликда бажариладиган ишларда ишлайдиган ишчиларда ўтказилди. Ёруғликка жавоб реакциясининг вақтини аниқлаш мақсадида шифокор стоматологларда хронорефлексометр асбоби ёрдамида иш куни давомида яъни ишдан аввал, иш вақтида ва ишдан кейин ўрганилди. Иш куни давомида кўп ҳолларда ёруғликка жавоб реакцияси фон даражасига нисбатан озмунча ўзайганлиги яъни иш куни давомида 3 соатдан кейин 10–15 % га, иш куни охирида эса — 20 % га камайганлиги аниқланди. Бу эса шифокор стомалогларнинг иш фаолиятида чарчаш аломатлари кузатилганлигидан далолат берада. Иш куни давомида 10–15 дақиқалик бир маротабалик танаффуслардан ташқари уларга қўшимча таббий ва сунъий ёритилганлик талаб этилади. Иш хоналаридаги ёритилганлик даражаси 500 Лк, оғиз бўшлиғини кўриш жараёнида ёритилганлик 3000–4000лк га тенг бўлиши керак. Лекин шу билан бир қаторда стоматологик креслода ўтирган беморга электр рефлекторларидан тушаётган ёруғлик беморнинг кўзига кўр қилувчи таъсир кўрсатмаслиги керак.

Хулоса

Шифокор стоматологларнинг организмида функционал ҳолатини ўзгариши уларнинг бажариладиган иши ўта юқори аниқликдаги иш бўлиб, ёруғликка жавоб реакциясининг пасайишига, кўриш анализаторини зўриқишига ва кўзни чарчаганлигидан далолат беради.

Адабиёт:

  1. Даллакян Л. А., Руснак А. В., Стревалюк А. Р. Гигиенические аспекты работы врача-стоматолога // Здоровье и образование в XXI веке. 2015. Вып. № 1. Т. 17. С. 64–66.
  2. Дегтярева Э. П. Освещение различных стоматологических учреждений //Альманах 2003. — Волгоград, 2002. — С.35–37.
  3. Елисеев Ю. Ю. Оценка психоэмоционального статуса врачей-стоматологов / Ю. Ю. Елисеев, Н. О. Петренко, В. В. Сучков // Охрана труда и техника безопасности в учрежд. здравоохр. — 2013. — № 9. — С. 17–22.
  4. Карелин, А. О. К оценке функции и состояния некоторых анализаторов стоматологов-терапевтов /А. О. Карелин, О. М. Рукавцова, И. В. Налимова // Оптимизация больничной среды средствами новых технологий. — СПб., 2004. — С.128–130.
  5. Катаева, В. А. Гигиена труда стоматологов / В. А. Катаева // Труд и здоровье медицинских работников. — Москва, 1984. — С.124–125.
  6. Латышевская Н. И., Кибкало А.П, Дегтярева Э. П. Психофизиологический статус стоматологов-ортопедов различных учреждений //Социально — гигиенический мониторинг здоровья населения. — Рязань, 2002. — С. 132- 135.
Основные термины (генерируются автоматически): трудовая деятельность, фон.

Ключевые слова

контраст, фон, меҳнат фаолияти, шифокор стоматолог, функционал ҳолат, ёритилганлик, кўриш анализатори

Похожие статьи

Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш

Маълумки, юрак қон-томир тизими организмдаги хилма хил жараёнларга таъсир этади ва шу билан бирга барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди.

Амилаза фрменти гомеостазига гамма-нурланиш таъсири

Организмга берилган ҳар қандай эмоционал, физик ёки кимёвий таъсирлар, уни динамик мувозонат ҳолатдан чиқариши мумкин. Организмда ўзгарган мухитга мослашиш мақсадида ички муҳит силжишининг олдини олишга ёки бартараф қилишга йўналтирилган мураккаб реа...

Атмосфера ҳавосини чанг билан ифлосланиш холатини гигиеник баҳолаш

2015–2017 йилларда туман аҳолисининг касалланиш ҳолати бевосита атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ бўлиб, болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида асосан нафас аъзолари кўпайганлиги, юқумли ва паразитар, эндокрин, қон тизими касалликлари кам...

Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари

Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбий гуруҳлардаги ишчиларнинг меҳнатини оғирлиги ва кескинлигини баҳолаш

Корхонадаги ишловчиларнинг меҳнати, жисмоний зўриқиш билан ишлаш ва узоқ вақт давомида тик оёқда туриб ишлаш, гавдани олдинга ва ён томонга буккан ҳолда эгилган ҳолатда туриб меҳнат қилишдан иборат. Ишнинг кескинлиги интеликтуал зўриқиш, сенсор нагру...

Болаларда экологик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг самарали усуллар

Ушбу мақолада боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг экологик саводхонлигини шакллантириш учун самарали бўлган тадбирлар Руминияда ўтказилган тажрибалар мисолида таҳлил этилади.

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга...

Ўзбек оилаларида репродуктив фаолиятнинг тарихий илдизлари

Мақолада ёш ўзбек оилалари репродуктив маданиятини шаклланишида тарихий ва замонавий ёндашувлар ўрганилиб, унинг этнопсихологик хусусиятлари очиб берилган, репродуктив маданиятнинг бугунги ҳолати ва ўзбеклар ҳаётидаги ўрни таҳлил этилган, ўтмиш мутаф...

Задать вопрос