Депо шароитида юк вагонларини таъмирлаш технологиясини такомиллаштириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 30 ноября, печатный экземпляр отправим 4 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Депо шароитида юк вагонларини таъмирлаш технологиясини такомиллаштириш / Р. П. Нигай, Ф. С. Галимова, Ф. Ф. Хикматов [и др.]. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 19 (414). — С. 553-556. — URL: https://moluch.ru/archive/414/91508/ (дата обращения: 18.11.2024).

Мақолада Самарқанд вагон депосида юк вагонларини таъмирлаш технологиясини такомиллаштириш истиқболлари кўрсатилган, бу эса таъмирлаш вақтини қисқартириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради.

Калит сўзлар: вагон депоси, ярим очиқ вагон, кузов, таъмирлаш, деформация, такомиллаштириш.

В статье представлены перспективы совершенствования технологии ремонта грузовых вагонов в условиях вагонного депо Самарканд, что позволит уменьшить время ремонта и повысить производительность труда.

Ключевые слова: вагонное депо, полувагон, кузов, ремонт, деформация, совершенствование.

Юртимизнинг иқтисодий салоҳиятининг ўсиши, аҳолининг турмуш даражасининг яхшиланиши ва уларга янги иш ўринларининг яратилиши натижасида аҳолининг транспортга бўлган эҳтиёжи ўсиб бормоқда [1–5].

Мамлакатимизнинг барча транспорт соҳаларида бўлгани каби темир йўл транспортида ҳам бир қанча янги лойиҳалар амалга оширилмоқда, натижада аҳолига хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифати ошмоқда [6–11].

Темир йўл транспортининг барча йўналишларида бўлгани каби вагон хўжалигида ҳам бир қанча янги лойиҳалар амалга оширилмоқда, яъни ҳар томонлама замон талабларига мос келадиган юк ва йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда, мавжудлари эса модернизация қилинмоқда ва қайта таъмирланмоқда [12–16].

Маълумки, бизнинг мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига чет эл мамлакатлари ҳар доим талабгор, чунки мамлакатимизда етиштирилаётган мева ва сабзавотлар, полиз экинлари табиий, ширин, шу билан бирга сифатли етиштирилади ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун вагонларни ҳар томонлама такомиллаштиришни талаб этади [17–21].

Халқ хўжалигида ташиладиган юклар бўйича хар бир транспорт ўзининг улишига эга, улар юкнинг тури, ҳажми ва ташиладиган масофасига қараб фарқланади ва ўзаро алоқада ҳаракатланади [22–25].

Юк ва йўловчиларни ташишда уларни хавфсизлигини таьминлашда локомотив ва вагонларнинг созлиги муҳим аҳамиятга эга.

Темир йўлда катта ҳажмдаги қурилиш материаллари, сочилувчи юклар, кўмир, руда, пахта ва шу каби юкларни ташилишида ўзининг юк кўтара олиш қобилияти, конструкцияси оддийлиги билан ташишга қулай бўлган ҳаракат таркибларидан бири бу ярим очиқ вагонлари ҳисобланади. Ташиш жараёнида қулайлиги учун кўп фойдаланилаётган ярим очиқ вагонлари ортиш-тушириш, ортиғидан кўпроқ юкланиш жараёнида унинг қисмларининг таьмирига бўлган талаби ортади, бундай қисмларидан бири ярим очиқ вагон кузови ҳисобланади.

Кузов юкни жойлаштириш учун мўлжалланган қисми бўлиб, юкларни ортиш ва тушириш ишлари нотўғри бажариш натижасида кузов қопқоқли туйнуклари, эшиклари, ён қисмлари букилиб, таъмирга муҳтожлиги ошади, таъмирни тўғри ва сифатли бажариш кузовни узоқ вақт букилмасдан самарали хизмат кўрсатишини таъминлайди.

Самарқанд юк вагонларини таъмирлаш депосида ҳам ярим очиқ вагон кузовларининг таъмирлаш ишлари жуда яхши йўлга қуйилган. Таъмирлаш жараёнида қопқоқли туйнукларини ва орқа-олд, ён томонларини тўғрилашда қўлланиладиган пресслаш ускунасидан фойдаланишда бир қанча камчиликлар кузатилмоқда (1-расм), улар қуйидагилар:

– ҳозирда фойдаланиладиган пресслаш ускунасини кузовни ёки қопқоқли туйнукларни қайрилган ёки букилган жойига таъсир этадиган юзасининг кичиклиги, бунинг натижасида битта букилган ёки қайрилган жойни тўғрилаш учун ускунани бир неча марта такрор таъсир эттириш;

– тўғрилаш учун вақтнинг кўп сарфланиши;

– ускунадан кўп фойдаланилганда шунга мос ҳолда электр энергиясининг исроф бўлиши.

1 расм. Ярим очиқ вагон барча эшик ва қопқоқли туйнуклари учун пресслаш ускунасининг умумий кўриниши

Маълумки ҳозирги кунда кам харажат сарф қилиб, вақтни тежаган ҳолда фойдали ишни ошириш замон талаби бўлиб қолмоқда. Юқоридаги камчиликларни инобатга олган ҳолда ярим очиқ вагонлари кузовларини таъмирлашда фойдаланилаётган пресслаш ускунасини такомиллаштиришни таклиф қиламиз:

– пресслаш ускунасининг таъсир этадиган юзасини катталаштириш (яъни, қопқоқли туйнукни геометрик ўлчамларига мос ҳолда мустаҳкам материални шундай маҳкамлаш керакки, талаб қилинган вақтда уни қайта ечиб олиш мумкин бўлсин);

– пресслаш ускунасини юзасига мос ҳолда босимни ошириш.

Юқорида биз келтириб ўтган таклифларга амал қилинса вагон кузовининг букилган қисмларини таъмирлаш учун вақт бир мунча камаяди. Бу эса вагондан фойдаланиш вақтини кўпайишига олиб келади натижада, Самарқанд юк вагонларини таъмирлаш депосининг таъмирлайдиган вагонларининг сони ортади, бу эса депо иқтисодий кўрсаткичини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Адабиёт:

  1. Расулов М. Х. Проблемы повышения конкурентоспособности отечественных железнодорожных коридоров / М. Х. Расулов, У. Н. Ибрагимов, Р. В. Рахимов // Научные труды Республиканской научно-технической конференции «Ресурсосберегающие технологии на ж.-д. транспорте». — Т.: ТашИИТ, 2013. — С. 14–17.
  2. Рахимов Р. В. Прогрессивные технологии для развития межгосударственных железнодорожных перевозок / Р. В. Рахимов, Ф. С. Галимова // Международный Научный Институт «Educatio». — 2015. — № 8 (15). — С. 86–88.
  3. Абдуллаев Б. А. Выбор направлений и основных технических решений подвижного состава для перевозки скоропортящихся грузов в условиях Республики Узбекистан. Монография / Б. А. Абдуллаев, Р. В. Рахимов. — Т.: Узбекистан, 2022. — 128 с.
  4. Рахимов Р. В. Ўзбекистон Республикасининг транзит потенциалини ошириш йўллари / Р. В. Рахимов, Д. Н. Заирова // Вестник ТашИИТ. — 2017. — № 1. — С. 120–127.
  5. Рахимов Р. В. Разработка нового пассажирского вагона для железных дорог Узбекистана / Р. В. Рахимов // Материалы VI Международной научно-технической конференции «Подвижной состав XXI века: идеи, требования, проекты». — СПб.: ПГУПС, 2009. — С. 150–153.
  6. Миноваров Р. М. Пассажирские вагоны постройки Республики Узбекистан / Р. М. Миноваров, Р. В. Рахимов // Вестник ТашИИТ. — Ташкент, 2009. — № 3–4. — C. 40–45.
  7. Рахимов Р. В. Первый узбекский пассажирский вагон дальнего следования / Р. В. Рахимов // Тяжелое машиностроение. — 2010. — № 6. — С. 34–35.
  8. Рахимов Р. В. Новый пассажирский вагон купейного типа для железных дорог Узбекистана / Р. В. Рахимов // Известия ПГУПС. — 2010. — № 2. — С. 286–295.
  9. Рахимов Р. В. Модернизация вагона цистерны для перевозки концентрированной серной кислоты / Р. В. Рахимов, Я. О. Рузметов // Научные труды Республиканской научно-технической конференции «Ресурсосберегающие технологии на железнодорожном транспорте». — Т.: ТашИИТ, 2016. — С. 46–49.
  10. Rahimov R. V. Development of maintenance and repairing tank wagon for the transport of concentrated sulfuric acid / R. V. Rahimov, Ya.O. Ruzmetov // Bulletin of Tashkent State Technical University. — 2017. — No 2. — P. 86–91.
  11. Рузметов Я. О. Перспективы развития вагоностроения в Республике Узбекистан / Я. О. Рузметов, Р. В. Рахимов // Сборник научных трудов VIII Всероссийской конференции «Проблемы и перспективы развития вагоностроения». — Брянск: БГТУ, 2019. — C. 147–150.
  12. Рахимов Р. В. Анализ состояния и перспективы развития парка грузовых вагонов АО «Узбекистон темир йуллари» / Р. В. Рахимов // Научные труды Республиканской научно-технической конференции «Ресурсосберегающие технологии на железнодорожном транспорте». — Т.: ТашИИТ, 2017. — С. 91–94.
  13. Рахимов Р. В. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган юк вагонларининг кузовларини енгиллаштириш йўллари / Р. В. Рахимов, Д. Н. Заирова // Вестник ТашГТУ. — 2017. — № 3. — С. 109–114.
  14. Рахимов Р. В. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг вагон парки: ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари / Р. В. Рахимов, Д. Н. Заирова // Вестник ТашГТУ. — 2018. — № 2 (103). — С. 136–142.
  15. Рахимов Р. В. Состояние и перспективы развития вагонного парка железных дорог Узбекистана / Р. В. Рахимов // Материалы XIII Международной научно-технической конференции «Подвижной состав XXI века: идеи, требования, проекты». — СПб.: ПГУПС, 2018. — С. 124–128.
  16. Рахимов Р. В. Выбор направлений развития вагонного парка железных дорог Узбекистана / Р. В. Рахимов // Транспорт Российской Федерации. — 2018. — № 1 (74). — С. 71–74.
  17. Ибрагимов Н. Н. Разработка конструкции контейнера для перевозки плодоовощной продукции / Н. Н. Ибрагимов, Р. В. Рахимов, М. А. Хаджимухаметова // Молодой ученый. — 2015. — № 21. — С. 168–173.
  18. Рахимов Р. В. Выбор параметров и расчет конструктивных элементов контейнера-цистерны / Р. В. Рахимов // Вестник ТашИИТ. — 2012. — № 1. — С. 37–41.
  19. Рахимов Р. В. Новое мультимодальное транспортное средство производства Республики Узбекистан / Р. В. Рахимов // Научные труды Республиканской научно-технической конференции «Транспортная логистика, мультимодальные перевозки». — Т.: ТашИИТ, 2012. — С. 134–136.
  20. Рахимов Р. В. Разработка конструкции и условия эксплуатации контейнеров для перевозки плодоовощной продукции / Р. В. Рахимов, М. А. Хаджимухаметова // Вестник транспорта Поволжья. — 2016. — № 2 (56). — С. 75–81.
  21. Ibragimov N. N. Research of design and operating conditions of containers for fruit and vegetables / N. N. Ibragimov, R. V. Rahimov, M. A. Khadjimukhametova // Proceedings VIII International Scientific Conference «Transport Problems 2016». — Katowice: Silesian University of Technology Faculty of Transport, 2016. — P. 174–181.
  22. Rahimov R. V. Development of improved technical means for transportation fruits and vegetables / R. V. Rahimov, M. A. Khadjimukhametova, Z. X. Rakhmatov // European Science Review. — 2016. — No 1–2. — P. 175–177.
  23. Ергашев З. З. Внедрение цифрового прототипа на вагоностроительные предприятия Узбекистана / З. З. Ергашев, Р. В. Рахимов, Ф. С. Галимова // Вестник ТашИИТ. — 2014. — № 2/3. — С. 43–46.
  24. Рахимов Р. В. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналарида янги вагонларни қуришда рақамли прототип технологиясини тадбиқ этиш / Р. В. Рахимов, Д. Н. Заирова, Ф. С. Галимова // Вестник ТашИИТ. — 2015. — № 3/4. — С. 54–60.
  25. Raximov R. V. Introduction of modern technologies in the enterprise SJSRC “O’zbekiston temir yo’llari” / R. V. Raximov, F. S. Galimova // Bulletin of Tashkent State Technical University. — 2015. — No 3. — P. 159–164.
Основные термины (генерируются автоматически): Узбекистан, VIII, Республиканская научно-техническая конференция, вагон, вагонное депо, железнодорожный транспорт, Международная научно-техническая конференция, пассажирский вагон, плодоовощная продукция, Подвижной состав XXI века.

Ключевые слова

деформация, кузов, такомиллаштириш, вагон депоси, ярим очиқ вагон, таъмирлаш

Похожие статьи

Универсал контейнерлар конструкциясини такомиллаштириш

Мақолада 20 ҳамда 40 футли контейнерларни такомиллаштириш истиқболлари ҳамда уларни «Қуюв-механика заводи» шуъба корхонасининг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш келтирилган.

Валикли жинлаш машиналар валиги материалини экспериментал тахлили

Валикларга турли хил таркибдаги материалларни ўраб, пахта хом ашёсидан материал толасини яхшироқ илаштириб олиш хусусиятига эга эканлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди ва ушбу натижа асосида хулоса берилди.

Насос стансиялари босимли қувурлардаги гидравлик зарба жараёнини ўрганиш

Мақолада насос станцияси напорли қувурларининг ишдан чиқиш сабабларини аниқлаш ва бошқариш тизимлари иш тартибларининг ўзгариши натижасида ҳосил бўладиган гидравлик зарба жараёнида юзага келадиган ҳолатларни аниқлашдан иборатдир.

Йўловчи вагонлари тележкаларини такомиллаштириш йўллари ва ривожланиш истиқболлари

Мақолада КВЗ-ЦНИИ I ва II, ТВЗ-ЦНИИ-М ҳамда 68–908 (68–909) моделларидаги йўловчи вагонлари тележкаларининг асосий камчиликлари, уларни такомиллаштириш йўллари ва ривожланиш истиқболлари келтирилган.

Сув омборларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида техник тавсиялар ишлаб чиқиш (Тўдакўл сув омбори мисолида)

Мақолада Тўдакўл сув омборида олиб борилган дала тадқиқотлари асосида унинг техник ҳолати хамда конструктив параметрларига тасир қилувчи салбий омиллар ёритиб берилган. Бу жараёнларни огоҳлантириш (олдини олиш) тадбирлари ишлаб чиқилган.

Автотранспорт билан шаҳар муҳитининг ифлосланиши

Ушбу мақолада ташқи муҳит омилларидан бири бўлган атмосфера ҳавосининг асосий ифлослантирувчиларидан бири бўлган автотранспорт ва унинг ўзига хос томонлари тўғрисида маълумотлар берилган. Шу билан бирга автотранспортнинг аҳоли саломатлигига ва санита...

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасида технологик жараёнга гигиеник тавсиф

Ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, иш унумдорлигини ошириш, умумий ва касб касалликларини камайтириш мақсадида зарарли ва ҳавфли омилларни меъёр даражасидан ошмаслигини таъминлаш, асбоб ускуналарнинг ўзига хос спец...

Лазeр ва унинг тиббиётда қўлланилиши

Ушбу мақолада турли хил касалликларни даволашда тиббиётда ишлатиладиган лазерларнинг қисқача характеристиқалари тақдим этилган. Тиббиётнинг турли сохаларида уларнинг қўлланилишининг хусусиятлари кўриб чиқилган. Лазерларнинг актив мухити ва ишлаш прин...

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни

Мақолада мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари, шунингдек, иқтисодий салоҳиятимизни янада ривожлантиришда кичик бизнеснинг ўрни ва ундаги камчиликларни белгилаб беради.

Миллий спорт ўйинларининг соғлом авлод тарбиясидаги ўрни

Мақолада миллий халқ ўйинлари соғлом авлод тарбиясидаги самарали усуллардан бири сифатида тадқиқ қилинган бўлиб, халқ ўйинларини таълим-тарбия жараёнида ташкил қилиш ва самарадорлигини ошириш юзасидан педагогик тавсиялар берилган.

Задать вопрос