Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлари ўрганилиб баҳоланди.
Калит сўзлар : даволовчи-профилактик овқатланиш, рацион № 1, ионлантирувчи нурланиш манбалари.
В статье рассматривается профилактика возникновения и развития лучевой болезни у работающих с ионизирующими источниками излучения, также оценивается рациональное питание и обеспечение лечебно-профилактическим питанием работников категории «А».
Ключевые слова: лечебно-профилактическое питание, рацион № 1, источники ионизирующего излучения.
The article shows the prevention of the onset and development of radiation sickness in workers with sources of ionizing radiation, as well as an assessment of rational nutrition and the provision of therapeutic and preventive nutrition for category «A» workers.
Keywords: preventive and therapeutic nutrition, diet № 1, sources of ionizing radiation.
Мавзунинг долзарблиги. «А» тоифасига кирувчи ходимлар, яъни ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи тиббиёт ходимларида касб касалликларининг олдини олиш мақсадида радиацион химояланиш принципларига доир билимлар жуда зарурдир. Чунки бунда хам ходимларнинг саломатлиги хам пациентларнинг асоссиз нурланишлардан химоялашга катта эътибор қаратилиши талаб этилади ва шу билан биргаходимларнинг шахсий нурланиш дозаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш ва саломатлик ҳолатларини мўътадил ушлаб туришда — оқилона ва даволовчи -профилактик овқатлар билан таъминлаш талаб этилади [1].
Зарарли касбларда ишловчи шахсларни даволовчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш 2016 йил 22 сентябр, ЎРҚ-410-сонли Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонунининг 9-моддасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларида айтиб ўтилади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги кўрсаткичлари бўйича санитария қоидаларини, нормаларини ва гигиеник нормативларини белгилаб, меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бериладиган сутни (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини), даволаш-профилактика озиқ-овқатини бериш нормативларини белгилаб берган [2].
Биз ўрганмоқчи бўлган мавзунинг долзарблиги шундаки, ЎзР да ионлантирувичи нурланиш манбалари билан алоқада бўладиган шахсларнинг тўғри овқатланиши ва даволовчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатларини ўрганиб таҳлил қилиш.
Ишимизнинг мақсади. Ионлантирувичи нурланиш манбалари билан алоқада бўладиган «А» тоифасидаги шахсларнинг овқатланиш тартибини ўрганиб баҳолаш.
Мақсадга эришиш учун белгиланган вазифалар:
Ушбу тадқиқот ишларини олиб бориш учун Тошкент шаҳридаги бир қатор оилавий поликлиникалардаги рентген, радиология бўлимида фаолият кўрсатаётган рентгенолог-врачлар, тиббиёт хамширалари ва кичик тиббиёт ходимлари жами 23-нафар ходим танлаб олинди. Ҳар бир танлаб олинган шахсга махсус ишлаб чиқилган саволнома билан мурожаат қилинди. Олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиеник нормативлар билан солиштириб таҳлил қилинди [3].
Олинган натижаларнинг таҳлили. Тадқиқот натижаларини таҳлил қилар эканмиз текширилган объектлардаги жами 23 нафар ходимнинг 15 нафари аёл кишилар, 8 нафари эркак жинсига мансублиги аниқланди.ДПМ даги рентген радиология бўлимидаги ходимларнинг 69,6 % ўрта ёшни, яъни 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган ходимларни ташкил этиши аниқланди. 20–29 ёшгача бўлган ходимлар 17,3 % ҳамда катта ёшдаги ходимлар — 50 ёшдан 60 ёшгача ва ундан ҳам юқори ёшдагилар жами 13,1 % ташкил этиши аниқланди.
«А» тоифасидаги шахсларнинг касбига кўра 13,2 % врач-радиологлар, 13,2 % техник ходимлар қолган кўпгина қисмини яъни 73,6 % эса ҳамшира ҳамда кичик тиббиёт ходимлари ташкил этади
Ионлантирувчи нур манбасида фаолият кўрсатадиган ходимларнинг иш стажи ўрганилганда уларнинг деярли 39 % 10 йилдан ортиқ ионлантирувчи нур манбаси билан ишлаши аниқланди, 47,6 % ходимлар 5 йилдан ортиқ иш стажига, 13,2 % ходимлар эса 5 йилгача иш стажига эга эканлиги аниқланди.
«Сиз кундалик овкатланиш тартибига риоя қиласизми» деган саволга «Ҳа, мен бир кунда 3 маҳал овқатланаман» деган жавобни cўралганларнинг 72 %, “йўқ мен овқатланиш тартибига риоя қилмайман” деб жавоб берганлар — 15 %, қолган 13 % эса гоҳида амал килишларини билдирганлар.
«Нонуштани уйда қиламан» деган ходимлар 85,7 % ташкил этган бўлса, аксинча деярли 73 % ходимлар кўчада тушлик қилишларини билдирганлар, умуман тушлик қилмайдиган ходимлар кўрсаткичи 13 % ташкил этиши аниқланди. Сўровда иштирок этган тиббиёт ходимларининг деярли 98 % кечки овқатни уйда қилишлари ҳақида маълумот берганлар.
«Кўпроқ қандай озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қиласиз» деган саволга қуйидагича жавоб олинди: эркак ходимларнинг 70 % тўла қийматли, 12–18 % эса «қуруқ паёк» лар билангина чекланишларини айтганлар. Аёл ходимлар эса худди шу саволга мос равишда тўла кийматли овқатланувчилар фоизи 38 %, хамда «қуруқ поёк» билан озиқланувчилар эса 43 %, қолган аёллар эса кўпроқ ширинликлар (19 %) истеъмол килишларини билдирганлар.
Соғлом турмуш тарзининг асосий тамойилларидан бири зарарли одатларсиз яшашдир. Зарарли одатларга эса спиртли ичимликларни истеъмол килиш, чекиш ва гиёҳвандлик каби иллатлар киради. «Сиз зарарли одатлардан спиртли ичимликлар ичасизми, чекасизми» деган саволга эркак ходимлардан қуйидаги жавоб олинди:
«Ҳа ичаман» — 6,3 %, «гоҳида байрамларда ичаман» — 54,4 %, 39,3 % «йўқ ичмайман» деб жавоб берганлар. Аёл ходимларнинг 3 % «гоҳида байрамларда ичаман» деб жавоб берган бўлсалар, қолган 97 % умуман спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликларини айтганлар.
«Сигарета чекасизми»деган саволга эркак ходимлардан қуйидаги жавоб олинди, яъни, 14,3 % доимий чекишини, 40,4 % гоҳида қолган 45,3 % умуман чекмаслигини айтганлар. Аёл ходимларнинг 98,7 % умуман чекмаслигини маълум қилган.
Ўзларини хафта давомида ёмон хис қилган ходимларнинг ўртача кўрсаткичлари қуйидагича: бош оғриғига шикоят қилганлар 20,1 %, белдаги, оёқдаги ва ошқозондаги оғриқларга мос равишда 16 %, артериал босимнинг ошишига 32 % ходимлар шикоят қилганлар. Ёмон кайфият ёки асабийлашишга 52–54 % ходимларда шикояти борлиги аниқланди.
Бизга маълумки, зарарли касбларда ишлвчи ишчиларни давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш «Меҳнат ҳақидаги қонунларнинг асослари» га мувофиқ (КЗОТ — кодекс законов о труде — нинг 10 бўлими 177 бандида) ҳамда ЎзР нинг «Меҳнат ҳақидаги қонунларнинг асоси» зарарли иш шароитидаги ишчиларга белгиланган меъёрларга мувофиқ текин сут ёки бошқа тенг қийматли озиқ-овқат маҳсулотлари берилади. Текин сут берилиши меъёри сменада 0,5 литрни ташкил этиб, бу қанча вақт давом этишининг аҳамияти йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланган Рўйхатда назарда тутилган ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлган иш жойларида текин сут берилиши ишчиларнинг ҳақиқий иш билан банд бўлган кунларида амалга оширилади. Ишчиларга сут ўрнига 500 г миқдордаги сут-қатиқ маҳсулотлари (турли навдаги чучук қатиқ (кефир), био-кефир, простокваша, ацидофилин, ёғлилиги паст (3,5 % гача) ряженка, шунингдек, табиий мева-резавор мевалар қўшилган йогуртлар) берилиши мумкин. Сут ўрнига пул тўланиши, уни бошқа тенг қийматли озиқ-овқатлар, шунингдек, бир ёки бир неча сменага олдиндан ёки ўтиб кетган сменалар учун сут бериш ва уни уйга бериб юборишга йўл қўйилмайди.
Шунга мувофиқ, биз тарқатилган сўрономада “Иш жойингизда сизга қўшимча тарзда сут ва сут маҳсулотлари бериладими“ деб сўроқ берилди ва унга қуйидагича жавоб олинди: — “ҳа берилади” деб 23 % ходимлар тасдиқлаганлар. Қолган 77 % ходимлар бизга сут берилмайди деб жавоб берганлар. Бундай савол жавобни қандай тушуниш мумкин, яъни бир жойда ишлаб туриб ярим ишчига сут берилади-ю, қолганларга берилмайдими деган савол туғилиши табиий. Биринчидан “ҳа сут берилади”, — деб тасдиқлаган ходимларнинг деярли барчаси кичик тиббий ходимлардир, яъни санитаркалар, улар берилган саволга тушунмаган, ёки бефарқ ўқиганлар ва ўйламай туриб ҳа деб жавоб берган бўлишлари мумкин. Бир жойда, бир бўлимда ишлайдиган врач радиолог ва ҳамширалар эса йўқ берилмайди деб жавоб берганлар. Шу саволга тўлиқ ва қониқарли жавоб олиш мақсадида ДПМ касаба уюшмаси раисига ҳамда бош шифокор ўринбосарига мурожаат қилинди. Аслини олганда сут берилмаслиги, берилиши лозим бўлган сут ойликка қўшимча тарзда “зарар хаққи” сифатида нақд пул билан берилиши маълум бўлди.
“Иш жойингизда бепул тарзда витаминлар бериладими”, — деб қўйилган саволга 100 фоиз ходимлар йўқ деб жавоб бердилар.
Хулоса. Шундай килиб, ўтказилган сўровнома натижасидан кўриниб турибдики, гарчи сўралганларнинг деярли 100 фоизи тиббиёт ходимлари бўлсаларда, лекин уларнинг кўпчилиги соғлом турмуш тарзига ва оқилона овқатланишга риоя қилмасликлари, шу билан бир қаторда зарарли иш жойларида ишловчиларга сут ва сут маҳсулотлари тўлиқ берилмаслиги маълум бўлди. Текин равишда ходимларни витаминлар билан таъминланиши ҳам жойларда тўғри йўлга қўйилмаганлиги аниқланди.
Адабиёт:
- Курбанбаева А. Ж., Абдукадирова Л. К. “Ионлантирувчи нур манбаларида ишловчи ходимларнинг овқатланишини ўрганиб таҳлил қилиш”. Магистрлик диссертация иши. — Т., 2020.
- СанПиН РУз № 0093–99 “Допустимые уровни искусственных радионуклеидов в пищевых продуктах”. — Т., 1999.
- СанПиН РУз № 0347–17 “Физиологические нормы потребностей в пищевых веществах и энергии по половозрастным и профессиональным группам населения Республики Узбекистан для поддержании здорового питания”. — Т., 2017.
- «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида. Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 25 августда маъқулланган.