Жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг мустақил илмий ишларини ташкил этиш босқичлари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №1 (396) январь 2022 г.

Дата публикации: 12.01.2022

Статья просмотрена: 110 раз

Библиографическое описание:

Мадаминов, А. Э. Жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг мустақил илмий ишларини ташкил этиш босқичлари / А. Э. Мадаминов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2022. — № 1 (396). — С. 303-306. — URL: https://moluch.ru/archive/396/87672/ (дата обращения: 25.04.2024).



Мазкур мақола жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг мустақил илмий ишларини ташкил этиш босқичларига бағишланган бўлиб, унда жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг дастлабки илмий изланишлари таркибига кириувчи реферат, мустақил иш ҳамда курс ишиларини тайёрлаш тартиби бўйича тавсиялар келтирилган.

Калит сўзлар: жисмоний маданият, реферат, мустақил иш, курс иши, талаба, илмий изланиш, билим, таълим.

Статья посвящена этапам организации самостоятельной научно-исследовательской работы студентов направления физического воспитания, содержит рекомендации по порядку подготовки рефератов, самостоятельной работы и курсовых работ, входящих в состав первичного исследования студентов-физкультурников.

Ключевые слова : физическая культура, реферат, самостоятельная работа, курсовая работа, студент, исследования, знания, образование.

This article is devoted to the stages of organizing independent research work of students of physical culture, which contains recommendations on the order of preparation of abstracts, independent work and term papers, which are part of the initial research of students of physical culture.

Keywords: physical culture, abstract, independent work, course work, student, research, knowledge, education.

Бугунги кунда нафақат жисмоний маданият таълим йўналиши балки бошқа таълим йўналишларида ҳам талабалар томонидан олиб бориладиган илмий тадқиқот (реферат, мустақил иш, курс иши, битирув малакавий иши ҳамда педагогик амалиёт) ишларни амалга оширишда талабалар қатор муаммоларга дуч келмоқдалар. Бунинг асосий сабаби талабалар томонидан бажариладиган илмий ишларни амалга ошириш механизмини тушунмаганликлари боис қандай тартибда расмийлаштириш борасида етарлича билимга эга эмасликларидадир. Шунингдек, талабалар томонидан мустақил бажариладиган реферат, мустақил иш, курс иши ва битирув малакавий ишлари аввало, бирон фан таркибида алоҳида мавзу сифатида ўқув машғулотларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки, ҳар қандай инсондан ўзи билмаган ва англаб етмаган билим ёки тажрибани сўрашни мантиқсизлик билан тенглаштириш мумкин. Шу боис мазкур жараённи амалга оширишда, талабалар билимини такомиллаштиришда ҳар бир фан мазмунидан келиб чиқиб, реферат, мустақил иш, курс иши ва битирув малакавий ишлари қай тартибда расмийлаштириш ва бажариш жараёнида нималарга эътибор бериш лозимлигини изоҳлаш лозим.

Жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг маълум сабабларга кўра, ушбу йўналиш ўқув режасида белгиланган фанлардан қолдирилган ўқув машғулотларини ўзлаштириш юзасидан ёзиладиган дастлабки (кичик) изланиш реферат ҳисобланади.

Реферат тайёрлашда талаба ўз фикрларини ёзма баён қилиш жараёнида кўриб чиқилаётган муаммони назарий жиҳатдан англаш, ижтимоий ҳаёт, воқеа ва ҳодисалар таҳлилида ўз билимларини ишлата олиш, мавзуни идрок этишда мустақил тушунчага эга бўлиш, манба ва адабиётлар билан ишлаш кўникмасини эгаллаш, жисмоний маданият таълим йўналиши ўқув режаси бўйича ўрганилаётган фаннинг аниқ бир муаммосини ўрганиб чиқиб, уни бехато баён қилишга ўз эътиборини қаратиши керак. Талаба хулоса, умумлаштириш, тавсияномаларни баён қила билиши, шунингдек, илмий-маълумот қисмини тўғри ёрита олиш малакасига эга бўлиши лозим.

Реферат мавзусини танлаш ишнинг жуда масъулиятли босқичи бўлганлиги боис, талабага профессор-ўқитувчи томонидан тавсия этилган ёки ўрганилаётган фанга алоқадор бошқа мавзуларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади. Бу ҳолда реферат мавзуси маърузачи ёки семинар олиб борувчи мутахассис билан келишилиши лозим бўлади. Бу талабага реферат режасини, асосий мақсадини ва адабиётни тўғри танлашга ёрдам беради.

Мавзу танлашда унинг долзарблиги, муаммонинг илмий ишлаб чиқилиш даражаси, талабанинг билими ва қизиқишлари, ўқиш жараёнида вужудга келган шахсий интелекти бош омил ҳисобланади.

Пухта ишлаб чиқилган реферат режаси, унинг муваффақиятли ёзилишининг кафолати бўлиб, талаба реферат мавзусини танлаётганда тадқиқот негизини ташкил қилган муҳим вазифаларни ўйлаб кўради ва ўқитувчи билан маслаҳатлашади. Манбаларни чуқур ўрганиш жараёнида олдиндан асосий концепция ва реферат режаси ишлаб чиқилади. Рефератнинг концепцияси талаба танлаган муаммони, уни долзарблиги, ўрганиш услубини чуқур англаганлигини кўрсатади.

Рефератнинг режасида унинг ички тузилиши ва мундарижаси аниқланади. У содда ва мураккаб бўлиши мумкин. Режа таркибига 3–4 савол тузиш тавсия этилади. Реферат кириш ва хулоса қисмларига эга бўлиши шарт. Режа билан ишлаганда асосий эътиборни мавзу моҳиятини очиб беришда муҳим ҳисобланган масалаларга қаратиш керак. Мунозара талаб саволлардан қочмаслик керак. Тадқиқотнинг бу босқичида талабага илмий раҳбарнинг маслаҳатлари катта ёрдам кўрсатади.

Рефератнинг расмийлаштириш тартиби — бу титул варақаси билан бошланади. Сўнгра ҳар бир бўлимни ўз ичига олган бетлари кўрсатилган мундарижа келади. Жисмоний маданият таълим йўналишидаги у ёки бу фаннинг мавзуси бўйича ёзилган рефератнинг ҳажми компьютерда 14 ширфт, 1,5 интервал оралиғида, 10–15 варақдан ошмаслиги зарур. Рефератнинг асосий қисми мавзу мундарижаси ва методологик йўналиши ҳисобга олинган ҳолда ўлчанади. Иқтибос қайси манбадан келтирилганлиги саҳифа остида ёки рефератнинг сўнги бетида берилади.

Талабалар томонидан реферат ёзиш тартиби ўзлаштирилгандан сўнг, уни кичик илмий изланиш сифатида эътироф этиш мумкин. Бу эса кейинги ўқув жараёнларида ташкил этиладиган ўқув машғулотларидан тайёрланадиган мустақил ишларни бажаришда фундамент вазифасини ўтайди.

Жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларининг ўқитилаётган фан бўйича мустақил иши тайёрлаш бугунги кунда долзарб масалалар сирасига киради. Талабалар томонидан бажариладиган мустақил иш гуруҳда ишлаш билан бир қаторда ўқув жараёнининг шаклларидан бири бўлиб, унинг ажралмас қисмидир. Уни муваффақиятли амалга ошириш учун ўқитувчилар томонидан режалаштириш ва назорат қилиш, шунингдек жисмоний маданият мутахассислиги ўқув режасида мустақил иш ҳажмини ўқув бўлимлари ва ўқув муассасасининг методистлари томонидан режалаштириш зарур. Мустақил иш талабаларнинг режалаштирилган иши бўлиб, у ўқитувчининг кўрсатмаси ва услубий раҳбарлигида, лекин унинг бевосита иштирокисиз амалга оширилади.

Мустақил таълим нафақат ҳар бир фанни ўзлаштириш учун балки, умуман олганда, ўқув, илмий, касбий фаолиятда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, маъсулиятни ўз зиммасига олиш, муаммони мустақил ҳал қилиш, касбий фаолиятда юзага келадиган айрим масалаларга ечим топиш каби бир қатор таълимий ва тарбиявий жараёнларни қамраб олади. Шунингдек, бўлажак мутахассис ижодий ва илмий-тадқиқот фундаментал билим, профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлиши, янги муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий фаолиятини (ўз шахсиятини) баҳолаш каби шахсий хусусиятлар шаклланиб боради [3]. Таълимнинг таркибий қисми талабаларнинг мустақил иши жараёнида аниқ шаклланади. Чунки, талабалар мавзу таркибида кўрсатилган бир режа асосида иш олиб борадилар бу эса, мазкур фаннинг такомиллашишига олиб келади. Мустақил ишларни бажаришда ўқитувчи фақат талабаларнинг билим фаолиятини ташкил қилади. Талаба ўзи билишни амалга оширади. Мустақил иш барча турдаги ўқув ишларининг вазифаларини бажаради. Мустақил фаолият билан таъминланмаган ҳар қандай билим шахснинг илмий-ижодий мулки бўлиши мумкин эмас. Жисмоний маданият таълим йўналиши ўқув режасида келтирилган фанлар бўйича мустақил ишлар мавжуд бўлиб, у маърузалар, семинарлар, лаборатория ишлари жараёнида амалга оширилади.

Мустақил ишни бажаришда талабалар томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим:

Гуруҳли мустақил иш — бу бевосита ўқув машғулотида (маъруза, семинар, амалий, лаборатория) амалга ошириладиган жараён ҳисобланиб, асосан ҳозирги замонавий шароитда педагогик технологиялар асосида ташкил этилади. Унда ўрганилаётган мавзунинг мазмунидан (режаси) келиб чиқиб, талабаларни гуруҳларга ажратиб, келгуси касбий фаолиятда ушбу ўрганилаётган мавзудан қай тартибда фойдаланиш бўйича масала ўртага ташланади. Бунда талабалар гуруҳ бўлиб турли фикрлар асосида масалани моҳиятини топадилар. Бу турдаги мустақил иш таълим амалиётида юқори натижа беради. Чунки, гуруҳда юқори ва паст тафаккур юритадиган талабалар мавжуд бўлиб, аниқ келинган ягона фикр барча талабалар онгида бир хилда шаклланади. Натижада, паст тафаккур юритувчи талабалар ҳам босқичма-босқич юқори тафаккур юритишга мослашиб борадилар.

Мустақил иш — бу жисмоний маданият таълим йўналишининг ўқув режаси фан учун ажратилган соатлар асосида ҳамда фан дастурида келтирилган мавзулардан келиб чиқиб, талабалар томонидан мустақил ўқув машғулотларидан ташқари вақтда бажариладиган иш тури ҳисобланади. Унинг мақсади — талабаларнинг ўрганилаётган фан бўйича билимларини такомиллаштириш ҳамда фан бўйича замонавий ёндашувларни ўрганишдан иборат. Унинг вазифаларига — касбий фаолиятда юзага келадиган муаммоларни мустақил ҳал этиш, фанни чуқур ўзлаштириш, адабиётлар, ахборот-коммуникацион технологиялар билан мустақил ишлаш қобилиятларини шакллантиришдан иборат бўлиб, уни расмийлаштиришга қуйидаги талаблар қўйилади [3]:

титул, мундарижа (кириш, мавзу хусусиятидан келиб чиқиб 4–6 режа, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати);

кириш — мавзу бўйича унинг ўрганиш сабабларини ёритиш;

режа асосида аниқ фактларга таянган ҳолда мавзу мазмунини ёритиш;

ҳар бир режа мазмунан мавзуга мос келиши;

баён этилган матннинг асосли ва ҳаққонийлиги таъминлаш;

хулоса ҳар бир режа бўйича асосли бўлишини таъминлаш;

фойдаланилган адабиётлар рўйхатини алифбо бўйича кетма-кетликда, шунингдек ҳар бир адабиётни киритишда имловий хатоларга йўл қўймаслик.

Мутақил ишнинг хажми 20–25 бетни ташкил қилиши керак.

Юқорида келтирилган, яъни мустақил ишни тайёрлашда жисмоний маданият таълим йўналиши профессор-ўқитувчиларининг назоратида белгиланган тартибда амалга оширилса, талабаларни кейинги босқич, яъни курс лойиҳасини тайёрлаш бўйича муаммолар юзага келмаслиги мумкин.

Курс иши — бу талабанинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ва унга курс иши ёзилаётган фаннинг турли муаммоларини ҳал қилишда амалий кўникмаларни шакллантиришга ёрдам берадиган талабанинг илмий-тадқиқот ишидир. Одатда, курс иши учта асосий қисмни ўз ичига олади: назарий, таҳлилий ва лойиҳавий.

Курс лойиҳалари ва ишлари ўқув вазифаси характерига эга бўлган индивидуал топшириқлар бўйича олиб борилади. Унинг вазифаси одатда ўқув фанининг муаммолар таркибини акс эттирадиган тарзда тузилади. Курс лойиҳаси (иш) жараёнида талабалар объектни (жараённи) лойиҳалашни, усулини ўзлаштиришни ўрганадилар, мавзуга оид фармон, қарор, меъёрий ва зарурий адабиётлардан, фойдаланишни ўрганадилар, мавзуда кўтарилган масалани турли диаграммалар, чизмалар орқали асослашни ўрганадилар. Одатда курс иши талабалар томонидан олиб бориладиган кичик илмий тадқиқот иши ҳисобланади.

Жисмоний маданият таълим йўналишининг 2-, 3- ва 4-босқич курсларида “Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси”, “Спорт ва ҳаракатли ўйниларни ўқитиш методикаси” ва “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” каби фанлардан курс лойиҳа иши талабалар томонидан тайёрланади.

Курс иши — бу тор мавзудаги кичик илмий тадқиқот бўлиб, ўқув дастурида келтирилган мавзулар бўйича курс лойиҳа ишлари тайёрлаш жараёнида талаба аста-секин оддий усулларни ўзлаштириб бориб ва кейинчалик мураккаб тадқиқот усулларидан фойдаланишни ўзлаштиради. Талабалар томонидан тайёрланган курс ишлари мустақил илмий томон босилган биринчи қадам ҳисобланади.

Курс иши — илмий-тадқиқот иши элементларини ўзида мужассамлаштирган, ўқитувчи раҳбарлигида умумилмий ва мутахассислик фанларидан бажариладиган талабаларнинг мустақил иш турларидан бири бўлиб, ўз олдига талабаларнинг мустқил ижодий ишлаш малакаси ва кўникмаларини ривожлантиришни, замонавий илмий-тадқиқот усулларини эгаллашларини, бирор бир масалани, фан бўлимининг мавзусини чуқур ўрганишларини мақсад қилиб қўяди.

Курс ишининг умумий ҳажми қўлёзмада 30–35 варақдан кам бўлмаслиги керак. Иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди. Титул варағи белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади.

Мундарижа курс иши тузилишини белгилаб берувчи бирламчи қисм бўлиб, унинг бошланиш қисмида келтирилади ва курс иши таркибидаги кириш, асосий қисм ва саволлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, хулоса ва иловалар кўрсатилади.

Кириш қисм — бу курс ишининг бошланғич қисми бўлиб, ишнинг асосий маъносини баён қилади. Унда курс иши мавзусининг долзарблиги асосланади, изланишнинг мақсади ва вазифалари, изланиш объекти, предмети ҳамда мавзунинг аҳамияти ва моҳияти бўйича тўхталади. Шу билан бирга, курс иши ёзиш учун асос бўлган амалий маълумотлар манбалари акс эттирилади [1].

Асосий қисмда ишнинг моҳияти, роли, таълим жараёнидаги аҳамияти, жисмоний тарбия жарайнидаги тутган ўрни, таркиби ва унинг мазмуни, Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш йўллари таҳлил қилинади. Бунда мавзу бўйича мавжуд муаммолар аниқланади ва ушбу муаммоларни бартарф этиш йўллари излаб топилади.

Курс ишининг хулоса қисмида мавзуни ўрганиш давомида талаба томонидан амалга оширилган таҳлил жараёнида шакллантирилган хулосалар акс эттирилади. Мавзуга оид асарларда баён этилган тадқиқ этилаётган мавзуни такомиллаштириш юзасидан таклифлар келтирилиб, шунга асосан талаба ўз фикрини баён этади. Хулоса қисмини кўпи билан 1–2 варақ ҳажмда ёзиш тавсия этилади.

Фойдаланилган адабиётлар — бу китоб (дарслик, ўқув қўлланма, услубий қўлланма), журнал, тезислар тўплами, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ва интернет сайтларининг асосий маълумот кўрсаткичлари (нашриёт номи ва йили ва бошқалар) рўйхатидир. Барча илмий ишларда, шунингдек, курс ишида ҳам фойдаланилган маълумотлар манбаи ва адабиётлар рўйхатини келтириш мажбурий шартлардан биридир (-илова). Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини 20–30 номдаги, кўпи билан 2–3 варақ ҳажмда келтириш тавсия этилади.

Талабалар томонидан тайёрланган курс лойиҳаларида ишлаб чиқилган илмий муаммолар, қоида тариқасида, амалий тавсияга эга бўлиб, кейинчалик янада чуқурроқ тадқиқотлар мавзусига айланиши мумкин ва кўпинча битирув малакавий иши билан якунланади.

Илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва самарадорлиги, албатта, мавзунинг қандай шакллантирилганлиги ҳамда мақсад ва вазифаларнинг тўғри ва аниқ белгиланганлигига боғлиқ. Зеро, илм-фан соҳаси олдидаги муҳим вазифа — миллий иқтисодиётимизни технологик ва инновацион жиҳатдан модернизациялаш жараёнларини тўла-тўкис таъминловчи, самарали ва рақобатдош тадқиқот ҳамда ишланмаларни шакллантиришдир [2].

Юқорида кўриб чиқилган ва жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларини илмий тадқиқот ишларини олиб боришни ўргатишда реферат, мустақил иш ва курс иши бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш, шунингдек, талабаларга билим берадиган профессор-ўқитувчиларнинг юқорида кўриб чиқилган масалаларни тўғри идрок этган ҳолда таълимни ташкил этишга йўналтирилса, албатта келгусида жисмоний маданият соҳасида илмий изланишлар олиб борувчи мутахассислар кайфисенти ошишига хизмат қилади.

Адабиёт:

  1. Агацци Э. Моральное измерение науки и техники. — М., 1998. — 12-б.
  2. Отажонов Ш., Эргашева Ш. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси: танлов мавзулари ва илмий лойиҳалар қандай шакллантирилади? — Т.: «Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи» 2020, 86 б.
  3. Шермуҳамедова Н. А. Илмий тадқиқот методологияси. Дарслик. –T.: «Fan va texnologiya», 2014, 512 б.
Основные термины (генерируются автоматически): курс, реферат, билима, реж, самостоятельная работа.


Ключевые слова

реферат, таълим, талаба, билим, жисмоний маданият, мустақил иш, курс иши, илмий изланиш

Похожие статьи

Проблемы организации самостоятельной работы студентов...

В статье предпринята попытка проанализировать проблемы организации самостоятельной работы студентов в современных условиях обучения и определены перспективы работы по повышению ее эффективности в условиях кредитно-модульной системы обучения.

Методика организации самостоятельной работы студентов по...

В данной статье изложена методика организации самостоятельной работы студентов по курсу математического анализа в педагогических вузах с использованием современных информационных технологий. С помощью данной методики может быть организована...

Физическое и духовное развитие человека в работах Абу Али ибн...

Ибн Сино в своей работе «Канон нравственности» раскрыл причины возникновения негативных и позитивных качеств в общих чертах характера человека. Он даёт объяснение таким положительным качествам, как справедливость, чистоплотность, благодушность и здесь же...

Использование некоторых видов самостоятельной работы...

- научно-исследовательская работа. Важной формой самостоятельной работы студентов является опорный конспект, с применением

Одним из приемов самостоятельной работы студентов является тестирование. Тесты воспринимаются студентами как своеобразная игра.

Применение технологии критического мышления на уроках...

Активная, самостоятельная работа мысли начинается только тогда, когда перед учащимися возникает проблема, вопрос.

На стадии рефлексии учащиеся самостоятельно оценили процесс выполнения ими работ. Провели самооценку.

Отражение проблемы развития самостоятельной деятельности...

Самостоятельную деятельность учащихся, выполнение ими самостоятельных работ К. Д. Ушинский

Уделял внимание самостоятельной деятельности школьников и Л.Н. Толстой, он создал

На решение методической проблемы – соответствие содержания школьного курса...

Технология проектного обучения: история и современность

Статья представляет попытку зафиксировать первые этапы формирования технологии проектного обучения. В результате проведённого анализа, касающегося истории создания метода проектного обучения, были выявлены общие признаки на начальном этапе развития...

Авторская интонация в фильме М. Ромма «Обыкновенный фашизм»

Работа Михаила Ромма совместно со сценаристами Майей Туровской и Юрием Ханютиным дает нам представление о том, с чего же началась Вторая Мировая Война, какие события предшествовали, какие люди этому поспособствовали. Также, мы можем углубиться в понятие...

Формы, методы и средства самостоятельной работы на уроках...

Наиболее полное определение самостоятельной работы учащихся, хотя и не лишенное некоторой односторонности, по мнению Пидкасистого П. И. (4), даётся в работе Б. П. Есипова (2): “Самостоятельная работа учащихся, включаемая в процессе обучения...

Похожие статьи

Проблемы организации самостоятельной работы студентов...

В статье предпринята попытка проанализировать проблемы организации самостоятельной работы студентов в современных условиях обучения и определены перспективы работы по повышению ее эффективности в условиях кредитно-модульной системы обучения.

Методика организации самостоятельной работы студентов по...

В данной статье изложена методика организации самостоятельной работы студентов по курсу математического анализа в педагогических вузах с использованием современных информационных технологий. С помощью данной методики может быть организована...

Физическое и духовное развитие человека в работах Абу Али ибн...

Ибн Сино в своей работе «Канон нравственности» раскрыл причины возникновения негативных и позитивных качеств в общих чертах характера человека. Он даёт объяснение таким положительным качествам, как справедливость, чистоплотность, благодушность и здесь же...

Использование некоторых видов самостоятельной работы...

- научно-исследовательская работа. Важной формой самостоятельной работы студентов является опорный конспект, с применением

Одним из приемов самостоятельной работы студентов является тестирование. Тесты воспринимаются студентами как своеобразная игра.

Применение технологии критического мышления на уроках...

Активная, самостоятельная работа мысли начинается только тогда, когда перед учащимися возникает проблема, вопрос.

На стадии рефлексии учащиеся самостоятельно оценили процесс выполнения ими работ. Провели самооценку.

Отражение проблемы развития самостоятельной деятельности...

Самостоятельную деятельность учащихся, выполнение ими самостоятельных работ К. Д. Ушинский

Уделял внимание самостоятельной деятельности школьников и Л.Н. Толстой, он создал

На решение методической проблемы – соответствие содержания школьного курса...

Технология проектного обучения: история и современность

Статья представляет попытку зафиксировать первые этапы формирования технологии проектного обучения. В результате проведённого анализа, касающегося истории создания метода проектного обучения, были выявлены общие признаки на начальном этапе развития...

Авторская интонация в фильме М. Ромма «Обыкновенный фашизм»

Работа Михаила Ромма совместно со сценаристами Майей Туровской и Юрием Ханютиным дает нам представление о том, с чего же началась Вторая Мировая Война, какие события предшествовали, какие люди этому поспособствовали. Также, мы можем углубиться в понятие...

Формы, методы и средства самостоятельной работы на уроках...

Наиболее полное определение самостоятельной работы учащихся, хотя и не лишенное некоторой односторонности, по мнению Пидкасистого П. И. (4), даётся в работе Б. П. Есипова (2): “Самостоятельная работа учащихся, включаемая в процессе обучения...

Задать вопрос