Ушбу мақола жисмоний тарбия бўйича мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компететликнинг ўрни борасида ёзилган бўлиб, унду жисмоний тарбия бўйича талабаларни келгуси касбий фаолиятга тайёрлашда унинг муҳимлиги ҳамда аҳамият очиб берилган.
Калит сўзлар: компететлик, жисмоний тарбия, мутахассис, касб, фаолият, компетенция, шахс, инновация, таълим, тизим, педагог.
В данной статье написано о роли компетентности в подготовке специалистов физической культуры к профессиональной деятельности, ее значении в подготовке студентов физической культуры к будущей профессиональной деятельности.
Ключевые слова: компетентность, физическое воспитание, специалист, профессия, деятельность, компетентность, личность, инновации, образование, система, воспитатель.
This article is written about the role of competence in the preparation of physical education professionals for professional activities, and its importance and significance in the preparation of physical education students for future careers.
Keywords : competence, physical education, specialist, profession, activity, competence, personality, innovation, education, system, educator.
Олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия бўйича мутахассисларни тайёрлашда уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашларини бойитишда, шунингдек, уларни жисмоний тарбия соҳасида инновацион таълим технологиялари билан яқиндан таништириш муҳим аҳамиятга эга [2]. Жисмоний маданият тизимида таълим технологияларининг ташкилий, техник ва дидактик имкониятларидан хабардор бўлишлари учун шароит яратиб қолмай, касбий фаолиятда улардан самарали фойдаланиш борасидаги малакаларининг мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди.
Жисмоний тарбия бўйича бўлажак педагогларнинг касбий компетентлигини алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади.
Бунинг учун таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ҳар бир мутахассисликга оид компетенциялар мажмуи бўлиши муҳимдир. Компетенция олинган назарий билим, амалий кўникма, малака ва шахсий фазилатлар мажмуасини амалиётга қўллай олиш қобилияти ва лаёқати ҳисобланади [3]. Шунингдек, жисмоний маданият таълими соҳасида компетентлилик сифатида аниқ вазиятда компетенцияни намоён қилиш тушунилади. Касбий компетентлилик шахснинг билим, кўникма ва тажрибаларининг ижтимоий-профессионал мавқеи ва ўзига тегишли вазифаларни бажариш, муаммоларни ҳал қилишга қодирлиги ҳамда касбига монант ҳақиқий мослик даражасини тушунтириб берадиган механизмдир.
Демак, жисмоний тарбия соҳасида компетентлик нима? Касбий компетентлик негизида қандай сифатлар акс этади? Жисмоний маданият таълим йўналишида тайёрланаётган бўлажак мутахассис ўзида қандай компетентлик сифатларини мужассам эта олиши зарур? Мазкур саволлар ўринда шу ва шунга ўхшаш ғоялар юзасидан қуйида сўз юритамиз.
“Компетентлик” тушунчаси умуман олганда касбий фаолиятга тайёрланадиган барча таълим соҳасига психологик илмий изланишлар натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан компетентлик ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик қилишни англатади. Касбий компетентлик — мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда қўллай олиниши билан изоҳланади.
Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Касбий компетентлик қуйидаги ҳолатларда яққол намоён бўлади:
— мураккаб жараёнларда;
— ноаниқ вазифаларни бажаришда;
— бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланишда;
— кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда
Касбий компетенцияга эга мутахассис:
— ўз билимларини изчил бойитиб боради;
— янги ахборотларни ўзлаштиради;
— давр талабларини чуқур англайди;
— янги билимларни излаб топади;
— уларни қайта ишлайди ва ўз амалий фаолиятида самарали қўллайди [1].
Касбий компетентлик сифатлари. Қуйида касбий компетентлик негизида акс этувчи сифатларнинг моҳияти қисқача ёритилади.
Ижтимоий компетентлик — ижтимоий муносабатларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакаларига эгалик, касбий фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш [3].
Махсус компетентлик — касбий-педагогик фаолиятни ташкил этишга тайёрланиш, касбий-педагогик вазифаларни оқилона ҳал қилиш, фаолияти натижаларини реал баҳолаш, билим, кўникма ва малакани изчил ривожлантириб бориш бўлиб, ушбу компетентлик негизида психологик, методик, информацион, креатив, инновацион ва коммуникатив компетентлик кўзга ташланади.
Улар ўзида қуйидаги мазмунни ифодалайди:
— психологик компетентлик — педагогик жараёнда соғлом психологик муҳитни ярата олиш, талабалар ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан ижобий мулоқотни ташкил этиш, турли салбий психологик зиддиятларни ўз вақтида англай олиш ва бартараф эта олиш;
— методик компетентлик — педагогик жараённи методик жиҳатдан оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилаш, метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ танлай олиш, методларни самарали қўллай олиш, воситаларни муваффақиятли қўллаш;
— информацион компетентлик — ахборот муҳитида зарур, муҳим, керакли, фойдали маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли, ўринли, самарали фойдаланиш;
— креатив компетентлик — педагогик фаолиятга нисбатан танқидий ва ижодий ёндошиш, ўзининг ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш эта олиш;
— инновацион компетентлик — педагогик жараённи такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга доир янги ғояларни илгари суриш, уларни амалиётга муваффақиятли татбиқ этиш;
— коммуникатив компетентлик — таълим жараёнининг барча иштирокчилари, жумладан, талабалар билан самимий мулоқотда бўлиш, уларни тинглай билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш.
Шахсий компетентлик — изчил равишда касбий ўсишга эришиш, малака даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён қилиш кабилар киради.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, жисмоний тарбия бўйича мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда компететликнинг ўрни муҳим аҳамият касб этиб, уни жимоний маданият таълим йўналишининг умумкасбий фанлар блогида алоҳида фан сифатида талабаларга билим бериб бориш асносида уларнинг келгуси касбий фаолиятида турли жараёнларни сабот билан енга олиш қобилиятлари такомиллашади.
Адабиёт:
- Башина Т. Ф., Ильин Е. П. Психология творчества, креативности, одаренности. — CПБ.: Питер, 2009. 62-б.
- Муслимов Н. А. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий шакллантириш / Монография. — Т.: Фан, 2004. 47–48 — б.
- Муслимов Н. А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д. М., Тўраев А. Б. Педагогик компетентлик ва креативлик асослари /. — Тошкент, 2015. — 120 б.