Мақолада танбур чизғилари номи билан машҳур бўлган нота ёзуви ҳақида фикр юритилади.
Калит сўзлар: танбур, мақом, нотацияси, нота чизиғи, ритм, Комил Хоразмий, Муҳаммад Раҳимхон Феруз, Муҳаммад Расул Мирзо, Беляев, Жорж Фармер, Эмс Ҳамер.
В статье обсуждается обозначение, известное как строки танбура.
Ключевые слова: танбур, маком, обозначение, нотная линия, ритм, Камил Хорезми, Мухаммад Рахимхан Феруз, Мухаммад Расул Мирзо, Беляев, Джордж Фармер, Эмс Хамер.
Танбур чизғиларини ким яратган? Қачон пайдо бўлган? Қайси бир шароитларда юзага келган? Деган саволларга жавоб топиш учун ушбу мақолага қўл урдик. Танбур чизғиларини тарихи ва илмий асослари ўрганиш борасида шўро даврида жуда кўп бўлмағур афсоналар тўқилиб, ўша давр сиёсатига бўйсундириб амалга оширилган. Танбур чизғилари ёзувини XIX асрда Хоразм мусиқасининг йирик намояндаси Комил Хоразмий (1825 -1899) томонидан яратилган. Лекин, уни замонасоз тарғиботчилар танбур чизғини гўёки Петербургга борганда рус созандаларини нотага қараб чалиб турганини кўрганмишу ва шунга қараб унда танбур чизғиларини яратиш ҳаваси пайдо бўлганмиш деган ёлғон маълумотларни ўйлаб топганлар. Бу бўлмаган гап. Нима учун? Чунки танбур чизғиларининг дастлабки қароламаси 1881 йилда яратилиб хонга туҳфа қилинган. Комил Хоразмий Петербургга илк бор 1883 йилда борган. Комил Хоразмий танбур чизғилари ёзувни яратилишига улкан ҳисса қўшган. Лекин, танбур чизғилари ижроларини амалга ошириш уни нусхаларини яратишда у фаол иштирок этмаган. Энди буни тарихий сабаблари бўлган. Танбур чизғиларини яратилишида бошида турган Муҳаммад Раҳимхон Феруз бўлган. Феруз билан Комил Хоразмий орасида жуда яқин ижодий муносабатлар бўлган. Аммо лекин ўша даврнинг сиёсати туфайли буларни ораси бузилган. Бош вазир лавозимида бўлган Комил Хоразмий ва Феруз орасига ғанимлар тушиб буларни бир-бирига қарама-қарши қилиб қўйиб Комил Хоразмийни бош вазир лавозимидан озод қилинган. Ёшлари ҳам бир жойга бориб қолган Комил Хоразмий бу воқеадан кейин руҳий, оғир аҳволга тушган. Охирги ўн йилдан зиёд умри ниҳоятда оғир аҳволда кечган.
Танбур чизғиларини яратилиши бу ниҳоятда муҳим тарихий илдизларга бой бўлган мусиқий воқелик. Аждодларимиз томонидан танбур чизғилари ёзувида Хоразм мақомоти навлари бўлган Дутор мақомлари ва Олти ярим мақом, балки Бухоро Шашмақоми ҳам шу тизимда ёзиб қолдирилган.
Буни илк бор кўрган мутахассислар, олимлар ҳайратга тушган. Масалан 1921 йилда Англияда чиқадиган «Шарқ» деган журналда Беляевнинг Хоразм танбур чизғилари ҳақидаги мақоласи чоп қилинган. Мақолада танбур чизғиларининг асосий тартиб ва низомларини кўрсатиб берган. Бу ёзувга овропани энг нуфузли олими Генри Жорж Фармернинг шогирди Эмс Ҳамер деган устоз ҳам қизиққан.
Танбур чизғиларини яратилишига қуйидаги воқеликлар сабаб бўлган. Хива хони Сайид Муҳаммад вафот этгандан кейин унинг ўғли Муҳаммад Раҳимхон Феруз тахтга ўтқазилган. Уни севимли машғулотларидан бирии шеърит, иккинчиси мусиқа бўлган. Муҳаммад Раҳимхон машҳур шоир — Феруз таҳаллуси билан девон тартиб қилиб жуда кўп адабий асарлар яратган. Унинг яратган ғазаллари ҳофизларни оғзига тушиб эл орасида машҳур бўлиб соз санъатига ишқибозлиги баланд бўлган ва соз санъатини аниқ илмий асосда ўргана бошлаган. Муҳаммад Расул Мирзо (Комил Хоразмийнинг иккинчи ўғли) соз санъати ўрганишда унинг устози бўлган. Комил Хоразмий жуда ўткир шоир, созанда, мусиқашунос бўлган. Ферузни устози унга танбур чалиш ва мақомларнинг тузилиши шеър билан мусиқа боғланишини ўргатган. Бутун Хивадаги машҳур, истеъдодли, шоирларни барчасини саройга тўплаган (уларга шарт-шароитлар яратиб берган). Бирор жойда бир истеъдодли ёш созанда, чолғучи, бастакор, мусиқашунос пайдо бўлса уни аста-секин саройга жалб қилган, унга иш берганлар. Хоразмнинг ўша даврдаги пойтахти Хивада ўзига хос бир мусиқа ижод мактаби юзага келган.
Бу даврда Хоразмлик мақом устозлари ва мусиқийшунослар томонидан мақомларнинг айтим ва чертим йўлларини ижро қилиш мақсадида танбур чизғилари номи билан машҳур бўлган нота ёзуви ихтиро қилинган. Бу қилинган ихтиролар ўзбек мусиқаси, умуман, Шарқ мусиқаси тарихида катта аҳамиятга эга. Ушбу ёзувлар орқали олти ярим мақом ва дутор мақомлари китоб шаклида тўлалигича хатга туширилган.
Танбур чизғиларининг нусхалари бугунги кунда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти, Давлат архиви, Ўзбекистон давлат консерваторияси, «Юнус Ражабий» уй-музейи ва бошқа шахсий кутубхоналарда сақланмоқда.
Танбур чизғиларида куй ва ашула йўллари парда тузилмасининг чизмаси умумлаштирилиб, амалдаги танбур пардаларига мувофиқ равишда, содда ва қулай услубдаги белгиларда кўрсатиб берилган.
Олти ярим мақоми ва дутор мақомларининг таркибий бўлим ва қисмлари, куй, усул ва шакллари сўз матнлари танбур чизғиларида акс эттирилган.
Танбур чизғиларида мусиқанинг қуйидаги жиҳатлари акс эттирилган. Танбур чизғиларида мақомларнинг таркибий қисмлари, ашула ва чолғу йўлларини номлари бирма-бир кўрсатилган. Ҳар бир куй ўзини номи, қайси мақомга мансуб ва қайси усулда ижро этилиши, парда тизимининг номлари, сўз матнлари кўрсатилган.
Адабиёт:
1. Жумахўжа Н. Феруз маданият ва санъат ҳомийси. — Т.: Фан, 1995.
2. Мадраҳимов О, Мадрахимов З. Мозийга бир назар. — Урганч, 2009
3. Матёқубов О. Мақомот. — Тошкент: Мусиқа, 2004.
4. Матёқубов О., Болтаев Р., Аминов Ҳ. Ўзбек нотаси. — Т., 2007.
5. Мулла Бекжон Раҳмон ўғли, Муҳаммад Юсуф Девонзода. Хоразм мусиқий тарихчаси. –Тошкент, 1998.
6. Муниров Қ. Хоразмда тарихнавислик. — Тошкент: Ғ.Ғулом, 2002.
7. Муталов О. Хива хонлиги Оллоқулихон даврида. — Тошкент, 2005.
8. Ражабов И. Мақом асослари. — Т., 1992.