Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 5 февраля, печатный экземпляр отправим 9 февраля.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №51 (393) декабрь 2021 г.

Дата публикации: 19.12.2021

Статья просмотрена: 5 раз

Библиографическое описание:

Норматова, Д. И. Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш / Д. И. Норматова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 51 (393). — С. 552-555. — URL: https://moluch.ru/archive/393/86892/ (дата обращения: 22.01.2022).



Берилган мақолади педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнида лексик компетенциясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш шарт шароитлари кўриб чиқилган. Шунингдек, чет тилларни ўқитишда лексик компетенция ўрни ҳақида сўз боради.

Калит сўзлар : компетенция, интегратив ёндашув, продуктив ва рецептив кўникмалар, тил ва лингвистик компетенциялар.

В статье рассматривается процесс совершенствование лексической компетенции педагогических кадров на основе интегративного подхода. А также даны теоретические основы лексической компетенции в преподавании иностранных языков.

Ключевые слова: компетенция, интегративный подход, продуктивные и рецептивные навыки, языковые и лингвистические компетенции.

Жаҳон миқёсида педагог кадрларнинг касбий ўз-ўзини такомиллаштириш, инновацион ёндашувлар асосида уларнинг узлуксиз малакасини ошириш, касбий малакаларни ривожлантириш тизимида чет тилларини эгаллаганлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илғор таълим муассасалари хорижий тил машғулотларини самарали педагогик технологиялар, ёндашувлар билан бойитиш билан бирга, соҳа профессор-ўқитувчиларнинг рекрутинг талабларига ахборотлаштириш ва коммуникация шароитида интенсив фаолият юритувчи, юқори компетенцияга эга бўлиш заруратини юзага келтирмоқда. Айниқса, педагог кадрларнинг хорижий тилларни эгаллашида уларнинг лексик компетенциясини такомиллаштириш чет тилида равон сўзлашиш, ўз фикрини эркин баён қила олиш, ижодий фикрлаш лаёқатини, хорижий адабиётларни асли билан танишиб ўз устида мустақил ишлашни, мустақил таълим олиш, ўз-ўзини мустақил таҳлил қилишни таркиб топтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Дунёда ижтимоий ва иқтисодий, шунингдек инсон ҳаёти учун муҳим бўлган соҳаларда интеграллашув ҳамда глобаллашув жараёни жадал кечаётган бир даврда халқаро малака талабларига мос хорижий тил эгаллаган, рақобатбардош педагог кадрлар тайёрлаш мазмуни ва илмий-методик базасини мустаҳкамлаш, инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш йўналишидаги тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Республикамизда чет тилларни ўқитиш соҳасида “боғча-мактаб-олий таълим ташкилоти-корхона” тамойилидаги узлуксиз таълим занжирини жорий этиш мақсадида аҳолининг барча қатламларига мос бўлган тилни ўрганиш бўйича услубиёт ва тавсияларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш бўйича амалий ишлар жойларда олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон Қарорида келтирилганидек, 2024–2025 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган касбий фанлар (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг 50 фоизи камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Авваламбор, мақоламизда лексик компетенция ҳақида сўз борар экан, уни тилшуносликда яъни коммуникатив компетенция структурасида жойлашиш ўрнига диққатингизни қаратмоқчимиз (расм 1). Замонавий инглиз тили ўқитиш методикасида лексикани ўргатиш (Teaching Vocabulary) нутқ фаолияти турларини эгаллаш воситаси сифатида талқин қилинади.

Коммуникатив компетенция таркибига тўртта асосий компетенция киради. Булар лингвистик, социолингвистик, прагматик (дискурс) ва стратегик компетенциялардир. Лингвистик компетенция-тил амалиётидир, социолингвистик компетенция бу-нутқ амалиёти ва прагматик компетенция эса, хорижий тил ўрганувчиларнинг шахсий фазилатларини ўрганади, сўзловчи ўзига номаълум бўлган лексик бирликларни мулоқот давомида ушбу сўзларни ишлатмасдан суҳбатдошига етказа олиш компетенцияси эса стратегикдир.

Лексик компетенциянинг такомиллашишида кенгроқ ёндашув зарур ва ўрганиш марказида сўз ва умуман олганда тилни эгалланганликнинг асосий кўрсаткичи сифатида лексика туриши лозим. Зеро, энг аввало, айнан сўзни талаффуз қила олиш ва маъносини билиб олгандан кейингина, индивид тинглаш, сўзлаш, ўқиш, ёзиш каби барча нутқий фаолият турларини амалга ошира олади.

И. В. Арнольднинг фикрига кўра [1], лексик компетенцияни шакллантириб уни такомиллаштиришда сўз тузилишини билиш муҳим роль ўйнайди. Яъни, сўз тузиш тамойиллари билан яхши таниш бўлганлар, янги лексик бирликларни аввалги лексик бирликлар билан боғлайдилар, таниш лексик бирликлардан янги элементларни аниқлай оладилар.

Расм 1. Коммуникатив компетенция турлари

Педагог кадрларнинг лексик компетенциясини ривожлантиришда сўзларни оқилона танлаш, ўрганиладиган лексик материалларни гуруҳлаштириш ва тизимлаштириш, сўзлар орасидаги боғлиқликларни кўрсатиш сўз бойлигини ошишига сабаб бўлади.

Расм 2. Лексик компетенциянинг шаклланиш босқичлари

Юқорида лексик компетенцияни продуктив ва рецептив шаклланиш босқичи келтирилган (расм 2). Лексик компетенция шаклланиши лексик бирликлар тўғрисида эмпирик ва рефлексив билимнинг тўпланиши орқали амалга ошади. Ривожланиш босқичида эса, лексик бирликларни тушуниш ва уларни маъносини англаш назарда тутилади. Лексик компетенцияга эга педагог кадр лексик билим, кўникма ва малакага эга, шунингдек, нутқ фаолиятида ва контекстда сўзларнинг маъноси аниқлай олиш кўникмасига эга бўлади.

Интегратив ёндашув асосида педагог кадрларнинг лексик компетенцияни такомиллаштиришнинг назарий асосларини ўрганар эканмиз, дунё тилшунос олим ва методистлари лексик компетенцияни шакллантириш ва такомиллаштиришда турлича ёндашувлардан фойдаланиб келганига гувоҳ бўламиз. Жумладан, Н. И. Гез [2] тиллар ўқитиш методикасида 4 та асосий (бихевиористик, индуктив-онгли, когнитив ва интегратив) ёндашувлар мавжуд деб кўрсатган. М. Н. Вьятютнев [3] эса чет тилини ўрганишда 6 та (грамматик, тўғри, бихеовиристик, ўқиш орқали, гуруҳ орқали,комбинациялашган-индивидуал) ёндашувларни келтиради.

М.Гулямова [4] ўз тадқиқот ишида комбинациялашган-индивидуал, онгли, амалий-ситуатив, когнитив ва коммуникатив ёндашувлар орқали чет тили ўргатилиши самарали эканлигини таъкидлайди. К. Алимова эса ҳозирги шароитда инглиз тилини ўқитишда 4 та ёндашувни муҳим деб ҳисоблайди. Булар: оғзаки (Oral Approach), онгли (Comprehension Approach), коммуникатив (Communicative Approach), когнитив (Cognitive Approach) ёндашувлардир. Н.Аҳмедова [5] тадқиқоти давомида чет тилларни ўқитишда интегратив ёндашувнинг муҳимлигига урғу беради.

Чет тилларни интегратив ёндашув асосида лексик компетенциясини такомиллаштириш бу-педагог кадрларнинг тўрттала нутқ кўникмасини яхлитлаб ва комплекс ҳолда ўқитишни кўзда тутади. Ушбу ёндашув асосида тингловчиларнинг нутқ фаолиятининг тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникмалари бўйича бериладиган аудио ва видео материаллар маълум бир мавзуга оидлиги, машқлар тўплами материални мустаҳкамловчи ҳамда мантиқан бир-бирини давом эттириб тўлдирувчи бўлиши лозим.

Шундай қилиб, тингловчилар бир вазиятни турли лексик бирликлардан фойдаланган ҳолда таъриф-тасниф келтира олиш, сўз ва сўз бирликларидан унумли фойдалана олиш, пассив луғат бойлигини фаоллаштириш орқали лексик компетенциясини такомиллаштира оладилар.

Адабиёт:

  1. Арнольд В. И. Избранное — 60. — М., 1997.
  2. Гез Н. И. и др. Методика обучения иностранным языкам в средней школе Учебник. — М.: Высш. школа, 1982. — 373 с.
  3. Вятютнев М. Н. Теория учебника русского языка как иностранного (методические основы) М.: Русский язык, 1984. — 144 с.
  4. Гулямова М. Х. Инглиз тилини ўқитишда талабалар коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга интегратив ёндашув//: Автореф. дис. … (PhD) пед наук / Гулямова М. Х. — Т:. 2019
  5. Аҳмедова Н. М. Интегратив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш// пед.фан.докт. илмий дар.учун дисс. -Т.: 2020. 145- б.
Основные термины (генерируются автоматически): лексика, компетенция, чет, лексическая компетенция, педагог, Русский язык.


Ключевые слова

компетенция, интегратив ёндашув, продуктив ва рецептив кўникмалар, тил ва лингвистик компетенциялар
Задать вопрос