Мақолада насос станцияси напорли қувурларининг ишдан чиқиш сабабларини аниқлаш ва бошқариш тизимлари иш тартибларининг ўзгариши натижасида ҳосил бўладиган гидравлик зарба жараёнида юзага келадиган ҳолатларни аниқлашдан иборатдир.
Калит сўзлар: насос, агрегат, двигател, босим, қувур, гидравлик зарба, насос қурилмаси, тескари клапан.
Встатье определены причины выхода из работы напорных трубопроводов насосной станции и выявлению ситуаций, возникающих при гидравлическом ударе, вызванном изменением режимов работы систем управления.
Ключевые слова: насос, агрегат, двигатель, напор, труба, гидроудар, оборудование насоса, обратный клапан.
The article identifies the reasons for the exit from the work of the pressure pipelines of the pumping station and the control system are designed to detect situations that arise in the process of water hammer as a result of changes in operating modes.
Keywords: pump, unit, engine, head, pipe, water hammer, pump equipment, back valve.
Гидравлик зарба жараёни насос станциясининг босим қувурларида ҳосил бўлиб, босим қувурларини, тескари клапанни, насос станция биносини ва насос агрегатларини издан чиқаради. Ёзнинг иссиқ кунларида (май, июн, июл, август ойлари) насос станциянинг авария сабабли суғориладиган майдонларга сувнинг бир неча кун берилмаслиги катта ҳосилнинг ёқолишига олиб келади. Босимли қувурларни материалини танлашдаги ҳисобий босим уларда гидравлик зарб тасирида босимни ортишини этиборга олиб белгиланади. Насосларни ўтиш жараёнларида, яни ишга тушириш ва тўхтатиш даврларида босимли қувурларда гидравлик зарб билан боғлиқ босимни ортиб кетиши содир бўлади. Двигателни тўхтатиш пайтида насосни айланиш частотаси, сув узатиши, босими пасайиб боради ва бироз муддатдан сўнг оқимни тескари ҳаракати вужудга келади.
Агар босимли қувурга тескари қопқоқ ўрнатилган бўлса, унинг тарелкаси беркилиши оқим ҳаракатини кескин тўхташига ва қувурдаги босимни ортиб кетишига сабаб бўлади. Қувурдаги оқимни узилиши рўй берадиган ҳолларда босимни ортиши янада юқори бўлади.
Қувурлардаги гидравлик зарб натижасида босимни ортиши қуйидаги формула билан топилади:

Агарда суюқлик оқимида узилиш пайдо бўлса, ΔH қуйидагича формула билан аниқланади:
бу ерда V-оқимнинг бошланғич тезлиги, m/s; g-эркин тушиш тезланиши, m/
2;
Зарб тўлқини тарқалиш тезлиги


бу ерда 1425-товушни сувдаги тарқалиш тезлиги, m/s; D-қувурнинг диаметри, m; E-сувнинг ҳажмий эластиклик модули (2,1∙10-5 N/
Қувур девори қалинлигини аниқлаш қуйидаги тартибда бажарилади:
1) дастлаб қувур девори қалинлиги тахминан қуйидаги формулалар билан топилади:
— пўлат қувур учун
— темир-бетон қувур учун

— асестоцемент қувур учун
бу ерда
2) зарб тўлқини тарқалиш тезлиги (
3) гидравлик зарб фазаси қуйидаги ифода билан аниқланади:
бу ерда

4) коеффитсиент
бу ерда
5) гидравлик зарб натижасида қувурдаги босимни ортиши ΔN турли ҳолатлар учун аниқланиб, энг катта қиймати ҳисоб учун қабул қилинади:
а) агар

б) агар
в) агар

Кейинги ҳисобларда
6) максимал ҳисобий босим тенг:
7) Қувур деворининг қалинлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
бу ерда γ — сувнинг ҳажмий массаси (9790 N/
Хулоса ўрнини қуйидагича баён қилсак бўдади, босимли қувурлар эксплуататсия жараёнида табиий (ёмғир,қуёш ва бошқалар) ва сунъий (нотўғри эксплуататсия) омиллар таъсирида мустаҳкамлик қобилятини йўқотади ҳамда насос ҳосил қилаётган босимга ва қувурлар уланган жойларда вужудга келаётган гидравлик зарбага дош бера олмай авария ҳолати юз беради. Буларнинг олди олиниши учун босимли қувурларнинг техник ҳолати доимий назорат остида бўлиши керак. Босимли қувурларни гидравлик зарбадан ҳимоя қилиш йирик ҳажмдаги ресурстежамкорлик (босим қувурларига сарфланадиган металл ҳажмини тежаш бўйича)ни таъминланади. Бу ўз навбатида иқтисодий барқарорликка олиб келади.
Адабиёт:
- Жонқобулов.У. Гидравлик зарба ва суғориш ва насос станцияларининг напорли қувурларини зарба таъсиридан ҳимоя қилиш. Тошкент-2019
- Мамажонов.М. Насослар ва насос станциялари. Тошкент 2012 йил
- Мамажонов.М. Насослар ва насос станцияларидан фойдаланиш. Тошкент 2013 йил
- Е. А. Татура, С. А. Гоголов “Гидравличиский удар в напорных водавох изащита от него” 35-bet Ижевск 2007-yil
- Жонқобулов.У., Собиров.Ф, Джумаев.Ш., Музаффаров.И. “Гидровлик зарбанинг универсал ҳаволи гидравлик қалпоқ сўндиргичи”, Сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш. 225-бет. Бухоро 2019 йил.
- У. У. Жонқобилов, Ш. П. Хушиев, Н.Ў. Сармонов, Ш. Ш. Джумаев Босим қувурини гидравлик зарбадан ҳимоялагич ҳисоби. “Илм-фан тараққиётига ёшларни инноватсион ёндашувлари” мавзусидаги онлайн-ҳудудий илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами. Қарши-2020 йил 14-май. 75–76 бетлар.