Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 мая, печатный экземпляр отправим 8 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №45 (387) ноябрь 2021 г.

Дата публикации: 08.11.2021

Статья просмотрена: 23 раза

Библиографическое описание:

Тулегонова, Д. Э. Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш / Д. Э. Тулегонова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 45 (387). — С. 323-325. — URL: https://moluch.ru/archive/387/85102/ (дата обращения: 23.04.2024).



Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, шунингдек, умр давомида таълим масалалари бўйича кўпгина олимлар ва илмий тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишлари ўрганилган. Мақола якунида муаллиф олий таълим муассасаларида юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашни бошқариш бўйича хулоса ва таклифлар беради.

Калит сўзлар: узлуксиз таълим тизими, маъруза, кейс стади, тажриба, фаол таълим, интермедиа, савол-жавоб, билимлар беллашуви, оралиқ назорат, таълим берувчи.

В настоящее время в развитии информационных технологий полученные знания являются основным фактором управления и развития любого государства. Соответственно, в представленной статье автором была изучена научно-исследовательская работа многих ученых и исследователей по вопросам экономики знаний и их управления, человеческого капитала, интеллектуального капитала, а также образования. В заключении статьи автор приводит выводы и предложения по управлению подготовкой высококвалифицированных конкурентоспособных кадров в высших учебных заведениях.

Ключевые слова: непрерывное образование, лекция, кейс стади, опыт, активное обучение, интермедиа, вопрос-ответ, промежуточный контроль, преподаватель.

Бугунги кунда таълим мазмуни жадал ўзгариб борар экан, илмий билимлар, технологиялар ва техник тизимлар нафақат ишлаб чиқаришда, балки турмушда юқори суръатларда қўлланмоқда. Касб соҳасида ва бизнесда халқаро алоқалар ва мулоқотлар кундалик жараёнга айланиб қолди, бу эса бугунги кунда бўлажак мутахассисларнинг божхона имтиёзларини бериш компетенциясини шакллантиришни заруриятга айлантирди. Айнан шу зарурият туфайли ривожланган мамлакатларда бошланғич ва узлуксиз касбий таълимни байналминаллаштириш, сертификат ва малака ҳужжатларини ўзаро тан олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда {1}. Турли имтиёзларни ўрганиш ва уларни тўғри қўллай билиш ва имкониятлари кўп вариантлилик, кўп функциялилик ҳамда кўп маданиятлиликни келтириб чиқарди. Божхона имтиёзларини ўрганишда асосий эътибор божхона органлари томонидан давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари ва ТИФ қатнашчиларига божхона тўловларидан берилган имтиёзлар жадвалига қаратилди.

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда турли соҳалар бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг аҳамияти катта бўлиб, шундан келиб чиққан ҳолда барча фанларни ўқитиш жараёнини талабаларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришга йўналтириш устувор вазифалардан бирига айланди {2}. Хусусан, божхона ва солиқ соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг сифатини ошириш, уларнинг профессионал ўсишини таъминлаш жамиятимиз учун долзарб масалалардан бири, чунки мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, экологик, ижтимоий хавфсизлиги божхона ва солиқ тизимларида ишлаётган ходимларнинг билим даражаси, уларда иш фаолиятига алоқадор компетенциялар қанчалик ривожланганлиги, соҳада ишлашга қай даражада тайёр эканликларига боғлиқ.

Божхона ва солиқ ходимларига бугунги кунда қўйилаётган талаблар “Божхона иши” ва “Солиқлар ва солиққа тортиш” йўналишларининг малака талабларида белгиланган касбий компетенциялар бўлажак божхона ва солиқ ходимларининг божхона имтиёзларини тўғри қуллаш орқали 5 та компонентни белгилашга асос бўлди {3}.

Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимида рўй берган ислоҳотларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Касбий-соҳавий таълим етакчи ўрин тутган бир пайтда ўрта махсус таълим ва олий таълим босқичларида мутахассислик фанлари билан бир вақтда умумкасбий фанларни ўқитишдан асосий мақсад талабаларда мазкур фанлар бўйича берилган билимларни ўз касбий соҳасида қўллаш лаёқатини шакллантиришдан иборат {4}. Шу жиҳатдан олганда, бўлажак мутахассисларнинг ихтисослик нутқи устида ишлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб, “ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиздаги барча иқтисод олий ўқув юртларида имтиёзлар тизимини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ”

Маъруза — давомли вақт ичида ўқитувчи томонидан катта ҳажмдаги ўқув материалини монологик баён қилиши тушунилади {5}.

Усулнинг асосий вазифаси-таълим бериш. Белгилари: қатъий тузилма, оғзаки-мантиқий баён қилиш, берилаётган ахборотнинг кўплиги.

Маърузалар муҳим лаҳзаларини ажратиб кўрсатиш имконини беради.

Таълим олувчилар билан биргаликдаги фаолиятни ташкиллаштириш усулининг самарадорлик шартлари қуйидагилардан иборат:

— маърузанинг батафсил режасини тузиш;

— таълим олувчиларга маъруза мавзуси мақсади, вазифалари ва режани эшиттириш;

— ҳар бир режани ёритгандан сўнг қисқа умумлаштирувчи хулосаларни шакллантириш;

— маърузанинг бир қисмидан бошқа қисмига ўтганда мантиқий боғлиқликни таъминлаш;

— ёзиб олиш учун зарур жойларни ажратиб кўрсатиш (айтиб туриш);

— унинг алоҳида ҳолатлари батафсил кўриб чиқиладиган семинар, амалий машғулотлар билан маърузанинг тўғри келиши {6}.

Қандай қилиб, кенг тарқалган усуллар, жумладан ақлий ҳужум ёки гуруҳли мунозарани натижавийлигини ўқув машғулотида ечиладиган топшириқлар билан боғлиқсиз, ёки аниқ амалий вазиятни таҳлил қилиш ва ечиш (кейс-стади) усулини натижавийлигини, ушбу усул қўлланилаётган ўқув машғулотининг мақсад ва вазифаларидан узилишда олдиндан баҳолаш мумкин.

Тажрибаларнинг кўрсатишича, усулнинг асосий натижавийлик мезонлари қуйидагилар {7}:

— белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун уни қўллашнинг мослиги ва иқтисодийлиги;

— уни қўллашда соддаллик ва осонлик;

— нафақат энг яхши натижаларни таъминлаши, балки уларга эришишнинг юқори ишончлилигини таъминлай олиши.

Фаол таълим бериш усули — таълим олувчиларнинг билим фаолиятларини рағбатлантирувчи усулдир. У ёки бошқа муаммони ечиш тўғрисидаги фикрларни эркин алмашинувини назарда тутувчи суҳбат асосида қурилади.

Энг кўп уқитиладиган фанидан тарқалган ва хусусиятга эга бўлган таълим усуллари қуйидагилар ҳисобланади: суҳбат, баҳс, ўйин, кейс-стади, лойиҳалар усули, муаммоли усул, ақлий ҳужум.

Интерфаол (Interactive) — суҳбатли. Интерфаол таълим бериш — суҳбатли таълим бериш, бунда таълим берувчи ва таълим олувчи, таълим олувчи ва компьютернинг ўзаро ҳаракати амалга оширилади.

Интерфаоллик таълим бериш соҳасида умуман янги ҳодиса-бунга биноан таълим берувчи:

1) ўқитувчи, бошқа талабалар, маъмурият билан фақат шахсий учрашув йўли билан эмас, балки таълим жараёнининг барча субъектлари билан фаол ўзаро ҳаракат қилиши мумкин;

2) мультимедиали объектларни таҳлил этиш жараёнида уларнинг мазмуни, шакли, ўлчови ва рангини ўзгарувчан бошқариш, уларни ҳар томондан кўриб чиқиш, шунга ўхшаш бошқа ҳаракатларни бажаришни, энг кўп кўргазмалиликка эришишда тўхтатиш ва хоҳлаган жойида яна ишга тушириши мумкин.

Таълим бериш усулларини танлаш ва қўллашда кўпгина қуйидаги дидактик омилларни эътиборга олиш муҳим:

— Мақсадни белгилаш: 1) таълим бериш мақсади, 2) педагогик вазифалар, 3) ўқув фаолият натижалари.

— Ўқув ахборот мазмуни ҳажми ва мураккаблиги: мақсад ва ушбу ўқув фанини хусусияти, шу тариқа бу фанни шунчалик мураккаб деб қабул қилинган.

— Таълим бериш усулларини ўқув ахборотини эгаллашларига таъсири. Г. Майерга мувофиқ, 72 соатдан (уч суткадан) ўтганда, маълумотни эшитиш орқали қабул қилгандан сўнг тингловчи хотирасида 10 %; кўриш орқали (кўрганда) — 20 %; кўриб ва эшитиш орқали (кўрганда ва эшитганда) — 50 %; кўриб ва эшитиш орқали қабул қилиш ва мунозарада — 70 %; кўриб ва эшитиш орқали қабул қилиш ва мунозарада, амалий имкониятларни қўлланилганда -90 % ахборот қолади.

— Таълим олувчиларни ўқув имкониятлари: тайёргарлик даражаси, умумўқув малакаларни шаклланганлиги, фаоллиги, қизиқиши ва йўналтирилганлиги, ёши, ишлаш қобилияти, ўзига хос имкониятлари ва қобилиятлари.

— Вақт сарфи: 1) ўқув дастурида йил давомида ўқув фанига, унинг алоҳида мавзуларига ажратилган вақт, шунчалик чекланган бўлиши мумкинки, бу эса кўп вақт оладиган усулларни мақсадга мувофиқроқ жойларда қўллаш имконини беради; 2) вақт у ёки бошқа усулни тайёрлаш ва амалга оширишда меҳнат сарфини кетиш нуқтаи назаридан муҳим омил ҳисобланади. Шу боис, бундай усулларни қўллашни режалаштиришда, ўзидан ушбу ташкиллаштирш йўлини амалга оширишга зарур тайёргарликка вақт ва куч етарли бўладими? деб сўраш керак.

— Таълим бериш шароити: баъзи усулларни амалга ошириш учун алоҳида шароитлар талаб этилади: таълим беришнинг техник воситалари, компьютер, махсус компьютер дастурлари, магнитли ёзув тахтаси, махсус жиҳозланган хона ва бошқ.

— Таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги, жамоадаги ўзаро муносабатларнинг хусусиятлари (ҳамкорлик ёки сўзсиз бўйсунишли).

— Таълим олувчилар сони: агарда у катта бўлмаса, таълим беришни фаол таълим усулларни қўллаб, жадаллаштириш мумкин.

— Таълим берувчининг чуқур билимдонлиги ва шахсий сифатлари: маъқул деб топилган усулларни қўллашни билиши ва уддалаши, талабларга мос шахсий сифатларга эга бўлиши лозим.

Қўшимча омиллар:

— Мавзуни ўрганишни (мустақил/ таълим берувчи раҳбарлиги остида) ташкиллаштириш йўли: Қай тарзда?

— Дидактик воситалар: Қайсилари?

— Фаолликни рағбатлантирувчи усуллар: Қайсилари?

— Назорат ва ўз-ўзини назорат: Қайсилари?

Интерфаоллик даража қанча юқори бўлса, таълим бериш жараёни шунча натижали бўлади.

Педагогикада таълим усулларини таснифлашга (тартиблаштириш, бир гуруҳга бирлаштириш) турли ёндашишлар юзага келди. Улар тизимлаштиришни турли асосларида тузилган.

Адабиёт:

  1. Билимли авлод — буюк келажакнинг, тадбиркор халқ — фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир”.Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси.Хал сўзи газетаси № 253 (7211) 2018 йил 8 декабрь.
  2. Ўзбекистoн Республикaсининг ―Тaълим тўғpисидa‖ Қoнуни. –Т.: Ўзбекистoн Республикaси Oлий Мaжлисининг Axбopoтнoмaси. 1997 й., 9-сoн.
  3. Ўзбекистoн Республикaсининг ―Кaдpлap тaйёpлaш миллий дaстуpи‖–Т.: Ўзбекистoн Республикaси Oлий тaълим ҳaқидa Низoм. Т., 1998.
  4. Ўзбекистoн Республикaси Пpезидентининг 2015 йил 12 июндaги “Oлий тaълим муaсaсaлapининг paҳбap вa педaгoг кaдpлapини қaйтa тaйёpлaш вa мaлaкaсини oшиpиш тизимини янaдa тaкoмиллaштиpиш чopa- тaдбиpлapи тўғpисида” ги ПФ-4732-сoн Фapмoни.
  5. Ўзбекистoн Республикaси Пpезидентининг 2017 йил 27 июлдaги “Oлий мaълумoтли мутaxaссислapни тaйёpлaш сифaтини oшиpишдa иқтисoдиёт сoҳaлapи вa тapмoқлapининг иштиpoкини янaдa кенгaйтиpиш чopa-тaдбиpлapи тўғpисидa”ги ПҚ-3151-сoнли Қapopи.
  6. Пермяков О. Е. Развитие систем оценки качества подготовки специалистов: Автореф. дис.... доктора пед. наук. — Москва, 2009.– 49 с.
  7. www.scopus.com — Xaлқapo илмий мaқoлaлap плaтфopмaси..


Ключевые слова

узлуксиз таълим тизими, маъруза, кейс стади, тажриба, фаол таълим, интермедиа, савол-жавоб, билимлар беллашуви, оралиқ назорат, таълим берувчи
Задать вопрос