Фарғона вилоятидаги диний ташкилотлар фаолияти | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №39 (381) сентябрь 2021 г.

Дата публикации: 28.09.2021

Статья просмотрена: 57 раз

Библиографическое описание:

Жумаев, Ш. Ш. Фарғона вилоятидаги диний ташкилотлар фаолияти / Ш. Ш. Жумаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 39 (381). — С. 198-199. — URL: https://moluch.ru/archive/381/84169/ (дата обращения: 16.12.2024).

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган диний ташкилотлар тарихи ҳақида ёритилган.

Калит сўз: Фарғона, дин, православ, католик, протестант.

В статье освещены вопросы обеспечения религиозной толерантности и межнациионального согласия в Узбекистане, правовые гарантии социальной защиты многонациональных граждан в политической жизни страны, история и современность религиозных организаций, действующих в Ферганской области.

Ключевые слова: Фергана, религия, православные, католики, протестанты.

Мустақиллик туфайли Ўзбекистон фуқаролари учун том маънода виждон эркинлигини таъминланди. Ўзбекистон кўп миллатли, кўп конфессияли давлатдир. Бундай давлатда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида қайд қилинганидек, “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдирилишига йўл қўйилмайди”. Ўзбекистон кўп миллатли, кўп конфессияли давлатдир. Бундай давлатда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун динлар ҳақида билиш, конфессиялараро мулоқот, мамлакатимизда қурилаётган демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан биридир.

Дунёдаги ҳар бир дин ўзининг эътиқод қилувчилари, издошларига, ишонувчиларига эга бўлиб, у инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган. Шунинг учун дин инсон ва жамият ҳаётида муҳим функцияларни бажаради ва одамларни фақат яхшиликка, эзгуликка чорлайди. Инсонлар доимо диний эътиқодга эҳтиёж сезганлар ва унга бўлган ишончни ҳамма нарсадан устун қўйганлар.

Шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Мамлакатимизда тинчликни янада мустаҳкамлаш, миллатлараро барқарорликни юксалтириш мақсадида 2017-йил 19-майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Байналмилал маданият маркази негизида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил етилди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар ҳамда дўстлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишида давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришда мустаҳкам таянч бўлади.

Зеро, мамлакатимизда 16 конфессия ўзаро тотувликда фаолият кўрсатмоқда. Ўтган қисқа давр ичида мазкур йўналишда қатор ишлар амалга оширилди ва диний ислоҳотларга кенг замин яратилди.

Фарғона вилоятига 1938-йилда асос солинган. 1941-йилда эса унинг таркибидан Наманган ва Aндижон ажралиб чиққан. Вилоятнинг ҳозирги ҳудудий бирлиги 1960-йилда шаклланган. Вилоятда бугунги кунда аҳоли сони 3 миллион 564 минг нафарни ташкил этади.

Бугунги кунга келиб вилоятда 50 дан ортиқ қардош миллат ва элат вакиллари тинчлик-тотувликда умргузаронлик қилишмоқда. 7 та миллий маданий марказлар — славян, татар, немис, тожик, қирғиз, яҳудий, корейс ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Жумаладан вилоятнинг шаҳар туманларида истиқомат қилувчи аҳолининг 208 811 тожик, 70 866 қирғиз, 42 783 рус, 5 864 корейс, 4 970 украин, 2 700 татар, 1 600 озарбайжон, 990 қозоқ, 970 қорақалпоқ, 560 белорус, 480 туркман, 38 800 нафарини эса бошқа миллат вакиллари ташкил этади.

Фарғона вилояти тарихи қадимдан турли этник гуруҳлар, турли эътиқод ва динлар тўпланган, яъни толерантлик юқори даражада бўлганлигини, бу ерда буддавийлик, зардуштийлик, христианлик, ёки айрим этник гуруҳларда шомонийлик ҳам бўлганлигини тасдиқлайдиган мисоллар кўплаб учрайди. Ислом кириб келгунга қадар ушбу динлар Фарғонада ўз тарафдорларига ва эътиқод қилувчиларига эга бўлган.

Фарғона вилояти ҳудудига бугуниги кунда 3 та Рус православ черкови, 1 та Рим католик черкови, 1 та Яхудийлар жамоаси, 2 та Евангел христиан-баптистлар черкови, 1 та Еттинчи кун адвентистлари черкови, 1 та Немис евангел-лютеранлар черкови, 1 та Новоапостол черкови, 4 та Тўлиқ инжил христианлари черкови фаолият олиб бормоқда.

Фарғона вилоятидаги православ черковлар қурилиши асосан 4 та турларга бўлинган;

  1. Умумжахон православ черковлари
  2. Харбий черковлар
  3. Унча катта бўлмаган ибодат уйи
  4. Панеллар (асосан қабристонларда қурилган)

Дастлабки икки тур бир қатор умумий архитектура, режалаштирилган ва дизайн хусусиятларига эга бўлган.

Фарғона водийсидаги шаҳар ва ҳарбий черковларнинг барчаси режа бўйича тўғри тўртбурчак ва тўғри шарққа қараб йўналтирилган шаклда бўлган. Черковлар асосий ибодат қилиш хонаси, қурбонгоҳ, остида ертўласи ва устида қўнғироқ учун жой ажратилган бошқа хоналардан иборат бўлган. Қуббалар ва бутун том темир листлар билан ёпилган ва ёғли бўёқ билан бўялган. Черков анжомлари, икона ва базида қўнғироқлар ҳам Россиядан олиб келинган. Фақатгина Қўқон ва Наманган черковлари учун қўнғироқлар эски мис милтиқлар ва шунга ўхшаш анжомлар ёрдамида қуйиб тайёрланган.

Фарғона шаҳридаги “Сергей Родонежский” черкови 1952-йилдан бери фойдаланиб келинмоқда. Фарғонадаги ушбу черков 1930–1952-йилларда ўз фаолиятини тўхтатган бўлиб, унгача бўлган муддатда немис лютеран черкови бўлган. Таъмирлашдан кейин 1952-йилдан бошлаб янги ном билан фаолиятини бошлаган. Унинг 3 қаватли иконаси Троский черкови билан боғлиқ бўлиб, ушбу икона 1952–1954-йилларда Мария Соколовий томонидан яратилган. Черковда ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари диний ибодатлар амалга оширилади. Кунлик ибодатларда 80–100 нафаргача, байрам кунлари эса 100 нафардан кўпроқ ибодат қилувчилар черковга ташриф буюришади. Ҳозирда черковга Ходиров Игор Вадимович раҳбарлик қилади.

Қўқон шаҳридаги иккинчи йирик православ черкови 1998-йил 13-августда адлия бўлимдан рўйхатдан ўтган. Черков Қўқон шаҳар “Ўрда таги” кўчаси 70-уйда жойлашган. Ибодатхона биноси 1908-йилда қурилган. Хафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари ибодат маросимлари амалга оширилади. Кунлик ибодатларга 20–50 нафар, байрам кунлари эса, 100 нафардан кўпроқ ибодат қилувчилар черковга ташриф буюришади. Бугунги кунда черковга Хабаров Дмитрий Александрович раҳбарлик қилади.

Қувасой шаҳридаги “Авлиё Иоанн Кроншдатский” черкови 2002-йил 24-апрелда адлия рўйхатидан ўтказилган. Черков Қувасой шаҳар “Мустақиллик” кўчаси 21-уйда жойлашган. Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари диний ибодатлар амалга оширилади. Кунлик ибодатларда 40 нафаргача, байрам кунларида эса 40 нафардан кўпроқ эътиқод қилувчилар черковга ташриф буюришади. Бугунги кунда черковга Биренбаум Алексей Игоревич раҳбарлик қилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, айни пайтда дунёнинг турли бурчакларида рўй бераётган хунрезликларнинг асосий қисми маърифатсизлик ва инсонларни диний эътиқодлари асосида ажратиш ҳамда камситиш натижасида келиб чиқмоқда. Шу боис, мамлакатимизда диний бағрикенглик муҳитини кенг ёйиш ва Ислом динининг асл инсонпарвар ғояларини тушунтириш ишларига алоҳида урғу берилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, юртимизда турли миллат ва элат вакиллари диний эътиқодидан қатъи назар, Ватан равнақи йўлида, тинч-тотув ва фаровон ҳаёт кечириш мақсадида бир тан-бир жон бўлиб, елкама-елка меҳнат қилмоқдалар.

Aдaбиёт:

  1. “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5046-Фармони. 19.05.2017 // http://lex.uz/docs/3210345
  2. Губаева С. Ферганская долина. Этнические процессы на рубеже Х1Х-ХХ вв. Lambert Akademik Publishing — C. 261.
  3. Жукова.Л. И. К истории христианства в Средней Азии (XIX-XX вв.) — Т.: Ўзбекистон, 1998. –С. 7–8.
Основные термины (генерируются автоматически): XIX-XX, Наманган.

Ключевые слова

протестант, Дин, Фарғона, православ, католик

Похожие статьи

Фарғона вилоятидаги православ черковлари фаолияти: тарих ва бугунги кун

Мақолада Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминланиши ҳамда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп миллатли фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланишини хуқуқий кафолатлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган православ черковлари тарихи ва ...

Сирожиддин Саййид ижодида Ватан тимсоли

Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг Ватан мавзусида яратган шеърлари ижодкорнинг “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва “Онамнинг кулчалари” тўпламларидаги бадиият намуналари мисолида таҳлил қилинади. Ижодкорнинг Ватан тимсолини ...

Шахс касбий йўналганлиги ривожланишида масъулиятлиликнинг аҳамияти

Мазкур мақолада касбий масъулиятлилик, шахснинг мотивлар тизимининг ўзига хослиги, касбий йўналганликда қизиқишлар ва шахсни бирлиги масалари таҳлил қилинган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Этиқодни шаклланишида ижтимоий муҳитни ўрни

Ривожланишни янги босқичида шахдам қадамлар ташлаб бораётган халқимиз рухиятининг кўзгуси бўлган эътиқодни ҳар томонлама илмий асосда таҳлил этиш замонамиз психологларини олдида турган энг долзарб вазифалардан бирдир.

Абдулҳай ал-лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили

Мақолада Абдулҳай ал-Лакнавий асарларининг мавзу жиҳатидан таҳлили келтирилган. Ўтказилган таҳлиллар асосида тадқиқотнинг навбатдаги босқичлари учун истиқболлар белгилаб олинган.

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Мактаб ёшидаги болаларнинг маънавий шаклланишида ижтимоий педагогикнинг таъсири

Мақолада мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий шаклланишида ижтимоий педагогларнинг педагогик таъсири хақида сўз юритилади. Бу фаолият ўқувчиларнинг доимий камол топишлари ва таълим олишларига боғлиқ мактабдаги ижтимоий педагогик фаолиятнинг барча жиҳа...

Навоийда Шоҳимардон

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарб мавзулардан бирига айланган зиёратгоҳлар мавзуси хусусан, аҳоли орасида зиёратгоҳ-қадамжолар ва зиёрат маросимлари билан боғлиқ масалалар акс этган. Навоий вилоятидаги Ҳазрат Али ибн Абу Толиб ва Ҳазрати Ҳасан, Ҳус...

Алишер Навоий ижодига Мирзо Улуғбек илмий мактабининг таъсири

Мақолада Темурий шахзода Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси хақида тўхталиб, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ижодида Мирзо Улуғбекнинг илмий натижаларидан қайси ўринларда фойдаланилгани изоҳланган.

Задать вопрос