Бошқарув услубларида гендер тафовутлар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 4 января, печатный экземпляр отправим 8 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №33 (375) август 2021 г.

Дата публикации: 16.08.2021

Статья просмотрена: 171 раз

Библиографическое описание:

Махатова, Н. И. Бошқарув услубларида гендер тафовутлар / Н. И. Махатова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 33 (375). — С. 165-167. — URL: https://moluch.ru/archive/375/83582/ (дата обращения: 24.12.2024).



Мақолада бошқарувда гендер тафовутларнинг психологик хусусиятлари ёритилган.

Калит сўзлар: замонавий бошқарув, гендер, гендер тенглик, гендер тафовутлар, раҳбарлик.

В статье рассматриваются психологические аспекты гендерных различий в управлении.

Ключевые слова: современное управление, гендер, гендерное равенство, гендерные различия, руководство.

Бошқарув психологияси — бошқарув фаолиятининг психологик шаклларини ўрганадиган ижтимоий психологиянинг бир соҳаси ҳисобланади. Бошқарув психологиясининг асосий вазифаси бошқарув тизимида самарадорлик ва сифатни ошириш мақсадида бошқарув фаолиятининг психологик шароитлари ва хусусиятларини таҳлил қилиш ҳисобланади. Раҳбарлик ва бошқарув муаммолари жаҳон психологиясида турли-туман нуқтаи назардан ёндашиш орқали тадқиқ қилиб келинмоқда. Халқаро ҳамжамиятда кенг фойдаланиладиган «гендер тенглик» тушунчаси — эркаклар ҳамда аёллар давлат ва жамият ҳаётнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида тенглик асосида иштирок эта олишини назарда тутади. Замонавий бошқарувда аёлларнинг бошқариш услубига хос бўлган янги менталитет, услуб ва усулларнинг киритилиши аёл ва эркак бошқарувининг мослашувчан комбинацияси орқали самарадорлик ва рақобатбардошликни оширишга ёрдам беради.

Глобаллашув ва рақамли иқтисодиёт шароитида замонавий бошқарув инновацион ёндашувни, жумладан тижорат ва давлат ташкилотларини самарали ва мослашувчан бошқариш учун зарур бўлган замонавий билим ва амалий кўникмаларга, яъни компания стратегиясини оптималлаштириш ва танлаш, инновацион жараёнларни бошқариш, кадрлар сиёсати, қисқа муддатли ва узоқ муддатли бизнес-режалаштириш, бошқарув муаммоларини ҳал қилиш учун маълумотлар билан ишлаш маданияти ва рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмалари, саноат ва тадбиркорлик фаолиятида рақамли трансформация жараёнлари доирасида фойдаланиш учун мос технологияни танлаш, стартаплар учун бизнес ғоялар бериш кўникмалагига эга бўлган рақамли иқтисодиётда бизнесни бошқариш соҳасида иқтисодиётнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ҳамкорликни ривожлантиришга ва мамлакатни жаҳон иқтисодиётига интеграциялашишига ҳисса қўшишга қодир бўлган профессионал малакага эга, рақобатбардош, юқори малакали бошқарувни талаб этади.

Ўзбекистонда аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва гендер тенглигини таъминлаш учун қонунчилик негизини мустаҳкамлаш, шунингдек, институционал базани шакллантириш борасида муҳим қадамлар қўйилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 22 февралда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом эттирилиши таъкидланди. [1]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4235-сон Қарори билан Хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси тузилди. [2]

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилнинг 2 сентябрида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ -562-сонли Қонуни жамиятда аёл ва эркак ўртасидаги тенгсизлик ва уни ҳал этиш масаласи ҳамиша долзарб бўлиб келган ҳуқуқий муносабатларнинг нечоғлик долзарблигига қаратилган қонундир. [3]

Бошқарув фаолиятидаги гендер фарқларни М.Вебер, Э.Ильин, Т.Парсонс, Р.Оуэн, П.Сорокин, Ж.Розенер, А. Э. Чирикова, А.Наумов, каби олимларлар ўз тадқиқотларида ўрганганлар.

Эркак ва аёл бошқарув услублари ўртасидаги фарқларни ўрганиш бўйича Б.Жонсон, А. Э. Чирикова, Э.Балабанова, Т. А. Фомина, С. Ю. Барсукова ва бошқалар тадқиқот олиб борганлар.

Ўзбекистонда бошқарув жараёнини ташкил этишнинг психологик асослари дастлаб Э.Ғозиев, М.Давлетшин, Ғ.Шоумаров, В.Каримова, А.Жабборов, Ш.Баратов сингари йирик психологларнинг асарларида ўз аксини топа бошлаган. Кейинчалик ушбу масала билан шуғулланувчилар сафи кенгайиб борди. Жумладан, И.Махмудов, Р.Тошимов, Э.Сатторов, Х.Алимов, М.Йўлдошев, Н.Боймуродов, Ф.Акрамова, О.Шамиева, Н.Рўзиқулов, О.Ҳайитов, Ш.Ҳолиқова, Ш.Азизова, З.Абдураҳмонова ва бошқаларнинг илмий тадқиқотлари бошқарув муаммоларини ўрганишни жадаллаштиришга хизмат қилди. Мамлакатимиз психологлари раҳбарни унинг яхлит руҳий дунёси билан, бинобарин, шахснинг ақлий фаолияти, билиш жараёнлари, иродаси, характери, темпераменти, ҳиссиёти, қобилияти билан, умуман олганда инсон тузилишининг барча қирралари билан боғлиқ тарзда тушунтиришга ҳаракат қилганлар.

Америкалик психолог Ш. М. Берн ўзининг «Гендер психологияси» номли китобида эркак ва аёлнинг ижтимоий-психологик фарқларининг роли ва аҳамиятини тушунишни сезиларли даражада бойитадиган тадқиқларни амалга ошириб, эркаклар ва аёлларнинг хатти-ҳаракати ва психологиясини ўрганишда уларнинг маълум бир жинсга хос бўлганлиги ҳақидаги анъанавий фикрлаш тарзидан воз кечишга эътиборни қаратди. [4.270 б.]

Психолог Р.Райс ўтказган тажрибага кўра аёл раҳбарлик қилган курсантлар гуруҳи муваффақиятини тасодифга йўйишган, эркак раҳбар бўлган гуруҳдаги курсантлар эса муваффақиятда айнан раҳбарнинг қобилиятини етакчи деб кўрсатишган. Мазкур тажриба шундан далолат берадики, атрофдаги воқеаларни баҳолаш кўп жиҳатдан айни жамиятда қабул қилинган норма ва меъёрларга боғлиқ. [5.636 б.]

Д.Шульс ва С.Шульслар ўз тадқиқотларида шундай хулосага келдиларки, эркаклар ва аёллар раҳбарликда бир хил самарадорликка эришадилар. [6.149 б.]

Рус олимаси А. Е. Чирикова фикрига кўра, аёл раҳбар ҳамкорлар билан тезда музокараларга кириша олади, ўз қўл остидагилар ҳақида доимо қайғуради. [7.214 б.]

Таниқли олима Ф.Денмарк тадқиқотлари асосида бошқарув соҳаларида муваффақиятга эришишда сезиларли жинсий тафовутлар кузатилмайди деган хулосага келди. Аёл ва эркак менежерларнинг бошқарув фаолиятидаги фарқ шундан иборат эканки, аёллар жамоадаги инсоний муносабатларга кўпроқ эътибор берадилар. [8.215 б.]

О.Шамиева ўз тадқиқотларида раҳбар аёллар шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганган. Муаллифнинг фикрича, аёллар ўзларининг психологик ривожланишига кўра маълум бир ёш даврларида эркаклардан устунлик қиладилар. Шунингдек, муаллиф раҳбар аёл шахсининг ижтимоий-психологик тузилмасида ундаги ташкилотчилик қобилияти, ўзини-ўзи баҳолаш ва раҳбарлик фаолиятидан қониқиш ҳолати етакчи ўринда туришини таъкидлайди. [9.12 б.]

И.Махмудов бошқарув самарасини жинсий мансублик билан боғлаш нотўғрилиги, бу ўринда интеллект, қадриятлар, шахс хусусиятлари, маълумот даражаси, бошқарув соҳасидаги тажриба каби кўрсаткичлар аҳамиятли эканлигини кўрсатади. [10. 17 б.]

Ўзбекистонда гендер психологияси ижтимоий психологиянинг ўрганилаётган, тадқиқ қилинаётган янги соҳаси ҳисобланади. Гендер психологияси — инсоннинг жамиятдаги хатти-ҳаракатларини биологик жинс ва гендер (ижтимоий жинс) нисбати билан белгиланган муносабатлар билан уйғунликда ўрганади. Гендер психологиясининг бўлимларидан бири бу раҳбарлик (етакчилик)нинг гендер психологиясидир ва у эркак-раҳбар ва аёл-раҳбар ўртасидаги фарқларни, шунингдек ҳукмронлик ва бўйсуниш муносабатларини тадқиқ қилади.

Гендер таҳлилининг аҳамияти нафақат назарий муаммо, балки бошқарув самарадорлигини оширишга имкон берадиган амалий усул сифатида ҳам бир қанча йирик халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотларнинг мутахассислари томонидан тасдиқланган.

Психологик нуқтаи назардан гендер тушунчаси одамларнинг «эркак ва аёл» тафовутларининг моҳиятини ёритади. Ижтимоий психологияда «жинс» тушунчасининг ўзи биологик категория бўлгани учун ҳам эркак ва аёллар хислатларидаги тафовутларнинг биологик жиҳатдан боғлиқлигини асослашда гендер атамаси ишлатилади.

Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда. Бугун оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Эркак ва аёл раҳбарга хос жинсий психологик фарқнинг бўлиши жамоа олдида турган вазифани бажариш, кўзланган мақсадга эришишга таъсир кўрсатмайди. Шахснинг кўпгина ишчанлик фазилатлари жинсий мойилликлар билан эмас, балки ижтимоий қадриятлар, характердаги хусусиятларга асосланади. Хусусан, инсоний муносабатларга эътибор, кўнгилчанлик, бошқарувда демократик тамойилларга суяниш аёлларда кўпроқ учрайди ва бу кўрсаткичлар маълум маънода жамоа фаоллигига ижобий таъсир этувчи омиллардир.

Раҳбар аёлларда ташкилотчилик қобилиятининг намоён бўлиши ва ўзини-ўзи раҳбар сифатида баҳолашлари уларнинг раҳбарлик фаолиятларидан қониқишига боғлиқ эканлигини кўрсатади. Ташкилотчилик қобилияти ўзини-ўзи раҳбар сифатида баҳолаш хусусияти билан белгиланиб, уларнинг детерминация коэффициенти раҳбарлик фаолиятидан қониқишига нисбатан анча камроқдир. Бундан раҳбар аёлларда раҳбарлик фаолиятидан қониқишнинг қай ҳолатда бўлишини уларнинг ташкилотчилик қобилияти ва ўзини-ўзи раҳбар сифатида баҳолашлари белгилаб бериши келиб чиқади.

Бошқарув амалиётида гендер жиҳатлари эркак ва аёл психикасини ва ақлнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, жамоани ва шахсни бошқаришнинг ҳар хил ёндашувларининг хусусиятларини, айниқса, шахслараро муносабатларни ўз ичига олади. Аёллар ва эркакларнинг ишбилармонлик ва психологик фазилатларини таққослайдиган турли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, таҳлил қилинган бир қатор кўрсаткичларда маълум фарқлар мавжуд.

Бошқарувда эркакларнинг гендер йўналиши — ташқи муҳитга, беқарор, доимий янгиланадиган шароитда ўзаро муносабатларга йўналтирилганлигида, аёлларнинг гендер йўналиши аёлларнинг ички шахслараро муносабатларга, барқарор психологик микроиқлимни сақлашга йўналтирилганлигида намоён бўлади. Раҳбарнинг гендер роли бошқарув ролини амалга оширишда намоён бўлади ва бошқарув функцияларни бажариш самарадорлигида гендер фарқлари шаклланади. Бу бошқарув фаолиятининг етакчилик, мақсадларни белгилаш, ходимларни рағбатлантириш, мулоқот ва қарор қабул қилиш каби жиҳатларида яққол намоён бўлади.

Замонавий бошқарувда юз бераётган ўзгаришларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бошқарув лавозимларида эркаклар ва аёллар сонининг нисбати тез ўзгариб бормоқда. Ҳозирги даврга хос бўлган аёл бошқарув услубининг фаол интеграцияси гендер тадқиқотларининг долзарблигини тасдиқлайди. Бошқарув фаолияти соҳасидаги гендер тафовутларининг психологик тадқиқотлар натижаларини қўллашнинг долзарблиги бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш учун хизмат қилади.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёвнинг 2021 йил 22 февралдаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича саммитининг 46-сессиясида сўзлаган нутқи //https://president.uz
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4235-сон Қарори //https://lex.uz
  3. Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонуни //https://lex.uz
  4. Берн Ш. Гендерная психология. — М.: Прайм-Еврознак, 2004. — 320.
  5. Adams J., Rice R. W., Instone D. Follower attitudes toward women and judgments concerning performance by female and male leaders // Academy of management journal. 1984. Vol. 27. N 3. P. 636–643.// Т. В. Бендас. Гендерные и культурные различия в оценке успешности студенческих лидеров и вузовских руководителей // https://nauchtrud.com
  6. Шульц Д., Шульц С. Э. История современной психологии. СПб., 1998. — 503.
  7. Чирикова А. Е. Женщина и мужчина как топ менеджер Российских компаний: новый взгляд на старую проблему. // Ильин Е. П. Пол и гендер. –СПБ.: Питер., 2016–688.
  8. Ильин Е. П. Пол и гендер. –СПБ.: Питер., 2016–688.
  9. Шамиева О. Раҳбар аёллар шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари. Психология фанлари номзомлиги диссертацияси. Т.: 2000й. — 151.
  10. И.Махмудов. Бошқарув психологияси. Ўқув қўлланма. — «ЮНАКС-ПРИНТ» МЧЖ. 2005–170.
Основные термины (генерируются автоматически): гендер, психологик, берн, СПБ.


Ключевые слова

гендер, гендер тенглик, замонавий бошқарув, гендер тафовутлар, раҳбарлик

Похожие статьи

Бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили

Ушбу мақолада бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили келтирилган. Бошқарув қарорларининг турлари ва уларга қисқача тавсиф берилган.

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш

Маълумки, юрак қон-томир тизими организмдаги хилма хил жараёнларга таъсир этади ва шу билан бирга барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди.

Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида

Қарор қабул қилишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари таҳлил этилган. Шунингдек, қарор қабул қилишнинг самарадорлигини оширишнинг механизмлари очиб берилган.

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари

Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.

Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири

Ушбу мақолада қадимги кунжут ўсимлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллифлар кунжутнинг Ташкентский -122 нави ва бир қатор нав намуналарни экиб ўргнаишган ва энг юқори ҳосил берадиган мақбул экиш меъёри 5 кг деб хисоблайдилар.

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева

Мазкур мақолада сўз санъатининг билимдони профессор Лола Хўжаеванинг ижод йўлига назар ташланган бўлиб, санъат оламида ўзинг услуби, актёр талабалар билан ишлаш йўллари, саҳна нутқига қўшган хиссаси ҳақида кенг ёритилган.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Похожие статьи

Бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили

Ушбу мақолада бошқарув қарорларини қабул қилишдаги ҳолатлар таҳлили келтирилган. Бошқарув қарорларининг турлари ва уларга қисқача тавсиф берилган.

Диний мутаассиблик моҳиятини турли ижтимоий фанларда талқин этилиши

Ушбу мақолада диний мутаассиблик муаммоси, мутаассиб оқимларга янги аъзони жалб қилиш усуллари, унинг ижтимоий-психологик хусусиятлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишни сабаблари ёритилган.

Шифокор стоматологларнинг юрак қон-томир тизимида функционал ҳолатни гигиеник баҳолаш

Маълумки, юрак қон-томир тизими организмдаги хилма хил жараёнларга таъсир этади ва шу билан бирга барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди.

Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг психологик мезони сифатида

Қарор қабул қилишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари таҳлил этилган. Шунингдек, қарор қабул қилишнинг самарадорлигини оширишнинг механизмлари очиб берилган.

SIN-VIRTUE концептларининг инглиз афоризмларида вербаллашуви

Ушбу мақолада халқнинг турмуш тажрибасига таяниб бир шахс яратган қисқа, образли турғун бирликлар ҳикматли сўзлар яъни афоризмларнинг концептуал белгилари кенг ёритиб берилган

Меҳнат шартларини ўзгартириш тушунчаси ва меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асосий қоидалари

Мақолада меҳнат шартларининг ўзгартиришнинг тушунчаларига таъриф берилган. Шунингдек меҳнат шартномасини тузиш, уни ўзгартиришнинг асосий қоидалари юзасидан қонунчиликда ёритилган масалалар очиб берилган.

Кунжут экиш меъёрининг ҳосилдорликка таъсири

Ушбу мақолада қадимги кунжут ўсимлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллифлар кунжутнинг Ташкентский -122 нави ва бир қатор нав намуналарни экиб ўргнаишган ва энг юқори ҳосил берадиган мақбул экиш меъёри 5 кг деб хисоблайдилар.

Саҳна нутқининг билимдони Лола Хўжаева

Мазкур мақолада сўз санъатининг билимдони профессор Лола Хўжаеванинг ижод йўлига назар ташланган бўлиб, санъат оламида ўзинг услуби, актёр талабалар билан ишлаш йўллари, саҳна нутқига қўшган хиссаси ҳақида кенг ёритилган.

Араб тилини ўргатишда инфографикадан фойдаланиш

Ушбу мақолада инфографиканинг аҳамияти, чет тилларини, хусусан араб тилини ўрганишда унинг расмли ва ҳаракатли расм турларидан фойдаланиш йўллари ҳақида маълумот берилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Задать вопрос