«Оталикга олиш» — ёшлар бандлигини таъминлашда самарали янги тизим | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 27 апреля, печатный экземпляр отправим 1 мая.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №26 (368) июнь 2021 г.

Дата публикации: 23.06.2021

Статья просмотрена: 55 раз

Библиографическое описание:

Бердимуратов, М. Е. «Оталикга олиш» — ёшлар бандлигини таъминлашда самарали янги тизим / М. Е. Бердимуратов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 26 (368). — С. 426-429. — URL: https://moluch.ru/archive/368/82074/ (дата обращения: 18.04.2024).



Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 27-декабрдаги мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказган мажлисида 2020 йилда ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини оширишда ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни қисқа вақт ичида бартараф этиш, ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги барча вазирлик, муассаса ва корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳар бири ўзларига шогирт сифатида тажрибали иккита ёш мутахассисни тайёрлаши, шаҳар ва туман кесимида бандлиги таъминланмаган камида иккита ёшни, вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар шаҳар ва туманлар бўлинмалари камида битта ёшни ишга жойлаштириш бўйича оталиқга олиш белгиланган.

Оталиқга олиш — ёшлар бандлигини таъминлашда замонавий самарали янги тизим бўлиб, ҳар бир вазирлик, муассаса, корхона, ва ташкилот раҳбарлари томонидан камида икки ёшни кафилликга олиб уларни муаммоларини ўрганиш билан бирга фикр таклифларини тинглаш ва уларнинг ташаббусларини кўллаб-қўввотлашда уларнинг ҳар турли сохадаги ғояларини аниқлаш ҳамда амалга оширишга ёрдам бериш ва уларнинг қизиқишларидан келиб чикқан холда ишга жойлаштириш белгиланган. Шунинг билан бирга томорқа ерларидан унумли фойдаланишга ўргатиш, ишбилармонлик, фермерлик билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиб бериш каби эзгули ишларни амалга ошириш белгиланган.

Таянч сўзлар : оталикга олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, кафилликга олиш, ишсиз ёшлар, томорқа хўжаликлари, фермерликга ўргатиш, бошламаларни қўллаб қувватлаш, муаммоларни бартараф этиш.

В данной статье говорится о том, что Президент Республики Узбекистан Ш. М. Мирзиев 27 декабря 2019 года провел видеоконференцию с участием всей молодежи страны и дал задания руководителям всех министерств, ведомств и предприятий и организаций Республики Каракалпакстан, в целях обеспечения занятости молодёжи подготовить

и взять под покровительство двух молодых специалистов, трудоустроить как минимум двух молодых людей в городе и в районах, как минимум одного представителя молодого поколения в городских и районных подразделениях министерств, учреждений, предприятий и организаций.

«Взять под отцовство» — это современная и эффективная новая система, обеспечивающая занятость молодежи, причем руководители каждого министерства, учреждения, предприятия и организации под свою ответственность берут минимум двух молодых людей, выслушивают их идеи ищут пути решения реализации их идей, а также обеспечивают их занятость, основываясь на их интересах. В то же время планируется совершение благих дел, как обучение эффективному использованию земли, созданию условий для предпринимательства и ведения сельского хозяйства

Ключевые понятия: взять под покровительство, занятость молодежи, взять под гарантию, безработная молодежь, садоводство, обучение фермерству, усиление стартапов, преодоление проблем.

This article says that the President of the Republic of Uzbekistan Sh.M.Mirziyoev held a videoconference on December 27, 2019 with the participation of all the youth of the country and gave tasks to the heads of all ministries, departments and enterprises and organizations of the Republic of Karakalpakstan, in order to ensure youth employment, prepare and take under the auspices of two young specialists, employ at least two young people in the city and in the regions, at least one representative young generation in the city and district divisions of ministries, institutions, enterprises and organizations.

“Take under fatherhood” is a modern and effective new system that provides youth employment, and the leaders of each ministry, institution, enterprise and organization take at least two young people under their responsibility, listen to their ideas and look for ways to solve their own ideas and provide them with employment based on their interests. At the same time, it is planned to do good deeds, such as training in the efficient use of land, creating conditions for entrepreneurship and farming.

Key words: take under the protection, youth employment; take under the guarantee, unemployed youth, gardening, training in farming, strengthening start-ups, overcoming problems.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2019 йили 27-декабрдаги мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор таризида ўтказган мажлисида 2020 йилда ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигини оширишга каратилган бир қанча топшириклар берди.

Оҳирги йилларда ўсиб келаётан авлодга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тузилди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, мамлакатимизда 30 июнь «Ёшлар куни» деб эълон қилинди. Ҳозирда Иттифоқнинг 7 миллион 690 минг нафар аъзоси мавжуд. Жойларда 8 нафар ёш авлод вакиллари ҳоким ўринбосари этиб тайинланган. Яқинда бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига

9 нафар йигит-қиз сайланган, маҳаллий кенгашларда ғалаба қозонганларнинг қарийб 10 фоизини ёшлар ташкил этади. Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, — деди Президент. Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Юртимизда ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм мавжуд эмаслиги айтиб ўтилди. Глобаллашув шароитидаги хавф-хатарлар ва мафкуравий хуружлар ҳақида сўз борар экан, Президент маърифатпарвар бобомиз Фитратнинг “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир”, деган сўзларини ёдга олди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Беш ташаббуснинг ҳар бир йўналишини туман ва шаҳарларда тизимли амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Ўтган йили мамлакатимизда буюк аллома Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ёш математиклар халқаро олимпиадаси муваффақиятли ўтказилган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу тажриба асосида физика бўйича Аҳмад Фарғоний, кимё фани бўйича Абу Райҳон Беруний, биология бўйича Абу Али ибн Сино, астрономия бўйича Мирзо Улуғбек номларидаги халқаро фан олимпиадаларини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди. Ўсиб келаётган авлод аудиториясига йўналтирилган теле- ва радиоканаллар, босма нашрларни бирлаштириб, “Ёшлар медиа холдинги” ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди. Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, — дея таъкидлади Президент. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда навқирон авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Давлатимиз раҳбари уларнинг таклифлари бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Йиғилишни видеоконференция орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ёшлар кузатиб борди [1].

Шунингдек 2020 йилда ёшлар билан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигин оширишда Қорақалпоғистон Республикаси тажрибасини яратиш бўйича белгилаб берилган вазифаларни бажарилишини таъминлаш максадида бир қанча чора тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.

Хусусан, ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни қисқа вақт ичида бартараф этиш, ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида вазирлик, муассаса рахбарлари иштирокида сайёр қабуллар ва учрашувлар ташкиллаштирилмоқда [5].

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча вазирлик, муассаса ва корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳар бири ўзларига шогирт сифатида тажрибали 2 ёш мутахассисни тайёрлаб бориш, шаҳар ва туман кесимида бандлиги таъминланмаган камида 2 ёшни, вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар шахар ва районлар бўлинмалари камида 1 ёшни ишга жойлаштириш бўйича оталиқга олиш белгиланган.

Шу муносабат билан вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар томонидан ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича йўл харита ишлаб чиқилиб Қоракалпоғистон Республикасидаги барча вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарларининг оталиқга олиш Концепцияси тасдиқланиб, концепция: 1. Умумий қойдалар, 2. Мақсад ва вазифалар, 3. Концепцияни ташкиллаштириш ва амалга ошириш тартиби бўлимларидан иборат бўлиб, ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш механизмлари назарда тутилган.

Оталиқга олиш бу ҳар бир вазирлик, муассаса, корхона, ва ташкилот уларни бўлим бошлиқлари томонидан камида 2 ёшни кафилликга олиб уларни муаммоларини ўрганиш фикр таклифларини тинглаш, ташаббусларини кўллаб-қўвватлаш, ҳар турли сохадаги ғояларини аниқлашга ёрдам бериш ва уларнинг қизиқишларидан келиб чикқан холда ишга жойлаштириш. Шунинг билан бирга уй атрофдаги томорқа ерларидан унумли фойдаланишга ўргатиш, ишбилармонлик, фермерлик билан шуғилланиш учун шароит яратиб бериш ишлари амалга оширилади.

Прокуратура ходимлари Республикамиздаги текстил корхоналарига маъсул этиб белгилани, корхоналарнинг иш шароитлари билан танишиш, сохада келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этишга ёрдам бериш, бўш иш ўринларини аниқлаш, шу соҳада ишлайман деган ёшларни аниқлаш ва касбга йўналтириш учун ўкитиш орқали бўш иш ўринларига жойлаштириш. Ёшлар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг бозорини топишга ёрдамлашиш ва корхонада фаолият юритаётган ходимларнинг меҳнат ҳаклари билан ўз вақтида таминланишини назоратга олиш каби вазифалар юклатилган.

Ички ишлар вазирлиги республикамиздаги хунармандчилик соҳасига маъсул этиб тайинланиб хунармандларни йўналиши бўйича руйхатини шакиллантириб, ишсиз ёшларни, асосан профилактика ҳисобида турган ёшларни касбга йўналтириш, устоз-шогирт тизими асосида ёшларни бириктириб бандлигини таъминлаш. Хунарманд ва уларга шогирд бўлган ёшларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмаларини ташкиллаштириш орқали ёшларнинг кизиқишини орттириш каби вазифалар белгианган.

Давлат солиқ бошқармасига шаҳар ва туманлардаги ишсиз ёшларни уй олди томорқа ерларидан самарали фойдаланиш механизмларини шакиллантириш, хусусан иссиҳхоналар барпо этиш орқали ердан унумли фойдаланиш йўлларини ургатиш каби вазифалар юкланган. Мувваффақиятга эришган ишбилармонлар, фермерларнинг реал хаёти ва уларнинг иш жараёни билан таништириш мақсадида шунингдек ёшлар томонидан ўз ишбилармонлигини, фермерликни йўлга кўйиш сирларини ўргатувчи «Муваффақиятга эришиш сирлари» мавзусида семинар, ўқув курсларини ташкиллаштириш вазифалари назарда тутилган.

Шунингдек, бугунги кунда фаолият юритаётган ишбилармонларга, фермерларга, уй жойи томорқаларидаги бўш ерлардан унумли фойдаланаётган фуқароларга устоз-шогирд тизими орқали ёшларни бириктириш вазифалари белгиланган.

Ишбилармонлик, фермерлик, ва томорқаларидан унумли фойдаланиш учун зарур бўлган ҳаражатлар учун кредитлар ажратилишига ёрдам бериш ишлари амалга оширилади. Сектор раҳбарларига шу ишларнинг хаммасини назоратга олиб бориши юклатилган. Халқ депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари сессияларда ҳар бир вазирлик корхона ташкилотлар раҳбарларининг ёшларни оталикга олиш ишлари бўйича ҳисоботларини тинглаб боради.

Қорақалпоғистон Республикасидаги барча вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар ўзларига тегишли тизимдаги бўш иш ўринларни аниқлаб, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиш билан бирга 2020 йилда бандлигини таъминлашга қаратилган ёшларнинг рўйхатини шакиллантириб йўл-ҳаритаси, иш-режалар ишлаб чиқиш вазифалари белгиланган. Концепцияда амалга ошириладиган ишларни тарғибот қилиш ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.

Хулоса тариқасида, Концепцияда назарда тутилган ишлар амалга оширилса Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора, ташкилотлар ва хўжалик бошқарув органлари томонидан 2020 йилда ишсиз ёшларни (18–30 ёш) бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режада Ўзбекистон Республикаси бўйича 21 вазирлик, идора, ташкилотлар ва хўжалик бошқарув органлари орқали жами 63238 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиши белгиланган. Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 3821 ёшлар мавжуд. Бу дегани Республика бўйича 63238 оилага даромад кириб, уларнинг яшаш шароитлари моддий таъминоти ва ойла бюджети ижобий томонга ўзгариши кутилади.

Ёшларнинг бўш вақти бўлмаслиги сабабли салбий ҳодисаларга аралашиб кетишининг олди олиниши кутилмокда. Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик — бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос — бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир!”

Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак [2]

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Манбаа: https://president.uz/uz
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан. Манбаа: https://president.uz/uz
  3. Мирзиёев Ш. М. Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш — халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир // Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси. Халқ сўзи. 2017 йил 4 август.
  4. Буюк алломалар ижодида аҳиллик ва бағри кенглик ғоялари // Ўзбекистон жаҳон тиллари университети илмий мақолалар тўплами. — Тошкент: 2008.
  5. www.lex.uz: Ўзбекистон Республикаси Ёшларга оид давлат сиёсати Қонуни.Тошкент шахри, 2016 йил 14 сентябрь, УРҚ-406-сон.
  6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг ОлийМажлисга мурожаатномаси. 24.01.2020.


Ключевые слова

оталикга олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, кафилликга олиш, ишсиз ёшлар, томорқа хўжаликлари, фермерликга ўргатиш, бошламаларни қўллаб қувватлаш, муаммоларни бартараф этиш
Задать вопрос