Ҳуқуқий саводхонлик масалалари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №25 (367) июнь 2021 г.

Дата публикации: 16.06.2021

Статья просмотрена: 59 раз

Библиографическое описание:

Ахмедова, О. М. Ҳуқуқий саводхонлик масалалари / О. М. Ахмедова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 25 (367). — С. 541-543. — URL: https://moluch.ru/archive/367/82112/ (дата обращения: 17.12.2024).

Мазкур мақолада ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлик масалалари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш усул-воситалари таҳлил этилган.

Калит сўзлар : ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданият,ҳуқуқий тарбия.

В данной статье рассматриваются вопросы правовой грамотности молодежи, проанализированы методы и средства развития правосознания и правовой культуры.

Ключевые слова: правосознание, правовая культура, правовое воспитание.

In this article, the issues of legal literacy of readers and young people, methods and tools for the development of legal awareness and legal culture are analyzed.

Кеywords: legal consciousness, legal culture,legal education.

Жамият ҳуқуқий билимга эга, ижтимоий жиҳатдан етук, эркин шахсга муҳтож. Чунки жамиятдаги кўплаб ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар, болаларнинг ҳуқуқий онгни ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни кучайтирмоқда. Бу эса ўз-ўзидан болада ҳуқуқий онгни шакллантиришнинг энг асосий йўналишларидан бири бўлган ҳуқуқий нормаларни қандай ўргатиш, уларни тушунтириш ва амалга ошириш механизмларини тизимли тартибга солишни такомиллаштиришни талаб этади. Жамият ривожининг муҳим талабларидан бири — бу ижтимоийлашишга қодир, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қиладиган, демократик давлат ва жамият қонун қоидаларига риоя қиладиган ёш авлодни тарбиялашдир.

Дарҳақиқат, ёш авлодни ҳуқуқий жиҳатдан билимли, халқпарвар, энг яхши фазилатларга эга, ўз халқига хизмат қила оладиган, давлат ва жамият манфаатларини ўз манфаатларидан юқори қўйиб, уларни бажаришда юксак савияга эга бўлган шахсларни тарбиялаш давлатимизнинг асосий мақсадидир. Болалар ҳар бир миллатнинг, ҳар бир давлатнинг келажагидир, давлат ва жамият келажаги учун болалар ҳурмат муҳитида улғайиши ва салбий оқибатлардан азият чекмаслиги жуда муҳим саналади.

Бу борада мамлакатимзида ўсиб келаётган ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилган.

Дарҳақиқат, бола дунёга келиши билан унинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунчилигимиз асоси бўлган Ўзбекситон Республикаси Конституцияси билан кафолатланиб қўйилган. Бола ҳуқуқлари соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш йўли билан эса барча болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тимизининг самарадорлигини оширишнинг шарт-шароитларни яратиб берилган.

Шу билан биргa, болaлaрнинг ҳуқуқлaри ва қонуний мaнфaaтлaрини ҳимоя қилиш вa улaрнинг бaркaмол aвлод бўлиб етишишини тaъминлaш борaсидаги фaолиятнинг институциoнaл ва ҳуқуқий aсoсларини тубдaн тaкoмиллaштириш борасида бир қатор қонунлар қабул қилиниб, уларда бола ҳуқуқлари кафолатланиб қўйилган.

Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция 54 моддадан иборат бўлиб, айни пайтда бола ҳуқуқларининг халқаро миқёсида ҳимояланишига хизмат қилиб келмоқда. Бола ҳуқулари тўғрисидаги Конвенциянинг Ўзбекистонда ратификация қилиниши бола ҳуқуқларига доир миллий қонунчиликни ривожлантиришнинг мукаммал андозаси сифатида, дунёнинг 193 давлати қаторида, бола ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга доир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Бунинг натижасида, ёш авлодни ҳуқуқий онгни шакллантиришнинг илмий асосларини яратишнинг ҳуқуқий, методологик базаси мустаҳкамланди.

Ўтган йиллар мобайнида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, борасида республикамизда бир қатор сезиларли ишлар амалга оширилган бўлишига қарамай, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолингани, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмагани, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашинилмаганлиги борасидаги ишлар тизимли амалга оширилмаганлиги танқидий кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар, хусусан:

— таълим тизимида ўқувчиларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишлари тизимли ва узвий ташкил этилмаганлиги;

— таълим муассасаларида ҳуқуқий ахборотларни етказишнинг таъсирчан механизми шакллантирилмаганлиги;

— шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ғояларини ўқувчилар онгига етарли даражада сингдирилишида педагогик-психологик манбалар етарли эмаслиги;

— узлуксиз таълим тизимида таълим жараёнлари ҳуқуқий тарбия билан уйғун олиб борилмаётганлиги айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ўзбек халқининг тарихи, дини, урф-одатлари, миллий қадриятларига таянилмаётганлиги;

— ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир тадбирларни ташкил этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик тизими яратилмаганлиги ҳамда ижтимоий шериклик принципи асосида ишлар ташкил этилмаганлиги;

— ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришнинг аниқ мақсадли чора-тадбирлари белгиланмаганлиги;

— ҳуқуқий тадбирлар ҳамон анъанавий усулларда, оддий учрашувларни ўтказиш йўли билан амалга оширилиб келинаётганли ва бу борада тарғиботнинг инновацион усулларидан, шу жумладан, веб-технологиялардан фойдаланилмаётганлиги, ҳуқуқий йўналишдаги веб-сайтлар етарли эмаслиги;

— ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмлари мавжуд эмаслиги, бу борада тадбирлар номигагина ташкил этилаётганлиги;

— ўқувчилар ҳуқуқий билимларни юксалтириш бўйича ҳуқуқий адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш, илмий изланишларни олиб бориш ишлари самарасиз амалга оширилаётгани, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси” да кўрсатиб ўтилган [16]. Бундан кўриниб турибдики, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги, замонавий шароитда, жамият ривожи учун бола ҳатти-ҳаракатларида ҳуқуқий онгни шакллантириш заруратини келтириб чиқармоқда.

Ҳуқуқий, демократик жамият замонавий одамдан етарли даражада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам бошланғич синф ўқувчисини ўқитиш ва тарбиялашнинг завмонавий вазифаларини болалар жамоаси ва жамиятда ҳуқуқий муносбатлар бўйича тажрибага эга бўлмасдан амалга ошириш мумкин эмас.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури. www. lex. uz.
  2. Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон ―Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида‖ги Фармони.
Основные термины (генерируются автоматически): бола, правовая культура.

Ключевые слова

ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий тарбия

Похожие статьи

Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари

Ушбу мақолада Касб-ҳунар коллeжлари ўқув жараёнида модул тизимида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўрганиб чиқилган ва таҳлил қилинган.

Mақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши

Халқ оғзаки ижоди фольклор тарихини ўрганувчи мутахассисларда муайян қизиқиш уйғотиб келган. Мақолада мақолларнинг тарихий ва лингвомаданий жиҳатдан ўрганилиши хақида айтилади.

“Ҳотамтойнинг укаси” афсонасининг бадиияти

Бу мақола инсон саховати, у қандай бўлиши лозимлиги,бундай табиат Худо томонидан берилиши ва шуҳратпарастликнинг оқибати фожиа билан тугаши ҳақида.

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш йўллари

Мазкур мақолада Яширин иқтисодиёт турли шаклларда намоён бўлиши ҳақида фикр юритилган.

Ибн Халдуннинг фалсафий ва ахлоқий қарашлари

Мақолада Ибн Халдуннинг фаолияти, ҳаёт йўли ва ул зотнинг машҳур асарлари акс эттирилган. Унинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари ўрганилган.

Буюк ипак йўлида жойлашган айрим давлатларга «оммавий маданият» нинг таъсири

Ушбу мақолада айрим давлатларда шахс маънавий қиёфасига таъсир ўтказаётган глобаллашув жараёни ва «оммавий маданият»нинг салбий таъсири ўрганилган.

Табиий тил ва унинг функциялари ҳақида

Мазкур мақолада табиий тил ва унинг функциялари ҳамда тилнинг бош вазифаси ҳисобланган коммуникативлик инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий механизми эканлиги ёритилган.

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими

Ушбу мақолада спорт ўйинларининг ташкилий асосларида кўп йиллик тайёрлов тизими ва унинг тавсифи келтириади.

Задать вопрос