Куч мой трансформаторларини текширишда тепловизордан фойдаланиш | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №24 (366) июнь 2021 г.

Дата публикации: 11.06.2021

Статья просмотрена: 88 раз

Библиографическое описание:

Юсупов, Д. Т. Куч мой трансформаторларини текширишда тепловизордан фойдаланиш / Д. Т. Юсупов, Б. Б. Савронов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 24 (366). — С. 443-445. — URL: https://moluch.ru/archive/366/82274/ (дата обращения: 16.12.2024).

Мақолада қудратли мой трансформаторларни дастлабки текширишда тепловизор ўлчов приборларини қўллаш имкониятлари кўриб чиқилган. Тепловизорнинг ишлаш принципи ва структураси таҳлил қилинган.

Калит сўзлар : тепловизор, куч мойли трансформатор, текшириш, суюқ изоялция.

В статье рассматривается возможность использования тепловизоров при первичном обследовании силовых масляных трансформаторов. Проанализирован принцип работы и устройство тепловизора.

Ключевые слова: тепловизор, силовой масляный трансформатор, обследование, жидкая изоляция.

Республикамизнинг энергетика тизимида электр энергияcbни истеъмолчиларга узоқ масофаларга узатишда куч мой трансформаторлардан фойдаланилади

Ҳозирги кунда энергетика тизимида эксплуатацияда бўлган куч мой трансформаторларининг асосий қисми техник ва жисмонан эскирган бўлиб, уларни янгисига алмаштириш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушади. Агар биз куч мой трансформаторларида рўй берадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш сабабларини тепливозор ёрдамида аниқласак, янги трансформаторларни сотиб олишга эҳтиёж туғилмайди [1]. Шунинг учун ушбу мақолада энергетика тизимида тепловизордан фойдаланиш истиқболлари ўрганиб чиқилди ва таҳлил қилинди.

Тепловизор бу исталган вақтда атрофдаги объектнинг иссиқлик (инфрақизил) нурланишини кўриш, унинг сиртида исталган нуқтадаги ҳароратни 0,1 °C ва ундан юқори аниқлик билан ўлчаш имконини берадиган қурилма ҳисобланади. Тепловизор ёрдамида жонли ва жонсиз табиат объектларнинг ҳароратини ўлчаш, турли қурилмалардаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни эрта аниқлаш имкони мавжуд. Тепловизор камералари ҳароратлар фарқи ҳақида аниқ иссиқлик тасвирини яратишга асосланади. Оддий кўринадиган камераларнинг мураккаб алгоритмлари ушбу тасвирлардан ҳарорат қийматларини ўқийди. Энг иссиқ жойлар қизил, сариқ ва тўқ сариқ рангга, совуқ жойлар кўк ва қора ранглар билан белгиланади.

Teпловизор қурилмалари қоронғи ёки оптик бўлмаган муҳитда объектларнинг жойлашиши ва шаклини аниқлаш учун ишлатилади. Тепловизорлардан фойдаланишда ҳарорат майдонидаги иссиқ (баъзан совуқ) жойларни излаш билан боғлиқ бўлиб, уларнинг мавжудлиги, объект ёки қурилманинг нормал режимини бузилишини, xaвфли нуқсонларни, энергия йўқотишларни ва бошқаларни кўрсатади. Уларнинг яхши томони шундаки, «иссиқ жойларни» локализация қилиш орқали ҳароратини ўлчашга имкон беради. Ҳозирги вақтда тепловизорлар жуда кенг қўлланилади.

Замонавий тепловизорлар йирик саноат корхоналарида ҳам объектларнинг иссиқлик ҳолатини кузатиб бориш талаб қилинадиган жойларда, шунингдек турли хил мақсадларда тармоқ муаммоларини бартараф этиш билан шуғулланадиган кичкина ташкилотларда кенг қўлланилади.

Тепловизорнинг ишлаш жараёни объектнинг юза ҳароратини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишга асосланган. Материалларнинг ҳар бири ўзининг акс эттириш ва инфрақизил нурланишни ютиш қобилиятига эга. Бир хил юзани нотекис иситиш, дисплейдаги рангни ҳарорат билан боғлаб, ундаги ҳарорат тарқалиш расмини шакллантиришга имкон беради.

Бундай ҳолда, ҳароратни қиймати 0,05–0,1 градусни ташкил қилади. Тепловизорларда ишлайдиган 8–14 mkm ва 3–5,5 mkm спектрал диапозонларнинг хусусиятлари шундан иборатки, атмосферанинг юза қатламлари берилган тўлқин узунлиги учун шафоф бўлиб, бу объектларни энг катта оралиғида кузатилганда -50 дан +500 градусгача бўлган ҳарорат диапозонида нурланади. Ушбу частота диапозонида атмосфера ҳодисаларига туман, ёмғир, қор, тутун кам шовқин ҳисобланади.

Kўпинча тепловизорлардан тунги кўриш прибори ёки объектнинг ҳарорат майдонини олиш учун фойдаланилади. Тепловизор ёрдамида объектнинг ўн минглаб нуқталар ҳароратини ўлчашимиз мумкин. Тепловизор ўлчаш прибори ёки ўлчаш тепловизори деб ҳам аталади.

Тепловизорнинг ишлаш жараёни инфрақизил нурларни электр сигналга ўзгартиришга асосланади (расм. 1).

Расм. 1. Тепловизорнинг структураси [2]

Tрансформаторларнинг эксплуатация жараёнида диагностикани асосий туридан ташқари қўшимча текшириш турлари қўлланилади — масалан, қурилмани тепловизион текшириш. Kуч трансформаторларни тепловизор ёрдамида текшириш пайтида қуйидаги қисмлар текширилади.

— сим ёзувлари

— трансформатор баклари

— трансформаторнинг совитиш тизими (шу жумладан радиаторлар, вентиляторлар, мой насослари)

— TСФ (термосифон фильтрлар)

— ҳар қандай aлоқа уланишлар

Бундай текширувлар натижасида қуйидаги қурилмаларнинг камчиликлари уларнинг намоён бўлишининг дастлабки босқичида аниқлаш мумкин.

— трансформаторнинг чиқиши билан чўлғамнинг уланган жойида контактларнинг ҳарорати кўтарилади.

— бакнинг қўнғироқ мурувватини ўрнатиш жойида ҳароратни кўтарилиши

Шунингдек, тепловизор ёрдамида трансформаторнинг совитиш тизимлари ва мой регенерация ишида носозликлар аниқланади. Сoвитиш тизимларида вентилятор ва мой насосларининг ишлаши, радиаторларда мойнинг айланиши ва унинг регенерацияси (термосифон фильтрларнинг ишлашини текшириш) текширилади.

Фильтр труба сими («эшик») ёпилганда, қисқа туташув режимида, шунингдек, трансформаторнинг кам юкламаларида (50 % дан кам) фильтрда мой айланиши бўлмайди. Бундан ташқари, фильтрда лой ҳосил бўлганда айланиш бўлмайди.

Яна бир кенг тарқалган нуқсон — бу трансформатор бакида ҳаво тиқилиши ҳосил бўлиши. Ёзувларни алмаштириш, мой алмаштириш ва бошқа таъмир ишларини амалга оширишда ҳаво тиқилиши пайдо бўлади. Кўпинча бу нотўғри ўтказилиш натижасида юзага келади.

Жадвал 1

Testo 880 русумли тепловизорнинг техник характеристикалари

Характеристикаси

Қиймати

Реал тасвири

1.

Ўлчамдаги тасвири

640* 480 пиксел

2.

Частота янгиланиши

8–15 Гц

Тасвирни кўрсатиш

Дисплей

3.5’’ LCD c 320* 240 пикс

Кўрсатиш имкониятлари

testo 880–1/-2: инфрақизил тасвир

testo 880–3: инфрақизил тасвир / реал тасвир/ инфрақизил ва реал тасвир

Ранглар палитраси

8 танлов вариантлари

Ўлчов

1.

Ҳарорат диапозони (ўрнатиш мумкин)

-20–100 0 С/ 0–350 0 C (-4–212 0 F/32–662 0 F)

2.

Хатолиги

ўлчанадиган қиймат

дан (катта қиймат қўлланилиши мумкин)

3.

Ўлчанган нуқтанинг минимал ҳажми

3*3пиксел

Стардарт объекти: 10 мм да 1м

Телефото объекти: 4 мм да 1м

4.

Бошлаш вақти

40 сек

5.

Намлик ва ҳароратни радио зонд ёрдамида ўлчаш (вариант)

testo 880–3: 0–100 % ОВ, -20–70 0 Стр -20–70 0 С(-4–158 0 F) ҳаво ҳарорати

Тасвирни сақлаш

1.

Файл формати

.bmt

Формаларга экспорт қилиш опцияси.bmh,.jpg

.csv

2.

Олинадиган ҳотира

SD карта ҳотираси

3.

Ҳотира хажми

Етказиб бериш тўпламида: 1Гб SD карта (тахминан. 800–1000 тасвир)

Лазер мақсадли кўрсаткич

1.

Лазерни синфланиши

635 нм, 2-cинф

Таъминот кучланиши

1.

Батерия тури

Тез зарядлаш, Li-ion аккумлятор батарея билан алмаштириш мумкин.

2.

Ишлаш вақти

Тахминан 5 с бўлганда, 20 0 С (68 0 F)

А n роф-муҳит шартлари

1.

Иш ҳарорати

-15 -40 0 С(5–113 0 F)

2.

Сақлаш ҳарорати

-30 -60 0 С (22–140 0 F)

3.

Ҳаво намлиги

20–80 % ОВ, конденсасиз

4.

Корпуснинг ҳимоя синфи

IP54 (улагич қопқоғи ёпилган ҳолда, батарея ва объект ўрнатилган).

Ўлчамлари, оғирлиги ва бошқа жисмоний характеристикалари

1.

Оғирлик

900 г (батария билан)

2.

Ўлчамлари

152* 106* 262 мм (5.98 * 4.17*10.31’’)

3.

Штатив монтажи

Ҳа, адаптер орқали (етказиб беришга киритилган

Дастурий таъминот (ДТ) учун ПК

1.

Тизим талаблари

Windows XP операцион тизим Service Pack 2 ёки Windows Vista USB 2.0 интерфейс

Тепловизорни қўллаш натижасида электр ускуналарнинг дастлабки босқичида нуқсонлар ва авария ҳолатларини олдини олиш учун ўз вақтида чоралар кўриш имконини беради. Натижада, ускуналардаги носозликларни ўз вақтида аниқлаш ҳисобига етказилган зарар бартараф қилинади [3].

Хулоса қилиб шуни айтганда, ўлчов приборидан фойдаланиб, қурилмаларда техник жиҳатдан юзага келадиган муаммоларни олдини олган бўламиз. Иқтисодий жиҳатдан ҳисобланганда янги қурилма сотиб олишга қараганда арзонга тушади ва уларнинг хизмат кўрсатиш муддатларини ошириш имконини беради.

Адабиёт:

  1. Завидей В. И., Печенкин В. И., Каланчин С. В. Возможности применения тепловизионного контроля для диагностики технического состояния силовых трансформаторов. Энергоэксперт, 2011 г. № 6. –С.64–67.
  2. Интернет манбаси: https://www.pergam.ru/articles/teplovizor.html
  3. Agnieszka LISOWSKA-LIS. Thermographic monitoring of the power transformers // Measurement Automation Monitoring, Apr. 2017, no. 04, vol. 63, p.154–157.
Основные термины (генерируются автоматически): тепловизор, LCD, LISOWSKA-LIS, USB, куча, трансформатор.

Ключевые слова

тепловизор, куч мойли трансформатор, текшириш, суюқ изоялция

Похожие статьи

Гуманитар соҳа магистрантларининг компетентлигини баҳолаш мезонлари

Мақолада магистрантнинг жамиятда тутган ўрни, ундаги компетентлик сифатининг шаклланиши, билим, кўникма ва малакаларини ўлчаш ҳамда ташҳис қилиш масалалари ёритилган.

Валикли жинлаш машиналар валиги материалини экспериментал тахлили

Валикларга турли хил таркибдаги материалларни ўраб, пахта хом ашёсидан материал толасини яхшироқ илаштириб олиш хусусиятига эга эканлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилди ва ушбу натижа асосида хулоса берилди.

Ҳозирги замон француз тилидаги икки хил графикали сўзлар хусусида

Ушбу мақолада француз тилида мавжуд икки хил графикали сўзлар борасида фикр юритилади. Икки хил тарзда ёзиладиган французча сўзларнинг грамматик, орфографик ва фонетик хусусиятлари таҳлил қилинади, шунингдек, уларни ёзишда фонетик товуш ва график бел...

Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги

Мақолада олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашнинг долзарблигини белгиловчи омиллар, сўнги йиллардаги соҳага оид ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Хорижий тилларни ўқитишда ахборот технологиялар ва инновацион методларнинг ўрни

Ушбу мақола узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғинларида фанлараро бағлиқликни ташкил этишдаги ахборот коммуникацион технологияларининг роли ҳамда ўқитиш мазмунини касбга йўналтиришдаги моҳияти масалаларини ўз ичига олган.

Илм-маърифат йўлида инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш

Мақола таълим жараёнига педагогик инновацияларни киритиш муаммоларига бағишланган.

Автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши

Мақолада автомобилсозликнинг истиқболли ривожланиш йўналиши бўлган электромобилларнинг яратилиши ва ривожланиши тарихи, шунингдек дунёнинг ривожланган давлатлари томонидан уларни ишлаб чиқарилиши таҳлил қилинган.

Универсал контейнерлар конструкциясини такомиллаштириш

Мақолада 20 ҳамда 40 футли контейнерларни такомиллаштириш истиқболлари ҳамда уларни «Қуюв-механика заводи» шуъба корхонасининг ишлаб чиқариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш келтирилган.

Лалмикор майдонларда нўхат экинининг бошланғич манбалари

Ушбу мақолада лалмикор майдонларда етиштирилаётган нўхатнинг бошланғич манбалари билан бир қаторда юқори сифатли дон намуналарини танлаш ва танлаб олинган нав ва намуналарни селекция босқичининг кейинги жараёнларига фойдаланиш бўйича тадқиқот натижал...

Синтактик такрорларнинг бадиий-эстетик имкониятлари

Мақолада синтактик такрорларнинг бадиий матнни ҳосил қилишдаги ўрни, лингвопоэтик жиҳатдан аҳамияти баён этилган.

Задать вопрос