Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбларда ишловчиларда юрак қон-томир тизимида бўладиган физиологик ўзгаришлар | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (363) май 2021 г.

Дата публикации: 22.05.2021

Статья просмотрена: 55 раз

Библиографическое описание:

Курбанова, Ш. И. Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида асосий касбларда ишловчиларда юрак қон-томир тизимида бўладиган физиологик ўзгаришлар / Ш. И. Курбанова, В. Ш. Эргашева. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 21 (363). — С. 617-620. — URL: https://moluch.ru/archive/363/81424/ (дата обращения: 17.12.2024).

Пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида ишчилар организмига бевосита таъсир этувчи ва меҳнат қобилиятини пасайтирувчи, умумий ва касб касалликларни келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи ноқулай омиллар таъсир этади.

Калит сўзлар: пластмасса маҳсулотлари, меҳнат физиологияси, ноқулай омиллар, пульс, иш ҳолати, қоннинг зарбалик ҳажми, қоннинг дақиқалик ҳажми.

На организм работающих на производстве пластмассовых изделий действуют производственные неблагоприятные факторы, которые оказывают прямое воздействие на организм работающих и приводят к снижению трудоспособности и выявлению общей и профессиональной заболеваемости.

Ключевые слова: пластмассовые изделия, физиология труда, неблагоприятные факторы, пульс, рабочая поза, ударный объём крови, минутный объём крови.

In the production process of plastic products in the production process is affected by adverse factors that directly affect the body of workers and reduce their ability to work, causing general and occupational diseases.

Keywords: plastic products, labor physiology, adverse factors, pulse, working condition, pulse rate of blood, minute volume of blood.

Пластмасс маҳсулотлар ўзига хос физик-кимёвий хусусияти бўйича, механик ва иссиқликка чидамлилиги, ҳамда коррозияга учрамаслиги сабабли ҳозирги кунда кенг ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. Охирги 15 йил давомида пластмасс махсулотларни ишлаб чиқариш йилига 120 млн. тоннага етган [3, 4]. Уни ишлаб чиқаришда инсон саломатлиги учун ҳавф туғдирадиган зарарли ва ҳавфли омиллар заҳарли газ, пар ва чанг кўринишида ташқи муҳитга тарқалади. Шу билан бир қаторда аввал ўрганилмаган янги ишлаб чиқариш омилларини келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида ишловчиларни саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Пластмассалар ҳамда улардан тайёрланган буюмлар инсонлар фаолиятининг барча соҳасида кенг фойдаланмоқда. Пластмассани ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш — илмий-техник ривожланишининг бир кўриниши бўлиб ҳисобланади, чунки у ишлб чиқаришдаги кўплаб буюмлар, улардан фойдаланиш учун бўладиган ҳаражатларни пасайишига, сифатини ошириш ва уларни ташқи кўринишини яхшиланишига олиб келади. Буларни ишлаб чиқаришда ҳар хил заҳарли мономерларни ва катализаторларни қўллаш, оқава сувларни ва газли чиқиндиларни ҳосил бўлиши кузатилади. Буларни зарасизлантиришда эса энергетик харажатлар талаб қилади [1, 2].

Кўпгина синтетик материалларга ишлаб чиқариш жараёни давомида юқори заҳарли хусусиятга эга қўшимчалар қўшилади. Масалан, кадмий, қўрғошин ва шунга ўхшаш синтетик заҳарлар. Бу моддалар ҳайвонлар организмида учрайди ва ҳайвонларда генетик ўзгаришлар келтириб чиқаради. Лекин шунга қарамасдан пластификаторлар пластмасса ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда, чунки унга талаб ортиб бормоқда. Шу билан бир қаторда синтетик полимерларни йўқотишда ҳам муаммолар келиб чиқмоқда. Табиатда полимер материаллар бирламчи ҳолатига қайтиб табиий занжирда ўз изларини қолдириши мумкин (масалан, чириш жараёнида). Кўпгина синтетик материаллар ёниши натижасида заҳарли газларни ташқи муҳитга чиқаради. Уларни кўмиши натижасида чирийди ва ер ости сувларини заҳарлаш эҳтимоли бор.

Пластмассалар — бу ресурс бўлиб, у одатда қимматбаҳо кўп сондаги турли табиий буюмларни (тобора камайиб бораётган ресурслар ўрнига) ишлаб чиқаришда фойдаланадиган материалларни ўрнини босувчи бўлиб, одатда унинг таннарҳи арзон (уни қайта ишлаш ва иккиламчи хом ашё сифтида фойдланиш мумкин).

ООН нинг конференция маълумотларига асосан 2020 йилда инсон ҳаёти давомида кимёвий омилларни инсон организми учун саломатлигига зарарли таъсирини ва атроф муҳитга таъсирини камайтириш асосий муаммолардан бири ҳисобланган. Шунинг учун пластмасса маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишловчи ҳар хил касбдаги ишчилар организмида бўладиган физиологик ўзгаришларни ўрганиш мақсадида физиологик текширувлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

ТЕКШИРИШДАН МАҚСАД: Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда текширувимиз давомида пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида ишчилар организмида бўладиган физиологик текширувлар ўтказдик ва ишчиларда иш унумдорлишини ошириш, меҳнат қобилиятини ортишига ҳамда чарчашни олдини олиш мақсадида профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқдик.

МАТЕРИАЛ ВА УСУЛЛАР:

Физиологик текширувлар ўтказиш учун соғлом ва текширув натижаларини баҳолашда ҳеч қандай хатоликка йўл қўймайдиган касаллик аломатлари кузатилмаган ишчилар танлаб олинган. Текширувлар 2 ҳафта давомида иш куни динамикасида (ишдан аввал, тушликдан аввал ва иш куни охирида) йилнинг илиқ ва совуқ даврларида 2 йил давомида ўтказилди.

Юрак қон-томир тизимидаги функционал ҳолатлар, юракнинг уриш частотаси (пайпаслаш усули ва пульсатохометр асбоби ёрдамида), тонометрия (Коротков усулида) систолик, диастолик ва пульс босимлари аниқланди. Старр формуласи орқали қоннинг зарбалик ва дақиқалик ҳажми ҳисоблаб топилди.

ЮЗҲ = 100 + 0,5 СБ — 1,1 ДБ — 0,6 Ё

ҚДҲ = ҚЗҲ * ПЧ

Бунда:

ҚЗҲ — қоннинг зарбалик ҳажми;

СБ ва ДБ — систолик ва диастолик босим, мм сим. уст.;

Ё — ишчининг ёши, йилларда;

ҚДҲ — қоннинг дақиқалик ҳажми мл;

ПЧ — пульс частотаси минутларда.

ОЛИНГАН НАТИЖАЛАР: Меҳнат физиологияси — меҳнат гигиенасининг бўлими бўлиб, иш жараёнимда организмда фунционал силжишларни ўрганади ва меҳнат фаолиятини оширишга, меҳнат фаолияти давомида ишчилар саломатлигига салбий таъсир этувчи иш жараёнини олдини олишга қаратилган чора тадбирлар ишлаб чиқади.

Биз томондан асосий цехларда ишловчи ишчиларнинг йилнинг илиқ ва совуқ даврлари учун организмнинг функционал ҳолати ўрганилди. Текширувлар иш куни динамикасида ишдан аввал, иш куни давомида, иш куни охирида ўтказилди.

Юрак қон -томир тизими организмдаги ҳар хил жараёнларга таъсирчан бўлади, шу билан бир қаторда организмдаги барча орган ва тўқималарни қон билан таъминлайди. Шунинг учун, ҳар хил ишлаб чиқариш омиллари ишловчилар организмига биргаликдаги таъсири натижасида юрак қон -томир тизимининг ҳолати ўзгармай қолмайди: юқори ҳарорат, шовқин, газланганлик, «турган» ва «ўтирган» ҳолатдаги иш ҳолати, бутун иш сменасидаги ҳаракат, иш операцияларни юқори темпда бажарилиши ва бошқалардир.

Йилнинг илиқ иқлим шароити пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасидаги цехларда ишловчиларни юрак қон-томир тизими кўрсаткичлари ҳақидаги олинган маълумотлар шуни таъкитлайди-ки йилнинг илиқ даврида иш куни мобайнида пульс частотаси ва пульс босими ошади, бу эса ўз навбатида организмдаги юрак қон-томир тизимидаги функционал заҳираларни мобилизация қилишини таъминлайди. Иш куни охирида операторларнинг иш жойларида пульс 83±1,25 га ортган, қуюв цехидаги қуювчиларнинг иш жойларида дақиқасига 86±1,62 га, шу билан бир қаторда максимал ва минимал босимнинг ортиши кузатилди. Таъмирлаш зонасида, электроцехда ҳам пульс босими 42 дан 46 мм сим. уст. Йилнинг ҳар хил даврлари учун ўртача кўрсаткичлар, айниқса иш кунининг охирида кўп ҳолларда аниқ маълумотларни берди (Р<0,05). Юракнинг зарбалик ва қоннинг дақиқалик ҳажми иш куни динамикасида ўрганилганда қуйидаги натижаларни берди: юракнинг зарбалик ҳажми операторларнинг иш жойларида 51±0,40 мл гача, қоннинг дақиқалик ҳажми дақиқасига 4233±109,6 мл ни, қуюв цехидаги қуювчиларнинг иш жойларида эса юракнинг зарбалик ҳажми 49,8±0,99 мл дан 47±1,12 мл га камайганлиги ва қоннинг дақиқалик ҳажми дақиқасига 3635±108,9мл дан 4059±112,5га ошганлиги аниқланди. (Р<0,05).

Юрак қон-томир тизими, худди шу гуруҳ ишловчиларида йилнинг совуқ даври учун, худди шу касб эгаларида пульснинг тезланиши кузатилди.

Нисбатан яхши шароитда ишловчи хизматчиларда иш кунининг биринчи ярмида минимал босим 73±0,54 мм сим.уст. га ошган, иш кунининг охирида эса 72±90,64 мм.сим.уст.га камайган (Р>0,05). Қоннинг дақиқалик ҳажми 57,5±0,61 дан 61±0,69 гача, қоннинг зарбалик ҳажми 4180±96,2 дан дақиқасига 4730±86,5 гача кўпайганлигидан далолат беради.

ХУЛОСА: Биз ўрганаётган корхона цехларида ишловчи ишчилардаги юрак қон-томир тизимининг таҳлил натижалари пульснинг ортишига, юракнинг зарбалик ва дақиқалик ҳажмининг ошишига пульс босимининг камайишига максимал артериал босимнинг ортишига ва минимал артериал босимни камайишига олиб келди. Ишловчилар организмига таъсир этувчи ноқулай микроиқлим, ишлаб чиқаришдаги шовқиннинг ортиши, асаб-эмоционал зўриқиш ишловчиларда юрак қон-томир тизимидаги функционал заҳираларни сафарбар қилади, ташқи муҳит шароитига ва касбий меҳнатга мослашишга олиб келади.

Адабиёт:

  1. Матюхин В. В., Елизарова В. В., Шардакова Э. Ф., Ямпольская Е. Г. Факторы риска в развитии функциональных нарушений у работников физического труда // Медицина труда и промышленная экология. –М., 2009. -№ 6. -C. 1–6.
  2. Розенблат В. В., Устьянцев С. Л. Утомление при динамической и статической мышечной деятельности человека //Физиология человека. –Том 15. –2009. -№ 5. –С. 90–95.
  3. Сидоренко Г. И., Новиков С. М. Экология человека и гигиена окружающей среды на пороге XXI века // Гигиена и санитария. -1999. -№ 5. –С. 3.
  4. Самыкина Е. В., Косова Л. Н. Актуальные вопросы в гигиене труда и состояние здоровья рабочих на производстве пластмассовых изделий // Труды XI Всероссийского конгресса «Экология и здоровье человека». -Самара, 2006. -.223–225.
Основные термины (генерируются автоматически): пластмасса, пульс.

Ключевые слова

пульс, пластмасса маҳсулотлари, меҳнат физиологияси, ноқулай омиллар, иш ҳолати, қоннинг зарбалик ҳажми, қоннинг дақиқалик ҳажми

Похожие статьи

Талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш учун машқлар билан ишлаш

Ушбу мақола инглиз тилини ўрганишда талабаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш муаммосига бағишланган. Чет тилларини ўқитишда нутқни ривожлантиришга ёрдам берадиган бир неча усул мавжуд. Мақолада уларнинг баъзилари муҳокама қилинади ва ушбу усулларни...

Cуюрғол мулкчилик тури

Мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида “суюрғол” мулкининг берилиш тартиби, мулк сифатида ҳукмдор учун алоҳида қилган хизмати, жангларда кўрсатгна жасорати эвазига бек ва амирларга берилиши. Мулк тарзида берилиши билан биргаликда ҳадия сифатида ёк...

«А» тоифасига мансуб шахсларнинг овқатланиш тарзини ўрганиш ва таҳлил қилиш

Мақола ионлантирувчи нур манбаси билан ишловчи ходимларида нурланиш касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олиш ва «А» тоифага тааллуқли ишчи-хизматчиларнинг тўғри овқатланиши ва давловчи-профилактик овқатлар билан таъминлаш ҳолатлар...

Чуқурли ҳожатхоналарнинг хавфсизлигини орттириш

Ҳозирги кунда дунёда 1,77 миллиард киши чуқурли ҳожатхоналардан фойдаланмоқда. Ҳар йили дунёда, жумладан Ўзбекистонда ва Россияда ҳожатхона газидан заҳарланиш натижасида одамлар вафот этмоқда. Ҳожатхонадаги газни сўриб олиш ва уни тўплаб, ёнилғи сифа...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланил...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Нафс тасаввуфий тушунча сифатида

Ушбу мақолада тасаввуф таълимотининг марказий тушунчаларидан бири нафс тўғрисида гап кетади. Нафс тушунчасига нисбатан турли хил кишилар — тасаввуф аҳли ва олимларнинг қарашлари ўз аксини топган. Нафс билан қандай иш олиб бориш лозимлиги кўрсатилади ...

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Задать вопрос