Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 21 декабря, печатный экземпляр отправим 25 декабря.

Опубликовать статью в журнале

Авторы: ,

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (363) май 2021 г.

Дата публикации: 22.05.2021

Статья просмотрена: 517 раз

Библиографическое описание:

Шеркузиева, Г. Ф. Сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиш муаммоларининг замонавий холати / Г. Ф. Шеркузиева, Н. А. Икрамова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 21 (363). — С. 624-627. — URL: https://moluch.ru/archive/363/81356/ (дата обращения: 13.12.2024).

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланилади. Аниқланган кўрсаткичлар гигиеник талабларга жавоб берди, бу бассейндан фойдаланувчилар саломатлигига хавф туғдирмайди, бу бассейнни экспулутация қилишда санитария қоидалари ва меъёрларига катъий амал қилинаётганини кўрсатади.

Калит сўзлар: сузиш, бассейн, сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиши, гигиеник талаблар.

Санитарные правила и нормы СанПиН № 0306–12 — это документ по устройству, оборудованию и использованию плавательных бассейнов, который используется для предотвращения распространения различных заболеваний среди пловцов и населения. Выявленные показатели соответствуют гигиеническим требованиям, не представляют опасности для здоровья пользователей бассейна, что свидетельствует о неукоснительном соблюдении санитарных правил и норм при эксплуатации бассейна.

Ключевые слова : плавание, бассейн, плавательный бассейн, загрязнение воды бассейнов, гигиенические требования.

Sanitary Regulations and Regulations No. 0306–12 is a document on the arrangement, equipment and use of swimming pools, which is used to prevent the spread of various diseases among swimmers and the population. The identified indicators comply with hygienic requirements, do not pose a danger to the health of users of the pool, which indicates strict compliance with sanitary rules and standards during the operation of the pool.

Keywords : swimming, pool, swimming pool, pollution of water of pools, hygienic requirements.

Сузиш бассейнлари спорт соғломлаштириш иншоотлари туркумига кирувчи иншоотлар бўлиб, турли ёшдаги инсонларни чўмилиш ва сузишга ўргатиш, сув спорти мусобақаларини ўтказиш учун хизмат қилади. Сузиш бассейнлари — бир-бири билан ўзаро узвий боғланган ва белгиланган технологик режимни таъминлаш учун хизмат қилувчи мураккаб муҳандислик иншоотлари ва қурилмалари мажмуидан иборат. Сўнги йилларда фойдалилик жиҳатдан сузиш бассейнларини қуриш ва уларни қулай, камсарф қилиб барпо этишга бўлган талаб кучаймоқда. Улардан суний равишда сув ҳароратини маромида ушлаб турган ҳолда йил мобайнида фойдаланиш мумкин [3].

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида 1113 та замонавий спорт объектлари барпо этилди, шулардан 252 таси спорт комплекслари, 861 таси спорт заллари ва 110 таси сузиш учун сув ҳавзалари. Мустақилликка эришгандан cўнг спортнинг барча турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Хусусан бу борада энг аввало кучли қонунчилик яратилди. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг «Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора–тадбирлари» тўғрисидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини», «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ ҳамда сув спорти турлари бўйича спорт заҳираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, сув спорти турлари бўйича болалар тренерларини тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, спорт муассасалари тренерлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Қарор қилди. Шу билан бирга бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида «Низом» ҳам қабул қилинган бўлиб, унда шуғулланувчилар томонидан бассейнлардан фойдаланишда қуйидагиларга амал қилиниши шартлари белгилаб қўйилган; бассейнларнинг кириш-чиқиш жойларида ўрнатилган турникетлар орқали белгиланган вақтда ўтиш; кийим шкафларида ташқи кийимларни (кўча учун мўлжалланган кийимлар, пойабзаллар ва бошқаларни) ечиб қолдириш ва бассейн ҳудудида фақат рухсат этилган, яъни бассейнлар учун мўлжалланган оёқ кийимларда бўлиш; бассейнлардан фойдаланиш вақтига риоя қилиш.

Чўмилиш бассейнларини лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари СанҚваМ № 0306–12 ҳужжат мавжуд бўлиб, сузувчи ва аҳоли ўртасида турли касалликларни тарқалишини олдини олиш бўйича ушбу меъёрий хужжатдан фойдаланилади. Чўмилиш бассейнларини лойиҳлаштириш,жихозлаш ва ишлатилиши бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари (СанҚва М № 0306–12) хужжатида куйидагилар белгилаб куйилган;яъни бассейнларнинг ишлатишда куйидаги хоналарнинг кузда тутилади: вестибюль гардероб билан ва мижозларни кайд қилиш, кийиниш ечиниш хонаси, машгулотларга таёргарлик майдони, душ хонаси, ўтказувчи оёқ душлари, бассейн зали ва машғулотдан кейинги хоналар яъни душ хонаси, ечиниш-кийиниш хонаси. Залнинг тузилиши ва қопловчи материаллари девор ва ванна туби, сув ўтказмайдиган, ҳамда кимёвий реагент таъсирига чидамли бўлиши керак. Енгил тозаланувчи оқ ва мовий рангдаги плиткалардан қилиниши керак. Залларнинг сунъий ёритилганлиги 100 лк кам бўлмаслиги шарт. Сув бассейнлари сув ҳароратини 23–25 0 С да сақланади (болалар учун эса 24 0 С дан кам бўлмаслиги керак) ҳаво ҳароратининг назорат қилиш ҳар — 4 соатда ўтказилади. Истемол қилинадиган ва ишлатиладиган сувнинг сифати Давлат стандарти 950–2011 «Ичимлик суви» талабларига жавоб бериши керак. Ванналарга берилувчи сувда муаллоқ моддалар 1 мг/л кўп бўлмаслиги, шаффоф бўлиши ва сув хавзалари тубидаги диаметри 15 см бўлган диск кўринишига эга бўлиши керак. Сувдан нохуш хид келмаслиги, хид ўткирлиги 20 0 С да 3 баллдан юқори бўлмаслиги керак. Сузишга чиқишдан олдин сузувчи оёғини сувли ваннада ювиши, сузиш даврлари оралиғи 30 минутдан кам бўлмаслиги керак. Сувни тўлиқ қайта алмаштириш вақти 6–8 соат кам бўлмаслиги, филтрларни камида кунига бир марта ювиш керак. Гигиеник нуқтаи назардан бром сузувчиларга яхши муҳит яратади ва организмнинг шиллиқ қаватларни зарарламайди. Сувни тозалаш учун махсус хоналарда тайёрланган эритма филтр орқали ўтказилади. Сувни тозалаш учун ишлатилган қолдиқ хлор миқдори 0,5–0,6 мг/л, бром миқдори 1,2 мг/л дан ошмаслиги керак. Бассейиннинг ўтказувчи системалари бўлганида ва доимий алмаштириладиган сувлари камида ойида икки марта дизенфекция қилинади. Сув бассейнинг ваннасидаги сувнинг кайта айланиш системаси физик химявий ва бактериологик анализ асосида ойида 1 марта бўлиши керак. Дезинфекция қилиш учун бассейн сувини 5 % ли хлорамин эритмаси ёки 2–2,5 % хлорли охак эритмасидан фойдаланилади [2].

ТАДҚИҚОТ МАҚСАДИ: Юқоридагилардан келиб чиққан холда биз Республика сув спортини ривожлантириш марказининг санитария текшириш ва бассейн сувининг ифлосланиш даражасини ўргандик.Бассейн сувинингифлосланиш даражаси сувнинг ранги, хиди ва таъми, сувнинг ҳарорат қолдик хлор миқдори аниқланади

ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛ ВА УСУЛЛАРИ: Текширишда умумий 2018–2019 йилларда сувдан намуналар олинди ва микробиологик текширишдан ўтказилди.Бассейнсувнинг қанча миқдорда қолдиқ хлор ёки бром тутиши йодометрик усул билан аниқланади ва сувининг тозалик даражаси МУ/012–3/0152 асосида баҳоланди [1].

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ: Ўзбекистон Республикаси сув спортини ривожлантириш марказида санитар-гигиеник текширишлар олиб бордик ва қуйидаги натижаларни олдик: марказнинг умумий майдони 2648,61 м 2 , сузиш хавзасини узунлиги -50 м, кенглиги — 21 м, баландлиги — 2,3 м, бир қаватли бино бўлиб, ўтказувчанлиги соатига 40 кишини ташил этади. Шу билан бирга марказда мини футбол майдони мавжуд бўлиб, унинг ўлчамлари қуйидагича: узунлиги — 40 м, эни — 20 м, ўтказувчанлиги соатига — 25 кишини ташкил этади. Марказ залнинг тузилиши ва қопловчи материаллари девор ва ванна туби, сув ўтказмайдиган, ҳамда кимёвий реагент таъсирига чидамли бўлган материаллар билан қопланган. Бассейн сувининг сифатини санитар-гигиеник текширишлар учун унинг 6 та нуқтасидан намуналар олинди: кириш қисминиг юзасидан 0,5–1,0 см, кириш қисмининг чуқур қисмидан 25–30 см, ўрта қисм юзасидан 0,5–1,0 см ва чуқур қисмидан 25–30 см, чиқиш қисмининг юзасидан 0,5–1,0 см чуқур қисмидан 25–30 см дан.

Бассейннинг сувини 2015–2017 йиллар динамикасида санитар гигиеник текширишдан қуйидаги натижаларни олдик. 2015 йил умумий олинган намуналар сони 124 (100 %) бўлиб улардан 4 та намуна, 2016 йил умумий намуналар сони 112 (100 %) бўлиб улардан 4 таси 2017 йил умумий намуналар сон 120 (100 %) бўлиб улардан 2 та намуна гигиеник талабларга жавоб бермаган. Сузиш бассейнида шовқин даражаси 68,7 дан 74,5 дБ, йўлакларда 45 дан 54 дБ, мураббийлар хонасида 60–64 дБ, қиз болалар ечиниш ва кийиниш хонасида 58–61 дБ эканлиги аниқланди. Ҳавонинг намлик даражаси эса йўлакларда 57,6 дан 60,3 % гача, мураббийлар хонасида 53,1–54 %, қиз болалар ечиниш ва кийиниш хонасида 53,8–54,8 % гача, сузиш бассейнида эса 62,7–77,1 % гача эканлиги аниқланди.

ХУЛОСА: Аниқланган кўрсаткичлар гигиеник талабларга жавоб берди, бу бассейндан фойдаланувчилар саломатлигига хавф туғдирмайди, бу бассейнни экспулутация қилишда санитария қоидалари ва меъёрларига катъий амал қилинаётганини кўрсатади.

Адабиёт:

  1. «Методические указания по санитарно-микробиологическому анализу воды открытых водоемов (рек,озер,прудов,плавительных бассейнов,сточных вод)». МУ/012–3/0152. –Ташкент, 2009. -45 с.
  2. СанПиН № 0306–12 «Санитарные правила и нормы по проектированию, устройству и эксплуатации плавательных бассейнов». –Ташкент, 2012.
  3. Шеркузиева Г. Ф., Самигова Н.Р и соавт. Чўмилиш бассейнлари сувининг санитария холатини гигиеник баҳолаш // Врачи и спортивные тренеры;вместе за здоровый образ жизни: Мат. науч.-практ. конф. с международным участием. –Самарканд, 2019. -С. 112–113.
Основные термины (генерируются автоматически): бассейн, сува, дан, санитария, спорт, Ташкент.

Ключевые слова

гигиеник талаблар, сузиш, бассейн, сузиш бассейнлари сувининг ифлосланиши

Похожие статьи

Оролбўйи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш холатини эколого-гигиеник баҳолаш

Туман аҳоли ўртасида ўткир ичак касалликлари ҳамма кузатув йилларида юқори кўрсаткичларда аниқланди. Сальмоналез ва дизентерия касалликлар 2017 ва 2018 йилларда туманда аниқланмади, аммо респуликада қайд этилди. Аҳолига берилаётган хўжалик ичимлик су...

Юқори малакали кадрлар тайёрлашда билимлар концепциясини ривожлантириш

Ҳозирги даврда ахборот жамиятида билимлар ҳар қандай давлатни бошқариш ва ривожлантиришнинг асосий омили бўлмоқда. Шунга кўра тақдим этилаётган мақолада муаллиф томонидан билимлар иқтисодиёти ва уларни бошқариш, инсон капитали, интеллектуал капитал, ...

Сопол буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида ёритилганлик кўрсаткичларини гигиеник баҳолаш

Кўриш ишларини яхшилаш ва организмни меҳнат фаолиятини активлаштириш мақсадида рационал таббий ва сунъий ёритилганликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Ўрганилаётган корхонадаги меҳнат жараёни кўзга зўриқишни талаб этади. Бу эса табиий ва сунъий ёрити...

Ўзбекистонда касб касалликларини эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олиш

Ўзбекистонда касбий хавф-хатарни баҳолаш тизими қуйидагиларга: иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаходатлаш ёрдамида ишчиларнинг меҳнат шароитлари омиллари ва меҳнат жараёни бўйича таҳлил қилиш; зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини уларнинг ҳа...

Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг F5 авлод дурагайлари селекцияси

Республикамизнинг суғориладиган майдонлари учун маҳсулдор юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бошланғич материалларни танлаш асосий омил ҳисобланади. Бунда дурагайлаш усуллари ёрдамида яратилган тизмаларни ўсув даври ва маҳс...

Ўзбекистон Республикасида одил судловни амалга оширишда «Суд назорати» ва «Суд контроли» тушунчаларининг аҳамияти

Суд — ҳуқуқ соҳасида атамаларни тўғри йўлга қуйиб ишлатиш, бу норматив ҳужжатларни тушунарли бўлишини таъминлаб қолмай, балки маъносини аниқ равшан ишлатилишини таъминлаб беради. Суд назорати суд ҳокимиятининг амалга оширишнинг алоҳида функцияси сифа...

Замонавий таълимда физика-технологияни ўқитиш усуллари

Ушбу мақолада мактаб ўқувчиларининг физика фанидан замонавий таълим олишлари учун ва шу орқали олган билимларини ҳайотдга тадқик кила олиш масаласи кўрсатилган. Ўқувчиларнинг назарий ва амалий муўомуоларини ечиш учун оддий усуллар кўрсатилган. Шунинг...

Н. Дәўқаревтың илимий мийраслары

Шубҳасиз, фолклор ан’аналари миллий ма’навиятимизнинг бир бўлаги бўлиб, комил шахсни тарбиялашга хизмат қилади. Бунинг сабаби шундаки, қорақалпоқларнинг бой оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанр ва ан’аналари билан жаҳон халқ оғзаки ижодида муҳим ўри...

Макроиқтисодий мутаносиблик ва уни таъминлаш жараёни

Мазкур мақолада миллий иқтисодиётда макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш ҳолати, уни акс эттирувчи кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш омиллари ва унинг истиқболлари, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашда кичик бизнес субъектл...

Андижонда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиниш холати

Мақолада Андижон вилоятида табиатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилган. Хусусан Ўзбекистон Республикаси томонидан Ўрмон хўжалигини ривожлантириш юзасидан чиқарилган қарорлар, қарорларни бажарилиши ҳақида сўз ...

Задать вопрос