Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Библиографическое описание:

Искандарова, Г. Т. Аҳоли яшаш жойларида чиқиндилар муаммоси ва уларни ечишнинг замонавий йўллари / Г. Т. Искандарова, Г. Ф. Шеркузиева, А. Д. Жолмурзаев. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 21 (363). — С. 612-615. — URL: https://moluch.ru/archive/363/81352/ (дата обращения: 16.12.2024).

Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга мос келмайди, тупроқ муҳитини соғламлаштириш чора тадбирларини ўтказиш лозим. Айниқса 2019 йил тупроқни микробиологик кўрсаткичлари бўйича 2018 йилга нисбатан 10,7 % кўп намуналар санитария-гигиеник меъёрларга мос келмаган. Қаттиқ маиший чиқиндилар тупроқ муҳитини микробиологик жиҳатдан асосий ифлослантирувчи маънба бўлганлиги сабабли уларнинг тупроққа тўкилишини олдини олиш ва ўз вақтида четлаштириш мақсадга муофиқ ҳисобланади.

Калит сўзлар: тупроқ, қаттиқ маиший чиқиндилар, контейнер, тупроқнинг ифлосланиши, гигиеник талаблар.

Система обращения с твердыми бытовыми отходами города Нукуса правильно организована, места сбора мусора, количество контейнеров достаточное, но уровень микробиологических показателей почвы региона не соответствует гигиеническим нормам, необходимо принять меры по благоустройству почвенной среды. В частности, в 2019 году в сравнении с 2018 годом на 10,7 % больше проб, которые по микробиологическим показателям почвы не соответствовали санитарно-гигиеническим нормам. Поскольку твердые бытовые отходы являются основным источником микробиологического загрязнения почвенной среды, желательно не допускать их попадания в почву и своевременно утилизировать.

Ключевые слова : почва, твердые бытовые отходы, контейнер, загрязнение почвы, гигиенические требования.

The solid waste management system of the city of Nukus is correctly organized, the garbage collection places, the number of containers is sufficient, but the level of microbiological indicators of the soil of the region does not meet hygienic standards, measures must be taken to improve the soil environment. In particular, in 2019, compared to 2018, there are 10.7 % more samples that, according to microbiological indicators did not meet sanitary and hygienic standards. Since solid household waste is the main source of microbiological contamination of the soil environment, it is desirable to prevent it from entering the soil and to dispose of it in a timely manner.

Keywords : soil, solid household waste, container, soil contamination, hygienic requirements.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва тупроқ муҳитига боғлиқ касалликларини камайтиришдаги комплекс чора-тадбирларда қаттиқ маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш ва утилизация қилишни тўғри ташкиллаштирилганлиги ва ишончли эксплуатация тизимини яъни йиғиш, сақлаш, ташиб кетиш ва аҳоли турар жой ҳудудларидан узоқлаштириш асосий рол ўйнайди. Чунки XX асрнинг ўрталари — XXI асрнинг бошларида атроф муҳитнинг асосий объектларидан бири тупроқ инсоннинг антропоген фаолияти таъсирида ниҳоятда ифлосланмоқда, айниқса тупроқ муҳити турли чиқиндилар билан ифлосланиши ортиб бормоқда. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмокда [3].

Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда чиқиндиларнинг 900 га яқин тури қайд этилган. Ҳар йили дунёда чиқиндилар ҳажми 3 фоизга кўпаймокда. Урбанизация жараёни жадаллашиб, шаҳарлар кенгаётган, аҳоли сони ўсаётган ва унинг эҳтиёжини қондириш учун миллионлаб турдаги товарлар ишлаб чиқарилаётган бир пайтда чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси энг катта муаммолардан биридир. Бугунги кунда чиқинди муаммоси нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё аҳлини ташвишга солмоқда. Дунё бўйича қаттиқ маиший чиқиндилар 5 млрд. 754 млн. килограммни ташкил этади ва фақат унинг 30 фоизигина қайта ишланади. Чиқиндилар турли хил қимматбаҳо металлар, шиша идишлар, қоғозлар, пластик, ерга ўғит бўла оладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларидан иборат. Кўплаб хавфли чиқиндилар ҳам мавжуд бўлиб: батарейкалар ичидаги симоб, флюорисцент лампалардаги фосфор-карбонатлар ва маиший эритмалардаги токсик кимёвий моддалар ва бошқалардир. Чиқиндиларнинг кўпайишига асосий сабаблардан бири аҳоли эҳтиёжларини қондирадиган буюмларнинг ишлатиладиган муддатининг қисқалигидир, хусусан бир марталик қоғоз ва пластик идишлар, кийимлар, бошқа буюмлардир. Чиқиндиларни қайта ишлаш бугунги кунда замон талабидир. Айниқса бу муаммо саноати ривожланиб бораётган шаҳарларда долзарбдир [4, 5].

Ривожланган мамлакатларда қайта ишланишга яроқсиз материаллар эса биогаз, биоқувватга айлантирилади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш соҳасида изчил сиёсат амалга оширилмоқда. Хусусан, 2017–2018 йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди, 13 та санитария жиҳатидан тозалаш давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг туман ва шаҳарлардаги 172 та филиали, шунингдек, 9 та маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерлари ташкил этилди.

«2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарор Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича самарали тизимни яратиш, уларнинг фуқаролар соғлиғи ва атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф қилиш кўзда тутилган бўлиб шу билан бирга ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг камида 60 фоизини қайта ишлашни таъминлаш, ўзига хос қаттиқ маиший чиқиндиларни (таркибида симоб бўлган чиқиндилар, автошиналар, аккумуляторлар, ишлатилиб бўлинган мойлар, қадоқлаш чиқиндилари ва ҳ.к.) қайта ишлаш ҳажмини 25 фоизгача ошириш; полигонларга кўмиш учун йўналтириладиган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажмини 60 фоизгача камайтириш,барча полигонлар ҳолатини ўрнатилган талабларга мувофиқлаштириш, ёпилган полигон ерларини тўлиқ рекультивация қилиш;қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларида муқобил энергия манбаларидан 35 фоизгача фойдаланиш белгилаб қўйилган [2].

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат Қўмитасининг «Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги» (2019 йил 8 ноябрда № 3195),Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкасмасининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Қарорилари ҳам бу соҳада кўпгина амалий ишлар олиб борилаётганидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида» Қонуннинг 15–моддасида қуйидагилар белгилаб қўйилган: чиқиндиларнинг белгиланмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта ишланиши, утилизация қилиниши ва зарарсизлантирилишига, шунингдек бундай жойларга ёки объектларга жойлаштирилиши ҳамда ташланишига йўл қўймаслиги, чиқиндиларни тўплашни таъминлаши, ўзига тегишли бўлган биноларга яқин ёки туташ ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинчалик сақлаш учун контейнерлар (қутилар) ўрнатиши [1].

Шу билан бирга чиқиндиларнинг йиғиш ва вақтинчалик сақлаш учун махсус йиғиш жойлари ва контейнерлари ҳам белгилаб қўйилган. Бу борада айниқса Тошкент шаҳрида катта ишлар олиб борилмоқда, яъни шаҳар ҳокимининг 2012 йил 7 июлдаги «Тошкент шаҳрининг санитария-эпидемиология холатини яхшилаш ва ҳудудларда тозаликни сақлашга қаратилган қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Қарор билан маиший чиқиндиларни ажратиш, тўплаш, йиғиш ташлаш ва ташкилий равшда олиб чиқиб кетиш бўйича қоидалар тасдиқланган. Ушбу қоидаларга асосан пластмасса чиқиндилар учун ҳаво рангда, қоғоз чиқиндилар учун оқ рангда, биочиқиндилар учун сариқ рангли ва бошқа чиқиндилар учун қора рангдаги пакетлар қабул қилинган.

ТАДҚИҚОТ МАҚСАДИ: Юқоридагилардан келиб чиққан холда биз Нукус шаҳри аҳоли яшаш жойларидаги ҳосил бўлаётган чиқиндиларни йиғиш ва тўплаш, ҳамда тупроқ муҳитини бактериологик жиҳатдан ифлосланиш даражасини ўргандик.

ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛ ВА УСУЛЛАРИ: Текширишда умумий 2018 йилда 97 та, 2019 йилда эса 68 та тупроқдан намуналар олинди ва микробиологик текширишдан ўтказилди.Шаҳар худудини ҚМЧ тозаланиш холати «Ўзбекистон Республикаси аҳоли турар жойларини қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар» га асосан ўтказилди.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ: Нукус шаҳрини қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалашда санитария гигиеник холатни ўргандик ва қуйидаги натижаларни олдик; шаҳарда жами фуқоролар йиғинлари сони — 61та бўлиб, умумий аҳоли сони — 323979 та, улардан аёллар — 164010 та, эркаклар эса — 159969 тани ташкил этади. Шаҳарда оилалар сони — 70644 та, хонаданлар сони эса — 68006 тани ташкил этди, жами чиқинди йиғиш майдончаларининг сони 118 та бўлиб, улардан 49 таси уйчали, 69 таси эса уйчасиз. Чиқинди йиғиш контейнерларнинг сони 275 та бўлиб, улардан 1100 л ҳажмга эгаси 249 та, 077 литрлиси эса 15 та, мультилифт контейнерларни сони эса 11 тани ташкил этди.

Юқорида кўрсатилган чиқинди йиғиш майдончалари ва контейнерларининг сони шаҳар аҳолисидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш учун етарли, бу эса аҳоли ўртасида чиқиндиларга боғлиқ касалликларнинг профилактикасида муҳим рол ўйнайди, ҳамда тупроқ муҳитининг қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишини камайтиради. Нукус шаҳри аҳоли яшаш жойларидаги тупроқ муҳитини 2018 йилда бактериологик кўрсаткичларга олинган намуналарнинг умумий сони 97 та (100 %) бўлиб, улардан 11 таси (11,3 %), 2019 йилда эса умумий олинган намуналар сони 68 та (100 %) улардан 15 таси (22,0 %) гигиеник талабларга жавоб бермади. Олинган натижаларни биз Қорақалпоғистон Республикаси бўйича умумий олинган натижалар билан солиштирдик ва қуйидаги натижаларни олдик: 2018 йил умумий микробиологик текширишлар учун олинган намуналар сони 1179 та (100 %) бўлиб, улардан 183 таси гигиеник талабларга жавоб бермаган. Шундан 68 таси Нукус шаҳри аҳоли турар жойларидан олинган намуналарни ташкил этди.

ХУЛОСА: Юқорида олинган натижалардан шуни хулоса қилиш мумкин, Нукус шаҳар худуди қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш тизими тўғри ташкиллаштирилган бўлиб, чиқиндилар йиғиш майдончалари, контейнерлар сони етарли, аммо худуд тупроғининг микробиологик кўрсаткичлар бўйича тозалик даражаси бўйича гигиеник меъёрларга мос келмайди, тупроқ муҳитини соғламлаштириш чора тадбирларини ўтказиш лозим. Айниқса 2019 йил тупроқни микробиологик кўрсаткичлари бўйича 2018 йилга нисбатан 10,7 % кўп намуналар санитария-гигиеник меъёрларга мос келмаган. Қаттиқ маиший чиқиндилар тупроқ муҳитини микробиологик жиҳатдан асосий ифлослантирувчи маънба бўлганлиги сабабли уларнинг тупроққа тўкилишини олдини олиш ва ўз вақтида четлаштириш мақсадга муофиқ ҳисобланади.

Адабиёт:

  1. Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида» Қонуни. –Тошкент, 2002 й.
  2. «Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори. ПҚ-4291-сон 17.04.2019 й. –Тошкент, 2019.
  3. Отабоев Ш., Мирвалиев С., Турсунов Э. Экологияда маданият ва маънавият муаммолари. –Тошкент, 2009. -279 б.
  4. Шеркузиева Г. Ф. и соавт. Оценка состояния почвы в условиях жаркого климата // Молодой ученый. –Казань, 2017. –Спецвыпуск, № 1.2. -С.14–15.
  5. Шеркузиева Г. Ф., Акрамов Д. А., Юсупходжаева А. М. Организация санитарной очистки населенных мест г. Ташкента // Молодой ученый. –Казань, 2015. -№ 2 (82). -С. 74–76.
Основные термины (генерируются автоматически): Нукус, соня, Казань, почвенная среда.

Ключевые слова

контейнер, тупроқ, қаттиқ маиший чиқиндилар, тупроқнинг ифлосланиши, гигиеник талаблар

Похожие статьи

Электрон тўлов воситалар билан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Одатда тўлов қарздор шахс томонидан пул маблағини кредиторга топширилиши тушунилади. Бунда пул маблағи нақд шаклда ёки турли воситаларда ифодаланиши мумкин. Ана шундай воситалардар бири электрон тўлов воситалари ҳисобланади. Электрон тўлов воситалари...

Айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жазони енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ўзига хос хусусиятлари

Мазкур мақолада айрим хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида мавжуд бўлган енгиллаштирувчи ҳолатлар, уларни жазо тайинлашда ҳисобга олиш масалалари ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилди. Шу билан бирга, миллий қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган,...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг тиббий фаоллигини ўрганиш

Тошкент тиббиёт академияси талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома талабаларининг тиббий фаоллиги бир мунча пастлиги, яъни 43,5 % ўзини жуда ёмон ҳис қилган тақдирдагина тиббий ёрдамга мурожаат қилишини айтган бўлса, 49,7 фоизи эса ўз-ўзини даволаш ...

Газламалар сифатини такомиллаштириш йўллари

Газламалар учун энг муҳим бўлган гигиеник хусусияти нафақат газламада ишлатилган тола таркибига, балки газламанинг тузилишига: зичлигига, толалар билан тўлдирувчанлигига, газламанинг қалинлигига, тўқилиш турига, ипларнинг майин ва силлиқлигига боғлиқ...

Ҳосилдорлик кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ва уларни бошқариш

Ҳосилдорлик маълум бирликдаги ўсимликлар ҳосилининг йиғиндисидир. Экинзорда ўсимликлар сийрак бўлса, ҳар бир алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги юқори бўлишига қарамасдан ҳосилдорлик паст бўлади. Туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинга...

Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари

Ушбу мақолада оила тарбияси ҳар қанча ўзига хос, бетакрор бўлмасин, у, асосан, ягона манбадан озиқланиб, ўсиб ўзгариб, бойиб бориши хақида гапириб ўтилган. Бу манба миллий-маданий меросдир. Бинобарин, аввало айтиб ўтилганидек, оила тарбияси миллий ма...

Ихтисослашган санъат мактабларида ўқувчиларга тасвирий санъатдан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада ихтисослашган санъат мактабларида тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишларни ўтказиш, унда ўқувчиларнинг тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик, санъатшунослик каби санъат турлари бўйича бадиий дидлари ва амалий кўникмаларини шакллантири, ма...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Аёл ва жамият

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали исл...

Задать вопрос