Аёл ва жамият | Статья в журнале «Молодой ученый»

Отправьте статью сегодня! Журнал выйдет 28 декабря, печатный экземпляр отправим 1 января.

Опубликовать статью в журнале

Автор:

Рубрика: Молодой ученый O'zbekiston

Опубликовано в Молодой учёный №21 (363) май 2021 г.

Дата публикации: 18.05.2021

Статья просмотрена: 88 раз

Библиографическое описание:

Кудратова, М. Р. Аёл ва жамият / М. Р. Кудратова. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2021. — № 21 (363). — С. 615-617. — URL: https://moluch.ru/archive/363/81195/ (дата обращения: 16.12.2024).

Ушбу мақолада жамият таянчи бўлган мўътабар зот аёл сиймоси, ҳамда бугунги кунда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш глобал муаммолардан бири бўлиб келаётгани ва бу муаммолар ўз ечимини топиш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли, самарали ислоҳатлар ҳақида фикр юритилган. Аёл, оилани улуғлаш бизнинг давлатимизда муқаддас амаллардан бири бўлибгина қолмай сиёсат даражасигача кўтарилиб келинаётгани, ундаги айрим нуқсон ва камчиликларни энди «Биз- бир оиламиз» шиори остида бутун бир давлат, халқ билан биргаликда бартараф этилаётгани тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган.

Калит сўзлар : аёл,оила, жамият, гендер тенглик, ҳуқуқ, имконият, қонун, адолат, меҳнат фаолияти, соғлом турмуш тарзи.

В этой статье обсуждается роль женщин как основы общества, а также тот факт, что обеспечение гендерного равенства является сегодня одной из глобальных проблем, а также комплексные и эффективные реформы, которые осуществляются для решения этих проблем. Сообщается, что почитание женщин и семьи является не только одним из священных дел в нашей стране, но и поднимается на уровень политики, некоторые его недостатки сейчас устраняются под девизом «Мы — одна семья».

Ключевые слова: женщина, семья, общество, гендерное равенство, закон, возможность, закон, справедливость, трудовая деятельность, здоровый образ жизни.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев шундай таъкидни келтирганлар, «Аёл сиймоси яратганнинг тенгсиз мўъжизаси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади». [1] Буни қарангки, аёл дея аталмиш мўътабар зот нафақат отага фарзанд, бола учун она, оила кўрки бўлиши билан биргаликда бутун дунё, давлат ва жамиятнинг асосий таянчи сифатида улуғланиб келмоқда. Аёл борки, олам мунаввар, давлат ва жамият фаровон, оила чароғондир. Ватан ичра кичик бир Ватан бўлган ҳар қайси оилада аёл бор экан, моддий мукаммалликка, фарзандлар тарбиясида маънавий камолотга, тарбиявий салоҳиятга эга бўла олади. Ўткир Ҳошимов айтганидек, «Аёл кишига аввало она деб қарасак, ҳаммаси жой-жойига тушади» [2.Б,24.]

Бугунги кунда аёллар масаласи оғриқли ва кенг қамровли тусга эга бўлган муаммолардан бири эканлиги ачинарли ҳолат. Жамиятнинг асосий илдизи бўла туриб, лекин ўз эрки-ҳуқуқи камситилаётган, ўз ўрнини топишни хоҳлаётган хотин-қизлар ва кекса онахонлар тақдири ҳанузгача жавобсиз жумбоқ каби қолмоқда. Жоҳилият даврида аёллар ҳуқуқлари топталганлиги, қиз фарзанд кўриш энг аянчли ҳолатлардан бири эканлиги, қиз фарзанд дунёга келганда инсонларнинг ғазабланиши ва юзларининг қорайиб кетишлари, қиз фарзанднинг ва бева қолган аёлларнинг тириклай кўмилиши, аёлларга нисбатан инсондек эмас, балки ҳайвондек муносабатда бўлганлиги инсон қалбини хира қилади. Наҳотки, келажак бунёдкорлари, яъни аёл-қизларни шу даражада хўрлашса, азоб берса. Ахир, оиланинг асосий буғини, фарзандларга асосий тарбияни берувчи илк муаллим оналар эмасми? Муқаддас динимиз ислом вужудга келган эканки, мазкур динимизда аёллар Аллоҳнинг тенгсиз мўъжизаси сифатида эъзозланиши, унга қул ёки фақат фарзандни дунёга келтирувчи воситадек эмас, балки онага, севимли ёрга бўлган муносабатни шакллантириши, унинг ҳуқуқлари ва имкониятлари эркаклар билан бирдек таъминлаши,уларнинг турмуш тарзи гўзал бўлишини эътироф этган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай баён қилади:

«Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда, олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир («Наҳл» сураси, 58–59 оятлар). [3.172.] Зардуштийлик динининг асосий қомуси бўлган «Авесто»да оила эрки, хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, онанинг хонадондаги мавқеи масалалари турли ўринларда ҳар хил муносабатлар билан қайд этилган. Зардуштийликда қиз боланинг тарбиясига алоҳида эътибор берилган. Бу таълимотга мувофиқ ҳар бир ота-она ўз қизини балоғат ёшига етгунча замонасининг барча ҳунарларини билишини таъминлаши, эътиқодда босиқ, покиза қилиб тарбиялаши зарур бўлган. [4.96.] Шунингдек, қадимги юнон файласуфлари Суқрот, Арасту каби олимлар ўз қарашларида энг юксак давлат сифатида жамиятда тенглик ва адолат ҳукм сурган, қонунлар нуқтаи назаридан ҳам ҳамма бирдек тенглигини кафолатлаган қонунларни такомиллаштирган ва тарғиб қилган.Барча эркак ва аёллар тенглиги ғоясини юнон олими Антифонт ўз асарларида қўллаган ҳолда: «Табиат барчани: аёлларни ҳам, эркакларни ҳам тенг қилиб яратади, лекин одамлар инсонларни тенгсиз ҳолатга солувчи қонунларни ишлаб чиқишади», деб таъкидлаган. Платон давлатни бошқариш тўғрисидаги қарашларида «Аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқлидирлар. Барча кишилар ҳамфикрдирлар, улар ўртасида умумийликни емирувчи ёки давлатни таназзулга олиб келувчи фикрларга ёъл қўйилмайди. Давлатни қўллаб-қувватлаш, умумий равнаққа хизмат қилиш барча фуқароларнинг бурчидир», — дея таъкидлаган. [5.112.] Америкалик файласуф Жон Роулз адолатлиликнинг икки тамойилини илгари суради:

  1. Ҳар бир инсон асосий эркинлик системалари олдида тенг ҳуқуқли бўлиши керак;
  2. Ижтимоий, иқтисодий тенгсизлик шундай ташкиллаштирилиши керакки, унда:

а) кам таъминланганлар манфаатига кўпроқ эътибор берилиши керак;

б) ташкилотлар ва мансаблар адолатли тенг имкониятлар учун очиқ бўлиши керак. [5.695.]

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини янада кенгайтириш, мустаҳкамлигини таъминлаш, жамиятнинг узлуксиз барқарор юксалишига сабаб бўлувчи ниҳоятда муҳим концепциялардан бири. Ҳар бир давлат ва жамият бутунжаҳон миқёсида иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳарбий соҳалари сингари, мамлакатда эркаклар билан бир қаторда аёлларнинг ҳам эрки, ҳуқуқи, имкониятлари тенг бўлиши, уларга нисбатан эътиборнинг юқорилиги билан ўз ўрнига ва мавқеига эга бўла олади. Афсуски, ҳар бир жамиятда аёл зоти муҳим ўрин тутади десак адашамиз. Шундай жамиятлар борки, у ерда аёл бўлиб туғулишнинг ўзи бир ачинарли ҳолат. Аёлларга бўлган ҳурматсизлик, камситиш, қул сифатида таҳқирлаш қадрият даражасида одатий ҳолга айланиб улгурган. Машҳур муҳаддис олим Имом ал Бухорий аёлларга бўлган муносабатни қуйидагича изоҳлайди, Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Чунки сизлар Аллоҳнинг омонати ила уларни қўлга киритдингиз ва Аллоҳнинг калимаси билан уларнинг фаржларини ўзларингизга ҳалол қилиб олдингиз. (Бухорий ривоятидан) Атоқли форс-тожик шоири, мутафаккири Носир Хисрав аёллар ҳақинда шундай дейди:

«Гуруч курмаксиз бўлмайди», — деганларидек бизнинг жамиятимизда ҳам ҳаёт ёъллари чалкаш, ўз ёълини топа олмаган ёлғиз аёл ва қизлар, ёши улуғ бўлишига қарамасдан фарзандлари томонидан камситилаётган онахонлар, ҳаммасини тақдир дея, барча кўнгилсизликларга ҳам рози бўлиб яшаётган аёлларимиз ҳам ёъқ эмас. Бу билан мамлакатимизда аёллар масаласи оғир ва ечимсиз дея олмаймиз, чунки мазкур муаммога сиёсат муаммоси каби муносабатда бўлиб ҳам диний, ҳам дунёвий томонлама кенг қамровли самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида кўрсатилганидек «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар» [7. 17.], ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси томонидан 2019-йил 17-августда қабул қилинган, 23-августда маъқулланган Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида қонун ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур қонун 7 боб, ҳамда 32 моддадан иборат бўлиб қонун моҳияти мазмунан қуйидагича шарҳланган, Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан камситиш, эътиборсизликни бартараф этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тенг эканлигини таъминлаш асосий устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бош қомусимизда кўрсатилганидек аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли эканлиги ҳақида алоҳида модда киритилган бўлиб, унга кўра, хотин-қизларга таълим олиш, касбий тайёрланиш, иш, меҳнат учун рағбатлантириш ва хизмат юзасидан маълум бир лавозимга кўтарилишида тенг ҳуқуқий имкониятлар яратилиши таъкидланади.

Ватанимизда аёллар ва эркаклар ҳуқуқуларини тенглигини таъминлашнинг яна бир асосли далили сифатида Хотин-қизларнинг гендер камситилишига ёъл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташкил этилиб, комиссиянинг асосий мақсади ва вазифаси хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ушбу соҳада давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, мазкур соҳада олиб борилган ва натижагаэришилган ишлар бўйича ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ахборот тақдим этиш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш ва бу борада халқаро жаҳон стандартларига риоя этиш борасида халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.

Мамлакатимизда аёлларга бўлган эътиборни янада юксалтириш мақсадида таълим ва фан, соғлиқни сақлаш соҳаларида самарали ислоҳатлар олиб борилмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, таълим ва фан соҳасида хотин-қизлар учун алоҳида квоталарнинг ажратилиши, фан ва таълимда эришган ютуқлари учун мукофотланиши, меҳнат фаолияти даражаси юқорилиги сабабли эркаклар билан бир қаторда лавозимга тайинланиши, хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида турли хил иш ўринларининг яратилиши, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида самарали ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда келажакнинг бунёдкори бўлган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада юксалтириш мақсадида ҳар ойлик кўриклар шакллантирилиб, керакли бўлган дори воситалари билан таъминлаш ташкил этилган. Дунёда аёл, она деган мўътабар зот бор экан жамият, давлат оз бўлсада ривожланишда давом этиб боради.Лекин аёл улуғланган юрт янада юксакликка эришади, тараққий этишда давом этаверади. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев аёллар ҳақида «Бундан буёғига Ўзбекистонда биронта ҳам аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди»,-деган қувончли хабари ила бутун халқ аёлларига хурсандчилик ва бахт

Юқоридаги фикр-мулоҳазалар юзасидан қуйидаги хулосага келамиз:

Биринчидан . Жамият ва аёл бир-бирига узвий боғланган. Чунки, аёл бор экан, келажак шаклланиб бораверади. Шарқнинг буюк мутафаккир, аллома ва подшоҳларини, илм аҳилларини ҳам дунёга келтирган ва ҳар томонлама мукаммал комил инсон сифатида тарбиялаган, улғайтирган зот бу она яъни аёллигини англашимиз, уларнинг янада баркамоллигини таъминлашимиз лозим. Дунёни, ёки бутун бир давлатни аёллар бошқарсин демаймиз, лекин аёлларга бўлган ҳурмат, эътибор юксак бўлишини, ҳуқуқ ва эркинликлари тенг бўлишини, аёлларга бирон-бир воситадек ёки қулдек эмас, балки қайта топиш имконсиз бўлган волидамиздек муносабатда бўлишимиз керак. Аёлларни қадрлаган эркакларгина доимо юксалади ва улкан зафарларга эриша олади.

Иккинчидан. Келажагимиз яратувчиларининг эрки ва ҳуқуқ, улардаги муаммолар ўз ечимларини топмас, уларни қийнаётган масалалар жумбоқлигича қолаверса, улар турмуш ташвишларидан ортиб бахтиёр келажак авлодларимизни ҳар томонлама мукаммал, интелектуал салоҳиятга эга бўлган ёш авлодни тарбиялай олиши жуда қийин муаммоларга айланади. Шундай экан ҳар бир аёлга имкони борича тўлиқ шароит яратиб берса, уларга бўлган эътибор юксак бўлса юқоридаги муаммолар бартараф этилади.

Учинчидан. Жамият яралибдики, Аллоҳнинг мўъжизаси бўлган аёл зоти улуғланиб, қадрланиб келинади. Лекин аёл номига эга бўлган зот аввало ўзида оналик позицияси билан бир қаторда инсонийликни ҳам ўзида шакллантириши лозим. Давлат, жамият аёлни қадрлаяптими, аёл ҳам шунга муносиб ҳолда ўз вазифаларини амалга ошириши керак.

Адабиёт:

  1. ҳттпс://хс.уз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги сўзлаган нутқидан. Чоп этилган вақт.07.03.2019й.
  2. Ўткир Ҳошимов. Дафтар ҳошиясидаги битиклар.Т.: «Қалдирғоч». 2019,-238б.
  3. Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маънолар таржимаси.Т.:»Тошкент ислом нашриёти».2004,-483б.
  4. С.Каримов, Ш.Ўрозов, Ҳ.Саматов, С.Абдувоҳидов, А.Алимов. «Авесто» шарқ ижтимоий фикрлар манбаи. Т.: «Наврўз». 2016,-100б
  5. Қ.Назаров. Ғарб фалсафаси. Т.: «Шарқ». 2004,-716б.
  6. А.Муҳаммад. Шарқ ҳақни топди. Т.: «Шарқ». 2006,-124б.
  7. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.Т.: «Ўзбекистон». 2018,-75б.
Основные термины (генерируются автоматически): аела бор, гендерное равенство.

Ключевые слова

жамият, оила, меҳнат фаолияти, соғлом турмуш тарзи, аёл, гендер тенглик, ҳуқуқ, имконият, қонун, адолат

Похожие статьи

Акмалхон тўра Тошкандий ва унинг “Тажвид Умму-л-Китоб” манзумаси

Акмалхон Тўра Тошкандий (ХIХ) Тошкентда яшаб ва ижодий фаолиятини олиб борган ҳамда Бухорода ҳам истиқомат қилган. У араб, форс ҳамда туркий тилларда ижод қилган нодир олимлардан биридир. Унинг ҳаёт ва ижоди батафсил ўрганилган эмас. Назмий ва насрий...

Ҳозирги даврда оила тарбиясини юксалтиришнинг устувор йўналишлари

Ушбу мақолада оила тарбияси ҳар қанча ўзига хос, бетакрор бўлмасин, у, асосан, ягона манбадан озиқланиб, ўсиб ўзгариб, бойиб бориши хақида гапириб ўтилган. Бу манба миллий-маданий меросдир. Бинобарин, аввало айтиб ўтилганидек, оила тарбияси миллий ма...

Гипноз таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларни жавобгарликдан озод қилиш асослари

Мақолада гипноз таъсири остида жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш асослари таҳлил қилинган. Ҳозирда гипноздан фойдаланиш ҳолатларни тобора кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонун чиқарувчи жиноят содир этишнинг ушбу усулига ал...

Мафъул биҳи (тўлдирувчи)нинг гапдаги ўрни ва ўзига хос кўринишлари

Араб тилида мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг баъзан эгадан, баъзан эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари мавжуд. Ушбу мақолада мафъул биҳининг одатда келадиган ўрни ва унинг эгадан ёки эга ва кесимдан олдин келиши ўринлари, шартлари ва ...

Ўзбекистонда таржима назариясининг шаклланиши

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳондаги бошқа халқлар, мамлакатлар ўртасида қанчалик обрў-эътибори ва нуфузга эга бўлаётганлигини мамлакатимизга чет эл инвесторларининг кириб келиши, ХIХ аср тараққиёти, тараққиётнинг ўзбек модели, ҳамда ўзбек адабиёти...

Маънавий ва жисмоний соғломлик мустаҳкам оила гарови

Ушбу мақолада жисмонон, маънан, маданий жиҳатдан соғлом авлодсиз катта марраларга эришиб бўлмаслиги тўғрисида гап юритилади. Шунингдек, жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада ривожлантириш, мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга дои...

Маҳмуд Замахшарийнинг дунё қўлёзма фондларида сақланаётган асарлари

Ушбу мақолада аллома Маҳмуд Замахшарийнинг юртимиз кутубхоналари ва қўлёзма фондларида мавжуд бўлмаган, лекин шу билан бир қаторда чет эллик олимлар томонидан ўрганилган баъзи асарлари ҳамда унинг қаламига мансуб деб ҳисобланувчи номи маълум бўлган, ...

Ихтисослашган санъат мактабларида ўқувчиларга тасвирий санъатдан дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш методикаси

Мақолада ихтисослашган санъат мактабларида тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишларни ўтказиш, унда ўқувчиларнинг тасвирий ва амалий санъат, меъморчилик, санъатшунослик каби санъат турлари бўйича бадиий дидлари ва амалий кўникмаларини шакллантири, ма...

Халқ оғзаки ижодида сўз санъати

Ёш авлодни маънавий тарбиясини мукаммал қилиш, уларнинг қалбида ватанга бўлган муҳаббат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни шакллантириш, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди намуналарининг муҳим жихатлари: бахшиёна достонлар, иб...

Чет тил дарсларида ўқувчиларнинг индивидуал ҳусусиятлари

Мақола чет тил таълимида укувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига баҳишланган бўлиб, унда мазкур принципнинг моҳияти, аҳамияти тасвирланган, шу соҳага оид турли фикрлар таҳлил қилинган, ўқувчиларнинг индивидуал-психологик хус...

Задать вопрос